Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказлашган ичимлик сув таъминоти етиб бормаган қишлоқ аҳоли пунктларини ичимлик сув билан таъминлаш ва оқова сувларни чиқариб юбориш хизматларини кўрсатиш бўйича давлат ижтимоий буюртмаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 24 октябрдаги ПҚ-343-сон қарорига асосан давлат ижтимоий буюртмаси асосида аҳоли пунктларига ичимлик сув таъминоти ва уларга оқова сув хизматлари кўрсатишни ташкил этишнинг соддалаштирилган механизмини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Марказлашган ичимлик сув таъминоти етиб бормаган қишлоқ аҳоли пунктларини ичимлик сув билан таъминлаш ва оқова сувларни чиқариб юбориш хизматларини кўрсатиш бўйича давлат ижтимоий буюртмаларини бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ижтимоий буюртмаси лойиҳаларининг бошқарувчисини танлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ижтимоий буюртмаси доирасида ичимлик сув таъминоти ва оқова сув чиқариш хизматлари билан таъминлаш учун қурилиш ишларини амалга ошириш бўйича лойиҳа ва пудрат ташкилотларини танлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ижтимоий буюртмаси асосида барпо этилган ичимлик сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизимларини (иншоотларини) фойдаланишга топшириш.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида»ги Қонуни.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ижтимоий буюртмалари лойиҳалари бошқарувчисининг танлов таклифларини баҳолаш мезонларини тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адлия вазирлиги билан биргаликда давлат ижтимоий буюртмаси лойиҳаларининг бошқарувчиси билан ҳамкорликда давлат ижтимоий буюртмасини амалга ошириш шартномасининг намунавий шаклини ишлаб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йилда давлат ижтимоий буюртмалари асосида ичимлик сув билан таъминланадиган қишлоқ аҳоли пунктларининг манзилли дастурини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бир ой муддатда 2024 йилда давлат ижтимоий буюртмаси асосида объектларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида зарур маблағлар ажратилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ҳар йили Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига 50 млрд сўм миқдоридаги маблағларни киритиш ҳамда ушбу маблағларни ўз вақтида ва тўлиқ ажратиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 16 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
93-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 февралдаги 93-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказлашган ичимлик сув таъминоти етиб бормаган қишлоқ аҳоли пунктларини ичимлик сув билан таъминлаш ва оқова сувларни чиқариб юбориш хизматларини кўрсатиш бўйича давлат ижтимоий буюртмаларини бериш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

1. Мазкур Низом марказлашган ичимлик сув таъминоти етиб бормаган қишлоқ аҳоли пунктларини ичимлик сув билан таъминлаш ва оқова сувларни чиқариб юбориш хизматлари кўрсатиш бўйича давлат ижтимоий буюртмаларини (кейинги ўринларда — давлат ижтимоий буюртмалари) бериш ҳамда мазкур ижтимоий буюртмаларни амалга ошириш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Давлат ижтимоий буюртмалари Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) томонидан танлов асосида нодавлат нотижорат ташкилотларига берилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонуни.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Давлат ижтимоий буюртмалари асосида объектларни қуриш ва реконструкция қилиш учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш жамғармасида очиладиган ҳисобварақлар орқали молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ижтимоий буюртмалари асосида амалга ошириладиган лойиҳалар қийматининг 30 фоизгача бўлган қисми лойиҳа амалга ошириладиган ҳудудда яшовчи аҳолининг ўз маблағлари ёки маҳсулот (товар) ва хизматлар кўринишидаги улуши, ҳомийлик хайриялари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ижтимоий буюртмалари асосида амалга ошириладиган лойиҳаларда аҳолини ичимлик сув билан таъминлаш ва (ёки) уларга оқова сувларни чиқариб юбориш хизматларини кўрсатишнинг минимал талабларидан ташқари бошқа ишларни (хизмат кўрсатишнинг инновацион ёндашувларини, яъни рақамлаштириш, масофадан бошқариш, сув сифатини таъминлаш ва бошқа йўналишлардаги) молиялаштириш учун зарур маблағлар ҳомийлик хайриялари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Барча шаклланадиган маблағлар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ахборот тизимида ҳар бир нодавлат нотижорат ташкилотларига очиладиган махсус ҳисобварақларда жамланади ва белгиланган тартибда молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шакллантирилиши лозим бўлган маблағлар тўлиқ жамланмагунга қадар лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишдан ташқари мақсадларга молиялаштиришни очишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда маҳсулот (товар) ва хизматлар кўринишидаги аҳолининг улуши ва ҳомийлик хайриялари махсус ҳисобварақларда шаклланадиган маблағлар ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ижтимоий буюртмаси — марказлашган ичимлик сув таъминоти етиб бормаган аҳоли пунктларини ичимлик сув билан таъминлаш ва (ёки) уларга оқова сувларни чиқариб юбориш хизматларини кўрсатиш лойиҳаларини амалга ошириш учун Вазирлик ҳамда лойиҳа бошқарувчиси ўртасида тузилган шартномага асосан белгиланган ишларни бажариш ёки тадбирлар ўтказишга қаратилган давлат топшириғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа бошқарувчиси — давлат ижтимоий буюртмасини бошқариш ва амалга ошириш учун танлов асосида аниқланган нодавлат нотижорат ташкилот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов комиссияси — давлат ижтимоий буюртмасини амалга ошириш истагини билдирган нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан келиб тушган таклифларни кўриб чиқиш, умумлаштириш ва баҳолаш бўйича Вазирликда ташкил этиладиган коллегиал орган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоатчилик кенгаши — давлат ижтимоий буюртмаси асосида аҳоли пунктларини ичимлик сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича қурилиш ва реконструкция қилиш ишларини назорат қилувчи ва келгусида бу борада хизмат кўрсатишни ташкил этишга кўмаклашувчи Вазирликнинг масъул ходими, нодавлат нотижорат ташкилоти, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг тавсиясига асосан маҳаллада яшовчи фуқаролардан иборат таркибда ҳар бир лойиҳа учун ташкил этиладиган кенгаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ичимлик сув таъминоти ташкилоти — давлат ижтимоий буюртмаси асосида ташкил этилган, фаолиятининг асосий тури истеъмолчиларга ичимлик сув таъминоти ва (ёки) оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар кўрсатишдан иборат бўлган нодавлат нотижорат ташкилоти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Марказлашган ичимлик сув таъминоти етиб бормаган қишлоқ аҳоли пунктларини ичимлик сув билан таъминлаш ва оқова сувларни чиқариб юбориш хизматларини кўрсатиш бўйича давлат ижтимоий буюртмалари ушбу Низомга 1-иловада кўрсатилган схема асосида амалга берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Давлат ижтимоий буюртмаси дастурини шакллантириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ҳар йили 1 апрелга қадар давлат ижтимоий буюртмаси асосида ичимлик сув таъминоти ва (ёки) оқова сувларни чиқариб юбориш хизматлари билан таъминлашнинг келгуси йиллик манзилли дастурлари Вазирлик томонидан шакллантирилади ва Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритиш бўйича белгиланган тартибда тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Вазирлик давлат ижтимоий буюртмасининг манзилли дастурларини шакллантиришда аҳоли яшаш пунктларида ичимлик сув таъминоти ва (ёки) оқова сувларни чиқариб юбориш объектларини қуриш ва реконструкция қилиш зарурати ҳамда уларнинг жойлашуви бўйича кенг жамоатчилик фикрини ўрганади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Давлат ижтимоий буюртмаси дастури қуйидаги мезонлар асосида шакллантирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танланаётган аҳоли пункти марказлашган ичимлик суви билан таъминланмаган бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
улуш қўшишга ҳамда ҳомийлик хайриялари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилишига аҳолининг аксарият қисмининг розилиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танланаётган аҳоли яшаш пункти ва унга туташ ёки яқин ҳудудда ичимлик сув ишлаб чиқариш учун сув манбаларининг мавжудлиги ҳисобга олинганлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Вазирлик томонидан лойиҳа бошқарувчисини танлаш мақсадида танлов комиссияси раиси, тўрт нафар аъзолари ва котибидан иборат танлов комиссияси ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танлов комиссияси таркибига Вазирлик ва унинг ҳудудий бошқармаси ходимлари ва мустақил консультантлар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Танлов комиссияси нодавлат нотижорат ташкилотлари (сиёсий партиялар, касаба уюшмалари ва диний ташкилотлардан ташқари) томонидан танловда иштирок этиш бўйича келиб тушган аризаларни кўриб чиқиш, умумлаштириш, баҳолаш ва танлов натижасига кўра ғолибни белгилаш функциясини амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Вазирлик ҳар йили давлат ижтимоий буюртмаларини бериш ҳақидаги эълонни танлов ўтказилишидан камида 30 кун олдин оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, электрон оммавий ахборот воситалари ҳамда ўзининг Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғидаги ўз расмий веб-сайтига жойлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Танловда иштирок этиш учун нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ушбу Низомга 2-иловага асосан ариза тақдим этилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат рўйхатидан ўтганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нодавлат нотижорат ташкилоти уставининг нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ижтимоий буюртмалари асосида амалга ошириладиган лойиҳаларга ушбу лойиҳалар амалга ошириладиган ҳудуд аҳолисидан ва (ёки) ҳомийлик хайриялари ёки қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалардан улуш жалб этишнинг кафолатли миқдори ҳақидаги ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ижтимоий буюртмаларини оптимал ва самарали амалга ошириш бўйича