Ҳужжат кучини йўқотган 31.05.2005 13.04.2000 йилдаги 145-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 31.05.2005
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ТОШКЕНТУЙЖОЙИНВЕСТҚУРИЛИШ» ТОШКЕНТ МОЛИЯ-ҚУРИЛИШ КОРПОРАЦИЯСИНИ ТУГАТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 31 майдаги 138-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент молия-қурилиш корпорацияси («Тошкентуйжойинвестқурилиш»)ни тугатиш тўғрисида» 2000 йил 11 апрелдаги ПФ-2572-сон Фармонига мувофиқ ҳамда Тошкент шаҳри қурилиш ташкилотларининг бозор шароитларида самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш, уларнинг мустақиллигини кенгайтириш ва қурилиш хизматлари бозорида рақобат муҳитини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Тошкентуйжойинвестқурилиш» Тошкент молия-қурилиш корпорацияси бўйича тугатиш комиссияси таркиби 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тугатиш комиссияси «Тошкентуйжойинвестқурилиш» корпорациясини тугатиш, шунингдек, мажбуриятлар ва ҳуқуқий ворислик масалаларини ҳал этиш ишлари ташкил қилинишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бир ой муддатда амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент молия-қурилиш корпорацияси («Тошкентуйжойинвестқурилиш»)ни тугатиш тўғрисида»ги Фармонига биноан тугатилаётган корпорация таркибидаги пудрат қурилиш трестлари ва ташкилотлари, саноат ва Транспорт корхоналари ҳамда бошқа хўжалик юритувчи субъектлар молия-хўжалик фаолиятини амалга оширувчи мустақил юридик шахслар ҳисобланиши амал қилиш учун қабул қилинсин ҳамда пудрат ишларини ва бошқа ишларни амалга ошириш юзасидан тендерларда мустақил равишда қатнашишга ҳақлидирлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3 ва 4-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 29 апрелдаги 147-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 8-сон, 55-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Вазирлар Маҳкамасининг Қурилиш ва қурилиш материаллари саноати комплекси, тугатилаётган «Тошкентуйжойинвестқурилиш» корпорацияси таркибига кирган ҳамда устав жамғармасида давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари билан биргаликда давлатга тегишли акциялар пакетини сақлаб қолиш мақсадга мувофиқ бўлган корхоналар ва ташкилотлар рўйхати ва акциялар миқдори тўғрисидаги таклифни икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Тугатилаётган «Тошкентуйжойинвестқурилиш» корпорацияси таркибига кирган пудрат қурилиш трестларига 2000 йилнинг биринчи ярим йиллиги охиригача бошқарувнинг ортиқча ва бир-бирини такрорловчи бўғинларини, кам қувватли бўлинмаларни тугатган, ишлаб чиқариш ва маъмурий майдонларни бўшатган ҳолда «трестмайдон» бошқарув тузилмасига ўтиш тавсия қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қўрилаётган объектларни бюджетдан молиялаш ҳисобига кафолатли ва ўз вақтида маблағ билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг Қурилиш ва қурилиш материаллари саноати комплекси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки, Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда 2000 йил мобайнида Тошкент шаҳрининг пудрат ташкилотлари томонидан бажарилаётган қурилишни маблағ билан узлуксиз ва мақсадли таъминлаш механизмини тажриба тариқасида синаб кўришни амалга оширсин, бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртмачи, пудрат ташкилоти ва бюджет маблағлари ҳисобига амалга оширилаётган объектлар қурилишини кафолатли узлуксиз маблағ билан таъминловчи банк ўртасида уч томонлама шартнома тузилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пудрат ташкилотлари томонидан бошқа қурилишлар бўйича кредиторлик қарзларни тўлаш учун олинган маблағларни жалб қилмасдан қурилишларни маблағ билан мақсадли таъминлаш учун буюртмачилар ёки алоҳида йирик объектлар бўйича илова ҳисоб рақамлари очиш назарда тутилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қилинган ишлар натижалари тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига 2000 йил якунлари бўйича ахборот берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Ўзуйжойжамғармабанк» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 31 январдаги ПФ-1366-сон Фармонининг 3-бандини сўзсиз бажариш мақсадида сертификат уй-жойларнинг фойдаланишга тайёр ҳолда қурилишини Тошкент шаҳрини ривожлантиришнинг шаҳарсозлик талабларини ҳисобга олган ҳолда мулкчиликнинг барча шаклларидаги пудрат ташкилотлари ўртасида фақат тендер (танлов) асосида амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни ўн кун муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкентуйжойинвестқурилиш» Тошкент молия-қурилиш корпорацияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 1994 йил 27 декабрдаги 622-сон қарори, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг «Капитал қурилишда бошқарувнинг ташкилий тузилмасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 28 ноябрдаги 500-сон қарорига 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Исаев ва Тошкент шаҳри ҳокими К.Н. Тўлаганов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2000 йил 13 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
145-сон