ТАСДИҚЛАНГАН
|
Т/р |
Тадбир номи |
Амалга ошириш механизми |
Ижро муддати |
Масъул ижрочи |
|
I. Амалдаги қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш ва янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш | ||||
|
1. |
Соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш мақсадида қайта кўриб чиқиш. |
1.1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиш. 1.2. Заруратга кўра, тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда келишиш учун манфаатдор вазирлик ва идораларга киритиш. 1.3. Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
Қонун расмий эълон қилингандан сўнг уч ой муддатда |
Вазирлар Маҳкамаси, Энергетика вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Адлия вазирлиги |
|
2. |
«Яшил энергия» сертификатларини бериш ва муомалага киритиш тартибини белгилаб берувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш. |
2.1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиш. 2.2. Тегишли ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
Қонун расмий эълон қилингандан сўнг бир ой муддатда |
Энергетика вазирлиги |
|
3. |
Саноат корхоналари ва ижтимоий соҳа объектларида ҚТЭМ қурилмаларини ўрнатиш тартибини ишлаб чиқиш. |
3.1. Саноат корхоналари ва ижтимоий соҳа объектларида ҚТЭМ қурилмаларини ўрнатиш тартибини ишлаб чиқиш. 3.2. Саноат корхоналари ва ижтимоий соҳа объектларида ҚТЭМ қурилмаларини ўрнатиш тартибини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш ҳамда тасдиқлаш. |
Қонун расмий эълон қилингандан сўнг уч ой муддатда |
Вазирлар Маҳкамаси, Энергетика вазирлиги |
|
4. |
Қайта тикланувчи энергия манбалари (ҚТЭМ) технологиялари ва материалларини яратишга доир илмий-тадқиқот ва тажриба конструкторлик ишланмаларини мақсадли молиялаштиришнинг ҳуқуқий базасини ишлаб чиқиш. |
4.1. ҚТЭМ технологиялари ва материалларини яратишга доир илмий-тадқиқот ва тажриба конструкторлик ишланмаларини танловларсиз мақсадли молиялаштириш бўйича қонунчиликка ўзгартириш киритишга оид масалани ўрганиш; 4.2. Таклиф-тавсиялар тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
Қонун расмий эълон қилингандан сўнг тўрт ой муддатда |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Фанлар академияси |
|
II. Энергия барқарорлигини таъминлаш, ҚТЭМ ва энергия тежовчи технологияларни жорий этиш, соҳани янада қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш | ||||
|
5. |
ҚТЭМ соҳасида малакали, олий ва ўрта маълумотли, шунингдек, хизмат кўрсатувчи кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини йўлга қўйиш. |
5.1. Соҳада малакали, олий ва ўрта малакали, шунингдек, хизмат кўрсатувчи кадрларга бўлган эҳтиёжни ўрганиш ҳамда прогнозлаштириш. 5.2. Олий малакали, шунингдек, хизмат кўрсатувчи кадрлар тайёрланиш ҳолатини таҳлил қилиш. 5.3. Таҳлиллар натижаларига кўра соҳада кадрлар тайёрлаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш. |
Қонун расмий эълон қилингандан сўнг уч ой муддатда |
Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги, Энергетика вазирлиги |
|
6. |
ҚТЭМ объектларида фойдаланиладиган қурилмалар, бутловчи ва эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш чораларини кўриш. |
6.1. ҚТЭМ қурилмалари, бутловчи ва эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масаласини ўрганиш бўйича етук олимлар, мутахассис ва амалиётчилардан иборат Экспертлар гуруҳини ташкил этиш. 6.2. ҚТЭМ қурилмалари, бутловчи ва эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича таклиф-тавсияларни тайёрлаш. 6.3. Таклифларни Вазирлар Маҳкамаси ва мутасадди ташкилотларга тақдим этиш. |
Қонун расмий эълон қилингандан сўнг тўрт ой муддатда |
Энергетика вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари |
|
7. |
Мавжуд илмий салоҳиятни бирлаштирувчи қисқа ва узоқ муддатли илмий-тадқиқот ҳамда тажриба конструкторлик ишланмаларини амалга ошириш учун мақсадли илмий дастурлар ишлаб чиқиш. |
7.1. Амалдаги илмий салоҳиятни бирлаштирувчи қисқа ва узоқ муддатли илмий-тадқиқот ҳамда тажриба конструкторлик ишланмаларини таҳлил қилиш; 7.2. Илмий салоҳиятни бирлаштирувчи қисқа ва узоқ муддатли илмий дастурлар ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
Қонун расмий эълон қилингандан сўнг тўрт ой муддатда |
Фанлар академияси, Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги |
|
8. |
Энергосервис корхоналарини ташкил этиш чораларини кўриш. |
8.1. Энергосервис корхоналарига қўйиладиган талабларни ишлаб чиқиш; 8.2. Энергосервис корхоналари учун кадрлар тайёрлаш бўйича ўқув курслари ташкил этиш; 8.3. Энергосервис корхоналарини ташкил этиш бўйича манзилли дастур ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
Қонун расмий эълон қилингандан сўнг уч ой муддатда |
Энергетика вазирлиги, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари |
|
9. |
Ҳудудлар табиий-иқлим шароитларидан келиб чиқиб, (ландшафт, яйловлар, флора ва фаунага зарар етказмаган ҳолда) ҚТЭМ ускуналарини ўрнатишнинг мақбул харитасини ишлаб чиқиш. |
9.1. Ҳудудлар табиий-иқлим шароитларини ўрганиш; 9.2. Ҳудудлар табиий-иқлим шароитларидан келиб чиқиб, (ландшафт, яйловлар, флора ва фаунага зарар етказмаган ҳолда) ҚТЭМ ускуналарини ўрнатиш харитаси талабларини ишлаб чиқиш; 9.3. Ҳудудлар табиий-иқлим шароитларидан келиб чиқиб, (ландшафт, яйловлар, флора ва фаунага зарар етказмаган ҳолда) ҚТЭМ ускуналарини ўрнатишнинг мақбул харитасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
Қонун расмий эълон қилингандан сўнг тўрт ой муддатда |
Энергетика вазирлиги, Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Фанлар академияси, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари |
|
10. |
ҚТЭМ электрон чиқиндиларини тўплаш, саралаш ва утилизация қилиш ишларини ташкил этиш. |
10.1. Электрон чиқиндиларни тўплаш, саралаш, утилизация қилиш тартибини ишлаб чиқиш; 10.2. Тартиб лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
Қонун расмий эълон қилингандан сўнг уч ой муддатда |
Энергетика вазирлиги, Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги |
|
III. Қонунни ижрочиларга етказиш ва тушунтириш бўйича тадбирлар ўтказиш | ||||
|
11. |
Қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан аҳоли ўртасида кенг тушунтириш ишларини олиб бориш ҳамда ОАВларида чиқишлар қилиш. |
11.1. Режа-график ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
Қонун расмий эълон қилингандан сўнг бир ҳафта муддатда |
Энергетика вазирлиги, ЎзА, МТРК, Солиқ қўмитаси, Адлия вазирлиги |
|
11.2. Режа-график асосида тушунтириш ишларини амалга ошириш. |
Режа-график асосида | |||