ИЛОВА
ИЛОВА
|
Т/р |
Қоидабузарлик тури |
Қўлланиладиган чора ва/ёки жарима миқдори |
||
|
1-бўлим. Ўзбекистон Республикасининг банк ва нобанк кредит ташкилотлари томонидан қоидабузарликларга йўл қўйилиши |
||||
|
1.1 |
Марказий банкка тақдим этиладиган назоратга оид, шунингдек молиявий, статистик ва бошқа ҳисоботларни тақдим қилишнинг ўрнатилган шакллари ва муддатларига риоя қилмаслик, ҳаққоний бўлмаган маълумотлар бериш ҳамда бухгалтерия ҳисобини тўғри юритмаслик, балансида актив, мажбурият ва капиталнинг, шунингдек балансдан ташқари воситаларнинг ҳақиқий ҳолатини яшириш ҳолатлари аниқланганда. Изоҳ: Ҳисоботларни тақдим қилишнинг муддатларига риоя қилмаслик ҳолатларига қуйидагилар киради: ҳисоботларни кечиктириб тақдим этиш; ҳисоботларни тақдим этмаслик. Ҳафталик, ойлик, чораклик, йиллик ва бошқа узоқ даврий ҳисоботлар белгиланган муддатдан 5 иш кунгача кечиктириб тақдим этилганда — кечиктирилган, 5 иш кунидан ошиқ муддатга кечиктириб тақдим этилганда — тақдим этилмаган деб баҳоланади. Кунлик ҳисоботлар белгиланган муддатдан 1 иш кунигача кечиктириб тақдим этилганда — кечиктирилган, 1 иш кунидан ошиқ муддатга кечиктириб тақдим этилганда — тақдим этилмаган деб баҳоланади. Тақдим этиш соати белгиланган ҳисоботлар белгиланган муддатдан 4 соатгача кечиктириб тақдим этилганда — кечиктирилган, 4 соатдан ошиқ муддатга кечиктириб тақдим этилганда — тақдим этилмаган деб баҳоланади. |
|||
|
1.1.1 |
Ҳисоботларнинг ўрнатилган шаклига риоя қилмаслик ёки тўлиқ бўлмаган ҳисобот тақдим этиш |
ҳар бир ҳолат учун 1 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун банкдан 50 млн. сўмдан, микромолия ва ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотидан 25 млн. сўмдан, ломбарддан 15 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
1.1.2 |
Ҳафталик, ойлик, чораклик, йиллик ва бошқа даврий ҳисоботлар ёки маълумотлар бўйича ўрнатилган муддатларга риоя қилмаслик |
ҳар бир шакл учун ҳисоботни кечиктириш: 2 кунга — дастлаб қоидабузарликни бартараф этиш тўғрисида кўрсатма хати, бир йил ичида қайта содир этилса 500 минг сўм 3 кунга — 1 млн. сўм 4 кунга — 2 млн. сўм 5 кунга — 3 млн. сўм; ҳисоботни тақдим этмаслик учун 5 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун банкдан 50 млн. сўмдан, микромолия ва ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотидан 25 млн. сўмдан, ломбарддан — 15 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
1.1.3 |
Кунлик ҳисоботлар ёки маълумотлар бўйича ўрнатилган муддатларга риоя қилмаслик |
ҳар бир шакл учун ҳисоботни кечиктириш: 5 соатгача — дастлаб қоидабузарликни бартараф этиш тўғрисида кўрсатма хати, бир йил ичида қайта содир этилса 500 минг сўм 5 соатдан кейинги иш кунигача — 1 млн. сўм ҳисоботни тақдим этмаслик учун 2 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун банкдан 50 млн. сўмдан, микромолия ва ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотидан 25 млн. сўмдан, ломбарддан — 15 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
1.1.4 |
Тақдим этиш соати белгиланган ҳисоботлар ёки маълумотлар бўйича ўрнатилган муддатларга риоя қилмаслик |
ҳар бир шакл учун ҳисоботни кечиктириш: 10 минутгача — қоидабузарликни бартараф этиш тўғрисида кўрсатма хати 11 минутдан 1 соатгача — 1 млн. сўм 2 соатгача — 3 млн. сўм 3 соатгача — 5 млн. сўм 4 соатгача — 10 млн. сўм ҳисоботни тақдим этмаслик учун 15 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун банкдан 50 млн. сўмдан, микромолия ва ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотидан 25 млн. сўмдан, ломбарддан — 15 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
1.1.5 |
Ҳаққоний бўлмаган ҳисобот ва маълумотлар бериш натижасида ҳисобот шаклининг якуний натижасига қуйидагича таъсир этганда |
2 фоизга қадар таъсир қилганда |
дастлаб қоидабузарликни бартараф этиш тўғрисида кўрсатма хати, бир йил ичида қайта содир этилса 2 млн. сўм жарима |
|
|
2 фоиздан 5 фоизгача таъсир қилганда |
банкдан 5 млн. сўм микромолия ташкилоти ва ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотидан 2,5 млн. сўм ломбарддан 2 млн. сўм жарима |
|||
|
5 фоиздан 10 фоизгача таъсир қилганда |
банкдан 15 млн. сўм микромолия ташкилоти ва ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотидан 10 млн. сўм ломбарддан 5 млн. сўм жарима |
|||
|
10 фоиздан 20 фоизгача таъсир қилганда |
банкдан 25 млн. сўм жарима микромолия ташкилоти ва ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотидан 15 млн. сўм ломбарддан 10 млн. сўм жарима |
|||
|
20 фоиз ва ундан ошганда ёки Марказий банк томонидан ўрнатилган пруденциал талаблар бузилганда |
банкдан 50 млн. сўм микромолия ташкилоти ва ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотидан 25 млн. сўм ломбарддан 15 млн. сўм жарима |
|||
|
1.2 |
Банк шартномага асосан тасдиқланган графиклар бўйича муддати ўтган қарздорликни ёки шартлари қайта кўриб чиқилган активларни баланснинг тегишли ҳисобварақларига ўтказмаган тақдирда, мазкур миқдор тегишли ҳисобвараққа ўтказилиши лозим бўлган активнинг |
100 фоизидан кам, лекин 98 фоиз ва ундан кўп бўлса |
қоидабузарликни бартараф этиш тўғрисида кўрсатма хати |
|
|
98 фоизидан кам, лекин 95 фоизидан кўп бўлса |
бир йил ичидаги биринчи қоидабузарлик учун уни бартараф этиш тўғрисида кўрсатма хати бир йил ичидаги иккинчи ва ундан кўп қоидабузарлик учун 25 млн. сўм жарима |
|||
|
95 фоизи ва ундан кам, лекин 75 фоизидан кўп бўлса |
50 млн. сўм жарима |
|||
|
75 фоизи ва ундан кам, лекин 50 фоиздан кўп бўлса |
75 млн. сўм жарима |
|||
|
50 фоизи ва ундан кам, лекин 0 фоиздан кўп бўлса |
100 млн. сўм жарима |
|||
|
1.3 |
Микромолия ташкилоти, ломбард ёки ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти шартномага асосан тасдиқланган графиклар бўйича муддати ўтган қарздорликни ёки шартлари қайта кўриб чиқилган активларни баланснинг тегишли ҳисобварақларига ўтказмаганда, мазкур миқдор тегишли ҳисобвараққа ўтказилиши лозим бўлган активнинг |
100 фоизидан кам, лекин 98 фоиз ва ундан кўп бўлса |
қоидабузарликни бартараф этиш тўғрисида кўрсатма хати |
|
|
98 фоизидан кам, лекин 95 фоизидан кўп бўлса |
бир йил ичидаги биринчи қоидабузарлик учун уни бартараф этиш тўғрисида кўрсатма хати, бир йил ичидаги икки ва ундан кўп қоидабузарлик учун: микромолия ташкилоти — 5 млн. сўм ломбард — 3 млн. сўм ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти — 5 млн. сўм жарима |
|||
|
95 фоизи ва ундан кам, лекин 75 фоизидан кўп бўлса |
микромолия ташкилоти — 10 млн. сўм ломбард — 5 млн. сўм ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти — 10 млн. сўм жарима |
|||
|
75 фоизи ва ундан кам, лекин 50 фоиздан кўп бўлса |
микромолия ташкилоти — 15 млн. сўм ломбард — 10 млн. сўм ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти — 15 млн. сўм жарима |
|||
|
50 фоизи ва ундан кам, лекин 0 фоиздан кўп бўлса |
микромолия ташкилоти — 20 млн. сўм ломбард — 15 млн. сўм ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти — 20 млн. сўм жарима |
|||
|
1.4 |
Инспекцияни (текширишни) ўтказиш жараёнига тўсқинлик қилиниши |
банк — 200 млн. сўм микромолия ташкилоти — 100 млн. сўм ломбард — 25 млн. сўм ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти — 200 млн. сўм жарима |
||
|
1.5 |
Инспекция (текшириш) жараёнида ҳаққоний бўлмаган маълумотлар тақдим этганда |
банк ва ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотидан 50 млн. сўм, микромолия ташкилоти ва ломбарддан 25 млн. сўм жарима |
||
|
1.6 |
Банк вакиллик ҳисобварағи амалиёт куни якунида манфий қолдиқ билан якунланса |
100 млн. сўм жарима |
||
|
1.7 |
Кредит ташкилотларида қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилганлиги ҳолатлари аниқланиб, уларни бартараф этиш юзасидан Марказий банк томонидан берилган кўрсатмада қайд этилган қоидабузарлик тўлиқ даражада ёки мазкур кўрсатмада белгиланган вақтда бартараф этилмаганда |
банк — 100 млн. сўм микромолия ташкилоти — 50 млн. сўм ломбард — 25 млн. сўм ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти — 100 млн. сўм жарима |
||
|
1.8 |
Кредит ташкилотлари кредит буюртмалари тўғрисидаги маълумотларни ва кредит ахборотини белгиланган тартибда қайд этганидан сўнг, уларни кейинги иш кунидан кечиктириб Кредит ахборотининг давлат реестрига тақдим этиши |
ҳар бир ҳолат учун 1 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун банкларга 150 млн. сўмдан, микромолия ва ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотларига 100 млн. сўмдан, ломбардларга 25 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
1.9 |
Кредит ахборотининг давлат реестрига тақдим этилаётган кредит ахбороти кредит ташкилотларининг кредит йиғма жилдидаги кредит ахборотига мос бўлмаслиги |
ҳар бир ҳолат учун 1 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун банкларга 150 млн. сўмдан, микромолия ва ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотларига 100 млн. сўмдан, ломбардларга 25 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
1.10 |
Кредит ахбороти Кредит ахборотининг давлат реестрига кредитлаш жараёнига мос кетма-кетликда юборилмаганлиги |
ҳар бир ҳолат учун 1 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун банкларга 150 млн. сўмдан, микромолия ва ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотларига 100 млн. сўмдан, ломбардларга 25 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
1.11 |
Кредит ташкилотлари ўзларининг кредит қўйилмаларини кредит ташкилоти балансидаги ва Кредит ахборотининг давлат реестридаги суммалар билан бир хил юритмаганлиги |
ҳар бир кун учун 10 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун банкларга 300 млн. сўмдан, микромолия ва ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотларига 100 млн. сўмдан, ломбардларга 25 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
2-бўлим. Банк ва молиявий хизмат истеъмолчиларининг ҳуқуқ ва манфаатларининг бузилиши |
||||
|
2.1 |
Банк, микромолия ташкилоти ва ломбард томонидан молиявий хизматлар истеъмолчиларига кўрсатилаётган хизматларга оид ахборотлар (шу жумладан, кредитнинг ва омонатнинг асосий шартлари тўғрисидаги ахборот варақаси) қонунчиликда ёки шартномада белгиланган муддатларда ва шартларда (ёки тартибда) тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаган ёхуд давлат тилида тақдим этилмаган ёки нотўғри тақдим этилган, кўрсатилаётган хизматлар тўғрисида тўлиқ ва тўғри тушунтиришлар берилмаган ҳамда молиявий хизматлар ва уларнинг шартлари тўғрисидаги маълумотлар қонунчиликда белгиланган муддатларда эълон қилинмаган, шунингдек истеъмолчиларнинг сўровига (талабига) асосан қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган маълумотлар тақдим этилмаган тақдирда |
банкдан ҳар бир ҳолат учун 2 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
микромолия ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 1,5 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 50 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||||
|
ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 1 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 15 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||||
|
2.2 |
Банк, микромолия ташкилоти ва ломбард томонидан хизматлар кўрсатиш жараёнида хизматнинг сифати ва истеъмол хусусиятлари тўғрисида истеъмолчиларга чалғитувчи маълумотлар тақдим этилганда |
банкдан ҳар бир ҳолат учун 2 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
микромолия ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 1,5 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 50 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||||
