10.11.2023 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Италия Республикаси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим

Дипломатик паспорт эгаларини виза талабларидан озод қилиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан давлат реестрида 2023 йил 14 ноябрда 4535-IT-2023-H тартиб рақами билан рўйхатга олинди]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Италия Республикаси Ҳукумати, кейинги ўринларда «Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки томонлама муносабатларни ривожлантириш истагида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки давлат ўртасида мавжуд дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга бўлган қизиқиш ҳамда бир Томоннинг дипломатик паспортга эга бўлган фуқароларини бошқа Томон ҳудудига сафар қилишига кўмаклашиш мақсадида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу билан қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг амалдаги дипломатик паспортга эга бўлган ва бошқа Томон ҳудудида аккредитациядан ўтмаган фуқаролари бошқа Томон ҳудудига кириши, ундан чиқиши, транзит ўтиши ва бошқа Томон ҳудудида тўқсон (90) кундан ошмайдиган муддатга виза расмийлаштирмаган ҳолда бўлиб туришлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу имтиёз қабул қилувчи Томон давлати ҳудудига келган кундан бошлаб бир юз саксон (180) кунлик муддат ичида тўқсон (90) кунлик давомий ва давомий бўлмаган муддатга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбек томони фуқаролари учун тўқсон (90) кунлик муддат Шенген ҳудудига биринчи марта кирган санадан бошлаб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим бир Томон ҳудудида жойлашган дипломатик ваколатхоналар, консуллик муассасалари ва халқаро ташкилотларнинг ходимлари ва уларнинг дипломатик паспортга эга бўлган оила аъзоларини қабул қилувчи Томон аккредитациядан ўтиш учун виза олишдан озод этмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида кўрсатилган шахслар аккредитациядан ўтгандан сўнг, хизмат муддати давомида қабул қилувчи Томон ҳудудига визасиз кириши, транзит ўтиши, бўлиб туриши ёки уни тарк этишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимнинг 1 ва 2-моддаларида кўрсатилган дипломатик паспортга эга бўлган Томонларнинг фуқаролари бошқа Томон ҳудудига барча халқаро чегара ўтиш пунктлари орқали киришлари ёки улардан чиқиб кетишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимнинг 1 ва 2-моддаларда кўрсатилган паспорт эгалари бўлган Томонлардан бирининг фуқаролари қабул қилувчи давлатнинг миллий қонунчилигига риоя қилишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим Томонлардан бири ваколатли органларининг номақбул деб эълон қилинган шахсларни қабул қилувчи давлат ҳудудига кириш ёки бўлиб туришини рад этиш ҳуқуқига дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир Томон миллий хавфсизлик ва жамоат тартибини таъминлаш мақсадида мазкур Битимнинг бажарилишини тўлиқ ёки қисман равишда тўхтатиб туриш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимнинг бажарилишини тўхтатиб туриш бўйича қарор тўғрисида бошқа Томон дипломатик каналлар орқали хабардор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимнинг амал қилишини тўхтатиб туриш бошқа Томон ҳудудида бўлиб турган мазкур Битимнинг 1 ва 2-моддаларида кўрсатилган фуқароларнинг ҳуқуқларига дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар тарафидан берилган дипломатик паспортларнинг намуналари мазкур Битимнинг Техник Иловалари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар Техник Иловаларга жавоб нотаси қабул қилинган санадан бошлаб кучга кирадиган ноталар алмашинуви шаклидаги келишув орқали ўзгартиришлар киритишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимга мувофиқ, Томонларнинг қисқа муддатли виза мажбуриятларидан озод қилинган фуқароларининг дипломатик паспортлари бошқа Томон ҳудудига кирган санадан бошлаб камида олти (6) ойга қадар амал қилиш муддатига эга бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг ўзаро розилиги билан мазкур Битимга ўзгартиришлар киритилиши мумкин. Юқорида қайд этилган ўзгартиришлар 11-модда қоидаларига мувофиқ кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимни талқин қилиш ва (ёки) қўллаш билан боғлиқ ҳар қандай низолар Томонлар ўртасида дипломатик каналлар орқали тўғридан-тўғри маслаҳатлашувлар ёки музокаралар орқали тинч йўл билан ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим Ўзбекистон ва Италия қонунчилигига, шунингдек, қўлланиладиган халқаро ҳуқуқ ҳамда Италия томони учун Европа Иттифоқига аъзолигидан келиб чиқадиган мажбуриятларга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим Томонлар дипломатик каналлар орқали унинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомилларини бажарганликлари тўғрисидаги иккита ёзма хабарноманинг иккинчиси олингандан сўнг, ўттизинчи (30) кундан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим ушбу модданинг 3-бандига мувофиқ тугатилгунга қадар номуайян муддат давомида амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир Томон исталган вақтда дипломатик каналлар орқали бошқа Томонни ўз нияти тўғрисида хабардор қилиш орқали мазкур Битимни тугатиши мумкин. Мазкур Битимни тугатиш тўғрисидаги билдиришнома олинган санадан бошлаб тўқсон (90) кун ўтгач тугатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим қоидалари, башарти, Томонлар бошқача тарзда келушувга эришмаган бўлсалар, унинг доирасидаги қулайликлардан фойдаланадиган шахсларга уларнинг бўлиб туриш муддати ёки транзити ўтиш муддати тугагунга қадар қўлланилишда давом этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбуни тасдиқлаган ҳолда, тегишли равишда ваколатланганлар мазкур Битимни имзоладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида, 2023 йил 10 ноябрда, икки асл нусхада, ҳар бири Итальян ва Инглиз тилларида тузилди, бунда барча матнлар тенг аутентикдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талқин қилишда тафовут юзага келган ҳолларда, инглиз тилидаги матн устувор ҳисобланади.

(имзолар)