1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.05.00.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (шунингдек, 01.16.00.00га қаранг) / 02.05.02.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ваколатлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Маҳаллабай ишлашга масъул бўлган шахслар фаолиятини ва ҳамкорлигини самарали таъминлаш ҳамда «Маҳалла еттилиги» фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтган давр мобайнида маҳалла институтининг жамият ҳаётидаги ролини мустаҳкамлаш ва молиявий имкониятларини кенгайтириш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш тизими такомиллаштирилиб, маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси, маҳалладаги ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, давлат солиқ инспектори ва ижтимоий хизмат ходимларининг ҳамкорликдаги фаолияти йўлга қўйилди ҳамда уларнинг вазифалари белгилаб берилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шиддат билан ўзгариб бораётган бугунги даврда жамият ишларини бошқаришда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда давлат органларининг ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, уларнинг фаолиятини янада кучайтириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш зарурлиги талаб этилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 21 декабрдаги ПФ-209-сон Фармони ҳамда «Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 21 декабрдаги ПҚ-402-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, «Маҳалла еттилиги» фаолиятини самарали ташкил этиш ва унинг аъзолари ўртасида самарали ҳамкорликни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспекторининг (кейинги ўринларда — «Маҳалла еттилиги» аъзолари) ишга келиб кетиши бўйича давоматни (табелни) юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Маҳалла еттилиги» аъзоларининг ишга келишини ва ишдан кетишини ҳисобга олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Маҳалла еттилиги» аъзоларининг ишга келиши ва ишдан кетиши бўйича давоматни (табелни) юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Маҳалла еттилиги» аъзоларининг ишга келишини ва ишдан кетишини ҳисобга олиш дафтари ва давомат (табель) ҳужжатини сақлаш.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.05.00.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (шунингдек, 01.16.00.00га қаранг) / 02.05.03.00 Раис (оқсоқол) ва унинг ваколатлари;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, «Маҳалла еттилиги» аъзолари меҳнатига маҳалла фуқаролар йиғини раиси томонидан тўлдирилган табел асосида ҳақ тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 18 июндаги 380-сон қарорига2-иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғини ҳузурида маҳалла раиси раҳбарлигида «Маҳалла еттилиги»ни ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг намунавий тузилмасига «Маҳалла еттилиги»ни киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Маҳалла еттилиги»нинг функциялари, вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгилаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳузуридаги «Маҳалла еттилиги» тўғрисидаги намунавий низом асосида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан тегишли низомларнинг ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши ҳамда уларнинг фаолияти самарали ташкил этилишига ҳар томонлама кўмаклашиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси К.К. Куранбаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 15 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
137-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 мартдаги 137-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспекторининг ишга келиб кетиши бўйича давоматни (табелни) юритиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЙЎРИҚНОМА

1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига мувофиқ ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспекторининг ишга келиб кетиши бўйича давоматни (табелни) юритишни тартибга солади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур йўриқномада қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давомат — муайян ишда доимий иштирок этиш ёки қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соатбай — иш ҳақига нисбатан ишлатиладиган ўлчов бирлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Маҳалла еттилиги» — фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари намунавий тузилмасига киритилган маҳалла раиси раҳбарлигидаги ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспектори аъзоларидан иборат бўлган гуруҳ.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.05.00.