02.02.2024 йилдаги ПҚ-53-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини хорижий тил ва замонавий касбларга ўқитиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларининг хорижий тиллар ва касб-ҳунарга бўлган қизиқишини ошириш, ушбу жараёнга иш берувчиларни кенг жалб қилиш ҳамда меҳнат бозори талабларига мос малакали ва рақобатбардош кадрларни тайёрлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 майдаги «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-79-сон Фармонида 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб босқичма-босқич умумий ўрта таълим муассасаларининг 1 — 4-синфларида ўқувчиларга бошланғич, 5 — 9-синфларида таянч ҳамда 10-11-синф ўқувчиларининг қизиқиш ва қобилиятига мос бўлган билимларни беришга йўналтирилган ўқув дастурлари жорий этилиши назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб босқичма-босқич тажриба-синов тариқасида қуйидаги тартибни жорий қилиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синфларида таянч ўқув режаси асосида ўқитиш билан бир қаторда «Фанларни чуқурлаштириб ўқитиш» ҳамда «Бизнес ва касб-ҳунарга ўқитиш» йўналишлари бўйича ҳам таълим дастурларини жорий қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Фанларни чуқурлаштириб ўқитиш» йўналиши доирасида — ўқув жараёнини ташкил этишда асосий эътиборни аниқ, табиий ёки хорижий тил фанларига қаратиш, «Бизнес ва касб-ҳунарга ўқитиш» йўналиши доирасида эса — ўқувчиларни ишчи ёки рақамли технологияларга оид касбларга ўқитиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки, 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб босқичма-босқич умумий ўрта таълим муассасаларида хорижий тилларни ўқитишнинг қуйидаги тартиби жорий этилади, унга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5 — 9-синфларда хорижий тилга ўқитиш интенсивлигини ошириш орқали ўқувчиларда базавий билим ва нутқий кўникмалар шакллантирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-11-синфларда хорижий тилни ўқитишда асосий эътибор ўқувчиларнинг академик ёзув ва сўзлашиш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Фанларни чуқурлаштириб ўқитиш» йўналиши доирасида хорижий тил фанини танлаган ўқувчилар 10-11-синфларда иккинчи хорижий тилга ўқитилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 1 майга қадар маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда хорижий тил фани бўйича ўқув режа ва дастурларни такомиллаштирсин. Бунда, ўқувчилар томонидан 11-синфда иккинчи хорижий тилнинг камида А2 даражада ўзлаштирилишини назарда тутсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил якунига қадар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ажратиладиган Давлат бюджети маблағлари доирасида хорижий тилни ўқитиш бўйича халқаро нашриётлар дарсликларини харид қилиш ва маҳаллийлаштириш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил якунига қадар умумий ўрта таълим муассасаларида хорижий тилни ўқитиш самарадорлигини ошириш мақсадида инглиз, корейс, немис, француз, хитой ва япон тиллари бўйича малакали мутахассисларни жалб қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий ўрта таълим муассасаларининг хорижий тил ўқитувчилари билим ва кўникмаларини диагностикадан ўтказсин ҳамда замонавий таълим методикалар асосида уларнинг малакасини ошириш бўйича қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2024 йил 1 сентябрга қадар хорижий тиллар йўналишлари бўйича педагогларни тайёрлайдиган давлат олий таълим муассасаларининг ўқув режа ва дастурларини такомиллаштириб, уларни умумий ўрта таълимнинг хорижий тилни ўқитиш дастурига мувофиқлаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий тиллар йўналишлари бўйича педагогларни тайёрлайдиган давлат олий таълим муассасалари талабаларининг умумий ўрта таълим муассасаларида педагогик амалиётини йўлга қўйсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий тиллар йўналишлари бўйича педагогларни тайёрлайдиган давлат олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган битирувчи курс талабаларига бир вақтнинг ўзида ҳам ўқиш, ҳам педагогик фаолиятни амалга ошириш имконини берувчи мослашувчан дарс жадвалини жорий қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилансинки, «Бизнес ва касб-ҳунарга ўқитиш» йўналиши доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ўқувчилар Миллий малакалар рамкасининг 2-даражасига мос бўлган касбларга ўқитилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ўқувчиларни касбларга ўқитиш ишларини самарали йўлга қўйиш учун умумий ўрта таълим муассасаларида устахоналар ташкил этилади ва ойлик иш ҳақи олий маълумотли умумтаълим мактаби ўқитувчисига тенглаштирилган «Касбий таълим устаси» лавозими жорий қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ўқувчилар қуйидаги йўналишларнинг бири бўйича касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи йўналиш — тадбиркорлик субъектлари ва ҳунармандларни умумий ўрта таълим муассасаларига жалб қилиш орқали ўқувчиларни ишчи касбларга ўқитиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи йўналиш — умумий ўрта таълим муассасаларида ташкил этиладиган курсларда ўқувчиларни ахборот технологияларига оид замонавий касбларга ўқитиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) умумий ўрта таълим муассасаларининг бўш биноларини «20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис» дастури иштирокчиларига амалий мономарказни ташкил қилиш ва кейинчалик ўқувчиларни касб-ҳунарга ўқитиш учун тўғридан-тўғри шартнома асосида текин фойдаланишга беришга рухсат этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) қуйидаги харажатлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
устахоналарни йирик жиҳозлар (компьютер техникаси, электрон доска, тикув машинаси ва ҳоказо) билан таъминлаш ҳамда касбий таълим усталари меҳнатига ҳақ тўлаш — Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига қўшимча ажратиладиган маблағлар ҳисобидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мавжуд устахоналарни жорий таъмирлаш, зарур ҳолларда енгил типдаги устахоналарни қуриш ҳамда улар учун кичик асбоб-ускуналарни харид қилиш — Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси ҳамда Таълим соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касб-ҳунарга ўқитишда талаб этиладиган зарур хомашё материалларини харид қилиш — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 1 апрелга қадар ўқув жараёни «Фанларни чуқурлаштириб ўқитиш» ёки «Бизнес ва касб-ҳунарга ўқитиш» йўналишлари бўйича ташкил этиладиган умумий ўрта таълим муассасалари учун амалдаги таянч ўқув режаси доирасида мослашувчан ўқув режани тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 1 июлга қадар тажриба-синов натижаларидан келиб чиқиб, «Фанларни чуқурлаштириб ўқитиш» ёки «Бизнес ва касб-ҳунарга ўқитиш» йўналишлари бўйича ўқитиш амалиётини бошқа умумий ўрта таълим муассасаларига татбиқ этиш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўқувчиларни хорижий тил ва касб-ҳунарга ўқитиш амалиётини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларни хорижий тил ва касб-ҳунарга ўқитиш ишларини самарали ташкил этиш мақсадида қуйидагиларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактабгача ва мактаб таълими вазири Х. Умаровага — умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларни хорижий тил ва касб-ҳунарга ўқитиш ишларини самарали ташкил этиш ҳамда умумий мувофиқлаштириш учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий таълим, фан ва инновациялар вазири К. Шариповга — умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларга ўргатиладиган касб-ҳунарларнинг ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда умумий ўрта таълим муассасаларини касбий таълим усталари билан таъминлаш учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдо-саноат палатаси раиси Д. Ваҳобовга — умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларни касб-ҳунарга ўқитиш жараёнига тадбиркорлик субъектларини жалб этиш учун шахсий жавобгарлик юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги уч ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси билан биргаликда умумий ўрта таълим муассасалари ва тадбиркорлик субъектлари ҳамкорлигини тартибга солиш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб мактабгача ва мактаб таълими вазири Х.У. Умарова, олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.А. Шарипов, Савдо-саноат палатаси раиси Д.А. Ваҳобов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор ижроси учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 2 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-53-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 февралдаги ПҚ-53-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўқувчиларни хорижий тил ва касб-ҳунарга ўқитиш амалиётини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. Умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларни иккита хорижий тилга ўқитишни йўлга қўйиш

