20.02.2024 йилдаги КҚ-687-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ҳисоботларини эшитиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўнгги йилларда мамлакатимизда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти очиқлигини таъминлаш, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари томонидан прокуратура ва ички ишлар органларининг фаолияти устидан депутатлик назорати таъсирчанлигини ошириш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида тегишли ҳудудлардаги прокуратура ва ички ишлар органлари раҳбарларининг ҳисоботини эшитиш амалиёти ўрганиб чиқилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, 2023 йил давомида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари томонидан 461 маротаба прокуратура органлари ва 1 117 маротаба ички ишлар органлари раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилган ҳамда ушбу масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида аниқ тартиб-таомиллар жорий этилмаганлиги натижасида прокуратура ва ички ишлар органлари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитишда ҳудудларда ўз ечимини кутаётган турли масалалар мавжудлиги аниқланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчидан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ҳисоботини эшитиш бўйича турлича амалиёт шаклланган бўлиб, бу борадаги ишлар амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ тизимли равишда йўлга қўйилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Прокуратура тўғрисида»ги Қонуннинг 5-моддасига асосан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар прокурорлари ҳар йили тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига ўз фаолияти тўғрисида ҳисобот тақдим этиши лозимлиги белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ Деҳқонобод, Касби, Яккабоғ, Миришкор, Конимех, Қўшработ, Бувайда, Мирзаобод, Ёзёвон, Риштон, Ҳазорасп, Боғот, Урганч туманлари ва Хива, Урганч, Хонобод шаҳарлари прокурорлари томонидан 2023 йилда ўз фаолияти бўйича ҳисобот тақдим қилинмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ички ишлар органлари тўғрисида»ги Қонуннинг 131-моддасига кўра туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаларининг (бўлимларининг) бошлиқлари ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисида ҳар чоракда (йилига 4 маротаба) маҳаллий Кенгашларга ҳисобот бериши назарда тутилган бўлса-да, ҳудудий ички ишлар органлари томонидан ҳам бу борада камчиликларга йўл қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Масалан, Китоб, Қизириқ, Паркент, Бувайда, Ёзёвон, Хива, Янгибозор туманларида ички ишлар органлари раҳбарларининг ҳисоботи умуман эшитилмаган бўлса, Арнасой, Дўстлик, Фориш, Чироқчи, Оқолтин, Қумқўрғон, Бўка, Оҳангарон, Янгийўл, Риштон, Сўх, Фарғона, Хонқа, Улуғнор туманлари ва Урганч шаҳрида 1 мартадан уларнинг ҳисоботи эшитилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга айрим маҳаллий Кенгашларда ички ишлар органлари раҳбарларининг ҳисоботлари Қонунда белгилангандан кўп, яъни 5 мартадан 12 мартагача эшитилиш ҳолатлари мавжуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иккинчидан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар қонунчиликка асосан маҳаллий Кенгашларга ҳисобот бериши белгиланган бўлса-да, айрим ҳолларда прокуратура ва ички ишлар органлари раҳбарлари томонидан ҳисобот эмас, балки ахборот тақдим этиб борилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, 126 та ҳолатда ҳудудий прокурорларнинг, 55 та ҳолатда ички ишлар органлари раҳбарларининг ахбороти эшитилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Учинчидан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ўз фаолияти бўйича ҳисоботи билан ушбу орган раҳбарларининг секторлар фаолиятига доир ахбороти бир-бирига аралашиб кетмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўртинчидан, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ҳисоботларидаги маълумотлар етарли даражада таҳлил қилмасдан, қабул қилинган қарорларда асосан умумий масалалар назарда тутилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу нуқтаи назардан халқ депутатлари Кенгашларининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарларининг ҳисоботини эшитишга доир фаолиятини тартибга солиш, прокуратура ва ички ишлар органларининг вакиллик органлари олдидаги масъулиятини ошириш, ушбу органлар томонидан бир-бирини тийиб туриш механизмларини такомиллаштириш долзарб аҳамият касб этмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагилардан келиб чиқиб, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг депутатлик назорати соҳасидаги