Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
«Наманган вилоятининг Поп туманида қуввати 100 МВт (200 МВт соат) бўлган электр энергиясини сақлаш тизимини қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Электр энергиясини ишлаб чиқариш манбаларини диверсификациялаш, аҳолини ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш мақсадида:
1. Қуйидагилар:
а) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ва «China Gezhouba Group Overseas Investment Co. LTD» (Хитой Халқ Республикаси) компанияси ўртасида (кейинги ўринларда — Инвестор) «Наманган вилоятининг Поп туманида қуввати 100 МВт (200 МВт соат) бўлган электр энергиясини сақлаш тизимини қуриш» инвестиция лойиҳаси (кейинги ўринларда — Инвестиция лойиҳаси) доирасида 2023 йил 27 декабрда инвестиция шартномаси (кейинги ўринларда — Инвестиция шартномаси) имзоланганлиги ҳамда унга мувофиқ Инвестор:
Инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг бутун даври мобайнида Наманган вилоятининг Поп туманида қуввати 100 МВт (200 МВт соат) бўлган электр энергиясини сақлаш тизимини лойиҳалаштириши, молиялаштириши, қуриши ҳамда фойдаланиши;
юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарларни ўз зиммасига олган ҳолда, дастлабки баҳолаш бўйича жами 110 млн АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиши;
б) «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва Инвестор ўртасида 2023 йил 27 декабрда Электр энергиясини сақлаш хизмати бўйича битим (кейинги ўринларда — Битим) тўғридан-тўғри музокаралар натижасида имзоланганлиги ҳамда унга мувофиқ:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Инвестор ушбу битим бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларидан лойиҳа доирасида ўзи томонидан ташкил этилган «ENERGY CHINA NAMANGAN OBI-XAYOT BATTERY ENERGY STORAGE SYSTEM» МЧЖ (кейинги ўринларда — Лойиҳа компанияси) фойдасига воз кечиши;
(1-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 декабрдаги ПҚ-379-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.12.2025 й., 07/25/379/1178-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Лойиҳа компанияси электр энергиясини сақлаш тизими фойдаланишга кафолатланган тарзда тайёр туришини таъминлаш мажбуриятини олиши;
(1-банд «б» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 декабрдаги ПҚ-379-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.12.2025 й., 07/25/379/1178-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Лойиҳа компанияси қурилиш давридаги ўз мажбуриятлари лозим даражада бажарилишининг таъминоти сифатида 5,4 млн АҚШ доллари миқдорида биринчи даражали банк кафолатини тақдим этиши;
(1-банд «б» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 декабрдаги ПҚ-379-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.12.2025 й., 07/25/379/1178-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Инвестиция лойиҳаси доирасида электр энергиясини сақлаш тизимини ягона электр энергетика тармоғига улаш учун электр узатиш тармоқлари Лойиҳа компанияси томонидан қурилиши ҳамда ишга туширилгандан сўнг уларни «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖга топшириш мажбуриятини олиши;
(1-банд «б» кичик бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 декабрдаги ПҚ-379-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.12.2025 й., 07/25/379/1178-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Лойиҳа компанияси томонидан электр узатиш тармоқларини қуриш учун сарфланган харажатлар «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ томонидан 5 йил давомида ойлик тўловлар асосида қопланиши;
(1-банд «б» кичик бандининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 декабрдаги ПҚ-379-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.12.2025 й., 07/25/379/1178-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ 13 йил давомида электр энергиясини сақлаш тизимидан фойдаланганлиги учун кафолатланган тарзда тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
(1-банд «б» кичик бандининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 22 июлдаги ПҚ-275-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2024 й., 07/24/275/0554-сон)
2. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ва Инвестор ўртасида тузилган Инвестиция шартномаси тасдиқлансин;
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва Инвестор ўртасида тузилган Битим маъқуллансин.
3. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Энергетика вазирлиги ҳамда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖга Инвестор томонидан Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида имзоланган битимлар бўйича мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда, Инвестор ҳуқуқини Инвестиция лойиҳасини молиялаштиришда иштирок этадиган бошқа кредиторларга тўғридан-тўғри ўтказиш ҳақида битимлар тузиш ҳуқуқи берилсин.
4. «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖга:
Инвестор билан биргаликда Битимда белгиланган тартиб-таомилларга мувофиқ Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун халқаро мустақил инжиниринг компанияси ва бошқа маслаҳатчиларни тўғридан-тўғри шартномалар тузган ҳолда жалб қилишга;
электр энергиясини сақлаш тизимидан фойдаланганлик учун уч ой мобайнида тўлов мажбурияти бажарилишининг таъминоти сифатида Инвестор фойдасига хорижий банкнинг чет эл валютасида тасдиқланган ва тикланадиган аккредитивини очишга рухсат берилсин.
