Ҳужжат кучини йўқотган 21.04.2016 09.02.2004 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1309
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг қарори , 09.02.2004 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1309
Кучга кириш санаси
19.02.2004
Ҳужжат кучини йўқотган 21.04.2016
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

«ЭРКИН ОМБОР» БОЖХОНА РЕЖИМИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 9 февралда 1309-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 29 февралдаги 01-02/15-08-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2774, 06.04.2016 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 27-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 ноябрдаги «Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги 523-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Эркин омбор» божхона режими тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинганидан сўнг ўн кун муддат ўтгач кучга киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу қарор кучга кириши билан «Эркин омбор» божхона режими тўғрисидаги вақтинчалик низом ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин (2000 йил 23 октябрь, рўйхат рақами 981-сон).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Раис ўринбосари С. Насиров зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат божхона қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2004 йил 20 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
01-02/12-5-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат божхона қўмитасининг
2004 йил 20 январдаги 01-02/12-5-сонли қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Эркин омбор» божхона режими тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 27-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 ноябрдаги 523-сонли «Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низом товарларни эркин омбор божхона режимига жойлаштиришда, эркин омборда сақлашда ва чиқаришда божхона операцияларини амалга ошириш, божхона тўловларини тўлаш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эркин омбор — шундай режимки, бунда чет эл товарлари муайян ҳудудлар ва жойларда бож, солиқлар ва иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмасдан жойлаштирилади ва ишлатилади, Ўзбекистон товарлари эса экспорт режимига мувофиқ олиб чиқишда қўлланиладиган шартларга кўра жойлаштирилади ва ишлатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эркин омбор — махсус жиҳозланган ва белгиланган жой бўлиб, биноларнинг ҳудудини ва (ёки) очиқ майдончаларни ўз ичига олади ҳамда товарларни эркин омбор режимида божхона назорати остида сақлашга мўлжалланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Товарларни эркин омборга жойлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш ва Ўзбекистон Республикасига олиб кириш тақиқланган товарларни эркин омборда сақлашга рухсат берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бошқа товарларга зарар етказиши мумкин бўлган ёки алоҳида шарт-шароитларда сақланиши талаб этиладиган товарлар омборларда ёки эркин омборнинг бир қисми ҳисобланган ва бундай товарларни сақлаш учун махсус мослаштирилган алоҳида биноларда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган мажбурий талабларга риоя қилинган ҳолда сақланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Товарлар эркин омборга божхона органининг ваколатли мансабдор шахслари иштирокида ёки улар хабардор қилинган ҳолда жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Товарлар эркин омбор режимида муддатлари чекланмаган ҳолда туриши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Товарларни эркин омбор режимига жойлаштириш божхона органига мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ тўлдирилган божхона юк декларациясини тақдим этиш йўли билан амалга оширилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2012 йил 24 августдаги 01-02/12-24-сонли қарори (рўйхат рақами 1309-1, 27.09.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 39-сон, 457-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Айни вақтда божхона юк декларацияси билан биргаликда олиб кирилган товарларга оид ва товарларга илова қилинувчи бошқа ҳужжатлар (юкхатлар, коносаментлар, спецификациялар, фактуралар) божхона органига тақдим қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Сертификатланиши лозим бўлган товарларни эркин омборга жойлаштирилганда товарларни сақлаш даврида сертификатни тақдим этилиши талаб этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Хориждан олиб кирилган ўсимлик ва ҳайвонот маҳсулотларининг эркин омборга жойлаштирилиши чоғида тегишли давлат органлари томонидан, агар бундай назорат Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш чоғида амалга оширилмаган бўлса, фитосанитария ва ветеринария назорати амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Эркин омборнинг нормал фаолият кўрсатишини таъминлаш учун фойдаланадиган товарлар (масалан, ортиш-тушириш техникаси, совутиш ускунаси, компьютер техникаси, махсус кийим-бош ва ҳоказолар) божхона режими остида жойлаштирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Товарлар билан эркин омборларда амалга ошириладиган операциялар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Эркин омборда сақланаётган товарларга нисбатан уларнинг сақланишини таъминлашга оид қуйидаги операциялар амалга оширилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тозалаш, шамоллатиш, қуритиш (шу жумладан иссиқлик оқимини ҳосил қилиш орқали);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сақлашнинг мақбул ҳарорати режимини ҳосил қилиш (совутиш, музлатиш, иситиш);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳимоялаш ўровига жойлаштириш, ҳимоялаш мойи ва консервантларни суртиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