фаолияти тартибли йўлга қўйилишини ташкил этишга кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 95-моддаси ва «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Олий Мажлис Сенатининг Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси раиси Т. Мадумаровнинг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида тегишли ҳудудлардаги прокуратура ва ички ишлар органлари раҳбарларининг ҳисоботини эшитиш амалиётини ўрганиш натижалари бўйича ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар)лар Кенгашлари томонидан вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар)лар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари раҳбарлари ҳисоботларини эшитишнинг намунавий тартиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси (Н. Йўлдошев) ва Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ҳудудий бўлинмалари томонидан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига ҳисоботлар ушбу Қарор билан тасдиқланаётган Тартибга асосан тақдим этилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига ҳисобот тақдим қилмаган тегишли прокурор ва ички ишлар органлари раҳбарларининг масъулияти оширилишини, ҳисоботларнинг белгиланган муддатларда ва сифатли тайёрланишини ҳамда маҳаллий Кенгашларга киритилишини ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда амалга оширилган ишлар натижалари бўйича Сенатнинг Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясига ахборот киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Сенатнинг Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси (Т. Мадумаров) ва Сенат девонининг Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази (Қ. Муқумов) тегишли ҳудудлардаги прокуратура ва ички ишлар органлари раҳбарларининг ҳисоботини эшитиб бориш амалиётини самарали ташкил қилиш мақсадида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари учун ўқув семинарлари ташкил қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Қарор билан тасдиқланаётган Тартибни ўз сессияларида кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли ҳудудлардаги прокуратура ва ички ишлар органлари раҳбарларининг ҳисоботини эшитишга доир назорат тадбирларини юқори савияда ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
прокуратура ва ички ишлар органлари раҳбарларининг ҳисоботини эшитишда уларнинг иш юритувида бўлган муайян ишлар ва материалларга аралашмаслик тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 20 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КҚ-687-IV-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 20 февралдаги КҚ-687-IV-сонли Қарорига

ИЛОВА

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар)лар Кенгашлари томонидан вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар)лар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари ҳисоботларини эшитишнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНАВИЙ ТАРТИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар)лар Кенгашлари (бундан буён матнда маҳаллий Кенгаш деб юритилади) томонидан вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар)лар прокурорлари ҳамда Ички ишлар вазирлиги ҳудудий бўлинмалари раҳбарларининг (бундан буён матнда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган деб юритилади)нинг ҳисоботларини эшитиш бўйича намунавий тартиб (бундан буён матнда тартиб деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги, «Прокуратура тўғрисида»ги ва «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур тартиб маҳаллий Кенгашлар томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ҳисоботларини эшитишга доир фаолиятини самарали йўлга қўйишга қаратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Маҳаллий Кенгашларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳисоботларини эшитишдан асосий мақсад ҳудудий прокуратура ва ички ишлар органлари фаолияти устидан таъсирчан депутатлик назоратини амалга ошириш, ҳудудларда қонун устуворлиги ва қонунийликни, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлат манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш бўйича уларнинг иш самарадорлигини оширишдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий Кенгашнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ҳисоботини эшитиш ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органнинг иш юритувидаги муайян ишлар ва материалларга тааллуқли бўлиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ҳудудий прокуратура органларнинг ҳисоботи ҳар йилда бир маротаба эшитилиб, маҳаллий Кенгашга навбатдаги йил биринчи ойининг сўнги иш кунига қадар ҳудудий прокурор томонидан имзоланган ҳолда тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаларининг, вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг бошлиқлари ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисида, шунингдек, жамоат хавфсизлиги ҳақида ҳар ярим йилда тегишинча халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва вилоятлар Кенгашларига ҳисобот тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ҳар ярим йиллик якуни бўйича ҳисобот навбатдаги ярим йиллик биринчи ойининг сўнги иш кунига қадар тегишли ҳудуд ички ишлар органининг раҳбари томонидан имзоланган ҳолда тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) бошлиқлари ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисида, шунингдек, жамоат хавфсизлиги ҳақида ҳар чоракда халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига ҳисобот тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ҳар чорак якуни бўйича ҳисобот навбатдаги чорак биринчи ойининг ўн бешинчи санасига қадар тегишли ҳудуд ички ишлар органининг раҳбари томонидан имзоланган ҳолда тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ҳисобот ва унга доир ҳужжатларнинг электрон нусхалари электрон почта тизими ёки электрон ахборот ташиш воситалари орқали тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органнинг ҳисоботи маҳаллий Кенгаш котибиятида рўйхатга олинган кундан бошлаб тақдим этилган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органнинг ҳисоботида ҳисобот даври мобайнида қилинган ишлар қайд этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органнинг ҳисоботи, қоида тариқасида, маҳаллий Кенгашнинг навбатдаги сессиясида кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органнинг ҳисоботини маҳаллий Кенгашнинг доимий комиссиясида дастлабки тарзда кўриб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органнинг ҳисоботи маҳаллий Кенгаш котибиятида белгиланган тартибда рўйхатга олингандан сўнг маҳаллий Кенгаш раисига топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий Кенгаш раиси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органнинг ҳисоботини дастлабки тарзда кўриб чиқиш учун Суд-ҳуқуқ ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича доимий комиссияга (бундан буён матнда Комиссия деб юритилади) топширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органнинг ҳисоботи дастлабки тарзда кўриб чиқиш маҳаллий Кенгаш раиси томонидан белгиланган муддатда амалга оширилади. Қоида тариқасида, ушбу муддат ўн кундан ошмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий Кенгаш раиси бир вақтнинг ўзида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органнинг ҳисоботини кўриб чиқиш ва тегишли таклифлар ишлаб чиқиш учун маҳаллий Кенгашнинг бошқа доимий комиссияларига ҳам топшириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органнинг ҳисоботини пухта таҳлил қилиш, тегишли материаллар ва ҳужжатларни сифатли тайёрлаш, уларнинг фаолиятида мунтазам учрайдиган камчиликларни бартараф қилиш, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва иш усулларини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш учун Комиссия томонидан ишчи гуруҳ тузилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи гуруҳ таркибига маҳаллий Кенгаш депутатлари, ҳудудий давлат органлари, экспертлар, мутахассислар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия раиси ишчи гуруҳ фаолиятига раҳбарлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ишчи гуруҳ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органнинг ҳисоботини таҳлил қилади, ушбу масала юзасидан илгари қабул қилинган маҳаллий Кенгаш қарорлари ижро этилишининг ҳолатини ўрганади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган зиммасига юкланган вазифалар самарали бажарилаётганлигини ва улар фаолиятида юзага келаётган муаммоларни таҳлил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган фаолияти билан боғлиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси, халқ қабулхоналари, маҳаллий Кенгашга келиб тушган мурожаатларни таҳлил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган фаолияти билан боғлиқ маҳаллий оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган, Интернет жаҳон ахборот тармоғига жойлаштирилган материалларни таҳлил қилади ва энг долзарб материалларни саралаб олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган фаолиятида мунтазам учрайдиган камчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларга олиб келадиган сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш, уларнинг фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш ва янги иш усулларини татбиқ этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мавжуд материаллар ва ўрганиш натижалари асосида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органнинг ҳисоботи юзасидан Комиссияга эксперт хулосаларини тақдим қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Комиссия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органнинг ҳисоботини дастлабки тарзда кўриб чиқиш жараёнида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишчи гуруҳ билан биргаликда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органнинг ҳисоботини кўриб чиқиш билан боғлиқ зарур материаллар тайёрланишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда қонунийликни мустаҳкамлаш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган зиммасига юкланган вазифалар бажарилишининг самарадорлигини ўрганади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан, мансабдор шахслардан ҳисобот ва ахборотни кўриб чиқиш билан боғлиқ ҳужжатлар, эксперт хулосалари ва бошқа хулосаларни, статистик ва бошқа маълумотларни талаб қилиб олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органнинг ҳисоботини дастлабки тарзда кўриб чиқишга доир Комиссия мажлисларининг баённомалари, ўтказилган мажлислар якунлари бўйича қабул қилинган қарорларини ўз вақтида расмийлаштириб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш раисига Комиссия зиммасига ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органнинг ҳисоботини дастлабки тарзда кўриб чиқиш бўйича юкланган вазифаларнинг бажарилиши ҳақида мунтазам равишда ахборот беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органнинг ҳисоботини эшитиш ҳақидаги масалани халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг навбатдаги сессияси кун тартиби лойиҳасига киритиш тўғрисида қарорларни қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органнинг ҳисоботини эшитиш масаласи бўйича маҳаллий Кенгашнинг қарор лойиҳаларини тайёрлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органнинг ҳисоботи ишчи гуруҳ томонидан зарур материаллар тайёрлангандан сўнг Комиссия мажлисида кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Комиссия мажлисида Комиссия аъзоларининг учдан икки қисми иштирок этса, ваколатли ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Комиссия мажлиси очиқ ўтказилади. Зарур ҳолларда Комиссия ёпиқ мажлис ўтказиш ҳақида қарор қабул қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия мажлиси баённома билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Комиссия мажлисига ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, шунингдек, бошқа ҳудудий назорат идораларининг раҳбарлари таклиф қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия мажлисига ҳудудий давлат органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотлари, илмий муассасаларнинг вакиллари, мутахассислар ва олимлар, шунингдек, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари таклиф қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Комиссия мажлисида ушбу тартибнинг 4 ва 5-бандларида қайд этилган шахс ёки унинг ўринбосари маъруза билан чиқади ва бу ҳақда Комиссияга мажлисдан камида бир кун олдин хабар берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Комиссия мажлиси давомида Комиссия аъзолари тақдим этилган ҳисоботни аниқлаштириш мақсадида маърузачига, шунингдек, таклиф этилган бошқа шахсларга саволлар беришлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Комиссия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органнинг ҳисоботини эшитиш якунлари бўйича қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия қарорида қуйидаги масалалар акс эттирилиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органнинг ҳисоботини маҳаллий Кенгашнинг навбатдаги сессияси кун тартиби лойиҳасига киритиш ҳақида таклиф;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органнинг ҳисоботини эшитиш бўйича маҳаллий Кенгаш қарори лойиҳаси ишлаб чиқилишини ташкил этиш бўйича масъулларни белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органнинг ҳисоботини эшитиш бўйича сўзга чиқувчи маҳаллий Кенгаш депутатини белгилаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия қарори Комиссия аъзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органнинг ҳисоботини кўриб чиқиш ҳақидаги масала бўйича маҳаллий Кенгаш қарорининг лойиҳаси мавжуд материаллар, шу жумладан ишчи гуруҳ томонидан тайёрланган маълумотлар асосида Комиссия қарорида масъул этиб белгиланган депутат ва маҳаллий Кенгаш котибияти томонидан беш кун муддатда ишлаб чиқилади ва келишув тартиб-таомиллари амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органнинг ҳисоботини кўриб