Ҳужжат кучини йўқотган 01.04.2013 10.07.1996 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 262
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг Низоми, 10.07.1996 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 262
Кучга кириш санаси
10.07.1996
Ҳужжат кучини йўқотган 01.04.2013
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Олий аттестация комиссияси

Раёсатининг 1996 йил 25 январдаги

34/2-сон қарори билан

«ТАСДИҚЛАНГАН»

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИЛМИЙ УНВОНЛАР БЕРИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низом
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1996 йил 10 июлда 262-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2013 йил 31 январдаги 195/4-сонли «Фан доктори илмий даражасини бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2444, 25.03.2013 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом профессор, доцент ва катта илмий ходим илмий унвонлари бериш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илмий унвонлар фаннинг муайян соҳасида чуқур ихтисосий билимга ҳамда илмий ва педагогик соҳада маълум ютуқларга эришган олий маълумотга (бакалаврдан ташқари) ёки илмий даражага эга бўлган шахсларга берилади.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2003 йил 17 июлдаги 96/5-сонли қарори (рўйхат рақами 262-1, 12.08.2003 й.) таҳририда — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 15-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Профессор, доцент, катта илмий ходим илмий унвонларини қайси идорага бўйсунишидан қатъий назар, республика олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот муассасалари илмий (илмий-техника) кенгашларининг (бундан буён — кенгаш) илтимосномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси (ОАК) беради. Илтимоснома илмий унвон талабгорининг асосий иш жойидан тақдим этилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2003 йил 17 июлдаги 96/5-сонли қарори (рўйхат рақами 262-1, 12.08.2003 й.) таҳририда — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 15-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ёпиқ мавзуларда иш олиб бораётган шахсларга илмий унвонлар беришнинг ўзига хос тартибини ОАК ушбу Низом талабларини ҳисобга олиб, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан уларнинг ваколатлари доирасида келишган ҳолда белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. ОАК Раёсатининг илмий унвон бериш ҳақидаги қарори қабул қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раёсатининг 2009 йил 24 декабрдаги 160/13-сонли қарорига (рўйхат рақами 262-2, 23.01.2010 й.) мувофиқ чиқариб ташланган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 3-4-сон, 28-модда)
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2003 йил 17 июлдаги 96/5-сонли қарори (рўйхат рақами 262-1, 12.08.2003 й.) таҳририда — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 15-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Профессор, доцент ва катта илмий ходим илмий унвонларига эга бўлганларга белгиланган намунадаги аттестат берилади. Ушбу аттестат илмий унвонлар бериш тўғрисидаги қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб, бир ой муддат давомида ОАК Раёсати қарори асосида расмийлаштирилади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раёсатининг 2009 йил 24 декабрдаги 160/13-сонли қарори (рўйхат рақами 262-2, 23.01.2010 й.) билан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 3-4-сон, 28-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. ИЛМИЙ УНВОНЛАР БЕРИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Профессор илмий унвони:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов бўйича сайланган ёки шартнома асосида кафедра мудири, профессор лавозимида ишлаётган ёхуд олий ўқув юртининг ректори (ўқув ёки илмий ишлар бўйича проректори), малака ошириш институтининг ёки унга тенглаштирилган ўқув юртининг директори (директор муовини) лавозимларида бир ўқув йили давомида муваффақиятли ишлаган фан докторларига берилади. Улар педагогик амалиётда фойдаланилаётган, шу жумладан диссертация ҳимоясидан сўнг матбуотда эълон қилинган илмий ва ўқув-методик ишларга, олий ўқув юртлари ёки малака ошириш институтларида юксак-методик ва илмий савияда маърузалар курсини ўқиган, камида беш йиллик педагоглик иш стажига ҳамда доцент ёки катта илмий ходим илмий унвонига эга бўлишлари ҳамда илмий даража олган юқори малакали мутахассис тайёрлаган бўлишлари шарт;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий ўқув юртининг илмий-тадқиқот бўлими (бўлинмаси, сектори, лабораторияси)нинг мудири (бошлиғи), бош илмий ходими, етакчи илмий ходими лавозимига танлов бўйича сайланган ёки аттестация тартибида тайинланган фан докторларига берилади. Улар камида беш йиллик илмий стажга ҳамда доцент ёки катта илмий ходим илмий унвонига эга мазкур лавозимларда камида бир йил муваффақиятли ишлаган бўлишлари, педагогика амалиётида фойдаланилаётган, шу жумладан диссертация ҳимоясидан кейин матбуотда эълон қилинган илмий ишларга эга ва илмий даража олган камида тўртта юқори малакали мутахассис тайёрлаган бўлишлари шарт;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
педагоглик ишига жалб қилинган ва танлов бўйича сайланган ёки шартнома асосида ишлаётган, олий ўқув юртининг кафедра мудири, профессори бўлган ёки ректори (ўқув ва илмий ишлар бўйича проректори), малака ошириш институтининг ва унга тенглаштирилган ўқув юртининг директори (директор ўринбосари) лавозимида бир йил давомида муваффақиятли ишлаб турган, илмий даража олган юқори малакали мутахассис тайёрлаган ва доцент ёки катта илмий ходим илмий унвонига эга халқ хўжалигининг йирик мутахассислари бўлган фан докторларига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илмий кенгаш профессор илмий унвонига талабгорнинг аттестация ишини, унга фан доктори илмий даражаси берилгандан бир йил муддат ўтганидан кейингина муҳокамага қабул қилиши ва ОАКга юбориши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Профессор илмий унвони шунингдек:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий ўқув юртининг ёки унга тенглаштирилган ўқув юртининг кафедра