16.01.2024 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси ҳукумати билан Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумати ўртасида ҳамкорлик протоколи
Кучга кириш санаси
16.02.2024
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳукумати билан Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲАМКОРЛИК ПРОТОКОЛИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кириш виза талабларидан ўзаро озод этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумати (кейинги ўринларда алоҳида «Томон» ва биргаликда «Томонлар» деб юритилади),
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Икки томонлама муносабатларни ривожлантириш ва икки давлат ўртасидаги мавжуд ҳамкорликни мустаҳкамлаш истагида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Икки давлат фуқароларини бир-бирининг давлати ҳудудига кириш визаларидан озод қилишга тайёрлигини тасдиқлаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1961 йилдаги Дипломатик муносабатлар тўғрисидаги Вена конвенцияси ҳамда 1963 йилдаги Консуллик муносабатлари тўғрисидаги Вена конвенциясини инобатга олган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
куйидагилар юзасидан келишувга эришдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Икки томон ҳам ўз фуқароларини қуйидаги тарзда виза талабларидан озод қилишга келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бирлашган Араб Амирликлари фуқаролари учун: камида олти (6) ой амал қиладиган махсус, хизмат ва оддий паспортга эга фуқаролар виза талабларидан озод қилинади. Бунда белгиланган чегара орқали ҳаво, қуруқлик ёки денгиз орқали кириш ва бошқа томоннинг ҳудудида ўттиз (30) кун ошмаган муддатда қолишга рухсат берилади. Мазкур имтиёз бошқа томоннинг мамлакатида рўйхатдан ўтишдан озод этиш тартиб-қоидаларига ҳам қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун: камида олти (6) ой давомида амалда бўлган биометрик турдаги фуқаролик паспорти (хорижга чиқиш учун), биометрик турдаги фуқаролик паспортига (Ўзбекистон Республикасига қайтиш учун) эга бўлган фуқаролар виза талабларидан озод қилинади ва бошқа Томон давлати ҳудудида ўттиз (30) кун ошмаган муддатда қолишга рухсат берилади. Мазкур имтиёз бошқа томоннинг мамлакатида рўйхатдан ўтишдан озод этиш тартиб-қоидаларига ҳам қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар 1-моддада кўрсатилган паспортларнинг электрон намуналарини дипломатик каналлар орқали кучга кириш санасидан камида ўттиз (30) кун олдин алмашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар Томонлардан бири ўз паспортларига ўзгартиришлар киритган бўлса, мазкур Томон бошқа Томонга ушбу янги паспортларнинг намуналарини улар жорий қилинган санадан олдин тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳар бир Томон 1-моддада кўрсатилган паспортларга оид миллий қонун ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилган тақдирда, бундай ўзгартиришлар кучга киришидан камида ўттиз (30) кун олдин бир-бирини хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-моддада кўрсатилган амалдаги паспортларга эга бўлган Томонлардан бирининг фуқароларига, башарти улар қабул қилувчи давлатнинг амалдаги миллий қонунлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ рухсат олмаса, бошқа Томон давлати ҳудудида ишлаш, бирон-бир касб билан шуғулланиш ёки ўқишга рухсат берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Томоннинг фуқаролари бошқа Томон давлати ҳудудига фақат халқаро йўловчиларининг кириши учун мўлжалланган чегара пунктлари орқали киришлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 1-моддада кўрсатилган паспортларга эга бўлган ҳар бир Томоннинг фуқаролари бошқа Томон давлати ҳудудида бўлишлари давомида амалда бўлган қоидалар ва тартиб-таомилларига риоя қилишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Томон ўз ҳудудига «persona non grata» ёки номақбул деб ҳисоблайдиган 1-моддада кўрсатилган паспортларнинг ҳар қандай эгасининг ўз давлати ҳудудига киришини ёки бўлишини рад этиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар Томонлардан бирининг фуқароси паспорти бошқа Томон давлати ҳудудида йўқолган ёки йўқ қилинган бўлса, у тегишли чоралар кўрилиши учун ушбу Томоннинг масъул органларини хабардор қилиши лозим. Томоннинг тегишли дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси амалдаги қонунлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ўз фуқаросига янги паспорт ёки ҳужжатини беради ва бу ҳақда қабул қилувчи Томоннинг алоқадор органларини хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир Томон ўзларининг паспортлари ва саёҳат ҳужжатларини қалбакилаштиришдан ҳимоя қилиш учун юқори даражада ҳимоя қилишга тайёр эканликларини тасдиқлашлари шарт. Улар Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотининг ускуна ўқий оладиган саёҳат ҳужжатлари учун минимал хавфсизлик стандартларига мос келиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ҳамкорлик Протоколи Томонларнинг халқаро конвенциялардан ва бошқа битимлардан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Протоколни талқин қилиш ёки қўллашдан келиб чиқадиган ҳар қандай келишмовчиликлар дипломатик каналлар орқали икки Томон ўртасида мулоқот ва музокаралар орқали ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Протоколга ҳар қандай ўзгартиришлар дипломатик каналлар орқали расмий ноталар алмашиш орқали икки Томон томонидан ўзаро келишиб олиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бундай ўзгартиришлар мазкур Протоколнинг 10-моддасига мувофиқ кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳар бир Томон миллий хавфсизлик, жамоат тартиби ёки соғлиқни сақлаш нуқтаи назаридан мазкур Протоколнинг қўлланилишини вақтинча ёки доимий равишда тўхтатиб қўйиши мумкин. Ҳар қандай бу каби тўхтатиб туриш тўғрисида бошқа Томонга дипломатик каналлар орқали дарҳол хабар қилиниши лозим, башарти бу бошқа Томон ҳудудида бўлиб турган фуқароларнинг ҳуқуқларига таъсир қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Протокол имзоланган санадан сўнг ўттиз (30) кун ўтгач кучга киради ва башарти Томонлардан бири бошқа Томонни унинг амал қилишини тугатиш истаги тўғрисида дипломатик каналлар орқали ёзма равишда хабардор қилмаса, номуайян муддатга амал қилади. Мазкур Протокол бошқа Томон бундай хабарномани олган санадан бошлаб ўттиз (30) кундан сўнг тугатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Абу Даби шаҳрида 2024 йил 16 январь куни икки асл нусхада, ҳар бири ўзбек, араб ва инглиз тилларида тузилди, бунда барча матнлар тенг аутентикдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Протокол қоидаларини талқин қилишда тафовут юзага келган тақдирда, инглиз тилидаги матн устувор ҳисобланади.

(имзолар)