чиқиш ҳақидаги масала бўйича маҳаллий Кенгаш қарорининг лойиҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган томонидан уларнинг зиммасига юкланган вазифаларни амалга ошириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида қисқача маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунийликнинг ва жиноятчиликка қарши курашишнинг аҳволи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган фаолиятида йўл қўйилаётган камчиликлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган фаолиятини янада такомиллаштириш, қонунийликни мустаҳкамлаш, жиноятчиликка қарши курашишни таъминлаш бўйича тавсиялар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган фаолиятида йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш, уларнинг зиммасига юкланган вазифалар бажарилишининг самарадорлигини ошириш ва илғор хорижий мамлакатларнинг ижобий тажрибаси асосида янгича иш усулларини жорий қилиш бўйича тавсиялар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарорнинг ижро этилиши муддатлари ва бошқа масалалар баён этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ҳисоботи маҳаллий Кенгаш қарорига илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органнинг ҳисоботини кўриб чиқиш ҳақидаги масала бўйича маҳаллий Кенгаш қарорининг лойиҳаси агар норматив-ҳуқуқий хусусиятга эга бўлса, тегишли ҳудудий адлия органига ҳуқуқий, гендер-ҳуқуқий ва коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш учун киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий Кенгаш қарори лойиҳаси, қоида тариқасида, уч кундан кўп бўлмаган муддатда тегишли экспертизалардан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органнинг ҳисоботини кўриб чиқиш ҳақидаги масала бўйича маҳаллий Кенгаш қарорининг лойиҳаси маромига етказилгандан (зарур бўлган ҳолларда, тегишли экспертизалардан ва жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилгандан) сўнг белгиланган тартибда барча зарур материаллар илова қилинган ҳолда кўриб чиқиш учун маҳаллий Кенгаш раисига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органнинг ҳисоботини кўриб чиқиш ҳақидаги масала бўйича маҳаллий Кенгаш қарорининг лойиҳаси билан бир вақтда маҳаллий Кенгаш котибияти билан келишилган ҳолда Комиссия томонидан ушбу қарор лойиҳасини тарқатиш варағи тайёрланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органнинг ҳисоботини маҳаллий Кенгаш сессиясида кўриб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Маҳаллий Кенгаш сессиясида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органнинг ҳисоботини кўриб чиқиш ҳақидаги масала маҳаллий Кенгаш раисининг қисқа кириш сўзи билан бошланади, бунда муҳокама қилинадиган масала, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органнинг ҳисоботини эшитиш тартиби, ҳисобот бўйича таклиф этилган шахслар тўғрисида ахборот берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органнинг ҳисоботини маҳаллий Кенгаш сессиясида кўриб чиқиш жараёнида, қоида тариқасида, ҳисобот берувчи шахсга ҳисобот учун 30 дақиқагача, бошқа мансабдор шахсларга эса, қўшимча ахборот ёки депутатларнинг мунозара нутқлари учун 5 дақиқагача вақт берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Депутатларнинг саволлари ва улар бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органнинг жавоблари учун 30 дақиқагача вақт ажратилади. Кўриб чиқилаётган масала юзасидан масъул Комиссия вакилининг давомийлиги 10 дақиқагача бўлган сўзга чиқишига йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий Кенгаш раиси томонидан сессияда сўзга чиқишлар учун ажратиладиган вақтнинг бошқача давомийлиги белгиланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органнинг ҳисоботини эшитиш тартиби маҳаллий Кенгаш сессиясида қабул қилинган регламент доирасидан чиқмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Маҳаллий Кенгаш раисининг кириш сўзидан сўнг муҳокама қилинаётган масала юзасидан маъруза қилиш учун сўз ҳисобот берувчи шахсга берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Ҳудудий прокуратура органининг ҳисоботида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда қонунийликни мустаҳкамлаш бўйича ҳудудий прокуратура органи зиммасига юкланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг ҳолати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисобот йилидан аввалги йилдаги ҳудудий прокуратура органининг ҳисоботини кўриб чиқиш якунлари бўйича қабул қилинган маҳаллий Кенгаш қарорлари ижроси бўйича амалга оширилган ишлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудда жиноятчиликни таҳлил қилиш, қайси ҳудудларга биринчи навбатда эътибор берилиши, оналар