мудири ёки профессори лавозимига танлов бўйича сайланиб, тегишли олий маълумотга, доцент ёки катта илмий ходим илмий унвонига эга бўлган ҳамда якка муаллифликда олий ўқув юрти учун дарслик ёки ўқув-методик қўлланма яратган, нашр этилган ўқув-методик, илмий ва ижодий ишлари бўлган, маърузалар ва махсус туркум дарсларни юқори малакада олиб бораётган, камида беш йил педагоглик иш стажига эга ва шу лавозимларда тўлиқ ставкада икки ўқув йили давомида муваффақиятли ишлаган Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси халқ артистлари, ҳофизлари, халқ рассомлари, халқ меъморлари, халқ ўқитувчилари, ёзувчилари, шоирлари, Ўзбекистон Республикаси фан арбоблари, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоблари, хизмат кўрсатган артистлари, рассомлари, меъморлари, тренерлари ва маданият ходимларига берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов бўйича кафедра профессори лавозимига сайланган ва бу лавозимда икки йил давомида муваффақиятли ишлаган, олий ўқув юртлари учун якка муаллиф сифатида дарслик ёки ўқув қўлланмаси яратган, нашр этилган илмий ва ижодий ишлари бўлган, маърузалар ва махсус туркум дарсларни юқори малакада олиб бораётган, ижрочилик ва педагоглик ишида фаоллик кўрсатган, халқаро ва республика танловлари совриндорларини тайёрлаган маданият, меъморчилик, санъатшунослик институтлари ихтисослашган кафедраларининг тегишли олий маълумотли, доцент ёки катта илмий ходим илмий унвонига ва камида ўн йиллик педагоглик иш стажига эга бўлган юқори малакали мутахассисларига берилиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
доцент ёки катта илмий ходим илмий унвонига эга бўлиб, маданият, меъморчилик, санъат, жисмоний тарбия, спорт ва муҳандислик графикаси (чизма геометрия) соҳасидаги ихтисослашган кафедра мудири ёки профессори лавозимида ишлаб турган, олий ўқув юртларида камида ўн йиллик педагоглик иш стажига эга, диссертация ҳимоясидан сўнг якка муаллифликда олий ўқув юрти учун дарслик ёки ўқув методик қўлланма яратган ҳамда нашр этилган ўқув-методик, илмий ва ижодий ишлари бўлган, маърузалар ва махсус туркум дарсларни юқори малакада олиб бораётган, шу лавозимда камида бир йил муваффақиятли ишлаган кафедра соҳаси бўйича фан номзодларига берилиши мумкин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раёсатининг 2009 йил 24 декабрдаги 160/13-сонли қарори (рўйхат рақами 262-2, 23.01.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 3-4-сон, 28-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Профессор илмий унвони Республика илмий-тадқиқот муассасаларида илмий тадқиқот бўлими (бўлинмаси, сектори, лабораторияси) мудири (бошлиғи), бош илмий ходим, етакчи илмий ходим лавозимига танлов бўйича сайланган ёки аттестация тартибида тайинланган, директор, директор ўринбосари, илмий котиб, илмий раҳбар ёхуд маслаҳатчи лавозимларини эгаллаб турган, камида беш йиллик илмий стажга эга ва шу лавозимларда камида бир йил муваффақиятли ишлаган, босма илмий асарларга, шу жумладан диссертация ҳимоясидан кейин эълон қилинган асарларга эга ҳамда раҳбарлиги остида диссертация тайёрлаган ва илмий даража олган камида тўрт нафар юқори малакали мутахассис тайёрлаган доцент ёки катта илмий ходим илмий унвонига эга бўлган фан докторларига берилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раёсатининг 2009 йил 24 декабрдаги 160/13-сонли қарори (рўйхат рақами 262-2, 23.01.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 3-4-сон, 28-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Доцент илмий унвони кафедра мудири ёки профессор ё доцент лавозимларига танлов бўйича сайланган ёки шу лавозимларда шартнома асосида ишлаётган ёхуд олий ўқув юртининг ректори (ўқув ва илмий ишлар бўйича проректори), малака ошириш институти ва унга тенглаштирилган ўқув юртининг директори (директор ўринбосари) лавозимларини эгаллаб турган, уларда ўқув йили давомида муваффақиятли ишлаган, олий ўқув юртлари ёки малака ошириш институтларида камида уч йил педагог бўлиб ишлаган ҳамда педагогика амалиётида фойдаланилаётган, шу жумладан диссертация ҳимоясидан кейин матбуотда эълон қилинган илмий ва ўқув-методик ишларга эга бўлган фан докторларига ва номзодларига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Доцент илмий унвони шунингдек:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий ўқув юртида камида беш йиллик педагоглик иш стажига эга, олий ўқув юртлари, коллежлар, лицейлар ва гимназиялар, ўрта махсус ўқув юртлари учун дарсликлар ёки ўқув қўлланмаларининг, умумий таълим мактаблари ва ўрта ҳунар мактаблари учун дарсликларнинг якка муаллифлари бўлиб, танлов бўйича ёки шартнома асосида, кафедра мудири, профессор, доцент лавозимига тайинланган ва мазкур лавозимларда ўқув йили давомида муваффақиятли ишлаган илмий даражасиз тегишли олий маълумотга эга юқори малакали мутахассисларга берилиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маданият ва санъат олий ўқув юрти ҳузурида икки йиллик ассистентура стажировкани муваффақият билан тугатган ҳамда уни тамомлагандан кейин уч йил давомида ижрочилик ишида ва олий ўқув юртида, малака ошириш институти ва уларга тенглаштирилган ўқув юртларида педагоглик ишида ўзини ижобий кўрсатган, доцент лавозимига танлов бўйича сайланган ёки унда шартнома асосида ишлаётган тегишли олий маълумотли шахсларга педагогик ёки ижодий амалиётда фойдаланилаётган босма илмий-методик асарларга, илмий-тадқиқот ва ижодий ишларга эга ва мазкур лавозимда ўқув йили давомида муваффақиятли ишлаганларга берилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий ўқув юрти, малака ошириш институти ва уларга тенглаштирилган ўқув юртларида тўлиқ ставкада ишловчи, тегишли олий маълумотли шахсларга педагоглик ёки ижодий амалиётда фойдаланилаётган босма илмий-методик асарлар, илмий-тадқиқот ва ижодий ишларга эга ҳамда олий ўқув юртида камида уч йиллик педагоглик иш стажига эга бўлиб, танлов йўли билан сайланган ёки шартнома асосида кафедра мудири ё профессор ёхуд доцент лавозимида ишлаётган ва бу лавозимда бир ўқув йили давомида муваффақиятли ишлаган Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артистларига ва хизмат кўрсатган артистларига, хизмат кўрсатган фан ва санъат