07.02.2024 йилдаги 77-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий ва хорижий инвесторларга берилган преференциялар ва имтиёзларнинг ягона реестрини шакллантириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 11 сентябрдаги ПҚ-300-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан амалдаги қонунчилик ҳужжатларига асосан маҳаллий ва хорижий инвесторларга берилган преференциялар ва имтиёзларнинг дастлабки реестри ишлаб чиқилганлиги ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг расмий веб-сайтида жойлаштирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, 2024 йил 1 июлдан эътиборан, маҳаллий ва хорижий инвесторларга берилган преференциялар ва имтиёзларнинг турлари, муддатлари, тартиби ва масъул органларни ўз ичига олган Ягона реестр (кейинги ўринларда — Ягона реестр) юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий ва хорижий инвесторларга берилган преференциялар ва имтиёзларнинг ягона реестрини шакллантириш схемаси 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий ва хорижий инвесторларга берилган преференциялар ва имтиёзларнинг долзарблигини кўриб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий ва хорижий инвесторларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ягона реестрни юритиш бўйича оператор этиб белгилансин, унга Ягона реестрнинг юритилишини услубий таъминлаш, давлат органлари ва ташкилотларининг ушбу соҳадаги фаолиятини мувофиқлаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда манфаатдор давлат органлари ва ташкилотлари билан биргаликда маҳаллий ва хорижий инвесторларга берилган барча соҳалардаги преференциялар ва имтиёзлар рўйхатини тўлиқ шакллантирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 1 июлдан бошлаб, Ягона реестр Вазирликнинг расмий веб-сайтида алоҳида бўлим сифатида преференциялар ва имтиёзларни соҳалар ва йўналишлар бўйича излаш ва кўриш имкониятини берувчи электрон шаклда юритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Маҳаллий ва хорижий инвесторларга берилган преференциялар ва имтиёзларнинг долзарблигини кўриб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ (Ж. Ходжаев) Ягона реестрнинг мазкур қарорда белгиланган схемага мувофиқ янгилаб борилишини ҳамда маҳаллий ва хорижий инвесторларга берилган преференциялар ва имтиёзларнинг долзарблиги кўриб чиқилишини ташкил этиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 7 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
77-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 февралдаги 77-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий ва хорижий инвесторларга берилган преференциялар ва имтиёзларнинг ягона реестрини шакллантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Масъуллар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Давлат органлари ва ташкилотлари

1. Бириктирилган соҳалар ва тармоқлардаги барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказади ҳамда маҳаллий ва хорижий инвесторлар учун белгиланган преференциялар ва имтиёзлар рўйхатини шакллантиради.

1 февралга қадар

2. Шакллантирилган рўйхатни мазкур рўйхатдаги преференциялар ва имтиёзларнинг зарурати, асослиги ва долзарблиги тўғрисидаги маълумотларни Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига киритади.

1 мартга қадар

2-босқич

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан тақдим этилган маҳаллий ва хорижий инвесторлар учун белгиланган преференциялар ва имтиёзларнинг рўйхатини ўз расмий веб-сайтига жойлаштиради.

10 мартга қадар

3-босқич

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Соҳага тегишли маҳаллий ва хорижий инвесторлар учун белгиланган преференция ва имтиёзларнинг зарурати, асослиги ҳамда долзарблигини танқидий таҳлил қилган ҳолда ушбу преференциялар ва имтиёзларни бекор қилиш, қисқартириш ёки муддатини узайтириш тўғрисидаги таклифларни Маҳаллий ва хорижий инвесторларга берилган преференциялар ва имтиёзларнинг долзарблигини кўриб чиқиш бўйича ишчи гуруҳга (кейинги ўринларда — Ишчи гуруҳ) киритади.

1 апрелга қадар

4-босқич

Ишчи гуруҳ

Киритилган таклифларни кўриб чиқади ҳамда маҳаллий ва хорижий инвесторларга берилган преференциялар ва имтиёзларни бекор қилиш, қисқартириш ёки муддатини узайтиришнинг мақсадга мувофиқлиги бўйича хулоса қабул қилади.

1 майга қадар

5-босқич

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ишчи гуруҳ хулосасидан келиб чиқиб, зарур холларда тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади, келишади ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритади.

1 июлга қадар

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 февралдаги 77-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий ва хорижий инвесторларга берилган преференциялар ва имтиёзларнинг долзарблигини кўриб чиқиш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИШЧИ ГУРУҲ ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

Ж.А. Ходжаев

Бош вазирнинг ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари

2.

Л.Ш. Кудратов

инвестициялар, саноат ва савдо вазири, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари

3.

А.Д. Ташкулов

адлия вазири

4.

Ш.Х. Шерматов

рақамли технологиялар вазири

5.

И.Ю. Абдураҳмонов

қишлоқ хўжалиги вазири

6.

Ш.С. Хидоятов

қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири в.в.б

7.

И.И. Норқулов

иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари

8.

Ш.Д. Кудбиев

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси раиси

9.

А.А. Мавлонов

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси раиси

10.

Лавозим бўйича

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси

11.

Д.А. Ваҳобов

Савдо-саноат палатаси раиси

12.

Д.Р. Ли

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директори

13.

А.В. Сим

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги бошқарма бошлиғи, ишчи гуруҳ котиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи гуруҳ ўзига юклатилган вазифаларни амалга оширишда, зарур ҳолларда, бошқа тегишли вазирлик ва идораларнинг мутасадди раҳбар ва масъул ходимларини жалб этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 февралдаги 77-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий ва хорижий инвесторларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш юзасидан
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Амалга ошириш муддати

Масъул ижрочилар

1.