занглашдан ҳимоя қилиш учун бўяш, сақлаш қопламларини киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташишдан олдин чиришга қарши бўёқ билан қоплаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. 10-бандда қайд этилган операциялардан ташқари эркин омборга жойлаштирилган товарларга нисбатан уларни сотиш ва ташишга тайёрлаш учун қуйидаги операциялар ҳам амалга оширилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туркумларга бўлиш ва жўнатмаларни шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўраш, қайта ўраш, тамғалаш ва саралаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ортиш, тушириш ва юклаб жўнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
комплектлашгача бўлган ёки иш ҳолатига келтириш билан боғлиқ оддий операциялар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарларни оқилона жойлаштириш мақсадида омбор ичида олиб ўтиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарларни намойиш стендларида жойлаштириш ва уларнинг тестдан ўтказилиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товарларга доир барча операциялар ушбу товарларнинг ТИФ ТН бўйича таснифлаш рақам кодининг ўнинчи белгиси даражасида ўзгартирилиши билан боғлиқ хусусияти (сифати)ни йўқотмаслиги керак.
(11-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2012 йил 24 августдаги 01-02/12-24-сонли қарори (рўйхат рақами 1309-1, 27.09.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 39-сон, 457-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Эркин омборларда товарларга оид, уларнинг чакана сотилиши мустасно қилинган ҳолда, ишлаб чиқариш ва тижоратга оид операцияларнинг амалга оширилишига йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Эркин омборда турган товарларнинг сотилишига ёки уларга эгалик қилиш ҳуқуқини бошқа йўл билан берилишига йўл қўйилади, бундан чакана сотишлар мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Божхона органлари алоҳида шахсларга, агар ушбу шахслар Божхона кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларининг қоидаларига риоя этмаётган бўлсалар, эркин омборларда товарлар билан операциялар ўтказишни тақиқлаб қўйишлари ва уларнинг товарлардан фойдаланишини рад этишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Қонун ҳужжатларига мувофиқ товарларнинг алоҳида тоифаларини эркин омборларга жойлаштириш чеклаб қўйилиши ёки тақиқланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Божхона органлари эркин омборларда турган товарлар устидан божхона назоратини амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Эркин омборларда сақланаётган товарлар ҳисоби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Эркин омбор эгаси мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда Товарлар ҳисобини олиб бориш журналини (шу жумладан автоматлаштирилган ҳисобини) юритади ва ҳар чоракда эркин омборга тушувчи ва эркин омбордан олиб чиқилувчи товарлар бўйича божхона органига ҳисобот тақдим этади. Ҳисоботда Товарлар ҳисобини олиб бориш журналида кўрсатилган барча маълумотлар бўлиши керак.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2012 йил 24 августдаги 01-02/12-24-сонли қарори (рўйхат рақами 1309-1, 27.09.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 39-сон, 457-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Эркин омбор доирасида товарлар билан юз бераётган ҳар қандай ўзгаришлар ҳисоб ҳужжатларида ва журналларида акс эттирилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Божхона органининг талаби бўйича эркин омбордаги сақланаётган товарларни божхона органининг мансабдор шахси иштирокида хатловдан (инвентаризация) ўтказиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Божхона тўловларини ундириш ва иқтисодий сиёсат чораларини қўллаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Товарларни эркин омбор режимига расмийлаштириш чоғида божхона йиғимлари қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар эркин омборга жойлаштирилган товарлардан бож тўловлари ундирилса, тўловлар тўланиши учун уларни омборга жойлаштирган шахс жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Эркин омбор режимида турган товарларни эркин муомалага чиқариш ёки экспортга чиқариш режимларига жойлаштирганда, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, бож, солиқлар ҳамда иқтисодий сиёсат чоралари товарнинг келиб чиқишига қараб қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Товар Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқилаётганда товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификати мавжуд бўлмаса, унга нисбатан экспорт божи, солиқлар ва иқтисодий сиёсат чораларини қўллаш мақсадида Ўзбекистон товари деб, бошқа мақсадларда эса чет эл товари деб қаралади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Эркин