арбобларига, халқ ҳофизлари, ёзувчилари, шоирлари, рассомлари, меъморлари, хизмат кўрсатган маданият ходимлари ва тренерларга, муҳандислик графикаси (чизма геометрия) соҳасида ишловчи мутахассисларга берилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов асосида кафедра мудири ёки профессор ё доцент лавозимига тайинланиб, шу лавозимда камида икки йил давомида муваффақиятли ишлаган, босма ўқув-методик, илмий-тадқиқот ва ижодий ишлари бўлган, ижрочилик ва педагоглик ишида ўзини муваффақиятли кўрсатган маданият ва санъат олий ўқув юртларидаги ихтисослашган кафедраларнинг тегишли олий маълумотга ва олий ўқув юртларида беш йиллик педагоглик иш стажига эга бўлган юқори малакали мутахассисларига берилиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талаба ва спортчилар орасидан илмий методик жиҳатдан асосланган услублар ва машқлар натижасида Олимпия ва Осиё ўйинлари чемпиони ва совриндорларини, командалараро халқаро мусобақалар совриндорларини, Республика мусобақаларида совриндор бўлган спортчиларни тайёрлаган, соғломлаштириш жисмоний тарбия, юқори малакали спортчилар тайёрлаш, ўқув-машқ жисмоний тарбия соҳаларига оид умумлаштирилган замонавий тавсияномалар, қўлланмалар ёзиб, нашр эттирган ҳамда уни жисмоний тарбия ва спорт муассасаларида татбиқ қилишга эришган, миллий спорт ўйин турларини ўрганиш, уларни ривожлантиришга кўмаклашган, ўйин қоидалари ва тарбиявий имкониятларини асослаб, ҳозирги даврга мослаб ривожлантирган, замонавийлаштириб, омма орасида унинг тарқалишига ҳисса қўшган олий ўқув юрти, малака ошириш институти ва уларга тенглаштирилган ўқув юртларида танлов бўйича сайланган ёки шартнома асосида доцент лавозимида ишловчи, олий ўқув юртида камида беш йиллик педагоглик иш стажига эга тегишли олий маълумотли мутахассисларга берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Катта илмий ходим унвони:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов бўйича ёхуд аттестация тартиби асосида илмий-тадқиқот бўлими (бўлинмаси, сектори, лабораторияси) мудири, бош илмий ходим, етакчи илмий ходим, катта илмий ходим лавозимига тайинланган ёхуд илмий котиб лавозимига тайинланган, камида уч йиллик илмий иш стажига, ихтироларга ёки босма илмий асарларга, шу жумладан диссертация ҳимоясидан кейин эълон қилинган илмий асарларга эга ва ана шу лавозимларда камида бир йил давомида муваффақиятли ишлаган фан докторларига ва номзодларига берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Илмий унвонлар ушбу Низомнинг 5—8-бандларида санаб ўтилган тегишли лавозимларга ўриндошлик асосида тайинланган ёки соатбайлик асосида ишлаётган, ихтиролар ҳамда босма илмий асарларга эга бўлган халқ хўжалигининг (олий ўқув юртлари, илмий-тадқиқот муассасалари ходимларидан ташқари) юқори малакали мутахассисларига мазкур бандларда белгиланган талабларга риоя қилинган ҳолда берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Фан номзоди илмий даражаси бўлмасада, доцент илмий унвони берилган шахсларга ушбу илмий даражасиз профессор илмий унвони берилиши мумкин эмас, аммо санъат, маданият, спорт ходимлари бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Кенгашнинг илмий унвон олишга тақдим этиш ҳақидаги қарори яширин овоз билан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш мажлиси, агар унинг ишида аъзоларнинг камида учдан икки қисми қатнашган бўлса, ваколатли ҳисобланади. Кенгашнинг илмий унвон бериш масаласи юзасидан қарори, агар мажлисда қатнашган кенгаш аъзоларининг камида учдан икки қисми ёқлаб овоз берса, ижобий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илмий унвон талабгорининг аттестацияга оид ҳужжатлари кенгаш мажлиси ўтган кундан бошлаб бир ой муддат ичида ОАКга юборилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Илмий унвонлар беришга оид аттестация ҳужжатларини расмийлаштириш тартибини ОАК белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Илмий унвон талабгорининг ҳужжатларини ОАКда кўриб чиқиш муддатлари профёссор илмий унвонини бериш бўйича олти ойдан, доцент ва катта илмий ходим илмий унвонларини бериш бўйича — тўрт ойдан ошмаслиги керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2003 йил 17 июлдаги 96/5-сонли қарорига (рўйхат рақами 262-1, 12.08.2003 й.) асосан чиқариб ташланган — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 15-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2003 йил 17 июлдаги 96/5-сонли қарорига (рўйхат рақами 262-1, 12.08.2003 й.) асосан чиқариб ташланган — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 15-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2003 йил 17 июлдаги 96/5-сонли қарорига (рўйхат рақами 262-1, 12.08.2003 й.) асосан чиқариб ташланган — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 15-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Профессор, доцент ёки катта илмий ходим аттестатини йўқотган шахсга янги тартиб рақами қўйилган дубликат илгари берилган аттестатга батамом мувофиқ тарзда берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фамилияси, исми, отасининг исми ўзгарган бўлса, аттестатлар янгисига алмаштирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Аттестатларни, шунингдек уларнинг дубликатларини расмийлаштириш ва бериш тартибини ОАК белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Илмий унвон хато берилган шахсларни ОАК ана шу унвондан маҳрум этиши мумкин. Бунга илмий унвон берилишини сўраган кенгашнинг илтимосномаси асос бўлади. Агар мазкур кенгашнинг фаолияти тўхтатилган бўлса, илмий унвондан маҳрум этиш ҳақидаги масалани ОАК топшириғига биноан бошқа кенгаш кўриб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш мажлиси унинг аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашган тақдирда ваколатли ҳисобланади. Кенгашнинг илмий унвондан маҳрум этиш ҳақидаги илтимосномаси, агар яширин овоз бериш натижасида мажлисда қатнашган кенгаш аъзоларининг камида учдан икки қисми ёқлаб овоз берса, қабул қилинган деб топилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илмий унвон бериш ҳақидаги қарор ўн йилдан кўпроқ вақт олдин қабул қилинган бўлса, унинг қанчалик асосланганлиги хусусидаги масалани аттестация органлари кўриб чиқмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Кенгашда илмий унвондан маҳрум этиш ҳақидаги масалани кўриб чиқиш тартибини, шунингдек кенгаш ОАКга топширадиган ҳужжатлар рўйхатини ОАК белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Илмий унвон бериш (ундан маҳрум этиш) масаласига оид қарор юзасидан шикоят аризаси қарор чиқарилган кундан эътиборан икки ойлик муддат мобайнида берилиши мумкин ва шунча муддатдан кечиктирмай ОАКда кўриб чиқилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОАК қарори юзасидан тушган шикоят аризасини ОАК Раёсати ОАК илмий кенгашининг бир гуруҳ аъзолари ёки секциянинг хулосасини ҳисобга олган ҳолда кўриб чиқади. Шикоят аризаси юзасидан ОАК Раёсатининг қарори лойиҳаси ОАК Раҳбарияти томонидан тайёрланади ва ОАК Раёсатига тавсия этилади. Шикоят аризаси юзасидан ОАК Раёсатининг қарори узил-кесил ҳисобланади.
