Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида 2024 йилда «ҳукумат соати»ни ўтказиш жадвалини тасдиқлаш тўғрисида
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 332-моддасига, «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 101-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида «ҳукумат соати»ни юқори савияда ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида 2024 йилда «ҳукумат соати»ни ўтказиш жадвали Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири билан келишилганлиги маълумот учун қабул қилинсин ҳамда иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларига навбатдаги ойда ўтказилиши режалаштирилган «ҳукумат соати»га таклиф этиладиган ҳукумат аъзоларига бериладиган саволларни ҳар ойнинг 20 санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Девонининг Назорат-таҳлил бўлимига умумлаштириш учун тақдим этиш тавсия қилинсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Девонининг Назорат-таҳлил бўлими (Ж. Жумаев) фракциялар томонидан тақдим этиладиган саволларни умумлаштирган ҳолда ҳар ойнинг 25 санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши муҳокамасига киритиб борсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари А. Хаитов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Девони (Б. Раджабов) 2024 йилда ўтказилиши мўлжалланган ҳар бир «ҳукумат соати»ни юқори савияда ташкил этиш билан боғлиқ зарур чораларни кўриб борсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари О. Тожиев 2024 йилда ўтказиладиган ҳар бир «ҳукумат соати» оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб борилишини таъминласин.
6. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари А. Хаитов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Девонининг раҳбари в.в.б. Б. Раджабов зиммасига юклатилсин.
7. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 22 январь,
3935-IV-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг 2024 йил 22 январда қабул қилинган 3935-IV-сонли қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида 2024 йилда «ҳукумат соати»ни ўтказиш
ЖАДВАЛИ
|
Т/р |
Ўтказилиш ойи |
Ўтказилиш куни |
Ўтказилиш вақти |
|
1. |
Февраль |
14 февраль |
Соат 1500 — 1600 |
|
2. |
Март |
13 март |
|
|
3. |
Апрель |
10 апрель |
|
|
4. |
Май |
8 май |
|
|
5. |
Июнь |
12 июнь |
|
|
6. |
Июль |
10 июль |
|
|
7. |
Август |
14 август |
|
|
8. |
Сентябрь |
11 сентябрь |
|
|
9. |
Октябрь |
9 октябрь |
|
|
10. |
Ноябрь |
13 ноябрь |
|
|
11. |
Декабрь |
11 декабрь |