|
ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 1 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 15 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||||
|
2.3 |
Банк, микромолия ташкилоти ва ломбард томонидан кредит ахбороти ва унга киритилган ўзгартиришлар ҳақида маълумотлар кредит бюроларига тақдим этилмаганда ёки нотўғри маълумотлар тақдим этилганда, шунингдек истеъмолчиларнинг номида мавжуд бўлган қарздорликларни ҳақиқий эмаслиги аниқланган тақдирда, уларнинг кредит бюросидаги кредит тарихи маълумотларини тўғрилаш чоралари кўрилмаганда |
банкдан ҳар бир ҳолат учун 2 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
микромолия ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 1,5 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 50 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||||
|
ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 1 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 15 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||||
|
2.4 |
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга доир қонунчилик талаблари бузилганда |
банкдан ҳар бир ҳолат учун 1,5 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
микромолия ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 1 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 50 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||||
|
ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 500 минг сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 15 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||||
|
2.5 |
Банк, микромолия ташкилоти ва ломбард томонидан истеъмолчилар билан тузилган шартномаларга ёки ўзларининг ички қоидаларига истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини чеклаб қўядиган ва камситадиган ҳамда қонунчиликка зид бўлган шартлар киритилган, шунингдек шартномаларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талаблар киритилмаган тақдирда |
банкдан ҳар бир ҳолат учун 15 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
микромолия ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 7,5 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 50 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||||
|
ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 5 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 15 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||||
|
2.6 |
Банк томонидан истеъмолчи — жисмоний шахслар билан тузилган кредит (микроқарз) шартномаларида кредитнинг тўлиқ қиймати акс эттирилмаганда |
ҳар бир ҳолат учун 15 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
2.7 |
Банк, микромолия ташкилоти ва ломбард томонидан жорий этилган молиявий хизматларга оид маълумотларни олиш бўйича сўровлар ўз вақтида ёки лозим даражада Марказий банкка тақдим этилмаганда |
банкдан ҳар бир ҳолат учун 2 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
микромолия ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 1,5 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 50 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||||
|
ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 1 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 15 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||||
|
2.8 |
Банк, микромолия ташкилоти ва ломбард томонидан жисмоний шахсга ажратиладиган кредит (микроқарз) шартномаси бўйича фоиз тўловлари ҳамда бошқа тўловлар (асосий қарз тўловлари, шартнома шартларини бажармаганлик учун қўлланиладиган жавобгарлик чоралари бундан мустасно) йиғиндиси кредит ёки микроқарзнинг асосий қарз қолдиғига нисбатан кунлик энг юқори фоиз ставкадан ошиб кетмаслиги ёки асосий қарздан ташқари барча тўловлар, шу жумладан фоизлар, воситачилик ҳақлари, неустойка (жарима, пеня), жавобгарликнинг бошқа чоралари йиғиндиси йилига қарз миқдорининг ярмидан кўп бўлиши |
банкдан ҳар бир ҳолат учун 5 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
микромолия ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 2 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 50 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||||
|
ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 1 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 15 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||||
|
2.9 |
Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3030, 2018 йил 2 июль) ва Молиявий хизматлар истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда микромолия ташкилотлари ва ломбардларнинг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 3384, 2022 йил 6 сентябрь) мувофиқ истеъмолчини хабардор қилиш талабларига риоя қилмаслик ёки истеъмолчини ўз вақтида хабардор қилмаслик |
банкдан ҳар бир ҳолат учун 2 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
микромолия ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 1,5 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 50 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||||
|
ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 1 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 15 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||||
|
2.10 |
Истеъмолчилар билан имзоланган шартнома шартларига банк, микромолия ташкилоти ва ломбард томонидан истеъмолчининг ҳуқуқлари чекланишига ва мажбуриятлари оширилишига олиб келувчи ҳамда қонуний манфаатларига дахл қиладиган бир томонлама ўзгартиришлар киритилганда |
банкдан ҳар бир ҳолат учун 2 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
микромолия ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 1,5 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 50 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||||
|
ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 1 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 15 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||||
|
2.11 |
Банк, микромолия ташкилоти ва ломбард томонидан истеъмолчи билан шартнома тузилишидан олдин унга шартнома лойиҳасини тақдим этилмаслиги |
банкдан ҳар бир ҳолат учун 1,5 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
микромолия ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 1 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 50 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||||
|
ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 500 минг сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 15 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||||
|
2.12 |
Истеъмолчига шартноманинг битта асл нусхаси ва унга иловалар (мавжуд бўлган тақдирда) тақдим этилмаслиги |
банкдан ҳар бир ҳолат учун 2 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
микромолия ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 1,5 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 50 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||||
|
ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 1 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 15 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||||
|
2.13 |
Банк, микромолия ташкилоти ва ломбард томонидан кредит буюртмаларини кўриб чиққанлик, ссуда ҳисоб рақамларига хизмат кўрсатганлик, кредитлар (микроқарзлар) ажратганлик учун тўловлар, шунингдек кредитларни (микроқарзларни) муддатидан илгари тўлаганлик учун неустойкалар ундирилиши |
банкдан ҳар бир ҳолат учун 5 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима ва барча ундирилган комиссияларни қайтариш бўйича мажбурий кўрсатма хати |
||
|
микромолия ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 2,5 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 50 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима ва барча ундирилган комиссияларни қайтариш бўйича мажбурий кўрсатма хати |
||||
|
ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 1 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 15 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима ва барча ундирилган комиссияларни қайтариш бўйича мажбурий кўрсатма хати |
||||
|
2.14 |
Банк, микромолия ташкилоти ва ломбард томонидан хизматдан фойдаланиш шарти сифатида ўзининг ёхуд ўзга учинчи шахсларнинг бошқа пулли хизматидан фойдаланишга истеъмолчининг (мижознинг) мажбурланиши |
банкдан ҳар бир ҳолат учун 5 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
микромолия ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 2,5 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 50 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||||
|
ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 1 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 15 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||||
|
2.15 |
Банк, микромолия ташкилоти ва ломбард томонидан жисмоний шахсларга чет эл валютасида кредитлар (микроқарзлар) берилиши, шунингдек улар бўйича жисмоний шахсларнинг мажбуриятлари чет эл валютасида ҳисобга олиниши |
банкдан ҳар бир ҳолат учун 5 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
микромолия ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 2,5 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 50 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||||
|
ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 1 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 15 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||||
|
2.16 |
Қайтариш муддати бир йилгача бўлган кредитлар (микроқарзлар) таъминоти учун микромолия ташкилотлари томонидан жисмоний шахсларнинг уй-жой кўчмас мулки гаровга қабул қилиниши |
ҳар бир ҳолат учун 5 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 50 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
2.17 |
Банк, микромолия ташкилоти ва ломбард томонидан жисмоний шахснинг илгари олган кредитлари (микроқарзлари) бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлган тақдирда унга кредит (микроқарз) берилиши |
банкдан ҳар бир ҳолат учун 5 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
микромолия ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 2,5 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 50 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||||
|
ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 1 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 15 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||||
|
2.18 |
Банклар, микромолия ташкилотлари ва ломбардлар томонидан қарз олувчининг ва (ёки) гаровга қўювчининг суғурта компанияси ва (ёки) баҳоловчини танлаш ҳуқуқи чекланганлиги |
банкдан ҳар бир ҳолат учун 2 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
микромолия ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 1 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 50 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||||
|
ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 500 минг сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 15 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||||
|
2.19 |
Муддати ўтган қарздорлик юзага келганда банклар, микромолия ташкилотлари ва ломбардларнинг истеъмолчилар билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 3030, 2018 йил 2 июль) 4-боби ва Молиявий хизматлар истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда микромолия ташкилотлари ва ломбардларнинг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 3384, 2022 йил 6 сентябрь) 3-боби талабларига риоя қилинмаганда |