(21-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2003 йил 17 июлдаги 96/5-сонли қарори (рўйхат рақами 262-1, 12.08.2003 й.) таҳририда — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 15-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илмий унвон бериш ҳақидаги янги илтимоснома илмий унвон бермаслик тўғрисидаги қарор чиқарилгандан кейин орадан камида бир йил ўтгач, топширилиши мумкин. Такроран илтимоснома бериш учун босилиб чиққан янги ўқув-методик ёки илмий ишлар бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Кенгашда ва ОАКда шикоят аризаларини кўриб чиқиш тартибини ОАК белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Илмий ва илмий-педагог ходимларни аттестациядан ўтказишда ошкораликни кучайтириш мақсадида аттестация органлари фаолиятига оид масалалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг Ахборотида ёритиб борилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ушбу Низом бўйича барча тушунтиришлар ОАК Раёсати томонидан белгиланган тартибда берилади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2003 йил 17 июлдаги 96/5-сонли қарори (рўйхат рақами 262-1, 12.08.2003 й.) таҳририда — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 15-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.1 = шакл
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илмий унвон бериш бўйича ЎзР ОАКга юбориладиган аттестация иши ҳужжатларининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган йўлланма хат (1 нусха).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Илмий-тадқиқот институти ва унга тенглаштирилган илмий муассасадан тавсия қилинган даъвогарлар учун 5.2а ёхуд 5.2б-шакл бўйича маълумотнома (2 нусха).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий ўқув юрти, малака ошириш институти ва уларга тенглаштирилган ўқув юртларидан тавсия қилинган профессор ва доцент илмий унвонларини олишга даъвогарлар учун 1.10.1-шакл бўйича маълумотнома (2 нусха).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий ўқув юрти, малака ошириш институти ва уларга тенглаштирилган ўқув юртларида маданият, санъат ва спорт соҳасида мутахассислар тайёрлашда педагоглик қилувчи илмий-педагог ходимлар учун 1.10.3-шакл бўйича маълумотнома (2 нусха).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Фотосурат ёпиштирилган ва иш жойидан тасдиқланган ходимлар ҳисоби бўйича шахсий варақа (1 нусха).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фамилияси, исми-шарифининг ўзбекча (паспорт бўйича) ва инглизча ёзилган шакллари, уни илмий унвон даъвогари имзолаган, илмий котиб тасдиқлаган бўлиши керак (1 нусха).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Илмий ва педагоглик лавозимларида ишлаганлиги ҳақида меҳнат дафтарчасининг иш жойидан тасдиқланган кўчирмаси (1 нусха).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Даъвогарнинг асосий иш жойидан унинг илмий-педагоглик, ишлаб чиқаришдаги фаолияти ҳақида ташкилот раҳбари имзолаган, берилган санаси кўрсатиб, гербли муҳрланган тавсифнома.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти даъвогар илмий унвонга асосий иш жойидан тақдим этилмаётган бўлса, асосий иш жойидан олинган тавсифномадан ташқари, уни илмий унвонга тақдим этаётган ташкилот томонидан берилган даъвогарнинг илмий-педагоглик фаолияти тўғрисидаги қисқача тавсифномаси илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Тегишли илмий даражаси борлиги ҳақидаги дипломнинг тасдиқланган нусхаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Илмий ишларнинг даъвогар томонидан имзоланиб, иш жойидан тасдиқланган рўйхати (1 нусха).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рўйхат уч бўлимдан иборат бўлиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳимоягача чоп этилган илмий ишлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳимоядан кейин чоп этилган илмий ишлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув-усулият ишлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. 4.9-шакл бўйича қайдлов-ҳисоб варақаси (1 нусха).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. 4.11-шакл бўйича ишдаги ҳужжатлар рўйхати (1 нусха).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Даъвогарнинг диссертация автореферати, ҳимоядан кейинги илмий ва ўқув-услубият ишларининг нусхалари. Профессор илмий унвонига даъвогарнинг фан номзоди илмий даражасини олган шогирдларининг авторефератлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Профессор илмий унвонига даъвогарларнинг шогирдлари ҳақида маълумот (5.3-шакл).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илмий унвонлар бериш бўйича барча ҳужжатлар ЎзР ОАКга тезтиккичда юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тезтиккичнинг ички томонига хатжилд ёпиштирилиб, унга маркали тўртта алоқа варақаси солиб қўйилади. Икки варақада даъвогарнинг, бошқа икки варақада эса кенгашнинг манзилгоҳи кўрсатилади. Варақанинг орқа томонида кенгаш манзилгоҳи билан биргаликда даъвогарнинг фамилияси, исми-шарифи, шунингдек у талабгор бўлаётган илмий унвон номи кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.2 а = шакл
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАЪЛУМОТНОМА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
‎‎_____________________________________________________________________________ га

