20.03.2024 йилдаги ПҚ-136-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллаларда футбол инфратузилмасини ривожлантириш ва тармоғини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истиқболли ва иқтидорли футболчиларни танлаш ва тайёрлашнинг самарали тизимини яратиш, миллий терма жамоалар ва профессионал футбол клублари учун сифатли спорт захирасини шакллантириш, маҳаллалардан бошлаб футбол инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда футбол мактаблари ва футбол академияларига иқтидорли футболчиларни саралаб олишни (селекция) янада такомиллаштириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 ноябрдаги «Футбол-таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш ҳамда халқаро стандартларга мос келадиган футбол инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-355-сон қарори билан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир ҳудудда оммавий ва профессионал футболни ривожлантириш, шунингдек, мавжуд футбол инфратузилмасидан самарали фойдаланишни ташкил этишга масъул бўлган спорт мактаби директорининг футболни ривожлантириш бўйича алоҳида ўринбосари лавозими жорий этилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон футбол ассоциацияси барча даражадаги футбол-таълим муассасалари, шунингдек Спорт вазирлиги тизимидаги спорт мактаблари ва ихтисослаштирилган спорт мактабларидаги мавжуд футбол секциялари тренерларига умумий услубий раҳбарликни амалга ошириши белгиланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) маҳаллаларда 16 — 30 ёш тоифасидаги ёшлар (ўғил ва қизлар) ўртасида 2021 йилдан бошлаб ҳар йили анъанавий тарзда футбол ва мини-футбол бўйича Давлат хавфсизлик хизмати (кейинги ўринларда — ДХХ) кубоги мусобақалари кенг қамровда ўтказиб келинаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Футболни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни энг қуйи тизимгача тушириш ҳамда маҳаллалардан бошлаб иқтидорли ёшларни саралаб олиш (селекция) тизимини яратиш мақсадида маҳалладаги ёшлар етакчисига қуйидаги қўшимча вазифалар юклансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳалла ёшларини оммавий ва профессионал футболга қизиқтириш, шунингдек, бу борада турли тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллаларда мавжуд бўлган футбол бўйича спорт иншоотлари ҳамда бошқа спорт майдончаларидан тизимли ва самарали фойдаланилишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллада футбол бўйича эркаклар ва аёлларнинг турли ёш тоифалари кесимидаги «маҳалла терма жамоа»ларини шакллантириш ҳамда уларни тайёрлашни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳалла ёшларининг футбол билан шуғулланиши учун етарли шарт-шароитлар яратилганлигини таҳлил қилиб бориш ҳамда футболни ривожлантириш бўйича спорт-таълим ташкилотлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан ҳамкорликни тизимли йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллалардаги ёш иқтидорли футболчиларни аниқлаш ҳамда уларни профессионал футбол таълим муассасаларига йўналтириб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллаларда футбол инфратузилмасини ривожлантириш, спорт инвентарлари билан таъминлаш ва маҳалла терма жамоаларига қўшимча шарт-шароитларни яратиш бўйича маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига таклифлар киритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳалладаги ёшлар етакчисининг ҳудудларда футбол соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёшлар ишлари бошқармалари, Ўзбекистон футбол ассоциациясининг ҳудудий бўлинмалари, спорт мактабларидаги футбол бўйича директор ўринбосарлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳалладаги ёшлар етакчисининг футбол соҳасидаги фаолиятига тизимли равишда амалий ёрдам кўрсатиш — Ўзбекистон футбол ассоциациясининг ҳудудий бўлинмалари, спорт мактабларидаги футболни ривожлантириш бўйича директор ўринбосарлари, футбол мураббийлари ва жойлардаги умумий ўрта таълим муассасаларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг маҳаллаларда спорт инфратузилмасини ривожлантириш доирасида Давлат бюджети ҳисобидан маҳаллаларда намунавий типдаги спорт иншоотларини барпо этишда жамоавий спорт турларига устунлик бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спорт вазирлиги (А. Икрамов) икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 июлдаги ПҚ-245-сон қарори билан тасдиқланган «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида ғолиб ва совриндор бўлган ҳамда ҳудудида спорт инфратузилмаси мавжуд бўлмаган маҳаллаларда универсал, стритбол ва воркаут спорт майдончаларини 2030 йилга қадар ташкил қилишнинг умумий параметрларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов) Спорт вазирлиги (А. Икрамов), Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси (Қ. Қуранбоев) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар йили 1 январга қадар маҳаллаларда ўтказиладиган футбол мусобақалари, чемпионат ва турнирларнинг алоҳида йиллик календарь режасини тасдиқлаб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳалла терма жамоаларининг 12 — 15 ёш тоифалари ўртасида икки босқичли «Маҳалла лигаси» ва 16 — 30 ёш тоифалари ўртасида уч босқичли ДХХ кубоги мусобақаларини ўтказиш тизимини йўлга қўйсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда футбол мусобақаларининг йиллик календарь режасига мувофиқ мусобақаларни ўтказиш ва ғолиб бўлган маҳалла жамоаларини рағбатлантириш тартибини ишлаб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024/2025 ўқув йилига қадар «Маҳалла лигаси» мусобақаларида ўз иқтидорини намоён этган энг иқтидорли футболчи ёшларни саралаб олиш (селекция) орқали ҳудудий футбол ва спорт мактаблари ҳамда футбол академияларига йўналтириб бориш тизимини йўлга қўйсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов) Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова) билан биргаликда 2024 йилдан бошлаб Англия мактаблари футбол ассоциацияси тажрибаси асосида барча умумий ўрта таълим муассасаларида 8 — 11-синф ўқувчилари орасидан бир нафар мактаб футбол етакчисини танлаб олиш тизимини йўлга қўйсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки, умумий ўрта таълим муассасалари ўртасида бўладиган мусобақаларда мактаб футбол етакчилари ўзлари таҳсил олаётган умумий ўрта таълим муассасанинг иштирок этиши билан боғлиқ масалаларда спорт мактаби директорининг футболни ривожлантириш бўйича ўринбосарига кўмаклашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ва амалий аҳамиятини ёритишга оид мақолалар, брифинглар, тематик телекўрсатувлар ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Спорт вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб спорт вазири А.И. Икрамов ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси раиси А.А. Азизов белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси департаменти раҳбари О.Қ. Абдурахманов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 20 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-136-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.03.2024 й., 07/24/136/0234-сон)