ва болалар ўлимининг таҳлили, коррупцияга қарши курашиш соҳасида кўрилган чора-тадбирлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий давлат органлари (молия, солиқ, қурилиш, таълим, соғлиқни сақлаш органлари ва бошқалар) томонидан қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши ҳолати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий прокуратура органлари фаолиятини такомиллаштириш ва иш самарадорлигини ошириш, шу жумладан уларнинг фаолиятида мунтазам учрайдиган камчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларга олиб келадиган сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чоралар ва бошқа масалалар қамраб олиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Ҳудудий ички ишлар органининг ҳисоботида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, ички ишлар органлари зиммасига юкланган бошқа вазифалар ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоат тартибини сақлаш, жамоат хавфсизлигини ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича кўрилаётган чоралар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички ишлар органининг аввалги ҳисоботларини кўриб чиқиш якунлари бўйича қабул қилинган маҳаллий Кенгаш қарорлари ижроси бўйича амалга оширилган ишлар ҳолати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, уларнинг сабабларини ва содир этилишига имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш, ҳуқуқбузарликларни содир этишга мойил шахсларни аниқлаш мақсадида қилинган ишлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий ички ишлар органлари фаолиятини такомиллаштириш ва иш самарадорлигини ошириш, шу жумладан уларнинг фаолиятида мунтазам учрайдиган камчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларга олиб келадиган сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чоралар ва бошқа масалалар қамраб олиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органнинг ҳисоботидан сўнг маҳаллий Кенгаш раисининг рухсати билан сессия иштирокчилари эшитувда кўриб чиқилаётган масалаларни муҳокама қилишга ўтадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда депутатлар мунозаралар билан чиқиши, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакилига ёки сессиянинг бошқа иштирокчиларига саволлар бериши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органнинг ҳисоботини кўриб чиқиш якунлари бўйича маҳаллий Кенгаш қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органнинг ҳисоботини кўриб чиқиш якунлари бўйича қабул қилинган маҳаллий Кенгаш қарори нусхалари қарор қабул қилинган кундан бошлаб ўн кун ичида ушбу қарорни тарқатиш варағида кўрсатилган тегишли ташкилотларга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органнинг ҳисоботини кўриб чиқиш якунлари бўйича қабул қилинган маҳаллий Кенгаш қарорининг ижросини назорат қилиш маҳаллий Кенгашнинг тегишли Комиссияси зиммасига юклатилади. Комиссия раиси маҳаллий Кенгаш қарорининг ижро этилиши устидан назорат қилишни амалга ошириш учун шахсан жавобгардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органнинг ҳисоботини кўриб чиқиш якунлари бўйича қабул қилинган маҳаллий Кенгаш қарори ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган томонидан, агар ушбу қарор ҳудудий давлат органлари фаолиятига тааллуқли бўлса, давлат органлари томонидан кўриб чиқилади ва ижро этилади. Бунда қарорнинг ижро этилиши билан боғлиқ ахборот ва материаллар унда белгиланган муддатларда тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Зарур ҳолларда Комиссия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва назорат тузилмаларидан, ҳудудий давлат органлари, хўжалик бошқаруви органларидан маҳаллий Кенгаш қарори ижро этилиши билан боғлиқ қўшимча ҳужжатлар, хулосалар, статистик ҳамда бошқа маълумотларни талаб қилиб олиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Комиссия маҳаллий Кенгаш котибияти билан биргаликда маҳаллий Кенгаш қарорининг ижро этилиши натижалари бўйича келиб тушаётган ахборотларни умумлаштириб, таҳлил қилиб боради ва олиб борилган ишлар юзасидан маҳаллий Кенгаш раисига зарур ахборотлар тақдим этиб туради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия мажлисларида маҳаллий Кенгаш қарорининг ижро этилиш ҳолати тизимли равишда муҳокама қилиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органнинг ҳисоботини кўриб чиқишга тайёргарлик кўриш жараёнида ҳисоботни кўриб чиқишга доир материаллар белгиланган муддатларда тайёрланиши, қонунчиликка мувофиқлиги, унда кўрсатилаётган маълумотлар асослилиги учун маҳаллий Кенгашнинг масъул Комиссияси раиси ва маҳаллий Кенгаш котибияти шахсан жавобгар ҳисобланади.