‎‎фамилияси, исми, отасининг исми

‎‎______________________________________________________________ ихтисослиги бўйича

‎‎ихтисослик шифри ва номи

‎‎профессор илмий унвонини бериш ҳақида.
Иш №_____‎
‎‎_______________________________________________________________ кенгаш томонидан

‎‎ташкилот, шаҳар номи

‎‎___________________ белгиланган тартибда танлов асосида сайланди ёки шартнома бўйича қабул қилинди (аттестация қилинди) ва _____________________________ бўйича буйруқ билан

ташкилот, шаҳар номи‎

‎‎___________________ дан эътиборан __________________________ лавозимига ишга олинди.

сана‎

‎‎Профессор илмий унвони берилишига ___________ тақдим
‎этилганда таркиби ______ кишидан иборат кенгашнинг _____ аъзоси қуйидагича

________сони

сони ________

‎‎овоз беришди: ___________ киши тарафдор, ___________ киши қарши, яроқсиз бюллетенлар ___________________________________________________________ 19___ йилда туғилган,

фамилияси исми, отасининг исми‎‎

‎‎__________________________ 19____________ йилдан ______________ фанлари доктори, диссертацияни‎

миллати‎

‎‎_________________ да ёқлади, илмий стажи_____ йил; ____ та илмий иши чоп этилган, шулардан __ таси
ташкилот, шаҳар номи‎
‎‎диссертация ҳимоясидан кейин. Эълон қилинган илмий ишлар борасида энг диққатга сазоворлари: (энг муҳим 3-4 та иш кўрсатилади).
‎‎(Шундан кейин даъвогарнинг илмий ишига, шогирдларининг фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилиб, юқори малакали илмий, ходимлар мураббийси сифатида унинг фаолиятига батафсил тавсифнома берилади ва профессор илмий унвонига тақдим этилганлиги асосланади).
‎‎Кенгаш раиси _______________________________________________________________________________

‎‎фамилияси, исми, отасининг исми

‎‎Кенгаш илмий котиби _______________________________________________________________________

