08.02.2024 йилдаги ПҚ-65-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактабгача ва умумий ўрта таълим соҳаси объектларини барпо этишда буюртмачи хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактабгача ва умумий ўрта таълим соҳасига ажратилган маблағлардан самарали фойдаланиш ва уларни иқтисод қилиш, келгусида мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим ва ихтисослаштирилган мактабларни сақлаш харажатларини қисқартириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклида Инфратузилмани ривожлантириш инжиниринг компаниясини (кейинги ўринларда — Компания) ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 декабрдаги ПҚ-404-сон қарори билан тасдиқланган 2024 — 2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури (кейинги ўринларда — Дастур) доирасида Компания мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим ва ихтисослаштирилган мактабларни (кейинги ўринларда — объектлар) қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича буюртмачи вазифасини бажариши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Компанияга Дастур доирасида тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида объектлар учун марказлашган ҳолда асосий қурилиш материаллари, жиҳозлар ва конструкцияларни (қурилиш жараёни билан боғлиқ бўлмаган мебель жиҳозлари ва асбоб-ускуналар бундан мустасно) харид қилиш ҳуқуқини бериш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим ва ихтисослаштирилган мактабларни қуриш ишларини мувофиқлаштириш бўйича республика штаби (кейинги ўринларда — Республика штаби) таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар Республика штабининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкил этилаётган Компания фаолиятини йўлга қўйиш, молиялаштириш ва сақлаш, шу жумладан Компания зиммасига юкланган функцияларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объектлар қурилишига ажратилаётган маблағлардан самарали фойдаланиш ҳамда ортиқча харажатларни қисқартириш орқали маблағларни иқтисод қилиш бўйича зарур чораларни кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Компания томонидан объектлар учун марказлашган ҳолда қурилиш материаллари, жиҳозлар ва конструкцияларни харид қилиш ҳамда ўз вақтида етказиб беришда юзага келадиган муаммоли масалаларни тезкор ҳал этиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объектларда лойиҳалаштириш ва қурилиш-монтаж ишларини бажариш ҳажми ва муддатлари бўйича доимий равишда Компания ва масъулларнинг ҳисоботини эшитиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастур доирасида иқтисод қилинган маблағлар ҳисобига янги ва қўшимча объектларни қуриб, фойдаланишга топшириш бўйича манзилли дастурни тасдиқлаш ва ижросини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объектлардаги қурилиш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишларининг ҳолатини ҳар ойда муҳокама қилиб бориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Шундай тартиб жорий этилсинки, унга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Компания объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
харидларни амалга ошириш доирасида маҳсулотлар ва хизматларни топиш ва баҳолаш, ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчилар билан музокаралар олиб бориш ҳамда маҳсулотлар сифатини пасайтирмаган ҳолда тежамкор битимлар тузилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
харид қилинган қурилиш материаллари, жиҳозлар ва конструкцияларни объектларга тўғридан-тўғри етказиб беради ҳамда пудратчиларга топширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Компания объектларнинг сифатини мунтазам назорат қилиб бориш мақсадида ҳудудлар кесимида ҳар бешта объектга камида битта техник назорат ходимини бириктиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Компанияга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объектлар учун зарур бўлган қурилиш материаллари, жиҳозлар ва конструкциялар ишлаб чиқарувчилар таклифлари ўртача биржа нархларидан 20 фоиз арзон бўлган тақдирда, истисно тариқасида, тендер (танлов) савдоларини ўтказмасдан, энг яхши таклифлар орасидан танлаб олиш орқали товарларни тўғридан-тўғри харид қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосланган ҳисоб-китобларга кўра объектлар учун зарур бўлган қурилиш материаллари, жиҳозлар ва конструкцияларни харид қилиш (етказиб бериш) учун олдиндан 30 фоиз аванс (бўнак) ажратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудларда зарур инфратузилмага эга омборхоналар ташкил этиш учун тендер (танлов) савдоларини ўтказмасдан, энг яхши таклифлар орасидан танлаб олиш орқали тўғридан-тўғри ижара шартномаларини тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