омбор режимига жойлаштирилаётган ва экспорт режимида Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқишга мўлжалланган товарлар, агар товарларни амалда олиб чиқишда экспорт божи ва солиқлардан озод қилиш ёки тўланган суммаларни қайтариш назарда тутилган бўлса, экспорт божи, солиқлардан озод қилинади, ёхуд тўланган суммалар қайтарилади. Бундай товарларни амалда олиб чиқиш бож, солиқлар қайтарилган ёки улардан озод қилинган кундан бошлаб олти ойдан кечиктирилмай амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқилиши лозим бўлган товарлар эркин омборлардан божхона ҳудудига қайтарилганда ёхуд белгиланган муддатларда улар амалда олиб чиқиб кетилмаган тақдирда қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда бож, солиқлар, шунингдек, уларнинг фоизлари тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Эркин омбор ҳудудида қайта ишлашга оид операцияларга тортилган чет эл товарларига нисбатан бож, солиқлар қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Агар товарларнинг эркин омбордан олиб чиқилишида божхона мақсадлари учун товарларнинг мақомини аниқлашнинг иложи бўлмаса, товарлар Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш чоғида қайта ишлашга оид операциялар қўлланилмайдиган Республика товарлари сифатида, қолган ҳолларда эса чет эл товарлари сифатида кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Эркин омбор эгаси билан божхона органи ўртасидаги ўзаро муносабатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Омбор эгаси омбор, омборда сақланаётган товарлар туридан, унинг чиқарилиш имкониятидан ва унинг фаолият кўрсатиши билан бевосита алоқадор бошқа омиллардан келиб чиққан ҳолда эркин омбор божхона режимидан фойдаланиш қоидаларини божхона органи билан келишиб тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Қоидаларда қуйидагилар белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона органининг эркин омбор, шу жумладан божхона органи ходимлари учун хоналарнинг ҳам ташкил этилиши ва жиҳозланишига оид талаблари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
омбордаги иш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарларни ҳисобга олиш шакллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
омбор эгаси томонидан эркин омборда сақланаётган товарлар тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этиш шакллари;
(28-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2012 йил 24 августдаги 01-02/12-24-сонли қарори (рўйхат рақами 1309-1, 27.09.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 39-сон, 457-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
омборнинг фаолият юритиши билан боғлиқ бошқа талаб ва шартлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Кўрсатиб ўтилган қоидалар мазкур Низомга ва божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид келиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Ушбу Низом талабларини бузган шахслар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида назарда тутилган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Эркин омбор» божхона режими тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
(илова Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2012 йил 24 августдаги 01-02/12-24-сонли қарори (рўйхат рақами 1309-1, 27.09.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 39-сон, 457-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Эркин омбор божхона режимига жойлаштириладиган товарларни расмийлаштиришда БЮДни тўлдириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Декларант томонидан БЮД асосий варағининг қуйидаги устунлари ва қўшимча варақларнинг тегишли устунлари тўлдирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида эркин муомалада бўлган Ўзбекистон товарларини расмийлаштириш вақтида 1, 2, 3, 4, 5, 6, 8, 9, 11, 13, 14, 17, 17а, 18, 19, 20, 21, 22, 23, 24, 25, 26, 28, 29, 31, 32, 33, 35, 37, 38, 39, 41, 42, 43, 44, 46, 47, 49, 50, 54, А (БЮД асосий вараҚида), В, С.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида илгари бошқа божхона режимида жойлаштирилган товарларни расмийлаштириш вақтида 2-бандда кўрсатилган устунларга қўшимча равишда 15, 15а, 40, 53-устунлар тўлдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 1 ва 2-бандларда кўрсатиб ўтилган устунлар (1, 9, 17, 17а, 44, 49, 50-устунлардан ташқари), Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан 1999 йилнинг 24 сентябрида тасдиқланган «Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисида»ги Йўриқноманинг (кейинги ўринларда — Йўриқнома) (1999 йил 3 ноябрь, рўйхат рақами 834-сон) 3-бўлимига, яъни «Экспорт божхона режимида жойлаштириладиган товарларга оид БЮДни тўлдириш қоидалари»га мувофиқ тўлдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Божхона органининг мансабдор шахслари томонидан БЮД асосий варағининг устунлари ва қўшимча варақларнинг тегишли 7, А (қўшимча варақларда) Д устунлари тўлдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатилган устунлар Йўриқноманинг 3-бўлими, яъни «Экспорт божхона режимида жойлаштирилган товарларга оид БЮДни тўлдириш қоидалари»га мувофиқ тўлдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. 1, 9, 44, 49, 50-устунларни тўлдириш қуйидаги ўзига хос жиҳатларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-устун. «Декларация тури»:

устуннинг биринчи бўлинмасида товарларни йўналиши «ЭК» кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
устуннинг иккинчи бўлинмасида товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтишга оид тадбирлар таснифномасига мувофиқ божхона режимининг икки белгили коди кўрсатилади;

учинчи бўлинмада қуйидагилар кўрсатилади:

«1» — агар шахс эркин омборга ўзи томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотни жойлаштирса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«0» — агар шахс эркин омборга ўзи томонидан ишлаб чиқарилмаган маҳсулотни жойлаштирса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-устун. «Молиявий тўловлар учун жавобгар шахс»:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
устунда товарларни эркин омборга жойлаштирган шахснинг номи ва почта манзили кўрсатилади. Устунни тўлдириш тартиби Йўриқноманинг 3-бўлимида, яъни «Экспорт божхона режимида жойлаштириладиган товарларга оид БЮДни тўлдириш қоидалари»да келтирилган устунни тўлдириш тартибига ўхшаган бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-устун. «Тайин этилган мамлакат»:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
устунда «Эркин омбор/Ўзбекистон» кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17а-устун. «Тайин этилган мамлакат коди»:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
устунда жаҳон мамлакатлари таснифномасига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг коди кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44-устун. «Қўшимча ахборот/тақдим этиладиган ҳужжатлар»:

устун Йўриқноманинг 3-бўлими, яъни «Экспорт божхона режимида жойлаштириладиган товарларга оид БЮДни тўлдириш қоидалари»га мувофиқ тўлдирилади.

Бундан ташқари, 8 рақами остидаги устунда товарларни эркин омборга жойлаштирадиган шахс билан эркин омбор эгаси ўртасида тузилган шартноманинг рақами ва санаси кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49-устун. «Омборнинг номи»:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
устунда эркин омборни таъсис этилишига оид берилган лицензиянинг рақами ва санаси кўрсатилади.