фамилияси, исми, отасининг исми

Гербли муҳр‎
Сана‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Шогирдлар жумласига даъвогар илмий маслаҳатчиси бўлган фан докторлари ҳамда даъвогарнинг илмий раҳбарлигида ёки маслаҳатчилигида муваффақият билан диссертация ёқлаган фан номзодлари киритилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ишнинг тартиб рақами ЎзР ОАКида қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Маълумотномада сатрлар оралиғи 2 интервал қилиб машинкада босилиши, айни чоқда чизиқлар ва сатр ости изоҳлари босилмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу шакл бўйича маълумотнома илмий муассасалардан тавсия қилинган даъвогарлар учун тўлдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.2б = шакл
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАЪЛУМОТНОМА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
‎‎_____________________________________________________________________________ га

‎‎фамилияси, исми, отасининг исми

‎‎_____________________________________________________________ ихтисослиги бўйича

‎‎ихтисослик шифри ва номи

‎‎профессор илмий унвонини бериш ҳақида.
Иш №_____‎
‎‎_______________________________________________________________ кенгаш томонидан

‎‎ташкилот, шаҳар номи

‎‎___________________ белгиланган тартибда танлов асосида сайланди ёки шартнома бўйича қабул қилинди (аттестация қилинди) ва ____________________________ бўйича буйруқ билан

ташкилот, шаҳар номи‎

‎‎___________________ дан эътиборан ______________________ лавозимига ишга олинди.

сана‎

лазозим номи‎

Катта илмий ходим илмий унвони берилишига ______________________________________________ да

‎сана‎

тақдим этилганда таркиби ______________ кишидан иборат кенгашнинг ______________________ нафар

сони

сони‎

аъзоси қуйидагича овоз беришди:___киши тарафдор, ____киши қарши, яроқсиз бюллетенлар______________ ____________________________________ 19__ йилда тутилган,

Фамилияси, исми, отасининг исми

______________________ 19_______ йилдан ____________________________ фанлари номзоди (доктори)

миллати

фан соҳаси‎

_________________________________ да диссертация ёқлади, илмий стажи ____________ йил;

ташкилот, шаҳар номи ___________________________________________________сони

_____________ та илмий иши чоп этилган, шулардан ___________ таси диссертация ҳимоясидан кейин. Эълон қилинган илмий ишлар борасида энг диққатга сазоворлари: (энг муҳим 3-4 та иш кўрсатилади).

‎‎(Шундан кейин даъвогарнинг илмий ишига, шогирдларининг фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилиб, юқори малакали илмий ходимлар мураббийси сифатида унинг фаолиятига батафсил тавсифнома берилади ва профессор илмий унвонига тақдим этилганлиги асосланади).

‎‎Кенгаш раиси ___________________________________________________________

фамилияси, исми, отасининг исми

Кенгаш илмий котиби _____________________________________________________‎‎

‎‎фамилияси, исми, отасининг исми

Гербли муҳр‎
Сана‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: 1. Ишнинг тартиб рақами ЎзР ОАКда қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.3 = шакл
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Профессорликка даъвогарларнинг шогирдлари ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маълумот

а) Илмий даража олган шогирдлари ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

№‎

Исми,
‎ шарифи‎

Диссертация
‎ мавзуси ва шифри‎

Ҳимоя қилган вақти, қайси кенгашда; тасдиқланган вақти‎

Шогирдлик‎
‎ мақоми‎

Иш жойи, лавозими, манзилгоҳи, телефони‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Илмий даражага талабгор шогирдлари ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

№‎№

Исми,
‎ шарифи‎

Диссертация мавзуси ва шифри ва илмий кенгашда тасдиқланганлиги ҳақидаги буйруқ №, санаси‎

Илмий иш қайси босқичда, нашр этилган илмий ишлар сони

Шогирдлик
‎‎ мақоми‎

Иш жойи, лавозими, манзилгоҳи, телефони‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.10.1 = шакл
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий ўқув юрти, номи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маълумотнома
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎________________________________________________________________________________________ га

‎‎паспортга биноан фамилияси, исми, отасининг исми

‎‎_________________________________________________________________ кафедра ёки ихтисослик бўйича

‎‎номи

‎‎__________________________________________________________________ илмий унвонини бериш ҳақида

Рўйхатдаги тартиб рақами _____________________________________________________________________

