Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг
қарори
Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун йиғимлар миқдорини белгилаш, уларни тўлаш ва тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-бандига ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 19 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3388-1]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 июлдаги ПҚ-3832-сон «Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни ва крипто-активлар айланмаси соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг 2022 йил 30 августдаги 2-сон, Молия вазирлигининг 2022 йил 30 августдаги 45-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2022 йил 18 августдаги 2022-26-сон қарори (рўйхат рақами 3388, 2022 йил 28 сентябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.09.2022 й., 10/22/3388/0864-сон) билан тасдиқланган Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун йиғимлар миқдорини белгилаш, уларни тўлаш ва тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-банди «б» кичик бандида:
иккинчи хатбошидаги «400» рақами «740» рақами билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «20» рақами «185» рақами билан алмаштирилсин.
2. Мазкур қарор эълон қилган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг директори Д. ЛИ
Тошкент ш.,
2024 йил 5 март,
17-сон
Иқтисодиёт ва молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 1 март,
113-сон
Солиқ қўмитасининг раиси Ш. КУДБИЕВ
Тошкент ш.,
2024 йил 5 март,
2024-04-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2024 й., 10/24/3388-1/0228-сон)