банкдан ҳар бир ҳолат учун 1,5 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
микромолия ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 1 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 50 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||||
|
ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 500 минг. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 15 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||||
|
2.20 |
Банклар томонидан истеъмолчиларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағлари уларнинг розилигисиз қонунга хилоф равишда бошқа ҳисобвараққа ўтказилганда ёки олиб қўйилганда ёхуд пул маблағлари ортиқча ундирилганда |
ҳар бир ҳолат учун 25 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
2.21 |
Банк ёки микромолия ташкилоти томонидан кредит (қарз) шартномасига асосан қарздор кредит (қарз) бўйича қарздорлик суммасини тўлаш мажбурияти тўлиқ бажарган санадан бошлаб уч иш кунидан кечиктириб гаровда турган мулк тақиқдан чиқариши ёки гаров сифатида бўлган мол-мулкка нисбатан банкнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги ёзувни гаров реестридан чиқариши |
банкдан ҳар бир ҳолат учун 5 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
микромолия ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 2 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 50 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||||
|
2.22 |
Банк томонидан мижознинг банк ҳисобварағи бўйича операциялари қонунчилик ҳужжатларига зид равишда тўхтатиб қўйилганда |
ҳар бир ҳолат учун 1 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
2.23 |
Банклар томонидан тўлов хизматлари кўрсатилаётганда мижозларга банк карталаридан фойдаланган ҳолда тўловни амалга ошириш имкониятини таъминламаслик |
ҳар бир ҳолат учун 2 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
2.24 |
Банк, микромолия ташкилоти ва ломбард томонидан қонунчилик ҳужжатлари, шу жумладан Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3030, 2018 йил 2 июль) ва Молиявий хизматлар истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда микромолия ташкилотлари ва ломбардларнинг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 3384, 2022 йил 6 сентябрь) белгиланган истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид талабларга риоя қилинмаганда, бундан мазкур илованинг 2.1 — 2.22-позицияларида кўрсатилган ҳолатлар мустасно |
банкдан ҳар бир ҳолат учун 2 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
микромолия ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 1 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 50 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||||
|
ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 500 минг сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 15 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||||
|
2.25 |
Банк, микромолия ташкилоти ва ломбард томонидан Қарз олувчи жисмоний шахсларнинг қарз юкини тартибга солиш тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 3205, 2019 йил 19 декабр) мувофиқ қарз олувчиларнинг қарз юки кўрсаткичи ҳисобланмаганлиги ёки жисмоний шахснинг қарз юки кўрсаткичининг энг юқори даражасига риоя қилинмаганлиги |
ҳар бир ҳолат учун 1 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун банкларга 100 млн. сўмдан, микромолия ташкилотларига 50 млн. сўмдан, ломбардларга 15 млн. сўм кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
2.26 |
Банк томонидан кредитлар, микроқарзлар, омонатлар (депозитлар), қарз маблағлари, қарз муносабатларини тасдиқловчи қимматли қоғозлар, шунингдек бошқа молиявий воситалар бўйича фоизлар Тижорат банкларида фоизларни ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3460, 2023 йил 29 сентябрь) талабларига зид равишда ҳисобланганлиги |
ҳар бир ҳолат учун 10 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима ҳамда нотўғри ҳисобланган фоизни мижозга қайтариб бериш бўйича мажбурий кўрсатма хати |
||
|
3-бўлим. Ўзбекистон Республикасининг банк фаолиятига оид қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиши |
||||
|
3.1 |
Банклар томонидан бевосита ишлаб чиқариш, савдо, суғурта фаолияти ҳамда банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган молиявий операцияларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган бошқа фаолият билан шуғулланганлиги |
ҳар бир ҳолат учун 100 млн. сўм жарима ва шартномаларни бекор қилиш бўйича мажбурий кўрсатма хати |
||
|
3.2 |
Банк фаолияти тўғрисидаги қонунчиликка зид равишда банклар томонидан юридик шахслар ташкил этилиши ва (ёки) юридик шахсларнинг устав фондларидаги (устав капиталларидаги) улушлари ёки акцияларининг олиниши |
ҳар бир ҳолат учун 100 млн. сўм жарима ва шартномаларни бекор қилиш бўйича мажбурий кўрсатма хати |
||
|
3.3 |
Банкнинг ушбу банк устав капиталининг бир ёки ундан ортиқ фоизига эгалик қилувчи юридик шахснинг устав фондида (устав капиталида) иштирок этиши |
ҳар бир ҳолат учун 100 млн. сўм жарима ва шартномаларни бекор қилиш бўйича мажбурий кўрсатма хати |
||
|
3.4 |
Банкнинг уставига киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг тегишли қарор қабул қилинган кундан бошлаб 30 кун мобайнида Марказий банкда рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилмаслиги |
50 млн. сўм жарима |
||
|
3.5 |
Норезидент бўлган жисмоний шахсларнинг ва халқаро молия институтлари, чет эл банклари ва бошқа кредит ташкилотлари бўлмаган юридик шахсларнинг жами улуши банк устав капиталининг эллик фоизидан ошиши |
ҳар бир ҳолат учун 100 млн. сўм жарима ва шартномаларни бекор қилиш бўйича мажбурий кўрсатма хати |
||
|
3.6 |
Банк акцияларига эгалик қилишга доир рухсатнома ва чекловларга риоя қилмаган ҳолда бевосита ёки билвосита банкнинг устав капиталидаги улушига эгалик қилиниши |
ҳар бир ҳолат учун 100 млн. сўм жарима ва шартномаларни бекор қилиш бўйича мажбурий кўрсатма хати |
||
|
3.7 |
Банкларнинг Марказий банкнинг рухсатномасисиз чет элда шўъба банклар очиши ва филиаллар ташкил этиши, банкларнинг капиталида иштирок этиши, шу жумладан чет эл банкларини ташкил этишда иштирок этиши |
ҳар бир ҳолат учун 500 млн. сўм жарима ҳамда ижроия орган томонидан қабул қилинган қарор ва шартномаларнинг бекор қилиниши бўйича мажбурий кўрсатма хати |
||
|
3.8 |
Банк кузатув кенгашининг ва бошқарувнинг аъзолигига ҳамда муҳим аҳамиятга эга ходимлар лавозимларига кўрсатилаётган номзодлар уларнинг лавозимга киришишидан олдин Марказий банк билан келишиб олинмаслиги |
ҳар бир ҳолат учун 100 млн. сўм жарима |
||
|
3.9 |
Банклар томонидан банкка алоқадор бўлган шахслар билан ёки бундай шахслар номидан ҳаракат қиладиган шахслар билан тузадиган шартномалари банкка алоқадор бўлмаган шахслар учун назарда тутилган шартномаларга қараганда анча қулай шартларга асосланиши |
ҳар бир ҳолат учун 100 млн. сўм жарима ва шартномаларни бекор қилиш бўйича мажбурий кўрсатма хати |
||
|
3.10 |
Банк ўзига алоқадор шахсларга таъминланмаган (ишончга асосланган кредитлар) кредитларни (қарзларни) бериши |
ҳар бир ҳолат учун 100 млн. сўм жарима ва шартномаларни бекор қилиш бўйича мажбурий кўрсатма хати |
||
|
3.11 |
Банк ўзига алоқадор шахслар билан банк кузатув кенгашининг қарори бўлмасдан туриб битимлар тузиши |
ҳар бир ҳолат учун 50 млн. сўм жарима ва битимларни бекор қилиш бўйича мажбурий кўрсатма хати |
||
|
3.12 |
Банклар томонидан юридик шахсларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги), Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси учинчи қисмида кўрсатилмаган ва унинг талабларига мувофиқ бўлмаган акциялари ҳамда улушлари таъминот сифатида қабул қилиниши ёки банкларга ўз акцияларини гаровга қўйиш эвазига кредит берилиши |
ҳар бир ҳолат учун 50 млн. сўм жарима ва шартномаларни бекор қилиш бўйича мажбурий кўрсатма хати |
||
|
3.13 |
Банк молиявий ҳисоботининг ва банклар гуруҳи консолидациялашган молиявий ҳисоботининг аудиторлик текшируви штатида Марказий банкнинг банкларда аудиторлик текширувларини ўтказиш ҳуқуқини берувчи малака сертификатига эга камида икки нафар аудитори (аудиторлик ташкилоти раҳбарини ҳисобга олган ҳолда) мавжуд бўлмаган аудиторлик ташкилоти томонидан ўтказилиши |
200 млн. сўм жарима ва шартномаларни бекор қилиш бўйича мажбурий кўрсатма хати |
||
|
3.14 |
Банкда аудиторлик текширувини ўтказишга масъул аудиторлик ташкилоти томонидан тайинланган аудиторлар гуруҳига раҳбарликни банкларнинг аудиторлик текширувларини ўтказиш ҳуқуқи учун аудиторнинг малака сертификатига эга бўлмаган аудитор томонидан амалга оширилиши |
100 млн. сўм жарима ва шартномаларни бекор қилиш бўйича мажбурий кўрсатма хати |
||
|
3.15 |
Аудиторлик ташкилотига банкнинг аудиторлик текширувини ўтказиш учун зарур бўлган молиявий ҳисоботлар ва бошқа молиявий ахборотлар тақдим этилмаганлиги |
100 млн. сўм жарима |
||
|
3.16 |
Банк томонидан айрим молиявий операцияларни амалга ошириш ёки филиаллар очишга доир чекловларга ва (ёки) тақиққа риоя этилмаганлиги |
500 млн. сўм жарима |
||
|
3.17 |
Банк томонидан банкнинг молиявий аҳволини тиклаш режаси тақдим этилмаганлиги |
100 млн. сўм жарима |
||
|
3.18 |
Банкнинг кузатув кенгаши ва бошқарув аъзолари, шунингдек муҳим аҳамиятга эга ходимларининг қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ эмаслиги |
100 млн. сўм жарима |
||
|
3.19 |
Молиявий аҳволи барқарор бўлмаган қарз олувчиларнинг кредитлари реструктуризация қилинганлиги |
ҳар бир ҳолат учун 10 млн. сўм миқдорида жарима, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
3.20 |
Марказий банкнинг аниқланган қоидабузарликлар тўғрисида банк акциядорларининг умумий йиғилишини хабардор қилишга доир талаби банкнинг кузатув кенгаши ёки бошқарув аъзолари томонидан бажарилмаганлиги |
100 млн. сўм жарима |
||
|
3.21 |
Банк кузатув кенгаши томонидан ташкил этилган қўмита бошқа қўмита аъзолигида бўлган айнан бир шахслар таркибидан иборат бўлишига, шунингдек кенгашнинг бир аъзоси бир вақтнинг ўзида турли қўмиталар раиси бўлишига йўл қўйилганлиги |
50 млн. сўм жарима |
||
|
3.22 |
Банкда аудит қўмитаси ташкил этилмаганлиги |
100 млн. сўм жарима |
||
|
3.23 |
Таваккалчиликларни бошқариш қўмитасининг (агар ташкил этилган бўлса) кўпчилик аъзолари банкка алоқадор шахслар эканлиги (кенгашдаги аъзолиги мустасно) ҳамда қўмитанинг раиси кенгаш раиси эканлиги |
бир ой муддат ичида қонунчиликка мувофиқлаштириш бўйича мажбурий кўрсатма хати бир ой муддат ичида қонунчиликка мувофиқлаштирилмаса 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
3.24 |
Кузатув кенгаши ва бошқарув аъзолигига ҳамда муҳим аҳамиятга эга ходим лавозимига тайинланган (сайланган) ходимнинг яқин қариндошлари рўйхати банкнинг электрон базасида шакллантирилмаганлиги |
бир ой муддат ичида қонунчиликка мувофиқлаштириш бўйича мажбурий кўрсатма хати бир ой муддат ичида қонунчиликка мувофиқлаштирилмаса ҳар бир ҳолат учун 5 млн. сўм, жами 50 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
3.25 |
Банкда қонунчилик ҳужжатлари ва одоб-ахлоқ қоидаларига зид бўлган хатти-ҳаракат содир бўлганда, тегишли чораларни ўз вақтида кўриш мақсадида ноўрин хатти-ҳаракатларни аниқлаш ва улар ҳақида хабар беришнинг тизими ишлаб чиқилмаганлиги ва жорий этилмаганлиги |
50 млн. сўм жарима |
||
|
3.26 |
Корпоратив бошқарувнинг очиқлигини таъминлаш мақсадида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган маълумотларни банкнинг расмий веб-сайти ва бошқа ахборот воситаларида жойлаштириб бормаганлиги |
ҳар бир ҳолат учун 2 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
3.27 |