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (шунингдек, 01.16.00.00га қаранг) / 02.05.03.00 Раис (оқсоқол) ва унинг ваколатлари;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.25.00 Иш вақти / 05.02.25.01 Иш вақтининг муддати]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспекторининг (кейинги ўринларда — «Маҳалла еттилиги» аъзолари) ишга келиб кетиши бўйича давоматни (табелни) юритиш учун жавобгарлик фуқаролар йиғини раиси зиммасига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда солиқ инспектори ва ижтимоий ходимнинг ишга келиб кетиши бўйича давомат тегишлилиги бўйича тумандаги солиқ инспекцияси ва (ёки) «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази раҳбари ҳамда фуқаролар йиғини раиси ўртасида тузилган ишга келиб кетиш графигига асосан юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғини раиси лавозими бўш бўлган тақдирда, «Маҳалла еттилиги» аъзолари томонидан овозга қўйиш орқали давоматни (табелни) юритиш бўйича вақтинча масъул шахс тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Фуқаролар йиғини раиси томонидан «Маҳалла еттилиги» аъзоларининг ишга келиб кетиши бўйича давоматни (табелни) юритишга давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда уларнинг мансабдор шахсларининг аралашишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. «Маҳалла еттилиги» аъзоларининг ишга келишини ва ишдан кетишини ҳисобга олиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Маҳалла еттилиги» аъзоларининг ишга келиб кетишини ҳисобга олиш мақсадида ҳар бир фуқаролар йиғинида ушбу йўриқномага 1-иловада келтирилган тартибда «Ходимларнинг ишга келишини ва ишдан кетишини ҳисобга олиш дафтари» (кейинги ўринларда — ҳисобга олиш дафтари) юритилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.05.00.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (шунингдек, 01.16.00.00га қаранг) / 02.05.03.00 Раис (оқсоқол) ва унинг ваколатлари;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.25.00 Иш вақти / 05.02.25.01 Иш вақтининг муддати]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ҳисобга олиш дафтари фуқаролар йиғини раиси томонидан юритилади (тўлдирилади) ҳамда варақлари ип ўтказиб тикилган, тартиб рақами қўйилган ва сўрғич ёки мастика муҳр билан муҳрланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ҳисобга олиш дафтарининг юритилиши ва сақланиши ҳамда унга киритиладиган маълумотларнинг ишончлилиги учун фуқаролар йиғини раиси жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ҳисобга олиш дафтарида ходимнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, эгаллаб турган лавозими, ишга келиш ва ишдан кетиш санаси, вақти кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобга олиш дафтарида кўрсатилган маълумотлар ҳар бир «Маҳалла еттилиги» аъзоси томонидан тўлдирилади ва имзоси билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Маҳалла еттилиги» аъзолари (солиқ инспектори ва ижтимоий ходим бундан мустасно) бир иш куни мобайнида ҳисобга олиш дафтарида икки марта қайд этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Маҳалла еттилиги» аъзолари (солиқ инспектори ва ижтимоий ходим бундан мустасно) ҳар куни ишга келган заҳоти ҳамда ишдан кетиш олдидан ҳисобга олиш дафтарига ишга келиш ва ишдан кетиш вақти тўғрисидаги ёзувни киритган ҳолда имзо билан тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Иш куни якунлари бўйича ҳисобга олиш дафтарининг ҳар куни тўлдирилганлигини фуқаролар йиғини раиси назорат қилиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда фуқаролар йиғини раиси шартли белги қўйишдан аввал «Маҳалла еттилиги» аъзосининг ишга келмаганлик сабабини суриштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Давоматни (табелни) юритиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ҳар ой якунлари бўйича фуқаролар йиғини раиси томонидан «Маҳалла еттилиги» аъзоларининг ҳисобга олиш дафтаридаги ишга келиши ва ишдан кетиши мониторинг қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мониторинг таҳлилларига кўра «Маҳалла еттилиги» аъзоларининг ишга келиши ва ишдан кетиши бўйича давомат (табель) фуқаролар йиғини раиси томонидан ушбу йўриқномага 3-иловада келтирилган шаклда тўлдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Фуқаролар йиғини раиси табелга ҳар бир «Маҳалла еттилиги» аъзосининг ҳақиқатда ишлаган вақтини меҳнат қонунчилигига мувофиқ киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тасдиқланган табелнинг кўчирма нусхасини «Маҳалла еттилиги» аъзоларининг меҳнатига иш ҳақи ҳисоблаш учун уларнинг кадрлар билан ишлаш бўйича ҳудудий мутахассисларига ҳар ойнинг охирги санасида юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Ҳисобга олиш дафтари ва давоматни (табель) сақлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Фуқаролар йиғинида ҳужжатларнинг сақланиши фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг иш юритувчиси томонидан таъминланади. Иш юритувчи ҳисобга олиш дафтари ва табелни фуқаролар йиғинида сақлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Фуқаролар йиғинида табель бўйича йиғмажилдлар юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якунловчи қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ушбу йўриқнома талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспекторининг ишга келиб кетиши бўйича давоматни (табелни) юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

Ходимларнинг ишга келишини ва ишдан кетишини ҳисобга олиш дафтари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишга келганлик ва келмаганлик тўғрисидаги қайдлар (ойнинг саналари бўйича)
Сана
Сана
Сана
Сана
Сана
Сана
Сана
Сана
Сана
Сана
Сана
Сана
Келди
Кетди
Келди
Кетди
Келди
Кетди
Келди
Кетди
Келди
Кетди
Келди
Кетди
Келди
Кетди
Келди
Кетди
Келди
Кетди
Келди
Кетди
Келди
Кетди
Келди
Кетди
1.