техник ечимлар тўғрисида таклифлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ижтимоий буюртмаси асосида барпо этилган ичимлик сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизимларини (иншоотларини) самарали эксплуатация қилиш бўйича институционал таклифлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ижтимоий буюртмасида лойиҳа бошқарувчиси сифатида иштирок этиш харажатлари миқдори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Танловда иштирок этиш истагини билдирган нодавлат нотижорат ташкилотларидан мазкур Низомнинг 14-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ортиқча ҳужжатларни талаб этиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Оферта очилганда танловда иштирок этиш учун ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганлиги аниқланса, танловда иштирок этиш ҳақидаги аризани кўриб чиқиш рад этилади ва бу ҳақда оферта топширган нодавлат нотижорат ташкилоти манзилига ёки электрон почта манзилига икки кун муддатда аниқ сабаблари кўрсатилган маълумот танлов комиссияси томонидан тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Оферта очилгандан сўнг аризалар икки ҳафта муддатда кўриб чиқилади ва Вазирлик томонидан тасдиқланган баҳолаш мезонлари асосида баҳоланади ҳамда танлов комиссиясининг кўпчилик овози билан энг яхши кўрсаткичларга эга деб топилган нодавлат нотижорат ташкилоти ғолиб деб эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Танлов натижалари танлов комиссиясининг тегишли баёни билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Давлат ижтимоий буюртмасини амалга ошириш шартномасини тузиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Вазирлик ва танловда ғолиб бўлган лойиҳа бошқарувчиси ўртасида давлат ижтимоий буюртмасини амалга ошириш шартномаси тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Шартнома қуйидаги қоидаларни ўз ичига олган бўлиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ижтимоий буюртмасининг мақсади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ижтимоий буюртмасини амалга ошириш шартлари ва муддатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ижтимоий буюртмасига ажратилган маблағлар миқдори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маблағ билан таъминлаш муддатлари ва шартлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ижтимоий буюртмасига ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланганлик юзасидан назорат шакллари ва шартлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоботлар бериш муддатлари ва шакллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
томонларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳамда жавобгарлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Давлат ижтимоий буюртмаларини амалга ошириш учун лойиҳа ва пудрат ташкилотларини танлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Лойиҳа-смета ҳужжатларида эришилиши кутиладиган асосий кўрсаткичлар Вазирлик билан келишилган ҳолда, Лойиҳа бошқарувчиси томонидан бериладиган техник шартлар асосида тайёрланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Лойиҳа ва пудрат ташкилотлари лойиҳа бошқарувчиси ҳамда Вазирлик томонидан Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонуни талаблари асосида «Шаффоф қурилиш» ахборот портали орқали танлаб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик кодексининг 4-боби.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Лойиҳа бошқарувчиси лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича лойиҳа ташкилотлари ва қурилиш ишларини амалга ошириш бўйича пудрат ташкилотлари билан шартнома имзолайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Давлат ижтимоий буюртмаларини амалга оширишда назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Давлат ижтимоий буюртмалари лойиҳаларини амалга оширишда Вазирлик, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ва тегишли сектор раҳбарлари томонидан давлат назорати ўрнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Давлат ижтимоий буюртмалари лойиҳаларини амалга оширишда жамоатчилик назорати Ўзбекистон Республикасининг «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Жамоатчилик кенгаши қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа бўйича бажарилаётган ишлар умумий ҳолати ва сифатини ўрганади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли пунктида ичимлик сув таъминоти ва (ёки) оқова сувларни чиқариб юбориш хизматларини йўлга қўйиш учун аҳоли томонидан қўшилиши мумкин бўлган улуш миқдорига аниқлик киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