Банкнинг кузатув кенгаши томонидан таваккалчиликларни бошқаришга оид ҳисоботларнинг шакли, даврийлиги ва ҳажми белгиланмаганлиги, мазкур ҳисоботлар кўриб чиқилмаганлиги, уларнинг аниқлиги ҳамда ҳаққонийлиги назорат қилиб борилмаганлиги |
ҳар бир ҳолат учун 10 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 50 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
3.28 |
Банк бошқаруви томонидан банкдаги таваккалчиликлар ҳолати, риск-аппетитнинг бузилиш ҳолатлари, банк фаолиятидаги сезиларли ўзгаришлар ва банкнинг янги маҳсулотлари ҳақида маълумотларни акс эттирувчи ҳисоботларнинг тайёрланмаганлиги ёки кузатув кенгашига ҳар чоракда тақдим этилмаганлиги |
ҳар бир ҳолат учун 20 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
3.29 |
Банкнинг таваккалчиликларни бошқариш бўлинмаси томонидан: ишлаб чиқилган таваккалчиликларни баҳолаш методлари ва (ёки) скоринг тизимлари текшириб борилмаганлиги; нарх сиёсати самарадорлиги баҳолаб борилмаганлиги; кредитлар билан боғлиқ таваккалчиликларни баҳолаш (кредит турлари, иқтисодиёт тармоқлари, географик ҳудудлар ва бошқалар), шу жумладан муаммоли кредитларни (активларни) аниқлаш жараёнлари ва активлар сифатини таснифлаш ҳамда улар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш амалиётининг мақбуллигини баҳолаб бориш амалга оширилмаганлиги; банкнинг янги маҳсулотлари жорий қилингунга қадар улар билан боғлиқ таваккалчиликлар юзасидан хулосалар тайёрланмаганлиги; стресс-тестлар ўтказиб борилмаганлиги; йилда камида бир маротаба банкнинг риск-профили ва уни банкнинг риск-аппетити ҳамда таваккалчилик чегараларига мувофиқлиги баҳоланмаганлиги |
ҳар бир ҳолат учун 10 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 50 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
3.30 |
Банкда кредит, ликвидлилик, бозор, операцион ва комплаенс таваккалчиликларини аниқлаш, баҳолаш, мониторинг қилиш, назорат қилиш ва камайтиришга хизмат қилувчи бошқариш тизимлари жорий этилмаганлиги |
ҳар бир ҳолат учун 20 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
3.31 |
Банкда муаммоли активларни бошқариш жараёни ташкил этилмаганлиги |
100 млн. сўм жарима |
||
|
4-бўлим. Ўзбекистон Республикасининг нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиши |
||||
|
4.1 |
Нобанк кредит ташкилоти жисмоний ва юридик шахслардан омонатларни (депозитларни) жалб этганлиги |
микромолия ва ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотидан — 100 млн. сўм, ломбарддан — 25 млн. сўм жарима ва шартномаларни бекор қилиш бўйича мажбурий кўрсатма хати |
||
|
4.2 |
Нобанк кредит ташкилоти жисмоний шахс бўлган иштирокчилардан (акциядорлардан) устав фондига (устав капиталига) киритилган ҳисса суммасидан ёки уларнинг эгалигидаги акцияларнинг номинал қийматининг икки бараваридан ошадиган миқдорда қарз маблағларини (облигациялар шаклидаги қарз маблағларидан ташқари) жалб этганлиги |
микромолия ва ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотидан — 20 млн. сўм, ломбарддан — 15 млн. сўм жарима ва шартномаларни бекор қилиш бўйича мажбурий кўрсатма хати |
||
|
4.3 |
Нобанк кредит ташкилотининг устав фонди (устав капитали) миқдори қонунда белгиланган минимал миқдордан камайиб кетганлиги |
айрим операцияларни ўтказишни уч ойгача бўлган муддатга чеклаш, уч ойдан сўнг устав фонди (устав капитали) миқдори қонунчиликка мувофиқлаштирилмаса, нобанк кредит ташкилоти тўғрисидаги маълумотларни микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар реестридан ёки ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари реестридан ёхуд ломбардлар реестридан чиқариб ташлаш |
||
|
4.4 |
Нобанк кредит ташкилоти устав фондини (устав капиталини) шакллантиришда кредитга, гаровга олинган маблағлардан ва мажбуриятлар юклатилган бошқа маблағлардан, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган маблағлардан фойдаланилганлиги |
микромолия ва ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотидан — 50 млн. сўм, ломбарддан — 25 млн. сўм жарима |
||
|
4.5 |
Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ нобанк кредит ташкилотининг раҳбар ходими малака талабларига мувофиқ эмаслиги |
ҳар бир ҳолат учун 5 млн. сўмдан, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 25 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
4.6 |
Нобанк кредит ташкилоти томонидан ички аудит хизмати ташкил этилмаганлиги (микромолия ташкилотининг активлари баланс қиймати ўн миллиард сўмдан ортиқ бўлганда, ломбарднинг активлари баланс қиймати беш миллиард сўмдан ортиқ бўлганда) |
15 млн. сўм жарима |
||
|
4.7 |
Микромолия ташкилоти ва ломбард томонидан ички аудиторлик текшируви режаси тасдиқланмаганлиги |
5 млн. сўм жарима |
||
|
4.8 |
Микромолия ташкилоти ва ломбард томонидан ички аудитнинг аудиторлик текшируви дастури ишлаб чиқилмаганлиги |
5 млн. сўм жарима |
||
|
4.9 |
Ўзбекистон Республикаси «Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 8-моддаси иккинчи қисмида кўрсатилган маблағлар ҳисобидан фаолиятни амалга оширувчи микромолия ташкилоти томонидан унга алоқадор бўлган шахсларга ёки бундай шахслар номидан ҳаракат қиладиган шахсларга хизматларни микромолия ташкилотига алоқадор бўлмаган шахсларга қараганда анча қулай шартлар асосида кўрсатилганда |
10 млн. сўм жарима |
||
|
4.10 |
Микромолия ташкилоти ёки ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти томонидан активларни ўз вақтида ва тўғри таснифламаганлиги ҳамда махсус захираларнинг жами миқдори Марказий банк томонидан ўрнатилган талабнинг |
100 фоизидан кам, лекин 95 фоизидан кўп бўлса |
қоидабузарликни бартараф этиш бўйича мажбурий кўрсатма хати, бир йил ичида қайта содир этилганда 10 млн. сўм жарима |
|
|
95 фоизи ва ундан кам, лекин 50 фоизидан кўп бўлса |
15 млн. сўм жарима |
|||
|
50 фоизи ва ундан кам бўлса |
20 млн. сўм жарима |
|||
|
4.11 |
Микромолия ташкилоти нақд пуллар ва қимматликлар билан фаолиятни амалга ошириш чоғида уларнинг бутлигини, дахлсизлигини ва хавфсизлигини таъминламаслиги |
20 млн. сўм жарима |
||
|
4.12 |
Микромолия ташкилоти банкларнинг ва бошқа молия ташкилотларининг агенти вазифаларини агентлик битимини тузмасдан амалга оширганлиги ёки агентлик битими тузилган кундан эътиборан беш кун ичида мазкур битим тўғрисидаги ахборотни Марказий банкка юбормаганлиги |
15 млн. сўм жарима |
||
|
4.13 |
Микромолия ташкилоти томонидан агентлик битими асосида хизмат кўрсатилаётганда агентлик битимининг мавжудлиги тўғрисидаги ахборотларни мижозга ошкор қилинмаганлиги |
15 млн. сўм жарима |
||
|
4.14 |
Нобанк кредит ташкилотлари ва юридик шахслар ўртасида ҳисоб-китоблар нақд пулсиз тартибда банклар орқали амалга оширилмаганда |
5 млн. сўм жарима |
||
|
4.15 |
Гаров реестрига холис ва ишончли бўлмаган маълумотлар кўрсатилган ёзувларнинг киритилганлиги ёки гаров реестрига ўзлари киритган ёзувлар мунтазам равишда янгиланиб турилишини таъминламаганлиги |
5 млн. сўм жарима |
||
|
4.16 |
Микромолия ташкилоти ижро этувчи органи молиявий йил якуни бўйича таъсисчилар умумий йиғилишида сифати «умидсиз» деб таснифланган активларни ундириш бўйича қўрилган чора-тадбирлар ҳақида ҳисобот бермаганлиги |
5 млн. сўм жарима |
||
|
4.17 |
Ҳисобдан чиқарилган активлар бўйича тўловлар амалга оширилганда (қарздорлик сўндирилганда), ушбу суммалар тегишли даромад ҳисобварақларида акс эттирилмаганлиги ҳамда тўловлар навбатига риоя қилинмаганлиги |
ҳар бир ҳолат учун 5 млн. сўм, бироқ 25 млн. сўмдан ошмаган миқдорда жарима |
||
|
4.18 |
Микромолия ташкилотининг ижро этувчи органи аъзолари, мазкур ташкилотда фаолият юритаётган ходимлар ва улар билан алоқадор шахслар бир вақтнинг ўзида ички аудит хизматида фаолият юритаётганлиги |
10 млн. сўм жарима |
||
|
4.19 |
Ломбард томонидан касса хоналарининг Марказий банк талабларига мувофиқлиги таъминланмаганлиги |
5 млн. сўм жарима |
||
|
4.20 |
Ломбард томонидан қуйидагилардан бири ёки бир нечтасини бажармаганлиги: гаров нарсасини хавфсиз сақлаш учун чоралар кўрилмаганлиги; гаров нарсаси йўқолиши хавф-хатари пайдо бўлганлиги ёки шикаст етказилганлиги тўғрисида гаровга қўювчига дарҳол хабар берилмаганлиги; микроқарз шартномасининг шартлари бажарилганида гаров нарсасини мулк эгасига ёки учинчи шахсга белгиланган тартибда расмийлаштирилган мулк эгасининг ишончномаси асосида дарҳол қайтарилмаганлиги; гаровга қабул қилинган ашёларни гаровга қабул қилиш пайтида шунга ўхшаш ва шундай сифатли ашёларнинг нархларига мос баҳодаги тўлиқ суммасида ўз ҳисобидан гаровга қўювчи фойдасига суғурталамаганлиги; гаровга қўювчининг талабига асосан микроқарз шартномасидан келиб чиққан мажбуриятларнинг гаровга қўювчи ёки учинчи шахс томонидан қисман ёки тўлиқ бажарилганлигини тасдиқловчи маълумотномани бермаслиги. |
хар бир ҳолат учун 2 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 10 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
4.21 |
Микромолия ташкилотлари пруденциал нормативларга риоя этмаганлиги |
|||
|
4.21.1 |
капитал етарлилиги даражаси |
энг кичик даражадан тушиб кетса |
20 млн. сўм жарима |
|
|
4.21.2 |
ликвидлилик коэффициенти |
энг кичик даражадан тушиб кетса |
20 млн. сўм жарима |
|
|
4.21.3 |
бир қарз олувчига ёки ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳига доир таваккалчиликнинг энг кўп миқдори |
энг юқори даражадан ошиб кетса |
20 млн. сўм жарима |
|
|
4.21.4 |
барча йирик таваккалчиликларнинг умумий миқдори |
энг юқори даражадан ошиб кетса |
20 млн. сўм жарима |
|
|
4.21.5 |
микромолия ташкилотига алоқадор бўлган битта шахсга тўғри келувчи таваккалчиликнинг энг кўп миқдори |
энг юқори даражадан ошиб кетса |
20 млн. сўм жарима |
|
|
4.21.6 |
микромолия ташкилотига алоқадор бўлган барча шахсларга тўғри келувчи таваккалчиликнинг энг кўп миқдори |
энг юқори даражадан ошиб кетса |
20 млн. сўм жарима |
|
|
4.21.7 |
Юридик шахсларнинг устав фондига (устав капиталига) ва (ёки) қарз қимматли қоғозларига инвестицияларнинг энг кўп миқдори |
энг юқори даражадан ошиб кетса |
20 млн. сўм жарима |
|
|
4.22 |
Ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари пруденциал нормативларга риоя этмаганлиги |
|||
|
4.22.1 |
регулятив капиталнинг монандлик коэффициенти |
энг кичик даражадан тушиб кетса |
20 млн. сўм жарима |
|
|
4.22.2 |
левераж коэффициенти |
энг кичик даражадан тушиб кетса |
20 млн. сўм жарима |
|
|
4.22.3 |
ликвидлиликни қоплаш коэффициенти |
энг кичик даражадан тушиб кетса |
20 млн. сўм жарима |
|
|
4.22.4 |
соф барқарор молиялаштириш коэффициенти |
энг кичик даражадан тушиб кетса |
20 млн. сўм жарима |
|
|
4.22.5 |
бир қарз олувчи учун таваккалчиликнинг энг юқори миқдори |
энг юқори даражадан ошиб кетса |
20 млн. сўм жарима |
|
|
4.23 |
Ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти томонидан қарздор-банкка қонунчилик ҳужжатларига зид равишда кредит ресурслари ажратилганда |
бир йил ичида бир марта бузилганда 50 млн. сўм, бир йил ичида икки марта бузилганда 100 млн. сўм жарима, бир йил ичида учинчи марта бузилганда бошқа чора ва санкция |
||
|
4.24 |
Қайта молиялаштириш кредити таъминотига қабул қилинган ипотека кредити муддатидан олдин тўлиқ сўндирилса ёхуд 90 кундан ошган муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлса, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти қарздор-банкдан бундай таъминотни мувофиқлик мезонларига мос келувчи таъминотга алмаштирмаслиги |
ҳар бир ҳолат учун 2 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 50 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
5-бўлим. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиши |
||||
|
5.1 |