1.

Ўқувчиларга иккинчи хорижий тилни ўқитиш амалиёти жорий этиладиган умумий ўрта таълим муассасалари рўйхатини тасдиқлаш.

1. Ҳудудлар кесимида умумий ўрта таълим муассасаларида иккинчи хорижий тилни ўрганишга бўлган эҳтиёжни аниқлаш.

2024 йил март

-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Умарова),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

2. Аниқланган умумий ўрта таълим муассасаларида тиллар кесимида иккинчи хорижий тил ўқитувчиларига бўлган эҳтиёжни аниқлаш ва уларнинг таркибини шакллантириш.

2024 йил август

3. Умумий ўрта таълим муассасаларининг салоҳияти ва кадрлар таъминотидан келиб чиқиб, ўқувчиларни иккинчи хорижий тилга ўқитиш амалиёти жорий этиладиган умумий ўрта таълим муассасалари рўйхатини шакллантириш ва тасдиқлаш.

2024 йил июнь

2.

Умумий ўрта таълим муассасаларида ўқитиладиган иккинчи хорижий тил ўқув дастурларини ишлаб чиқиш.

1. Умумий ўрта таълим муассасаларида иккинчи хорижий тилни ўқитишга мўлжалланган ўқув дастурлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича хорижий ва маҳаллий мутахассислардан иборат ишчи гуруҳни тузиш, бунда, хорижий ва маҳаллий мутахассисларни шартнома асосида жалб этиш.

2024 йил март

Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси маблағлари

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Умарова)

2. Умумий ўрта таълим муассасаларида иккинчи хорижий тилни ўқитишга мўлжалланган ўқув дастурларини тасдиқлаш ва амалиётга жорий этиш.

2024/2025 ўқув йилидан бошлаб

3.

Танланган умумий ўрта таълим муассасаларини иккинчи хорижий тил бўйича дарслик ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш.