2.
3.
4.
5.
6.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспекторининг ишга келиб кетиши бўйича давоматни (табелни) юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартли белгилар

* Профилактика инспектори жамоат тартибини сақлаш мақсадида махсус профилактика тадбирларига жалб қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспекторининг ишга келиб кетиши бўйича давоматни (табелни) юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ТАСДИҚЛАЙМАН»
__________________
фуқаролар йиғини раиси
________________________
(Ф.И.О.)
20___ йил «___» _________
«________________» маҳалла фуқаролар йиғинида ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспекторининг ишга келиши ва ишдан кетиши бўйича
_____/_______сон — ТАБЕЛЬ
Т/р
Фамилияси, исми, отасининг исми
Лавозими
Ой кунлари
Ишланди
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
Соатбай
Кун
1.
2.
3.
4.
5.
6.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 мартдаги 137-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 18 июндаги 380-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғини мажлиси
(фуқаролар вакилларининг йиғилиши)
Тафтиш комиссияси
Фуқаролар йиғинининг кенгаши
Маҳалла еттилиги
Фуқаролар йиғинининг раиси
Ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича ўринбосар — профилактика инспектори
Ҳоким ёрдамчиси
Хотин-қизлар фаоли
Ёшлар етакчиси
Ижтимоий ходим
Солиқ инспектори
Кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчи
Ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назорати бўйича комиссия
Хотин қизлар билан ишлаш бўйича комиссия
Ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчи
«Кексалар маслаҳати» гуруҳи
«Фидокор ёшлар» жамоатчилик патруль гуруҳи
Маҳалла назорати гуруҳи
«Ота-оналар университети» жамоатчилик тузилмаси
Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссия
Аёллар маслаҳат кенгаши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Қонунига асосан тегишли ҳудуддаги муаммоларнинг долзарблигига қараб, фуқаролар йиғини томонидан фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича бошқа комиссиялар ҳам тузилиши мумкин.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Фуқаролар йиғини ҳузуридаги жамоатчилик тузилмалари тўғрисида намунавий низомда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 3-банд қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Маҳалла еттилиги»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қуйидаги мазмундаги 42-боб билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«42-боб. «Маҳалла еттилиги» фаолиятини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. «Маҳалла еттилиги»нинг асосий мақсади, вазифалари, ваколатлари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5832. «Маҳалла еттилиги»нинг мақсади маҳалланинг ички ресурсларини аниқлаш ҳамда ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш учун сафарбар этишдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5833. Қуйидагилар «Маҳалла еттилиги»нинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли ҳудудда қонунлар ва бошқа қонунчилик ҳужжатларининг ижроси таъминланишини, оилаларнинг иқтисодий-ижтимоий аҳволи ва эҳтиёжларини ўрганишда фуқаролар йиғини кенгашига кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахсларни «Темир дафтар», «Ёшлар дафтари» ва «Аёллар дафтари»га киритиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахсларга «Темир дафтар», «Ёшлар дафтари», «Аёллар дафтари», Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳамда Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси орқали ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва субсидиялар ажратиш бўйича қарор қабул қилиш. Бунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги ПФ-209-сон Фармони билан тасдиқланган «Маҳалла еттилиги»нинг коллегиал қарорлари асосида кўрсатиладиган ижтимоий ёрдам ва ажратиладиган субсидиялар рўйхати»да келтирилган ижтимоий ёрдам ва субсидиялар ажратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолишининг олдини олиш ва бундай вазиятга тушганларни оғир вазиятдан чиқариш мақсадида ижтимоий ходим томонидан киритилган хулоса асосида «Саховат