5. Иқтисодиёт ва молия вазирига Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг аккредитив очадиган хорижий банк олдидаги тўлов мажбуриятлари Осиё тараққиёт банки, Жаҳон банки ёки Европа тикланиш ва тараққиёт банки кафолати орқали бажарилган тақдирда, мазкур банк билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига мақбул шаклдаги ушбу банк харажатларини қоплаш тўғрисидаги битимни имзолаш ваколати берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида Лойиҳа компаниясига, барча солиқлар ва йиғимлар тўланган ҳолда, Инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш доирасида қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 декабрдаги ПҚ-379-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.12.2025 й., 07/25/379/1178-сон)
кредит олиш, чет эл валютасида пул маблағлари олиш ва улардан фойдаланиш (шу жумладан, чет эл валютасида кредит тушумлари) учун хорижий банкларда банк ҳисобварақлари очиш;
Ўзбекистон Республикасидан ташқарида бўлган хорижий пудрат ташкилотлари, етказиб берувчилар ёки хорижий кредиторларга тўловларни Ўзбекистон Республикасидаги банк ҳисобварақлари орқали ўтказмасдан, тўғридан-тўғри амалга ошириш.
7. Наманган вилояти ҳокимлиги:
Энергетика вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Инвестор билан биргаликда бир ой муддатда Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун Наманган вилоятининг Поп тумани ҳудудида электр энергиясини сақлаш тизимини, электр узатиш тармоқларини ва электр инфратузилмаси қурилмаларини қуриш учун зарур ер участкаларини танлаб олсин ва уларнинг чегараларига аниқлик киритиб, Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссиясига таклиф киритсин;
Инвестор томонидан тақдим этиладиган лойиҳа ҳужжатлари асосида танланган ер участкасини Энергетика вазирлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратсин.
Энергетика вазирлиги мазкур ер участкаси Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш муддатига тенг даврга Инвесторга ижарага берилишини таъминласин.
Бунда, Инвестор томонидан ер участкалари учун тўланадиган ижара тўлови миқдори ер солиғи миқдорига тенглаштирилсин.
8. Белгилансинки, Инвестиция лойиҳасини амалга оширишда:
Энергетика вазирлиги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланганлик (тоифаси ўзгартирилганлиги) учун қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги ўрнини қоплашдан (компенсация тўловларидан) озод қилинади;
электр энергиясини сақлаш тизими билан боғлиқ қурилиш ва ер ишларини бажариш, бино ва иншоотлар пойдеворларини лойиҳалаштириш нормалари ва қоидалари Битимга мувофиқ халқаро стандартлар билан тартибга солинади;
электр энергиясини сақлаш тизимидан фойдаланилганлик учун тўловлар чет эл валютасида деноминацияланган қатъий тариф бўйича миллий валютада амалга оширилади.
9. Инвесторнинг буюртманомасига биноан Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида:
Ташқи ишлар вазирлиги — жалб қилинадиган хорижий мутахассислар учун кириш визалари, зарур ҳолларда, Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортида белгиланган тартибда расмийлаштирилишини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ички ишлар вазирлиги — жалб қилинадиган пудрат ташкилотларининг хорижий мутахассислари ҳамда уларнинг оила аъзоларига кўп марталик виза берилиши ва муддати узайтирилишини, шунингдек, турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилиши ва унинг муддати узайтирилишини;
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги — хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) белгиланган тартибда таъминласин.
10. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши, шунингдек, томонларнинг Инвестиция шартномаси ва Битим доирасидаги мажбуриятлари бажарилиши устидан доимий назорат ўрнатсин.
11. Адлия вазирлиги Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида инвестиция шартномаси ҳамда унинг қоидаларига мувофиқ имзоланган битимлар юзасидан юридик хулосалар берсин.
12. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги лойиҳа ҳужжатлари белгиланган тартибда экологик экспертизадан ўтказилишини таъминласин ва Инвестиция лойиҳасини амалга оширишда табиатни муҳофаза қилишга оид қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилсин.
13. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб энергетика вазири Ж.Т. Мирзамаҳмудов белгилансин.
Қарор ижроси учун масъул вазирлик ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2024 йил 29 февраль,
ПҚ-94-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.03.2024 й., 07/24/94/0174-сон; 26.07.2024 й., 07/24/275/0554-сон; 19.12.2025 й., 07/25/379/1178-сон; 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)