марказлашган ҳолда етказиб бериладиган қурилиш материаллари, жиҳозлар ва конструкциялардан ташқари, тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари доирасида зарур қўшимча товарларни харид қилиш учун, кейинчалик уларнинг қийматини бажарилган ишлар учун ҳисоб-китоб қилиш шарти билан бош пудрат ташкилотларига тегишли маблағларни ажратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий ва хорижий бошқарувчи, маслаҳатчиларни (PMC — Project Management Consultancy) тендер (танлов) савдоларини ўтказмасдан, энг яхши таклифлар орасидан танлаб олиш ва тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали жалб қилиш ҳуқуқи берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Компаниянинг фаолиятини молиялаштириш, шу жумладан сақлаш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда маҳаллий ва хорижий маслаҳатчиларни жалб қилиш харажатлари Дастур доирасида ажратилган маблағларнинг 1 фоиздан кам бўлмаган қисми ҳисобидан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Дастур доирасида аввалги йилларда бошланган йилдан-йилга ўтувчи объектлар бўйича буюртмачи функцияларини тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниялари бажаради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) объектлар бўйича минимал рейтинг талабларини тўғри белгилаш мақсадида уларнинг бошланғич қиймати Компания томонидан харид қилинадиган қурилиш материаллари, жиҳозлар ва конструкцияларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларидаги қиймати билан бирга ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича пудрат ташкилотлари танлови учун «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимининг электрон тендер платформасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эълон шартларини белгилашда марказлашган тартибда харид қилинадиган қурилиш материаллари, жиҳозлар ва конструкциялар ҳажми ва қиймати Компаниянинг харажатларини инобатга олган ҳолда алоҳида қатор билан жойлаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жойлаштирилган эълонларда объектларнинг бошланғич қийматидан Компания томонидан харид қилинадиган қурилиш материаллари, жиҳозлар ва конструкцияларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларидаги қиймати айрилади. Бунда, бош пудратчининг тўғридан-тўғри харажатга ҳисобланган харажатлари суммаси тўлиқ сақланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) объектлар ҳудудидаги муҳандислик-коммуникация тармоқларини кўчириш, шунингдек, ичимлик ва оқова сув таъминоти, электр, газ ва алоқа тармоқларини тортиб келиш тадбирлари тегишлилиги бўйича «Ўзсувтаъминот» АЖ, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ва «Ўзбектелеком» АК томонидан маҳаллий бюджетларда ушбу мақсадларга мўлжалланган маблағлар ҳамда уларнинг қўшимча манбалари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим ва ихтисослаштирилган мактабларни лойиҳалаштириш, қурилиш-монтаж ва молиялаштириш ишларини самарали ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Бош прокурор ўринбосари С.И. Самадов Дастур доирасида объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш учун ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланиши устидан доимий назорат ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Адлия вазирлиги билан биргаликда 2024 йил якунига қадар объектларни қуриш бўйича ўтказилган тажриба-синов самарадорлиги таҳлили натижаларидан келиб чиқиб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
заруратга кўра мазкур амалиётни ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурлари доирасида бошқа соҳа объектларига нисбатан жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган ижтимоий ва инфратузилма объектлари қурилишига оид қонунчилик ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилиш учун масъул ва шахсан жавобгар этиб қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири вазифасини вақтинча бажарувчи Ш.С. Ҳидоятов белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, вазифалар ижросига масъул вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ҳокимликлар фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 8 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-65-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 8 февралдаги ПҚ-65-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим ва ихтисослаштирилган мактаблар қурилиши ишларини мувофиқлаштириш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЕСПУБЛИКА ШТАБИ ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