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. ТАҚДИМНОМА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1 — Ушбу шакл бўйича маълумотнома олий ўқув юрти, малака ошириш институти (МОИ) ва уларга тенглаштирилган ўқув юртларидан тавсия қилинган профессор ва доцент илмий унвонларини олишга даъвогарлар учун тўлдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2 — Қавс ичида олий ўқув юрти, МОИ номи остида, зарур ҳолларда аттестация қилинувчи ишлаётган ҳудудий бўлинма (филиал, бўлим ва ҳ.к.) кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3 — Қавс ичида кафедра номи остида, зарур ҳолларда, аттестация қилинувчи олиб бораётган асосий курс (курслар) ёки унинг ихтисоси (масалан, ихтисос спорт ўйинлари /гимнастика/ бокс...) аниқланади. Ихтисосига оид кафедра хулосаси асосида тақдим этилганда унинг номи кўрсатилади ва мана бундай саҳифа изоҳи берилади: ихтисосига оид кафедранинг (ўқув юртининг, муассасанинг номи) хулосаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4 — ЎзР ОАКда тўлдириш учун бўш қолдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5 — Шу ернинг ўзида аттестация қилинувчи лавозимга сайлангандан кейин унинг илмий унвонга тавсия қилишдан олдинги даврдаги лавозимларининг ўзгариши кўрсатилади (масалан, навбатдаги муддатга кафедрадаги лавозимга сайланди; шу кафедрадаги педагоглик ихтисоси ўзгартирилмасдан бошқа лавозимга сайланди; бу ҳам унга тегишли илмий унвон олиши учун аттестацияланишига имкон беради; структуравий ўзгаришлар туфайли муддатидан олдин сайланмасдан тегишли лавозимда янги кафедра штатига ўтказилди; олиб бораётган курси сақланган ҳолда хизмат зарурати туфайли ўтказилган бошқа кафедрада муддатидан олдин тегишли лавозимга сайланди ва ҳоказо). Ҳар бир ҳолда олий ўқув юрти, МОИ чиқарган буйруқлар далил қилиб келтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Штатдаги ўриндошлар тақдим қилинганда: ўриндошлик асосида лавозимга (ставка (қисм)га) сайланди ва тайинланди ёки шартнома бўйича қабул қилинди, деб кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. ТАҚДИМ ЭТИЛАЁТГАН ШАХС ҲАҚИДА АСОСИЙ МАЪЛУМОТЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. (Фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, миллати).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. (Олий ўқув юртини битирган йили, унинг тўлиқ номи, дипломи, бўйича ихтисоси).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. (Илмий даража ва илмий унвонлари уларнинг берилиши навбати билан фан соҳаси (аттестация ўтказилган ихтисос бўйича; диссертация ҳимоя қилинган жой ва вақти) аттестация ўтказилган йили кўрсатилади; масалан: ______________ йилдан буён _________________ фанлари номзоди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

фан соҳаси‎

‎‎____________________________________________________________ ҳузуридаги ихтисослашган кенгашда
‎муассаса, ташкилот‎
«‎‎ _________________________________________________________________________________________

‎‎диссертация мавзуи

‎‎__________________________________________________________________________________________»
‎‎мавзуида ______________________________________________________ ихтисослиги бўйича бажарилган‎

‎‎шифр ва номи

‎‎диссертациясини ___________________________________ ҳимоя қилган.

‎‎сана

‎‎____________________________ йилдан буён ____________________________________ фанлари доктори.

фан соҳаси‎‎‎

Илмий даража ______________________________________________________________________________‎‎

‎‎муассаса, ташкилот

‎‎ҳузуридаги ихтисослашган кенгашда _________________________________________________________ да

сана‎

‎‎«_________________________________________________________________________________________

‎‎диссертация мавзуи

‎__________________________________________________________________________________________‎»
___________________________________________________________________________________________‎‎