50-устун. «Ишончнома берувчи шахс»:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
устун Йўриқноманинг 3-бўлими, яъни «Экспорт божхона режимида жойлаштириладиган товарларга оид БЮДни тўлдириш қоидалари»га мувофиқ тўлдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Экспорт» божхона режимига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига эркин омбордан олиб чиқиб кетилиши учун мўлжалланган Ўзбекистон товарларини расмийлаштириш вақтида ушбу устунга киритиладиган маълумотларга қўшимча равишда товарлар омбордан олиб чиқиб кетилиши керак бўлган сана ҳам кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган ва эркин омбор божхона режимида жойлаштириладиган товарларни расмийлаштиришда БЮДни тўлдириш қоидалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Декларант томонидан БЮДнинг асосий варағини қуйидаги устунлари ва қўшимча варақларнинг тегишли устунлари тўлдирилади: 1, 2, 3, 4, 5, 6, 8, 9, 11, 13, 14, 15, 15а, 18, 19, 20, 21, 22, 23, 24, 25, 26, 28, 29, 31, 32, 33, 35, 37, 38, 41, 42, 44, 46, 47, 49, 50, 53, 54, А (БЮДнинг асосий варағида), В, С.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Кўрсатилган устунлар (1, 44, 49-устунлардан ташқари) Йўриқноманинг 6-бўлими, яъни «Эркин муомалага (импорт) чиқариш режимида жойлаштириладиган товарларга оид БЮДни тўлдириш қоидалари»га мувофиқ тўлдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Божхона органининг мансабдор шахслари томонидан БЮД асосий варағининг устунлари ва қўшимча 7, А (қўшимча варақларда), Д варақларнинг тегишли устунлари тўлдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатилган устунлар Йўриқноманинг 3-бўлими, яъни «Экспорт божхона режимида жойлаштириладиган товарларга оид БЮДни тўлдириш қоидалари»га мувофиқ тўлдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 1, 44, 49-устунларнинг тўлдирилиши қуйидаги ўзига хос жиҳатларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-устун. «Декларация тури»:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
устуннинг биринчи бўлинмасида товарларни йўналиши — «ИМ» кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
устуннинг иккинчи бўлинмасида товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтишга оид тадбирлар таснифномасига мувофиқ божхона режимининг икки белгили коди кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи бўлинмада қуйидагилар кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«1» — агар шахс ўз эҳтиёжлари учун мўлжалланган маҳсулотни эркин омборга жойлаштирса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«0» — агар шахс ўз эҳтиёжлари учун мўлжалланмаган маҳсулотни эркин омборга жойлаштирса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44-устун. «Қўшимча ахборот/тақдим этиладиган ҳужжатлар»:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
устун Йўриқноманинг 6-бўлими, яъни «Эркин муомалага (импорт) чиқариш режимида жойлаштириладиган товарларга оид БЮДни тўлдириш қоидалари»га мувофиқ тўлдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, 8 рақами остидаги устунда товарларни эркин омборга жойлаштирувчи шахс билан эркин омбор эгасининг ўртасида тузилган шартноманинг рақами ва санаси кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49-устун. «Эркин омборнинг номи»:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
устунда эркин омборни таъсис этилишига оид берилган лицензиянинг рақами ва санаси кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Эркин омбордан чиқариладиган ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиладиган товарларни расмийлаштириш вақтида БЮДни тўлдириш қоидалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Эркин омбордан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига чиқариладиган товарларни расмийлаштиришда қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолда БЮДни тўлдириш қоидалари қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Экспорт» божхона режимига мувофиқ олиб чиқиладиган товарлар учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9, 36, 39, 43, А, С-устунлари тўлдирилмайди.
(III бобнинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2012 йил 24 августдаги 01-02/12-24-сонли қарори (рўйхат рақами 1309-1, 27.09.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 39-сон, 457-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44-устуннинг тўлдирилиши қуйидаги ўзига хос жиҳатларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
устунда рақам остида қуйидагилар кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2 — товар-транспорт ҳужжатлари, ҳисоб-фактуралар, инвойсларнинг рақамлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3 — шартноманинг (контрактнинг, келишувнинг), шартномага қўшимчанинг рақами ва санаси, шунингдек шартноманинг умумий суммаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4 — бошқа давлат органларининг (уларнинг номлари кўрсатилган ҳолда), агар товарлар ушбу органларнинг назорати остида бўлган тақдирда, рухсатноманинг берилиш рақами ва саналари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7 — товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификат рақами ва санаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8 — божхона расмийлаштируви вақтида зарур бошқа ҳужжатлар ва маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Эркин омбордан чиқариладиган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган товарларни расмийлаштиришда БЮДни тўлдириш қоидалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эркин омбордан Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига чиқариладиган товарларни расмийлаштиришда қуйидагилар ҳисобга олинган ҳолда БЮДни тўлдириш қоидалари қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-устунда «Ўзбекистон/эркин омбор» кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15а-устунга Жаҳон мамлакатлари таснифномасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси коди қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Эркин омбор» божхона режими тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Эркин омборга жойлаштиришда‎‎

Т.р‎ Товар
‎келиб тушган
‎сана‎
Юк жўнатувчи ташкилот‎ Шартнома рақами‎ Кирим Божхона юк декларацияси‎ Товар тўғрисида маълумот (марка, ГОСТ ва бошқа маълумотлар)‎ Товар сони‎ Брутто (кг)‎ Нетто (кг)‎ Нави‎ Синф‎
1‎ 2‎ 3‎ 4‎ 5‎ 6‎ 7‎ 8‎ 9‎ 10‎ 11‎
‎‎

Эркин омбордан чиқаришда

‎‎Эркин омборда қолдиқ

Чиқим Божхона юк декларацияси‎ Юкланган сана‎ Товар тўғрисида маълумот (марка, ГОСТ ва бошқа маълумотлар)‎ Товар сони‎ Брутто (кг)‎ Нетто (кг)‎ Товар сони‎ Брутто (кг)‎ Нетто (кг)‎ БЮБ бўйича қолдиқ‎
12‎ 13‎ 14‎ 15‎ 16‎ 17‎ 18‎ 19‎ 20‎ 21‎
(низом Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2012 йил 24 августдаги 01-02/12-24-сонли қарорига (рўйхат рақами 1309-1, 27.09.2012 й.) асосан 2-илова билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 39-сон, 457-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 6-сон, 76-модда; 2012 й., 39-сон, 457-модда)