Банклар ёки нобанк кредит ташкилотлари операцияларни амалга оширишда уларнинг иштирокчилари идентификация маълумотларини Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти (бундан буён матнда махсус ваколатли давлат органи деб юритилади) томонидан тузилган террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхати (бундан буён матнда Рўйхат деб юритилади) билан солиштирилмаганда, бироқ мазкур илованинг 5.2 ва 5.3-позицияларида кўрсатилган қоидабузарликларга олиб келмаган тақдирда |
банкдан ҳар бир ҳолат учун 100 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
микромолия ташкилоти ва ипотекани қайта молиялаш ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 25 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 50 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||||
|
ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 5 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 25 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||||
|
5.2 |
Мижоз ёки операция қатнашчиларидан бирининг барча идентификация маълумотлари Рўйхатга киритилган шахснинг маълумотлари билан тўлиқ мос келган тақдирда бу операция кечиктирилмасдан ва олдиндан хабар қилмасдан тўхтатиб турилмаганда (юридик ёки жисмоний шахснинг ҳисобварағига тушган пул маблағларини ҳисобга киритиш бўйича операциялар бундан мустасно) ва (ёки) пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйилмаганда |
банкдан ҳар бир ҳолат учун 200 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 1 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
микромолия ташкилоти ва ипотекани қайта молиялаш ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 50 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||||
|
ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 10 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 25 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||||
|
5.3 |
Рўйхатга киритилган шахснинг операцияси тўхтатилган тақдирда мижознинг топшириғи асосида банк ҳисобварақларидан пул маблағлари ҳисобдан чиқарилганда ёки нобанк кредит ташкилоти томонидан пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк мижознинг аризасига кўра тақдим этилганда |
банкдан ҳар бир ҳолат учун 500 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 2 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
микромолия ташкилоти ва ипотекани қайта молиялаш ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 50 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||||
|
ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 10 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 25 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||||
|
5.4 |
Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларининг (рўйхат рақами 2886, 2017 йил 23 май) 49-бандида келтирилган мезон ва аломатларнинг бири мавжуд бўлганда банк томонидан мижознинг операцияси шубҳали деб тан олинмаслиги |
ҳар бир ҳолат учун 10 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
5.5 |
Нобанк кредит ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларининг (рўйхат рақами 2925, 2017 йил 4 сентябрь) 36-бандида келтирилган мезон ва аломатларнинг бири мавжуд бўлганда нобанк кредит ташкилоти томонидан мижознинг операцияси шубҳали деб тан олинмаслиги |
ҳар бир ҳолат учун 5 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 25 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
5.6 |
Мижознинг операцияси шубҳали деб тан олингандан сўнг, шубҳали операция тўғрисидаги маълумот махсус ваколатли давлат органига хабар берилмаганда |
банкдан ҳар бир ҳолат учун 10 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
микромолия ташкилоти ва ипотекани қайта молиялаш ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 5 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 50 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||||
|
ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 3 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 25 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||||
|
5.7 |
Банк ёки нобанк кредит ташкилоти томонидан шубҳали операция ҳақидаги хабар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 июндаги 402-сон қарори билан тасдиқланган Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ маълумотларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ тақдим этилмаганда ёки белгиланган муддатдан кечиктириб махсус ваколатли давлат органига хабар берилганда |
банкдан ҳар бир ҳолат учун 10 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
микромолия ташкилоти ва ипотекани қайта молиялаш ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 5 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 50 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||||
|
ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 3 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 25 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||||
|
5.8 |
Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларининг (рўйхат рақами 2886, 2017 йил 23 май) 48-бандида келтирилган мезон ва аломатларнинг бири мавжуд бўлган операция банк томонидан гумонли деб тан олинмаганда |
ҳар бир ҳолат учун 5 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 50 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
5.9 |
Нобанк кредит ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларининг (рўйхат рақами 2925, 2017 йил 4 сентябрь) 35-бандида келтирилган мезон ва аломатларни бири мавжуд бўлган операция нобанк кредит ташкилоти томонидан гумонли деб тан олинмаганда |
ҳар бир ҳолат учун 1 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 10 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
5.10 |
Банк ёки нобанк кредит ташкилоти ўз фаолиятида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш юзасидан эҳтимол тутилган таваккалчиликларни йилига камида бир маротаба ўрганишни, таҳлил қилишни ва аниқлашни амалга оширмаганда ҳамда натижаларини ҳужжатлар билан қайд этмаганда |
банкдан 50 млн. сўм микромолия ташкилоти ва ипотекани қайта молиялаш ташкилотидан 10 млн. сўм ломбарддан 5 млн. сўм жарима |
||
|
5.11 |
Банк ёки нобанк кредит ташкилоти ўз фаолиятида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш юзасидан ўрганилган, таҳлил қилинган ва аниқланган таваккалчиликларни Марказий банкка тақдим этмаганда |
банкдан 25 млн. сўм микромолия ташкилоти ва ипотекани қайта молиялаш ташкилотидан 5 млн. сўм ломбарддан 1 млн. сўм жарима |
||
|
5.12 |
Банк ёки нобанк кредит ташкилоти жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш мақсадида технологик ютуқлардан фойдаланилишининг олдини олиш мақсадида янги хизмат турлари ва янги иш амалиёти ишлаб чиқилишида ҳамда янги ва мавжуд хизмат турлари учун янги ёки ривожланаётган технологиялардан фойдаланилиши сабабли юзага келиши мумкин бўлган таваккалчилик даражаларини аниқламаганда ва баҳоламаганда |
банкдан ҳар бир ҳолат учун 10 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 50 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
нобанк кредит ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 1 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 5 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||||
|
5.13 |
Банк томонидан Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларининг (рўйхат рақами 2886, 2017 йил 23 май) 55 ва 56-бандларида келтирилган мезонларга жавоб берадиган мижоз ёки операциялар юқори даражадаги таваккалчилик тоифасига киритилмаганда ёки мазкур таваккалчилик тоифасига киритиб, уларга нисбатан кучайтирилган чора-тадбирлар кўрилмаганда |
ҳар бир ҳолат учун 10 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 50 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
5.14 |
Нобанк кредит ташкилоти томонидан Нобанк кредит ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларининг (рўйхат рақами 2925, 2017 йил 4 сентябрь) 40 ва 41-бандларида келтирилган мезонларга жавоб берадиган мижоз ёки операциялар юқори даражадаги таваккалчилик тоифасига киритилмаганда ёки мазкур таваккалчилик тоифасига киритиб, уларга нисбатан кучайтирилган чора-тадбирлар |
ҳар бир ҳолат учун 1 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 10 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
5.15 |
Фуқаровий-ҳуқуқий муносабатларга киришишда мижозларни лозим даражада текшириш бўйича мустақил равишда чора-тадбирлар амалга оширилмаганда |
банкдан ҳар бир ҳолат учун 25 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 50 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
нобанк кредит ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 5 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 10 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||||
|
5.16 |
Бир марталик операциялар (маслаҳат ёки хизмат), шу жумладан улар ўзаро боғлиқ бўлган бир ёки бир нечта операцияни бажариш орқали амалга оширилаётганда мижозларни лозим даражада текшириш бўйича мустақил равишда чора-тадбирлар амалга оширилмаганда |
банкдан ҳар бир ҳолат учун 5 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
нобанк кредит ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 1 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 10 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||||
|
5.17 |
Мижоз ёки бенефициар мулкдор сифатида қатнашаётган юқори мансабдор шахсларга нисбатан: юқори мансабдор шахснинг мавқеи тўғрисидаги маълумотлар текширилмаганда ва ўтказилаётган операциядаги пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкнинг манбаларини аниқлаш бўйича тегишли чоралар кўрилмаганда; юқори мансабдор шахс билан амалий иш муносабатларига банкнинг бошқаруви раиси ёки тегишли ваколатга эга бўлган унинг ўринбосари ёхуд нобанк кредит ташкилотларида уларнинг раҳбарияти рухсати билан киришилмаганда (ёки мавжуд мижозлар учун давом эттириш); амалий иш муносабатлари мунтазам равишда чуқур мониторинг қилиб борилмаганда |
банкдан ҳар бир ҳолат учун 25 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
нобанк кредит ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 5 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 10 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||||
|
5.18 |
Банк ёки нобанк кредит ташкилоти пул маблағлари билан боғлиқ операциялар тўғрисидаги ахборотни, шунингдек идентификациялаш маълумотларини ва мижозларни лозим даражада текширишга доир материалларни бундай операциялар амалга оширилганидан ёки мижозлар билан амалий иш муносабатлари тўхтатилганидан кейин камида беш йил мобайнида сақламаганда |
банкдан ҳар бир ҳолат учун 5 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 50 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
нобанк кредит ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 1 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 10 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||||
|
5.19 |
Мижозлар (лозим даражада текшириш талаб этилмайдиган мижозлар бундан мустасно) бўйича анкеталар махсус дастурлар ёрдамида электрон шаклда тўлдирилмаганда |
банкдан ҳар бир ҳолат учун 1 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 25 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
нобанк кредит ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 1 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 10 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||||
|
5.20 |