1. Умумий ўрта таълим муассасаларини ўқув адабиётлари билан таъминлаш учун халқаро ташкилотлар ва нашриётлар билан музокаралар ўтказиш, дарсликни саралаб олиш ва таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2024 йил апрель

Давлат бюджетидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Умарова)

2. Танлаб олинган дарслик ва ўқув-услубий қўлланмаларни харид қилиш.

2024 йил июль

4.

Иккинчи хорижий тил бўйича ўқитувчиларни қайта тайёрлаш бўйича қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш.

1. Иккинчи хорижий тилдан дарс берадиган ўқитувчиларнинг касбий компетенцияларини ривожлантириш мақсадида қайта тайёрлов курслари дастурини ишлаб чиқиш.

2024 йил апрель

-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Умарова)

2. Иккинчи хорижий тилдан дарс берадиган ўқитувчиларга янги ўқув дастурлари ва методикаларга ўргатиш мақсадида қисқа муддатли ўқув курсларини йўлга қўйиш.

2024 йил август

II. Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва ўқитиш ишларини ташкил этиш

5.

Ўқувчиларни касб-ҳунарга ўқитиш амалиёти жорий этиладиган умумий ўрта таълим муассасалари рўйхатини тасдиқлаш.

1. 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларни касб-ҳунарга ўқитиш амалиётини босқичма-босқич йўлга қўйиш бўйича ҳудудларда ўрганишларни ташкил этиш.

2024 йил март

-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Умарова),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

2. Умумий ўрта таълим муассасаларининг салоҳияти ва кадрлар таъминотидан келиб чиқиб, ўқувчиларни касб-ҳунарга ўқитиш амалиёти жорий этиладиган умумий ўрта таълим муассасалари рўйхатини шакллантириш.

2024 йил апрель

6.

Умумий ўрта таълим муассасалари 9-синф ўқувчиларининг касбга бўлган қизиқишлари ва мойиллигини аниқлаш механизмларини жорий этиш.

1. Ўқувчиларнинг қизиқишларини аниқлаш ва касбга йўналтириш бўйича ишлаб чиқилган kasb.maktab.uz платформани такомиллаштириш.

2024 йил май

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Таълим ислоҳотларига кўмаклашиш жамғармаси маблағлари

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Умарова)

2. Ўқувчиларнинг қизиқишлари ва касбий лаёқатини аниқлайдиган сўровномалар тўпламини ишлаб чиқиш.

2024 йил июнь

3. Умумий ўрта таълим муассасаларининг 9-синф ўқувчилари ўртасида сўровнома ўтказиш ва натижалари асосида ўқувчининг касбий лаёқати бўйича электрон маълумотлар базасини яратиш.

2024 йил октябрь

7.

Умумий ўрта таълим муассасаларида ўргатиладиган касбларнинг ўқув дастурларини ишлаб чиқиш.

1. 2024/2025 ўқув йилида умумий ўрта таълим муассасаларида ўргатиладиган касб-ҳунарлар рўйхатини шакллантириш.

2024 йил март

-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Умарова),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов)

2. Умумий ўрта таълим муассасаларида ўргатиладиган касбларнинг ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2024 йил июль

8.

Касб-ҳунарга ўқитиш амалиёти жорий этилган умумий ўрта таълим муассасаларига тадбиркорларни жалб қилиш учун меъёрий-ҳуқуқий базани яратиш.

1. Умумий ўрта таълим муассасалари ва тадбиркорлик субъектлари ҳамкорлигини тартибга солиш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2024 йил май

-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Умарова),

Савдо-саноат палатаси

(Ваҳобов)

2. Тадбиркорлик субъектлари учун умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларни касбга ўргатиш имкониятлари бўйича тарғибот-ташвиқот тадбирларини ўтказиш.

2024 йил август

9.

Битирувчиларга ўрганган касб-ҳунари тўғрисида давлат намунасидаги электрон ҳужжат бериш тартибини ишлаб чиқиш.

1. Битирувчиларга ўрганган касб-ҳунари тўғрисида бериладиган давлат намунасидаги электрон ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2024 йил апрель

-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Умарова),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов),

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Мусаев)

2. Битирувчиларга ўрганган касб-ҳунари тўғрисида давлат намунасидаги электрон ҳужжат бериш тартибини тасдиқлаш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2024 йил июль

10.

Ўқувчиларни касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш учун зарур шароитлар яратиб бериш.

1. Умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синф ўқувчиларини касб-ҳунарга ўқитиш ўқув дастурларини амалга оширишда ҳар бир йўналиш бўйича талаб этиладиган хомашё материаллари рўйхатини шакллантириш.

2024 йил май

Маҳаллий бюджет маблағлари

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Умарова),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

2. Умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларни касб-ҳунарга ўқитиш ўқув дастурларини амалга ошириш учун талаб этиладиган хомашё материаллари меъёрини тасдиқлаш.

2024 йил май

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2024 й., 07/24/53/0091-сон)