Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
буйруғи
Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг яхлит тизими шакллантирилиши муносабати билан айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 12 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3496]
Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сон «Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг яхлит тизими шакллантирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ТАШКУЛОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 12 февраль,
7-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 12 февралдаги 7-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги бош директорининг 2007 йил 17 июлдаги 18-сон буйруғи (рўйхат рақами 1703, 2007 йил 13 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 33-34-сон, 350-модда) билан тасдиқланган Ахборот ресурсларининг архив нусхаларини яратиш ва уларни давлат сақловига топшириш бўйича йўриқноманинг 1-банди саккизинчи хатбошисидан «давлат қўмитаси,» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 18 февралдаги 7-мҳ-сон буйруғига (рўйхат рақами 3779, 19.02.2026 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.02.2026 й., 10/26/3779/0156-сон)
3. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2008 йил 24 ноябрдаги 110-сон буйруғи (рўйхат рақами 1941, 2009 йил 16 апрел) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 16-сон, 206-модда) билан тасдиқланган Мудофаа мажмуи ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари муассасалари ва ташкилотларининг харажатлари ва бошқа махфий характерга эга бўлган харажатларнинг ғазна ижроси тартиби ҳақидаги низомнинг 32-банди учинчи хатбошисидан «, давлат қўмиталари» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
4. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 9 апрелдаги 83-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2352, 2012 йил 9 апрел) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 15-сон, 173-модда) билан тасдиқланган Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида услубий кўрсатмаларнинг 9-банди биринчи хатбошисидан «, давлат қўмиталари» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
5. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2014 йил 14 ноябрдаги 74-сон буйруғи (рўйхат рақами 2634, 2014 йил 15 декабр) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 51-сон, 612-модда) билан тасдиқланган Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 6-иловадаги «вазирлик, давлат қўмитаси, идора» деган сўзлар «вазирлик ва идора» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
б) 11-иловадаги «Вазирлик, давлат қўмитаси ва идораси» ҳамда «вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг» деган сўзлар тегишли равишда «Вазирлик ва идора» ҳамда «вазирликлар ва идораларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлигининг 2020 йил 30 июндаги 54, 1-сон қарори (рўйхат рақами 3273, 2020 йил 30 июн) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й., 10/20/3273/1152-сон) билан тасдиқланган Халқаро шартнома лойиҳасини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикасининг кўп томонлама халқаро шартномада иштирок этиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани ишлаб чиқиш ҳақидаги услубий кўрсатмаларнинг 3-банди саккизинчи хатбошисидан «давлат қўмитаси,» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.02.2024 й., 10/24/3496/0121-сон; 20.02.2026 й., 10/26/3779/0156-сон)