Мижозни лозим даражада текшириш жараёнида олинган мижоз тўғрисидаги маълумотлар банкларда ёки нобанк кредит ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларининг 3-иловаларига мувофиқ мижоз анкетасида қайд этилмаганда |
банкдан ҳар бир ҳолат учун 1 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 25 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
нобанк кредит ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 1 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 10 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||||
|
5.21 |
Банкларида ёки нобанк кредит ташкилотлари томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назоратни амалга ошириш натижасида олинган маълумотлар ва ҳужжатларни расмийлаштириш ва махфийлигини таъминлаш масалалари бўйича қоидабузарликларга йўл қўйилганда, бундан мазкур илованинг 5.29 — 5.32-позицияларида кўрсатилган қоидабузарликлар мустасно |
банкдан ҳар бир ҳолат учун 1 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 25 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
нобанк кредит ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 1 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 10 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||||
|
6-бўлим. Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиши |
||||
|
6.1 |
Банк томонидан банкнинг алоҳида бўлинмаларини очиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларнинг банк томонидан бузилганлиги ёхуд банк томонидан унинг алоҳида бўлинмасини очиш тўғрисида нотўғри маълумотларни ўз ичига олган маълумотлар тақдим этилганлиги ёхуд банкнинг алоҳида бўлинмалари фаолияти қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга зид бўлиши |
ҳар бир ҳолат учун 100 млн. сўм жарима |
||
|
6.2 |
Банк томонидан банкнинг алоҳида бўлинмаси тўғрисидаги низомга киритилган ўзгартиришлар тўғрисида ёки алоҳида бўлинмасини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ёхуд банкнинг алоҳида бўлинмаси фаолияти амалда тугатилганлиги тўғрисида банк хабарнома тақдим этмаганлиги ёки ўз вақтида хабар берилмаслиги |
ҳар бир ҳолат учун 50 млн. сўм жарима |
||
|
7-бўлим. Нақд пул муомаласини ва касса ишини ташкил этишга доир қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиши |
||||
|
7.1 |
Бош банк томонидан бир йилда камида бир маротаба ўз тасарруфидаги банк филиалларида касса ишини ташкил этилиши ва касса операцияларини бажаришда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши текширилмаганда |
15 млн. сўм жарима |
||
|
7.2 |
Банкда нақд пул ва бошқа қимматликларнинг бут сақланаётганлигини тафтиш қилиш ҳамда бажарилган касса операцияларини текширишнинг (ҳар йилнинг 1 январь ҳолатига, ҳар чоракда камида бир марта, моддий жавобгар шахслар алмашаётганда ёки вақтинча алмашаётганда) муддатлари ва тартибларига риоя этилмаганда |
10 млн. сўм жарима |
||
|
7.3 |
Нақд пул ва бошқа қимматликларнинг бут сақланиши учун жавобгар бўлган ҳамда касса операцияларини бажарувчи барча ходимлар билан (шунингдек, кечки кассанинг бухгалтер-назоратчиси билан ҳам) моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома тузилмаганда |
10 млн. сўм жарима |
||
|
7.4 |
Марказий банкнинг ҳисоб-китоб касса марказлари ва бошқа банк бўлинмаларида қайта санаш жараёнида банк кассирлари томонидан ўраб-боғлаган нақд пул боғламлари (дасталари)да сурункали равишда (бир банк бўлинмаси кассирлари томонидан 1 ой давомида 10 ва ундан ортиқ ҳолатлар) камомад (тўловга яроқсиз, қалбаки пулларни қўшиб боғлаш ҳолатлари)га йўл қўйилганлиги аниқланганда |
10 млн. сўм жарима |
||
|
7.5 |
Банк бўлинмасида қимматликлар ҳисобини юритиш бўйича касса китобларининг белгиланган тартибда юритилиши таъминланмаганда |
10 млн. сўм жарима |
||
|
7.6 |
Банк бўлинмасида тегишли касса ҳужжатларини белгиланган тартибда расмийлаштирмасдан нақд пулларни ва бошқа қимматликларни кирим ва чиқим қилиш бўйича касса операцияларнинг бажарилишига йўл қўйилганда |
10 млн. сўм жарима |
||
|
7.7 |
Аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектлар банк кассаларидан нақд пулларни олиш учун мурожаат қилганда, уларнинг банкдаги депозит ҳисобварақларидаги маблағлари доирасида асоссиз равишда нақд пулларни бермаслик |
10 млн. сўм жарима |
||
|
7.8 |
Аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг нақд пулларини банклардаги депозит ҳисобварақларига кирим қилиш учун банкнинг айланма кассасига ва банк хизматлари офислари кассаларига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда топширганда, банк томонидан нақд пулларни қабул қилмаслик |
10 млн. сўм жарима |
||
|
7.9 |
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомаладаги қонуний тўлов воситаси бўлган банкноталар ва миллий валютадаги тангаларни номинал қиймати бўйича қабул қилишни рад этиш |
банкка дастлаб қоидабузарликни бартараф этиш тўғрисида кўрсатма хати, бир йил ичида қайта содир этилганда 5 млн. сўм жарима |
||
|
нобанк кредит ташкилотига дастлаб қоидабузарликни бартараф этиш тўғрисида кўрсатма хати, бир йил ичида қайта содир этилганда 3 млн. сўм жарима |
||||
|
8-бўлим. Банклар ва нобанк кредит ташкилотларининг ички ҳужжатлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ эмаслиги |
||||
|
8.1 |
Банклар ёки нобанк кредит ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилган ички ҳужжатларнинг қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ эмаслиги |
ҳар бир ҳолат учун 5 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун банкларга 50 млн. сўмдан, микромолия ва ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотларига 25 млн. сўмдан, ломбардларга 15 млн. сўм кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
8.2 |
Банкларнинг ёки нобанк кредит ташкилотларининг ички ҳужжатларида фуқароларнинг қонун билан ҳимояланган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига зид нормалар мавжудлиги |
ҳар бир ҳолат учун 5 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун банкларга 50 млн. сўмдан, микромолия ва ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотларига 25 млн. сўмдан, ломбардларга 15 млн. сўм кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
8.3 |
Банкнинг юридик хизмати томонидан ички ҳужжатларнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлигини таъминлаш мақсадида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмаганлиги |
ҳар бир ҳолат учун 5 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 50 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
8.4 |
Банклар улар томонидан қабул қилинган ички ҳужжатларнинг, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг реестри мавжуд эмаслиги |
ҳар бир ҳолат учун 5 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 50 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
8.5 |
Ички ҳужжатлар, шунингдек уларга киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар банклар томонидан тасдиқлангандан сўнг 15 кун ичида Марказий банкка тақдим этилмаслиги |
ҳар бир ҳолат учун 1,5 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 15 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
8.6 |
Банк ва нобанк кредит ташкилоти томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ички ҳужжатларнинг, шунингдек тартиб, сиёсат, низом ва йўриқномаларнинг ишлаб чиқилмаганлиги |
ҳар бир ҳолат учун 10 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун банкларга 100 млн. сўмдан, микромолия ва ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотларига 25 млн. сўмдан, ломбардларга 15 млн. сўм кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
9-бўлим. Банк томонидан валютани тартибга солишга доир қонунчилик талабларининг бузилиши |
||||
|
9.1 |
Ташқи савдо операциялари бўйича тўловлар қонунчилик талабларига мувофиқ амалга оширилмаганда |
|||
|
9.1.1 |
Ташқи савдо операциялари бўйича тўлов шакллари тўғри қўлланилмаганда, бундан мазкур илованинг 9.1.2-позициясида кўрсатилган ҳолатлар мустасно |
дастлаб огоҳлантириш чораси, бир йил ичида қайта содир этилса, ҳар бир ҳолат учун 5 млн сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 50 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
9.1.2 |
Тўлов шакллари тўғри қўлланилмаганлиги сабабли ташқи савдо шартномалари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик юзага келганда |
ҳар бир ҳолат учун 20 млн сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 200 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
9.1.3 |
Ташқи савдо операциялари бўйича тўловларни амалга ошириш учун асос бўлган ҳужжатлар (шартнома, инвойс, тўлов ҳужжатлари ёки бошқа асословчи ҳужжатлар) мавжуд бўлмаган ёки мазкур ҳужжатларга мувофиқ бўлмаган тарзда тўлов амалга оширилганда, бундан мазкур илованинг 9.1.1 ва 9.1.2-позицияларида кўрсатилган ҳолатлар мустасно |
ҳар бир ҳолат учун 50 млн сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 200 млн сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда |
||
|
9.2 |
Ташқи савдо операциялари юзасидан мониторинг олиб бориш ва маблағлар ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига (ТСОЯЭАТ) киритиш билан боғлиқ қоидабузарликлар |
|||
|
9.2.1 |
Ташқи савдо операциялари бўйича банк орқали амалга оширилган маблағлар ҳаракати тўғрисидаги ахборотлар ТСОЯЭАТга онлайн тарзда киритилиши таъминланмаганда |
дастлаб огоҳлантириш чораси, бир йил ичида қайта содир этилса: 5 кунгача киритилмаган бўлса — ҳар бир ҳолат учун 1 млн сўм; 5 кундан ҳисобот ойи якунига қадар киритилмаган бўлса — ҳар бир ҳолат учун 2,5 млн сўм; ҳисобот ойи якунланган кундан бошлаб текшириш даврига қадар киритилмаган бўлса — ҳар бир ҳолат учун 5 млн сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 50 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
9.2.2 |
ТСОЯЭАТдаги маълумотлар (шу жумладан, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тегишли вазирлик ва идораларнинг хулосаси мавжудлигини) ва тақдим этилган контракт (қўшимча келишув) шартлари ўртасида тафовут мавжуд бўлган ҳолатда ташқи савдо контрактлари бўйича операция амалга оширилганда ёки банк ҳисобварақлари орқали амалга оширилган маблағлар ҳаракати тўғрисидаги ахборотлар ТСОЯЭАТга нотўғри киритилганда |
ҳар бир ҳолат учун 10 млн сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 100 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
9.2.3 |
Ташқи савдо операциялари бўйича ҳақиқатда амалга оширилмаган маблағлар ҳаракати тўғрисида ТСОЯЭАТга ахборот киритилганда |
ҳар бир ҳолат учун 50 млн сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 200 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
9.2.4 |
Банклар томонидан ташқи савдо шартномалари юзасидан вужудга келган муддати ўтган дебитор ва кредитор қарздорликлар ТСОЯЭАТдан қонунчилик ҳужжатларига зид равишда ҳисобдан чиқарилганда |
ҳар бир ҳолат учун 50 млн сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 200 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
9.3 |
Резидент ва норезидентларнинг чет эл валютасидаги, шунингдек норезидентларнинг миллий валютадаги ҳисобварақларини юритиш тартиби бузилганда |
|||
|
9.3.1 |
Банк томонидан норезидентларнинг миллий валютадаги ҳисобварақларига қонуний йўл билан топилганлигини асослантирувчи ҳужжатлари мавжуд бўлмаган маблағлар киритилганда |
ҳар бир ҳолат учун 5 млн сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 50 млн сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
9.3.2 |
Банклар томонидан резидент ва норезидент жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорларнинг чет эл валютасидаги ҳисобварақларини юритиш тартибига риоя қилинмаганда |