келгусида ушбу аҳоли пунктига хизмат кўрсатувчи ичимлик сув таъминоти ташкилотини ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ичимлик сув ва оқова сувларни тозалаш иншооти ҳамда тармоқларни қуриш, реконструкция қилиш ишлари амалга оширилганда, пудрат ташкилоти томонидан олиб келинаётган қурилиш материаллари сифатини баҳолайди ва лойиҳа бошқарувчисига маълумот тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Вазирлик, жамоатчилик кенгаши, лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиққан ташкилот (муаллифлик назорати) ҳамда лойиҳа бошқарувчиси ёллаган техник назоратчи ёки ташкилот:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ижтимоий буюртмасини бажаришга ажратилган молиявий маблағлар сарфланиши, шунингдек, амалга оширилаётган ишларни (кўрсатилаётган хизматларни) ҳамда унинг алоҳида босқичларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш ва реконструкция ишлари лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилиши белгиланган ишларнинг сифати ва тўлиқлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш жараёнларида муаллифлик назоратини амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Давлат ижтимоий буюртмаси асосида барпо этилган ичимлик сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизимларини (иншоотларини) фойдаланишга топшириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Вазирлик давлат ижтимоий буюртмаси асосида амалга оширилаётган ишларни (кўрсатилаётган хизматларни) ҳамда унинг алоҳида босқичларини назорат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Жамоатчилик кенгаши томонидан ичимлик сув таъминоти ташкилотини ташкил этиш бўйича ҳудуддаги аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориб, бу турдаги ташкилотни ташкил этиш бўйича ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда тегишли давлат органларига топширишга тўлиқ кўмаклашилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Лойиҳа бошқарувчиси давлат ижтимоий буюртмаси асосида амалга оширилган ичимлик сув таъминоти ва (ёки) оқова сувларни чиқариб юбориш объектларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари якунлангандан сўнг, Вазирлар Маҳкамасининг «Қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 20 апрелдаги 200-сон қарорига асосан ичимлик сув таъминоти ташкилотига фойдаланиш учун топширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Жамоатчилик кенгаши томонидан давлат ижтимоий буюртмаси асосида барпо этилган ичимлик сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизимларини (иншоотларини) фойдаланишга топшириш бўйича йиғилиш баёни расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Ташкил этилган ичимлик сув ташкилотлари томонидан ичимлик сув таъминоти ва (ёки) оқова сув чиқариб юбориш хизматлари учун биринчи маротаба белгиланадиган тўловлар миқдори (тарифлар) лойиҳа бошқарувчиси томонидан белгиланган тартибда ҳисоб-китоб қилиниб, жойларда ташкил этилган умумий йиғилишга топширилади ва умумий йиғилиш баёнига асосан маъқуллангандан сўнг Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига тасдиқлаш учун киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-боб. Давлат ижтимоий буюртмаси асосида барпо этилган ичимлик сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизимларини (иншоотларини) эксплуатация қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Давлат ижтимоий буюртмаси асосида барпо этилган ичимлик сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизимлари (иншоотлари) ичимлик сув таъминоти ташкилоти томонидан эксплуатация қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ичимлик сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизимларини эксплуатация қилиш ва уларда содир бўлган носозликларни бартараф этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат стандарти талабларига амал қилган ҳолда ичимлик сувни ишлаб чиқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ичимлик сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш хизматлари учун тарифларни ҳисоблаш ва тасдиқлаш учун тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш, улар билан шартнома муносабатларини ўрнатиш ва тўловларни ундириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ичимлик сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизимларини эксплуатация қилишда хавфсизлик қоидаларига амал қилиш ва бошқа зарур масалаларда малакасини оширишни ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Давлат ижтимоий буюртмаси асосида барпо этилган ичимлик сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизимларини (иншоотларини) самарали эксплуатация қилиниши Вазирлик томонидан мунтазам равишда назорат қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Давлат ижтимоий буюртмаси асосида ичимлик сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш хизматларини кўрсатиш бўйича юзага келган низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Ушбу Низом талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 74-моддаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказлашган ичимлик сув таъминоти етиб бормаган қишлоқ аҳоли пунктларини ичимлик суви билан таъминлаш ва оқова сувларни чиқариб юбориш хизматларини кўрсатиш бўйича давлат ижтимоий буюртмаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказлашган ичимлик сув таъминоти етиб бормаган қишлоқ аҳоли пунктларини ичимлик суви билан таъминлаш ва оқова сувларни чиқариб юбориш хизматларини кўрсатиш бўйича давлат ижтимоий буюртмаларини бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Босқич
Чора-тадбирлар
Масъуллар
Амалга ошириш механизми
Муддат
1-босқич
Давлат ижтимоий буюртмалари дастури ва манзилли рўйхатини шакллантириш
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари
1. Марказлашган ичимлик сув таъминоти етиб бормаган аҳоли пунктларини аниқлаш ва уларнинг рўйхатини шакллантириш.