‎‎шифр ва номи

‎‎ихтисослиги бўйича бажарилган диссертациясини ҳимоя қилиш натижаси асосида берилган.
‎‎________ йилда ____________________ ихтисослиги бўйича катта илмий ходим илмий унвони берилди.‎
‎‎__________ йилда _______________ кафедраси ёки ихтисослиги бўйича доцент илмий унвони берилди)2.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. (Олий ўқув юртидаги, МОИдаги, шу жумладан мазкур ўқув юртидаги педагоглик иш стажи. Умумий педагоглик илмий педагоглик иш стажи тўлиқ йиллар).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(Меҳнат ва педагоглик фаолиятининг асосий босқичлари: иш жойи ва лавозими, /штатдаги ўриндошлар учун асосий иш жойи ва лавозими, меҳнат фаолиятининг жами стажи/ олий ўқув юрти, МОИга педагоглик ишига ўтган кишилар учун олдинги ишлаган жойи ва лавозими, меҳнат фаолиятининг умумий стажи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. (Олиб бораётган асосий курслари (аниқланиши керак): умумий, махсус курслар ва ўқув режаси бўйича номи, академик соатларда ҳажми кўрсатилиши керак/ профессор илмий унвонига даъвогарлар учун: _______________________ асосий маъруза курсларини ўқийди. __________________ соат)3)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(Ўтказилиши ҳақидаги шартномаларга биноан илмий тадқиқотлар мавзуларига мувофиқ кафедрадаги илмий-ташкилий ишдаги, ўқув жараёнини усулият жиҳатидан таъминлашдаги иштироки).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(Жамоада ўтказилган анкета тузиш ва социологик сўровлар маълумотларига биноан иш савиясига баҳо бериш).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. (Илмий ходимлар тайёрлашдаги иштироки ҳимоя қилувчиларга, аспирантларга раҳбарлик, докторантларга консультация бериш; тайёрлаган шогирдлари фан номзодлари ва докторлари сони ва уларнинг рўйхати. Ихтисослашган ва эксперт кенгашларида, давлат аттестация органлари топшириғига биноан ташқи экспертиза ўтказишдаги иштироки).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. (Йирик халқ хўжалик ишланмаларида, фан-техника дастурларида қатнашиши. Илмий, педагоглик ва ихтисосий жамиятлардаги, аттестациялардаги, илмий, илмий-усулият ва илмий-техникавий кенгашлардаги фаолияти).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(Фахрий унвонлар, ҳукумат мукофотлари ва белгилари, мукофотлар: халқаро, давлат, тармоқ, фан-техника жамиятлари ва ташкилотларининг мукофотлари).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. (Илмий унвонга тақдим этишда жамоат ташкилотлари берган тавсиялар. Уларнинг фаолиятида, шунингдек сайлаб қўйиладиган органларда иштирок этиши).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. АСОСИЙ ИЛМИЙ ВА УСУЛИЯТ ИШЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
‎‎______________________ та иш эълон қилган, шулардан _____________________________ та монография,
‎‎______________________ та дарслик, _________________ та илмий ва ________________ та ўқув-усулият
‎‎ишларидир (_____ та кашфиёт, ихтиро, ишланмалар муаллифи бўлиб, уларга лицензиялар расмийлаштирилган). Асосий ишлари:
‎‎1. ________________ (Маълумотномага илова қилинган илмий ишлари‎
‎‎2. __________________ рўйхатига кирган камида 3 та босма иши, тўлиқ‎
3. _____________ библиографик маълумот, ҳажми (босма табақ ҳажми ва муаллифлик иштироки аниқ қилиб кўрсатилади). ‎‎‎
‎‎Диссертация ҳимоя қилингандан кейин ______ та илмий ва ____ та ўқув-усулият иши эълон қилган, ‎
‎‎улардан педагоглик амалиётида фойдаланилмоқда, шу жумладан:
‎‎1. __________________ (худди юқорида келтирилганидек кўрсатилади).
‎‎2. __________________‎
‎‎3. __________________‎
‎‎Эгаллаб турган лавозимида ишлаган даврида ______________ та босма иш нашр эттирди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. КАСБИЙ ФАОЛИЯТНИ БАҲОЛАШ МАЪЛУМОТЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(Аттестация қилинувчини илмий унвонга тақдим этиш масаласи кўриб чиқилаётган вақтда унинг касбий савиясини аниқлаш иши қисқача тавсифланади: у ўтказган очиқ маърузалар ва ўқув машғулотларининг бошқа турлари, стажировкадан ўтиш, малака ошириш, қачон, қаерда ва қанча вақт давом этганлиги аниқ кўрсатилиб, тақдим этиш масаласи кўриб чиқилаётган даврда ахборот ва маърузалар билан қатнашган илмий ва усулият конференциялари; анжуманларда чиқиш, жамоадаги илмий-педагоглик фаолиятининг натижалари ҳақида ҳисобот, тажриба алмашув мақсадида бошқа ўқув юртларига, муассасалар ва ҳоказоларга бориш).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илмий кенгаш раиси _________________________ (тўлиқ исми-шарифи)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илмий кенгаш котиби ________________________
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(Гербли муҳр)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(сана)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.10.3 = шакл

1 — Ушбу шакл бўйича маълумотнома олий ўқув юрти, малака ошириш институти (МОИ) ва уларга тенглаштирилган ўқув юртларида маданият, санъат ва спорт соҳасида мутахассислар тайёрлашда педагоглик қилувчи илмий-педагог ходимлар учун тўлдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2 — 1.10.1 шаклга тегишли 2-изоҳга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3 — Қавс ичида кафедра номи тагида, зарур бўлса, асосий курс (курслар), синф, ижодий ихтисос аниқланади (масалан, сольфеджио, режиссёрлик, саҳна ҳаракати ва рақс курси; фортепиано синфи, мусиқали театр актёрларини тайёрлаш синфи, ихтисослар: жонли, тасвир, безак пластикаси, бадиий моделлаштириш, дизайн).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ихтисосий кафедра хулосаси асосида тақдим этилганда унинг номи қатъий изчиллик асосида кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4 — ЎзР ОАКда тўлдириш учун бўш қолдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5 — Тартиб рақамлари сақланган ҳолда қуйида келтирилган позициялар қатъий изчилликда кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6 — Аттестация қилинувчининг ассистентура стажировкани тугатиши (қачон, қаерда ва қандай натижа билан) ёки докторантурага юборилганлиги (ижодий таътил берилганлиги, диссертацияни бажариш учун илмий ходим лавозимига ўтказилганлиги) кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7 — Рўйхатда қуйидагилар аниқланади: шогирд, мазкур ўқитувчи қўлида тўла ёки жузъий махсус умумий тайёргарликдан ўтганлиги, ўқишни битиргандан кейин ишлаган жойи, ижодий ютуқлари ва нишонлари. Рўйхат кафедра раҳбари (олий ўқув юрти, МОИ декани, раҳбари), илмий кенгаш котиби томонидан тасдиқланади ва гербли муҳр босилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8 — Ижодий ишлар рўйхати кафедра раҳбари (факультет декани, олий ўқув юрти, МОИ раҳбари), илмий кенгаш котиби томонидан тасдиқланади ҳамда мазкур ўқув юрти, муассасанинг гербли муҳри босилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Расмли материалларни аттестация қилинувчининг ўзи танлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аттестация қилинувчининг методик ва илмий ишлари худди 1.10.1-шаклдагидек рўйхат бўйича илова этилган ҳолда кўрсатилади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9 — Фикр-мулоҳаза ва тавсияномалар маълумотномага илова этилади. Уларнинг ўрнини босувчи хулоса сифатида республика ижодий бирлашмаси (ташкилоти) тегишли усулият кенгашининг илтимосномаси берилиши мумкин.