ҳар бир ҳолат учун 5 млн сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 50 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
9.3.3 |
Мазкур илованинг 9.3.1. ва 9.3.2.-позицияларида белгиланган қоидабузарликлар мамлакатдан валюта маблағларининг ноқонуний олиб чиқиб кетишига олиб келса |
ҳар бир ҳолат учун 50 млн сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 200 млн сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
9.4 |
Капитал ҳаракати билан боғлиқ валюта операцияларини амалга ошириш тартиби бузилганда |
|||
|
9.4.1 |
Банклар томонидан Капитал ҳаракати билан боғлиқ айрим валюта операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2536, 2013 йил 17 декабрь) талабларига риоя этилмаганда, бундан мазкур илованинг 9.4.3-позициясида кўрсатилган ҳолатлар мустасно |
ҳар бир ҳолат учун 10 млн сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 50 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
9.4.2 |
Мазкур илованинг 9.4.1-позициясида кўрсатилган қоидабузарликлар мамлакатдан валюта маблағларининг ноқонуний чиқиб кетишига олиб келса |
ҳар бир ҳолат учун 50 млн сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 200 млн сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
9.4.3. |
Капитал ҳаракати операциясини амалга ошириш учун асословчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ёки Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаси мавжуд бўлмаган ёки мазкур ҳужжатларга мувофиқ бўлмаган тарзда чет элга валюта маблағлари ўтказилганда |
ҳар бир ҳолат учун 50 млн сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 200 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
9.5 |
Ички валюта бозорида хўжалик юритувчи субъектлар томонидан чет эл валютасини сотиш ва сотиб олиш операцияларини амалга ошириш тартибига риоя этилмаганда |
ҳар бир ҳолат учун 10 млн сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 100 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
9.6 |
Корхоналар ва ташкилотлар ходимлари Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарига юборилганда, уларга хизмат кўрсатувчи банклар томонидан хизмат сафари харажатлари учун маблағларни бериш тартиби бузилганда |
ҳар бир ҳолат учун 5 млн сўм, бироқ жами суммаси 50 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
9.7 |
Жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби бузилганда |
|||
|
9.7.1 |
Норезидент жисмоний шахсларга республика ҳудудида миллий валюта маблағларининг қонуний манбалардан олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатларсиз чет эл валютаси сотилганда |
ҳар бир ҳолат учун 5 млн сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 50 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
9.7.2 |
Жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга оширишда Марказий банкнинг Банклараро ягона электрон тизимидан фойдаланилмаганда |
ҳар бир ҳолат учун 5 млн сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 50 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
9.7.3 |
Валюта айирбошлаш шохобчаларини очиш ва ёпиш, хавфсизлик талаблари, шунингдек айирбошлаш операцияларида қимматликлар билан ишлаш тартибига риоя этилмаганда |
ҳар бир ҳолат учун 5 млн сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 50 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
9.7.4 |
Валюта айирбошлаш операцияларини ўтказишда банк ходимларига тақиқланган фаолиятлар амалга оширилганда |
ҳар бир ҳолат учун 20 млн сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 200 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
9.8 |
Банк кассалари орқали хўжалик юритувчи субъектлар билан нақд чет эл валютасида операцияларни амалга ошириш тартибига риоя этилмаганда |
|||
|
9.8.1 |
Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларининг (рўйхат рақами 3281, 2020 йил 31 август) 45-банди талабларига зид равишда банк кассаларига нақд чет эл валютаси қабул қилинганда |
ҳар бир ҳолат учун 5 млн сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 50 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
9.8.2 |
Асословчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган ҳолларда банк кассаларига нақд чет эл валюталари кирим қилинганда |
ҳар бир ҳолат учун 10 млн сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 100 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
9.9 |
Ўзбекистон Республикасининг «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонуни талаблари бузилганда |
|||
|
9.9.1 |
Банк томонидан мижозларининг товарлар (ишлар, хизматлар) учун ҳисоб-китоблари ва тўловлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл валютасида амалга оширилганда |
ҳар бир ҳолат учун 50 млн сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 200 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
9.9.2 |
Носавдо тусдаги пул ўтказмаларини амалга ошириш учун асословчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган ёки мазкур ҳужжатларга мувофиқ бўлмаган тарзда тўлов амалга оширилганда |
ҳар бир ҳолат учун 50 млн сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 200 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
9.9.3 |
Жисмоний шахслар ўртасида юз миллион сўм эквивалентдан ортиқ бўлган миқдордаги халқаро пул ўтказмалари амалга оширилганда |
ҳар бир ҳолат учун 25 млн сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 200 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
9.9.4 |
Резидентлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунининг 17-моддасида назарда тутилмаган валюта операциялари амалга оширилганда |
ҳар бир ҳолат учун 20 млн сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 200 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
9.9.5 |
Норезидентлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунининг 18-моддасида назарда тутилмаган валюта операциялари амалга оширилганда |
ҳар бир ҳолат учун 20 млн сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 200 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
10-бўлим. Банклар томонидан пруденциал нормативларнинг бузилиши |
||||
|
10.1 |
Банклар томонидан капиталнинг монандлилиги кўрсаткичларининг бузилиши |
|||
|
10.1.1 |
Капиталнинг монандлиги коэффициентлари |
олти ойдан кўп бўлмаган муддат давомида энг кам миқдордан 80 фоизгача ва ундан камроқ фоизгача пасайганлиги |
ҳар бир коэффициент бўйича 100 млн. сўмдан жарима |
|
|
олти ойдан кўпроқ муддат давомида энг кам миқдордан 80 фоизгача ва ундан камроқ фоизгача пасайганлиги |
500 млн. сўм жарима |
|||
|
10.2 |
Банклар томонидан ликвидлилик кўрсаткичларининг бузилиши |
|||
|
10.2.1 |
Юқори ликвидли активларнинг жами активлардаги улуши |
энг кичик даражадан тушиб кетса |
ҳар бир кун учун 10 млн. сўм жарима |
|
|
10.2.2 |
Лаҳзали ликвидлилик коэффициенти энг кам миқдори |
энг кичик даражадан тушиб кетса |
ҳар бир кун учун 10 млн. сўм жарима |
|
|
10.2.3 |
Ликвидлиликни қоплаш меъёри коэффициентининг барча валюталар, миллий ёки хорижий валюталардаги энг кам миқдори |
энг кичик даражадан тушиб кетса |
ҳар бир коэффициент бўйича алоҳида 100 млн. сўм жарима |
|
|
10.2.4 |
Соф барқарор молиялаштириш меъёри коэффициентининг барча валюталар, миллий ёки хорижий валюталардаги энг кам миқдори |
энг кичик даражадан тушиб кетса |
ҳар бир коэффициент бўйича алоҳида 100 млн. сўм жарима |
|
|
10.3 |
Бир қарз олувчи, ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи, шу жумладан банкка алоқадор шахслар учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдорининг бузилиши |
|||
|
10.3.1 |
Бир қарз олувчи ёки ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори |
энг юқори даражадан ошиб кетса |
100 млн. сўм жарима |
|
|
10.3.2 |
Банкнинг бир қарздор ёки ўзаро алоқадор қарздорлар гуруҳига тўғри келувчи таъминотсиз кредит шунингдек факторинг хизматлари учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори |
энг юқори даражадан ошиб кетса |
100 млн. сўм жарима |
|
|
10.3.3 |
Банкнинг барча йирик таваккалчиликларининг умумий миқдори |
энг юқори даражадан ошиб кетса |
100 млн. сўм жарима |
|
|
10.3.4 |
Банкка алоқадор битта шахсга тўғри келувчи таваккалчиликнинг энг кўп миқдори |
энг юқори даражадан ошиб кетса |
100 млн. сўм жарима |
|
|
10.3.5 |
Банкка алоқадор бўлган барча шахсларга тўғри келувчи таваккалчиликнинг энг кўп миқдори |
энг юқори даражадан ошиб кетса |
100 млн. сўм жарима |
|
|
10.4 |
Банк томонидан кўчмас мул ва бошқа мол-мулкни сотиб олиш ва унга эгалик қилиш бўйича талабларни бузиш |
|||
|
10.4.1 |
Банк фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган ёки зарурияти мавжуд бўлмаган (фойдаланилмайдиган) кўчмас мулк ва бошқа мол-мулкларнинг жами қиймати |
энг юқори даражадан ошиб кетса |
100 млн. сўм жарима |
|
|
10.4.2 |
Банк томонидан бир юридик шахснинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларини ёки акцияларини олиш |
энг юқори даражадан ошиб кетса |
100 млн. сўм жарима |
|
|
10.4.3 |
Қимматли қоғозлар билан битимларни амалга ошириш, юридик шахсларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларини ёки акцияларини сотиб олиш йиғиндиси |
энг юқори даражадан ошиб кетса |
100 млн. сўм жарима |
|
|
10.5 |
Очиқ валюта позициялари бузилиши |
|||
|
10.5.1 |
Очиқ валюта позициялари лимитлари (ҳар бир турдаги чет эл валютаси, очиқ валюта позицияларининг жами миқдори, қисқа валюта позициялари жами миқдори, узун валюта позициялари жами миқдори) |
лимитдан ошиб кетса |
ҳар бир кун учун 10 млн. сўм жарима (ҳар бир лимит учун алоҳида) |
|
|
10.6 |
Ҳар ҳисобот ойи учун банк томонидан сифати «стандарт», «субстандарт», «қониқарсиз», «шубҳали» ва «умидсиз» деб таснифланган активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларга қарши захираларнинг жами миқдори бузилиши |
100 фоизидан кам, лекин 95 фоизидан кўп бўлса |
дастлаб қоидабузарликни бартараф этиш тўғрисида кўрсатма хати, бир йил ичида қайта содир этилса 50 млн. сўм жарима |
|
|
95 фоиз ва ундан кам, лекин 75 фоизидан кўп бўлса |
100 млн. сўм жарима |
|||
|
75 фоиз ва ундан кам, лекин 50 фоиздан кўп бўлса |
300 млн. сўм жарима |
|||
|
50 фоиз ва ундан кам бўлса |
500 млн. сўм жарима |
|||
|
11-бўлим. Хавфсизлик ва ахборот муҳофазасини таъминлашга оид қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиши |
||||
|
11.1 |
Банк фаолиятида ахборотни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этишда Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари автоматлаштирилган банк тизимларида ахборотни муҳофаза қилиш тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3224, 2020 йил 10 март) талабларининг бажарилмаганлиги аниқланганда |
ҳар бир ҳолат учун 5 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
11.2 |
Банкда конфиденциал маълумотларнинг ошкор этилишини олдини олиш бўйича белгиланган талаблар бажарилмаганда |
ҳар бир ҳолат учун 30 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
11.3 |
Ахборот хавфсизлигини таъминлашда тизимда фойдаланиладиган ахборотни муҳофаза қилишнинг дастурий-техник воситалари тегишли лицензия ҳамда сертификатга эга эмаслиги |
дастлаб қоидабузарликни бартараф этиш тўғрисида кўрсатма хати, бир йил ичида қайта содир этилса ҳар бир аппарат ва дастурий воситалар учун 15 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 50 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
11.4 |
Банк ахборот хавфсизлиги нохуш ҳодисаларини бартараф этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари автоматлаштирилган банк тизимларида ахборотни муҳофаза қилиш тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3224, 2020 йил 10 март) талабларининг бажарилмаганлиги аниқланганда |
