Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг
буйруғи
Эпизоотик вазиятни ўрганиш мақсадида мутахассисларни хорижий мамлакатларга юбориш заруратини аниқлаш мезонлари ва юбориш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 19 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3198-2]
Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 17 январдаги ЎРҚ-898-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига республика ижро этувчи ҳокимият органларининг номларини мувофиқлаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2019 йил 24 октябрдаги 12-сон қарори (рўйхат рақами 3198, 2019 йил 29 ноябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.11.2019 й., 10/19/3198/4095-сон) билан тасдиқланган Эпизоотик вазиятни ўрганиш мақсадида мутахассисларни хорижий мамлакатларга юбориш заруратини аниқлаш мезонлари ва юбориш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир И. АБДУРАҲМОНОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 14 март,
6-сон
Келишилди:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
2024 йил 7 март
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг 2024 йил 14 мартдаги 6-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Эпизоотик вазиятни ўрганиш мақсадида мутахассисларни хорижий мамлакатларга юбориш заруратини аниқлаш мезонлари ва юбориш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 1-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«мутахассис — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси (бундан буён матнда Қўмита деб юритилади) ва унинг ҳудудий бошқармаларидаги давлат ветеринария инспекторлари ёки Қўмита томонидан жалб этилган мазкур соҳа экспертлари.».
2. Илованинг матнидаги «Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.03.2024 й., 10/24/3198-2/0230-сон)