А.Н. Арипов

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Республика штаби раҳбари

2.

Ж.А. Қўчқоров

Бош вазир ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири, Республика штаби раҳбари ўринбосари

3.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари

4.

А.М. Бобоев

Ҳисоб палатаси раиси

5.

С.И. Самадов

Бош прокурор ўринбосари

6.

Ш.С. Ҳидоятов

қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири в.в.б.

7.

Х.У. Умарова

мактабгача ва мактаб таълими вазири

8.

Ш.Х. Шерматов

рақамли технологиялар вазири

9.

И.Р. Маҳкамов

транспорт вазири

10.

Ж.Т. Мирзамаҳмудов

энергетика вазири

11.

А.Д. Ташкулов

адлия вазири

12.

А.Ж. Ортиков

Давлат активларини бошқариш агентлиги директори

13.

И.И. Норқулов

иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари

14.

Ф.Ж. Пулатов

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори

15.

М.Б. Жуманиязов

Вазирлар Маҳкамаси котибият мудири, Республика штаби котиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Республика штаби аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 8 февралдаги ПҚ-65-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим ва ихтисослаштирилган мактабларни лойиҳалаштириш, қурилиш-монтаж ва молиялаштириш ишларини самарали ташкил этиш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш муддати

Масъул ижрочилар

1.

«Инфратузилмани ривожлантириш инжиниринг компанияси» давлат муассасасининг (кейинги ўринларда — Компания) раҳбарлик лавозимларига соҳада юқори тажриба ва замонавий билимларга эга номзодлар бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

2024 йил 20 февраль

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

2.

Компаниянинг тузилмаси, харажатлар сметаси, штатлар жадвали, устави ва ҳудудларда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгиланган тартибда тасдиқлаш.

2024 йил 1 март

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

3.

Компанияни тўлақонли фаолият юритиши учун Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари биноларида зарур шарт-шароитларга эга бўлган хоналарга вақтинчалик текин фойдаланиш ҳуқуқи билан жойлаштириш.

2024 йил 1 март

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Давлат активларини бошқариш агентлиги

4.

Объектларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича бош пудрат ташкилоти билан тузиладиган намунавий пудрат шартномаси лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2024 йил 1 апрель

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Адлия вазирлиги

5.

Компания объектларида техник назоратни олиб боришга шаҳарсозлик фаолияти соҳасида камида уч йиллик иш тажрибасига эга бўлган мутахассислар (техник назоратчилар)ни жалб қилиш.

2024 йил 1 апрель

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

6.

Компаниянинг объектлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари қисқа муддатларда экспертизадан ўтказилишини таъминлаш.

Қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига қатъий риоя этилиши устидан давлат назоратини ўрнатиш.

Доимий равишда

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертиза қилиш республика маркази,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси

7.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги «Ихтисослаштирилган лойиҳа-изланиш институти» ДУКни жалб этган ҳолда янги барпо этиладиган мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим мактабларининг амалдаги лойиҳаларини қайта кўриб чиқиш, энергия тежамкор қурилиш материалларини қўллаган ҳолда намунавий лойиҳа ечимларини ишлаб чиқиш.

Бунда, бино ва иншоотларга қўйиладиган минимал функционал ва эксплуатация талабларини, шу жумладан замонавий ресурс тежовчи технологияларни жорий этиш ва объектлардан фойдаланиш харажатларини оптималлаштиришга алоҳида эътибор қаратиш.

2024 йил 1 апрель

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

8.

Объектлар қурилишини молиялаштиришда Компания томонидан етказиб бериладиган қурилиш материаллари, жиҳозлар ва конструкциялар хариди харажатлари ва пудрат ташкилотларининг қурилиш-монтаж ишлари пропорционал равишда молиялаштирилишини ташкил этиш.

Ҳар ойда

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

9.

Дастур доирасида мактабгача ва умумий ўрта таълим соҳасида ажратилган маблағларнинг иқтисод қилинган қисмини янги ва қўшимча 330 ўринли умумтаълим мактабларини қуриш ва реконструкция қилишга йўналтириш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиб бориш.

2024 йил давомида, ҳар ойда

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

10.

Қурилиш материаллари, жиҳозлар ва конструкциялар ишлаб чиқарувчилар томонидан Компания талаби асосида зарур маҳсулотларни тўғридан-тўғри ажратиш бўйича тасдиқланган балансларга тегишли ўзгартиришлар киритиш.

2024 йил 1 март

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси,

«Ўзметкомбинат» АЖ

11.

Янги объектлар қурилиши учун ажратилган ер участкаларини Компанияга белгиланган тартибда қайта расмийлаштириш чораларини кўриш.

2024 йил 1 март

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

Кадастр агентлиги

Тегишлича «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниялари томонидан объектларни лойиҳа-қидирув ва лойиҳалаштириш билан боғлиқ барча ҳужжатлар тўпламининг белгиланган тартибда Компанияга топширилишини таъминлаш.

2024 йил 1 апрель

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.02.2024 й., 07/24/65/0111-сон)