дасталаб қоидабузарликни бартараф этиш тўғрисида кўрсатма хати, бир йил ичида қайта содир этилса ҳар бир ҳолат учун 6 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 50 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
11.5 |
Банкда автоматлаштирилган банк тизимига киришни бошқариш ва олдини олиш бўйича Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари автоматлаштирилган банк тизимларида ахборотни муҳофаза қилиш тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 3224, 2020 йил 10 март) белгиланган чоралар амалга оширилмаганлиги аниқланганда, бундан мазкур илованинг 11.6 ва 11.7-позициялари белгиланган талаблар мустасно |
ҳар бир ҳолат учун 5 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 30 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
11.6 |
Ахборот тизимларида тўловларга оид маълумотларни киритиш, ўзгартириш, тасдиқлаш, ўчириш ҳуқуқига эга бўлган фойдаланувчиларни аутентификация қилишда аппарат-дастурий қурилмалар қўлланилмаганда |
30 млн. сўм жарима |
||
|
11.7 |
Масофадан банк хизматларини кўрсатишнинг барча жараёнларида ахборот хавфсизлигини таъминлаш чоралари банкнинг ички ҳужжатларида белгиланмаганда |
30 млн. сўм жарима |
||
|
11.8 |
Банк томонидан автоматлаштирилган банк тизимининг маълумотлар базасини бошқаришда белгиланган талабларга риоя қилинмаганда |
ҳар бир ҳолат учун 50 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
11.9 |
Банкда тармоқ хавфсизлигини таъминлаш чоралари кўрилмаганлиги, ахборот алмашинувининг электрон баённомаси юритилмаганлиги |
дастлаб қоидабузарликни бартараф этиш тўғрисида кўрсатма хати, бир йил ичида қайта содир этилса ҳар бир ҳолат учун 30 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
11.10 |
Банклар томонидан тармоқлараро экранларга қўйилган талаблар бажарилмаганлиги |
ҳар бир ҳолат учун 6 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 50 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
11.11 |
Банк томонидан интернет ва электрон почта орқали қабул қилинган маълумотлар зарар келтирмаслиги учун махсус ҳудудда текширилиши ташкил этилмаганда |
50 млн. сўм жарима |
||
|
11.12 |
Банк тармоғи ва компьютерларига модемларни ёки уяли телефонларни улаш, шунингдек интернет тармоғида ишлашда ташқи прокси-серверлардан фойдаланиш ва банкнинг ички локал тармоғини симсиз ташкил этиш ва банк компьютерларида симсиз ахборот алмашинуви тизимларидан фойдаланишга чеклов қўйилмаганда ҳамда мижозлар ва банк истеъмолчилари учун қулайликлар яратиш мақсадида банк биносида ташкил этилган Wi-Fi зоналари банк ички локал тармоғидан алоҳида ажратилмаганда |
ҳар бир ҳолат учун 15 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 50 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
11.13 |
Банкда автоматлаштирилган банк тизимида тармоқ объектлари бўлган фойдаланувчилар, компьютерлар, серверлар ва бошқа техник воситаларни бошқариш (Active Directory ёки бошқа муқобил) тизими жорий қилинмаганда |
30 млн. сўм жарима |
||
|
11.14 |
Банкда ахборот тизимларидан маълумотларнинг рухсатсиз узатилиши ва тарқалишидан ҳимоялаш тизими (DLP) жорий этилмаганда |
50 млн. сўм жарима |
||
|
11.15 |
Банкда ахборот тизимларидаги маълумотларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун антивирус дастурлари ўрнатилмаган ёки улар қонунчиликда белгиланган талаблар мувофиқ бўлмаганда |
ҳар бир ҳолат учун 6 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 50 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
11.16 |
Банкда электрон рақамли имзо ва шифрлаш калитларидан фойдаланиш бўйича белгиланган талаблар бажарилмаганда |
ҳар бир ҳолат учун 15 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 50 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
11.17 |
Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари автоматлаштирилган банк тизимларида ахборотни муҳофаза қилиш тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 3224, 2020 йил 10 март) белгиланган банкда электрон архивни ташкил қилиш ва электрон архив ҳужжатларининг таркибини шакллантириш бўйича талабларга риоя этилмаганда |
ҳар бир ҳолат учун 6 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 50 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
11.18 |
Банкда автоматлаштирилган банк тизими иш жараёнининг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида ташкилий ва техникавий чоралар кўрилмаганда |
ҳар бир ҳолат учун 15 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 50 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
11.19 |
Банкда автоматлаштирилган банк тизимларининг техник воситалари ишдан чиқиши ҳолатлари юз берганда, тизимнинг бетўхтов ишлашини таъминлаш учун захира тикланиш режаси ишлаб чиқилмаганда |
30 млн. сўм жарима |
||
|
11.20 |
Банк томонидан автоматлаштирилган банк тизимларини фавқулодда (ёнғин, зилзила, сув тошқини ва бошқа) ҳолатлардан ҳимоя қилиш учун захира маркази (АБТ серверлари) ташкил этилиши таъминланмаганда |
захира маркази белгиланган талаблар доирасида шакллантирилмаган бўлса 50 млн. сўм, агарда захира маркази умуман шакллантирилмаган бўлса 200 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
11.21 |
Банк томонидан сервер хоналарига қўйилган хавфсизлик талаблари таъминланмаганда |
ҳар бир ҳолат учун 15 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 50 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
11.22 |
Банкда ташқи ахборот тизимлари билан ахборот алмашинувида ахборот хавфсизлигини таъминлашга қўйилган талаблар бажарилмаганда |
ҳар бир ҳолат учун 5 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 30 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
11.23 |
Микромолия ташкилотлари, ломбардлар ва ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотларининг ахборот тизимларида ахборот хавфсизлигига доир минимал талаблар тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 3260, 2020 йил 30 июнь) мувофиқ нобанк кредит ташкилотлари томонидан ахборот хавфсизлигига доир талаблар бажарилмаганда, бундан мазкур илованинг 11.24 ва 11.25-позицияларида белгиланган ҳоллар мустасно |
ҳар бир ҳолат учун 1,5 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 30 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
11.24 |
Нобанк кредит ташкилотлари томонидан ахборот хавфсизлигини таъминлаш мақсадида масъул ходим тайинланмаганда |
15 млн. сўм жарима |
||
|
11.25 |
Нобанк кредит ташкилотлари ахборот муҳофазасини таъминлашда лицензияланмаган ахборот дастурларидан фойдаланганлиги аниқланганда |
6 млн. сўм жарима |
||
|
11.26 |
Банклар томонидан тўловлар тўғрисидаги ахборотни шакллантириш, узатиш, сақлаш ва унга ишлов беришнинг барча босқичларида тўловлар тўғрисидаги ахборотни узлуксиз ҳимоя қилиш учун қонунчиликда белгиланган талаблар бажарилмаганда |
ҳар бир ҳолат учун 50 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 200 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
11.27 |
Банклар томонидан дастурлар ва операцион тизимга зарар келтирувчи кодлар (вируслар)нинг салбий таъсири олдини олиш учун қонунчиликда белгиланган чоралар бажарилмаганда |
ҳар бир ҳолат учун 15 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
11.28 |
Банклар томонидан ахборотлаштириш объектларига рухсатсиз кириш ҳамда фойдаланишни чегаралаш учун қонунчиликда белгиланган чоралар бажарилмаганда |
ҳар бир ҳолат учун 50 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 150 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
11.29 |
Банклар томонидан пул маблағларини ўтказиш билан боғлиқ шубҳали (фрод) операциялар рўйхати қонунчиликда белгиланган тартибда юритилмаганда |
ҳар бир ҳолат учун 50 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 200 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
11.30 |
Банклар томонидан ахборотнинг махфийлиги ва яхлитлигини, шу жумладан, тўлов хизматларидан фойдаланувчининг шахсига доир маълумотларни муҳофаза қилиш учун қонунчиликда белгиланган чоралар кўрилмаганда |
ҳар бир ҳолат учун 10 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
11.31 |
Банкларнинг ахборот хавфсизлиги хизмати томонидан қонунчиликда белгиланган вазифалар амалга оширилмаганда |
ҳар бир ҳолат учун 50 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 150 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
11.32 |
Банкларнинг ахборот тизимларига ўзгартиришлар киритиш учун бошқа ташкилотлар жалб қилинганда, банклар томонидан қонунчиликда белгиланган вазифалар амалга оширилмаганда |
ҳар бир ҳолат учун 5 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 50 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
11.33 |
Банклар томонидан ахборот ва Интернет жаҳон ахборот тармоғини, шунингдек, серверлар ва алоқа каналларини эҳтимоли мавжуд бўлган ҳужумлардан ҳимоя қилиш учун қонунчиликда белгиланган чоралар амалга оширилмаганда |
ҳар бир ҳолат учун 50 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 200 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
11.34 |
Банклар томонидан ахборот хавфсизлиги талабларининг бузилиши билан боғлиқ нохуш ҳодисаларни аниқлаш мақсадида қонунчиликда белгиланган ташкилий ва техник чоралар амалга оширилмаганда |
ҳар бир ҳолат учун 15 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
11.35 |
Банклар томонидан ахборот хавфсизлиги талабларининг бузилиши билан боғлиқ нохуш ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида қонунчиликда белгиланган талаблар бажарилмаганда |
ҳар бир ҳолат учун 15 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 50 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
11.36 |
Банклар томонидан ахборотнинг ҳимоясини таъминлаш талабларининг бузилиши билан боғлиқ бўлган аниқланган нохуш ҳодисаларга нисбатан қонунчиликда белгиланган таъсир чоралари кўрилмаганда |
ҳар бир ҳолат учун 10 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 50 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
11.37 |
Банклар томонидан банкомат, инфокиоск ва тўлов терминалларининг ахборот муҳофазасини таъминлашда қонунчиликда белгиланган чоралар бажарилмаганда |
ҳар бир ҳолат учун 10 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
11.38 |
Банклар томонидан тўловлар билан боғлиқ маълумотларни сақлаш ва уларга ишлов бериш хоналарида белгиланган хавфсизлик талаблари бажарилмаганда |
ҳар бир ҳолат учун 20 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
11.39 |
Банклар томонидан автоматлаштирилган тизимлар, иловалар ҳамда ахборот инфратузилмаси объектларининг ахборот хавфсизлиги заифликларига таҳлил қилинмаганлиги, ҳар йили камида бир марта рухсатсиз киришга текширилмаганлиги ва ҳужжатларда қайд этилмаган имкониятлар мавжуд эмаслигини назорат қилинмаганлиги |
ҳар бир ҳолат учун 50 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 150 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||
|
11.40 |
Банклар ҳар йили, келгуси йилнинг биринчи апрелидан кечиктирмай, Марказий банкка хавфсизликнинг таъминланиш ҳолати тўғрисида ҳисобот тақдим этмаганлиги |
50 млн. сўм жарима |
||
|
12-бўлим. Бошқа қоидабузарликлар |
||||
|
12 |
Банк ва нобанк кредит ташкилотларида мазкур иловада кўрсатилган қоидабузарликлардан бошқа қоидабузарликлар аниқланса |
ҳар бир ҳолат учун 5 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун банкларга 50 млн. сўмдан, микромолия ва ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотларига 25 млн. сўмдан, ломбардларга 15 млн. сўм кўп бўлмаган миқдорда жарима |
||