ва кўмак» жамғармаси ҳисобидан ёрдам бериш бўйича коллегиал қарор қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва ташкилотларининг фаолиятига доир масалалар юзасидан фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда иштирок этиш, шунингдек, уларни кўриб чиқиш натижалари бўйича давлат органлари ва ташкилотларига тегишли таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5834. Мазкур Намунавий низомнинг 4-бандида белгиланган жамоатчилик тузилмалари қарорларининг тавсиявий хусусиятга эга эканлиги тўғрисидаги қоида «Маҳалла еттилиги»нинг жисмоний шахсларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва субсидиялар ажратиш юзасидан қабул қиладиган қарорларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5835. «Маҳалла еттилиги» қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фаолияти учун зарур бўлган маълумотларни давлат органлари ва ташкилотларидан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги аниқланганда, материалларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юбориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига ижтимоий ёрдам турларини кўрсатиш ва субсидиялар ажратиш бўйича қарорлар қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахсларга ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш соҳасига бевосита алоқаси бўлган давлат органлари ва ташкилотларининг вакилларини «Маҳалла еттилиги» фаолиятига жалб этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Маҳалла еттилиги» қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз фаолиятида қонунчилик ҳужжатларига ва мазкур Намунавий низом талабларига қатъий риоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлашга, уларнинг шахсий ҳаётига аралашишга йўл қўймаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Маҳалла еттилиги» аъзоларига аён бўлган шахсий ҳаётга оид маълумотларни ўзгаларга ошкор қилмаслик.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. «Маҳалла еттилиги» таркибини шакллантириш ва унинг фаолиятини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5837. «Маҳалла еттилиги» таркибига 7 нафар аъзодан иборат бўлган маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспектори киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Маҳалла еттилиги»га фуқаролар йиғини раиси раҳбарлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Маҳалла еттилиги» аъзолари ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5838. Маҳалла раиси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Маҳалла еттилиги» фаолиятини ташкил қилади ва мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5840. «Маҳалла еттилиги» ваколатига доир масалалар унинг мажлисларида кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Маҳалла еттилиги» мажлисининг ҳужжатларини тайёрлаш ва аъзоларини чақириш вазифаси котиб томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ва ижтимоий ходим уларга юкланган вазифалар юзасидан жисмоний шахсларни тегишли дафтарларга киритиш, улардан чиқариш ҳамда уларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва субсидиялар ажратиш бўйича ҳужжатларни шакллантириш учун жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Маҳалла еттилиги» котиби йиғилишларнинг баённомасини юритади ва қарорлар ижросини назорат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5841. «Маҳалла еттилиги»нинг йиғилиши, агар унда аъзоларнинг камида учдан икки қисми (кворум) иштирок этган тақдирда, ваколатли ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йиғилишни ўтказиш учун кворум шаклланмаган тақдирда, «Маҳалла еттилиги»нинг янги йиғилиши ўтказиладиган сана эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5842. «Маҳалла еттилиги» йиғилишининг қарори йиғилишда иштирок этадиган аъзоларнинг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда, маҳалла раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5843. «Маҳалла еттилиги» ўз фаолияти юзасидан ҳар ойда маҳалла фуқаролар йиғини кенгашига, йилнинг ҳар чорагида фуқаролар йиғини мажлисига (фуқаролар вакиллари йиғилишига) ҳисобот беради».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.03.2024 й., 09/24/137/0220-сон)