Ҳудудларнинг инвестиция жозибадорлиги рейтингини юритиш.

1. Ҳудудларнинг инвестиция жозибадорлиги рейтингини юритиш учун зарур кўрсаткичлар рўйхатини шакллантириш.

2024 йил март

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Л. Кудратов)

2. Рейтингни ҳисоблаш методологияси ва мезонларини ишлаб чиқиш.

2024 йил апрель

3. Ҳудудларнинг инвестиция жозибадорлиги бўйича дастлабки рейтинг кўрсаткичларини шакллантириш.

2024 йил май-июнь

4. Рейтингни ҳисоблаш ва юритишни рақамлаштириш ҳамда уни юритиш тартибини белгилаш юзасидан тегишли ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2024 йил июль-август

2.

Халқаро рейтингларда мамлакатимиз ўрнини ошириш чораларини кўриш.

1. Fitch, Moodyʼs ва S&P рейтинг агентликларининг савдо ва инвестиция соҳаларидаги ҳисоботларини чуқур таҳлил қилиш.

2024 йил март

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Л. Кудратов)

2. Мазкур рейтинглар агентликлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш чорасини кўриш.

2024 йил апрель

3. Ушбу рейтинг агентликлари томонидан тақдим этиладиган саволномаларга тўлиқ ва сифатли жавоб тайёрлаш методологиясини ишлаб чиқиш.

2024 йил май

3.

Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш мақсадида инвестиция ва савдо йўналишидаги нуфузли хорижий платформаларга аъзо бўлиш.

1. Нуфузли хорижий платформаларни таҳлил этиш ва мамлакатимизга мос келадиган платформалар рўйхатини шакллантириш.

2024 йил март

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Л. Кудратов)

2. Шакллантирилган рўйхатдаги платформаларга аъзо бўлиш бўйича «йўл харитаси» ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2024 йил апрель

4.

Учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумини ташкил этиш ва юқори савияда ўтказиш.

Хорижнинг илғор PR-компаниялар билан Учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумини юқори савияда ўтказиш бўйича Форумнинг дастури ва чора-тадбирлар режаси лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2024 йил февраль

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Л. Кудратов)

5.

Инвесторлар билан ишлашда зарур маълумотлар базасини такомиллаштириш.

1. Халқаро молия корпорацияси билан ҳамкорликда Тошкент вилояти ҳокимлигининг инвесторлар билан ишлаш фаолиятини таҳлил этиш.

2024 йил февраль

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Л. Кудратов)

2. Таҳлил натижаларига асосан инвесторлар билан ишлашда маълумотлар алмашинуви тизимини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

2024 йил март

6.

Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг «Инвестиция сиёсати таҳлили» лойиҳасини бошлаш бўйича тайёргарлик кўриш.

1. Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг махсус платформаси орқали хорижий давлатларнинг инвестиция сиёсати ҳисоботларини таҳлил қилиш.

2024 йил март

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Л. Кудратов)

2. «Инвестиция сиёсати таҳлили» лойиҳасини амалга ошириш бўйича Ишчи гуруҳ ташкил этиш.

2024 йил апрель

3. Лойиҳани белгиланган муддатларда сифатли якунлаш юзасидан «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш.

2024 йил май

7.

Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш юзасидан молиялаштириш воситаларини кенгайтириш.

1. Краудфандинг, фортфейтинг ҳамда факторинг молиявий воситаларини чуқур таҳлил қилиш.

2024 йил март

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Л. Кудратов)

2. Мазкур воситаларни мамлакатимизда кенг жорий этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

2024 йил апрель

3. Ишлаб чиқилган таклифларни тегишли вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2024 йил май

8.

Хорижий ва маҳаллий инвесторлар фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида B2B (business to business) шаклдаги ҳамкорликни кенг йўлга қўйиш.

1. B2B шаклдаги ҳамкорлик бўйича хорижий тажрибани ўрганиш.

2024 йил июнь

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Л. Кудратов)

2. B2B шаклдаги ҳамкорликни кенг йўлга қўйиш мақсадида йирик хорижий компанияларни жалб этиш юзасидан чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2024 йил август

3. Амалга оширилган ишлар бўйича таҳлилий маълумотларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2024 йил сентябрь

9.

Маҳаллий инвесторларни илмий фаолият натижалари билан қўллаб-қувватлашга қаратилган S2B (Science tо business) шаклда ҳамкорликни йўлга қўйиш.

1. S2B шаклдаги ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича хорижий тажрибани ўрганиш.

2024 йил март

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Л. Кудратов)

2. Ўрганиш натижалари асосида S2B шаклидаги ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

2024 йил апрель

3. Илмий фаолият натижаларига асосланган инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш, жумладан хусусий сектор, илмий ташкилот ва тармоқ корхоналарининг шерикликдаги ҳамкорлигини йўлга қўйиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

2024 йил май

10.

Мамлакатимизнинг инвестиция муҳитини янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

1. Ишчи гуруҳ тузган ҳолда мамлакатимиз инвестиция муҳитининг мавжуд ҳолатини ўрганиш, таҳлил қилиш.

2024 йил март

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Л. Кудратов)

2. Инвестиция муҳити яхшилаш бўйича хорижнинг илғор тажрибасини ўрганиш ҳамда ҳисобот тайёрлаш.

2024 йил апрель

3. Ўрганиш натижалари бўйича асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2024 йил май

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.02.2024 й., 09/24/77/0117-сон)