27.02.2024 йилдаги КҚ-697-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш механизмларини янада кучайтириш масалалари ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги йилларда мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, уларни турли хил тазйиқ ва зўравонликлардан ҳимоя қилиш борасида қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, хотин-қизларнинг жамиятга мослашиши, ўқиши ва ишлаши учун қулай шароитлар яратилиши билан бир қаторда, уларга нисбатан содир этиладиган тазйиқ ва зўравонликларнинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича янги механизмлар жорий қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амалга оширилаётган ишлар билан бир қаторда бугунги ҳолат хотин-қизларнинг ҳимояси билан боғлиқ айрим камчиликлар мавжудлигини кўрсатмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунга кўра хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш талаб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагиларга асосан «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Конституциявий Қонуннинг 16-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш механизмларини янада кучайтириш тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш механизмларини янада кучайтириш масалалари бўйича 1-иловага мувофиқ таркибда ишчи гуруҳ тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар ишчи гуруҳнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни инвентаризациядан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хотин-қизларнинг мавжуд муаммоларини ўрганиш ва уларнинг юзага келиш сабабларини таҳлил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро тажрибани ўрганган ҳолда хотин-қизларга оид муаммоларнинг олдини олиш бўйича амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш юзасидан тегишли таклифлар ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш механизмларини янада кучайтириш масалалари бўйича «Йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ишчи гуруҳ (Ш. Чўллиев) ушбу Қарор ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар бўйича 2024 йил 25 апрелга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашига ахборот тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур Қарор ижросини назорат қилиш Сенат Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 27 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КҚ-697-IV-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 27 февралдаги КҚ-697-IV-сонли қарорига

1-ИЛОВА

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш механизмларини янада кучайтириш масалалари бўйича ишчи гуруҳ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

Чўллиев Шухрат Аскарович

—

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбари

2.

Маруфова Гулнора Махмудовна

—

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор, Ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари

3.

Рахматов Саттор Неъматович

—

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили котибияти Бола ҳуқуқлари таъминланишини мониторинг қилиш бўйича етакчи мутахассиси

4.

Ахмедова Замира Назаровна

—

Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари котибияти бош мутахассиси

5.

Абдуллаева Нилуфар Улуговна

—

Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси Соғлом оилани шакллантириш ва оилаларни мустаҳкамлигини таъминлаш, миллий ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бошқармаси бош мутахассиси

6.

Ахатова Шахноза Музаффаровна

—

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Одил судлов соҳасидаги қонунчиликни таҳлил қилиш департаменти бош консультанти

7.

Абдуллаева Бибимарям Кайруллаевна

—

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда уларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳаларида қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими прокурори

8.

Абдуллаева Умида Ҳазратовна

—

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғи ўринбосари — хотин-қизлар ва ижтимоий масалалар бошқармаси бошлиғи

9.

Султанова Мадина Махкамовна

—

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти катта терговчиси

10.

Суюнова Хуршида Ахадилла қизи

—

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси етакчи маслаҳатчиси

11.

Ҳасанова Дилфуза Абдухамидовна

—

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази доценти

12.

Содикова Муаттар Муратовна

—

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази методисти

13.

Умарова Шоира Оқбутаевна

—

Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Юридик таъминлаш бўлими бош юрисконсульти

14.

Аминов Улуғбек Закирджанович

—

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари қўмитасининг Юридик таъминлаш бўйича бош мутахассиси

15.

Минаварова Нигора Шаазизовна

—

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари қўмитасининг Хотин-қизлар билан ишлаш ва тарғибот гуруҳларини мувофиқлаштириш бўлими етакчи мутахассиси

16.

Маткаримова Нилуфар Боқижоновна

—

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Болалар, хотин-қизлар, таълимдаги ёшларни ва волонтёрлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш бошқармаси бош мутахассиси

17.

Ахмедов Миржалол Ахмедович

—

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси котибияти етакчи маслаҳатчиси, Ишчи гуруҳ котиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда уларнинг ўрнига лавозимларига янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 27 февралдаги КҚ-697-IV-сонли қарорига

2-ИЛОВА

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш механизмларини янада кучайтириш масалалари бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Тадбир номи

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Масъуллар

1.

Хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиш ҳамда муаммоларни аниқлаш.

1. Хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга оид амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тўлиқ хатловдан ўтказиш.

2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги мавжуд бўшлиқлар ва улар ўртасидаги ўзаро номувофиқликларни ўрганиш.

3. Хатлов натижалари бўйича маълумотнома тайёрлаш.

2024 йил 20 март

Адлия вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

2.

Хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига тўсқинлик қилиш ҳолатларига барҳам бериш.

1. Хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига тўсқинлик қилиш ҳолатлари, хусусан дискриминация ва бошқа ҳолатларни ўрганиш.

2. Мавжуд муаммоларни таҳлил қилиш ва уларнинг олдини олиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

3. Натижалари бўйича таҳлилий маълумотнома тайёрлаш.

2024 йил 5 апрель

Вазирлар Маҳкамаси,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Бош прокуратура

3.

Хотин-қизларнинг эркинликларига дахл қиладиган ҳаракатларни таҳлил қилиш.

1. Хотин-қизларнинг эркинликларига дахл қиладиган ҳаракатлар, шу жумладан эрта никоҳ ҳамда яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ ҳолатлари тўғрисидаги маълумотларни ўрганиш.

2. Ушбу ҳаракатларнинг юзага келиш сабабларини таҳлил қилиш ва бундай ҳаракатларнинг олдини олиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

3. Натижалари бўйича таҳлилий маълумотнома тайёрлаш.

2024 йил 10 апрель

Вазирлар Маҳкамаси,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Дин ишлари қўмитаси,

Бош прокуратура,

Ички ишлар вазирлиги,

Бола ҳуқуқлари бўйича вакил,

Олий суд,

Адлия вазирлиги

4.

Хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига тўсқинлик қилиш ҳолатларига нисбатан қўлланиладиган чоралар бўйича хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш.

1. Мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш.

2. Муаммоларни ҳал этиш бўйича халқаро механизмларни мамлакатда жорий этиш масалаларини муҳокама қилиш.

3. Натижаси бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

2024 йил 15 апрель

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Дин ишлари қўмитаси,

Бош прокуратура,

Ички ишлар вазирлиги,

Бола ҳуқуқлари бўйича вакил,

Олий суд,

Адлия вазирлиги

5.

Хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга оид қонунчиликни такомиллаштириш.

1. Хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга оид амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш юзасидан қонун лойиҳаси ишлаб чиқиш. Бунда қуйидаги масалаларни акс эттириш:

вояга етмаганлар орасидаги эрта никоҳга барҳам бериш;

яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олиш;

хотин-қизларнинг ишга жойлашишида дискриминацияга йўл қўймаслик.

2. Қонун лойиҳаси юзасидан тушунтириш хати, таққослама жадвал ва бошқа материаллар тайёрлаш.

2024 йил 25 апрель

Адлия вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Дин ишлари қўмитаси,

Бош прокуратура,

Ички ишлар вазирлиги,

Бола ҳуқуқлари бўйича вакил,

Олий суд