Ҳар йили 1 апрелга қадар
2. Шакллантирилган рўйхатдаги аҳоли пунктларидаги аҳолининг давлат ижтимоий буюртмаси лойиҳасига ўз улуши билан иштирок этишини ўрганиш.
Ҳар йили 15 апрелга қадар
3. Шакллантирилган рўйхатларни халқ депутатлари Кенгашларига муҳокамага киритиш.
4. Якуний манзилли дастурни шакллантириш.
Ҳар йили 1 майга қадар
2-босқич
Давлат ижтимоий буюртмаси асосида белгиланган лойиҳаларнинг якуний манзилли рўйхатини келишиш
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги
Якуний манзилли рўйхатларни кўриб чиқиш ва келишиш ҳамда кейинги йил дастурига киритиш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлигига киритиш.
Ҳар йили 1 июнга қадар
3-босқич
Нодавлат нотижорат ташкилотларига давлат ижтимоий буюртмаларини бериш
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги
1. Давлат ижтимоий буюртмаларини бериш ҳақидаги эълонни жойлаштириш.
2. Танлов комиссияси тузиш.
3. Танловни амалга ошириш.
4. Лойиҳа бошқарувчиси билан шартнома расмийлаштириш.
Танлов комиссияси қарори қабул қилингандан сўнг 5 кун муддатда
4-босқич
Давлат ижтимоий буюртмасини амалга ошириш
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Лойиҳа бошқарувчиси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари
1. Ажратилган маблағлар махсус ҳисобварақларда шакллантирилишини таъминлаш.
Белгиланган муддатларда
2. Давлат ижтимоий буюртмасини самарали амалга оширилишини мувофиқлаштириш ҳамда ажратилган маблағларнинг сарфланишини устидан доимий мониторинг қилиш.
Доимий
3. Қурилиш ишларида назорат ва ўлчовларни ўтказиш;
Доимий
4. Давлат қабул комиссияси баённомасини расмийлаштириш.
Қурилиш якунлангандан сўнг 15 кун муддатда
5-босқич
Хизмат кўрсатиш
Лойиҳа бошқарувчиси, ҳудудларда ташкил этилиши назарда тутилаётган нодавлат нотижорат ташкилоти
1. Янги ташкил этилган ичимлик сув ташкилотини нодавлат нотижорат ташкилоти сифатида ташкил этиш.
1 ой муддатда
2. Нодавлат нотижорат ташкилотининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда жавобгарлиги билан таништириш.
3. Истеъмолчилар билан шартнома тузиш.
2 ой муддатда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказлашган ичимлик сув таъминоти етиб бормаган қишлоқ аҳоли пунктларини ичимлик суви билан таъминлаш ва оқова сувларни чиқариб юбориш хизматларини кўрсатиш бўйича давлат ижтимоий буюртмаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(давлат ижтимоий буюртмаси амалга оширилиши режалаштирилган ҳудуд номи)
давлат ижтимоий буюртмаси асосида ичимлик сув билан таъминлаш ва (ёки) оқова сувларни чиқариб юбориш хизматларини кўрсатиш учун давлат ижтимоий буюртмасини бошқарувчи ва амалга оширувчи нодавлат нотижорат ташкилотини танлаш бўйича _____________________________________________
берилган эълонга асосан танловда иштирок этиш учун қуйидаги ҳужжатлар иловада юборилмоқда.
1. ____________________ нодавлат нотижорат ташкилотининг давлат
_____________ (ННТ номи)
рўйхатидан ўтганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;
2. ____________________ нодавлат нотижорат ташкилоти уставининг нусхаси;
_____________ (ННТ номи)
3. Давлат ижтимоий буюртмалари асосида амалга ошириладиган лойиҳаларга ушбу лойиҳалар амалга ошириладиган ҳудуд аҳолисидан ва (ёки) ҳомийлик хайриялари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалардан улуш жалб этишнинг кафолатли миқдори ҳақидаги ҳужжатлар.
4. Давлат ижтимоий буюртмаларини оптимал ва самарали амалга ошириш бўйича техник ечимлар бўйича таклифлар.
5. Давлат ижтимоий буюртмаси асосида барпо этилган ичимлик сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизимларини (иншоотларини) самарали эксплуатация қилиш бўйича институционал таклифлар.
6. Давлат ижтимоий буюртмасида лойиҳа бошқарувчиси сифатида иштирок этиш харажатлари миқдори.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.02.2024 й., 09/24/93/0132-сон)