30.06.2020 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3260
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг қарори, 30.06.2020 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3260
Кучга кириш санаси
01.10.2020
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.

Микромолия ташкилотлари, ломбардлар, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари, кафолатлар бериш ташкилотлари ҳамда факторинг ташкилотларининг ахборот тизимларида ахборот хавфсизлигига доир минимал талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 22 июлдаги 21/3-сонли қарори (рўйхат рақами 3260-2, 05.08.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2026 й., 10/26/3260-2/0825-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 30 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3260]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Микромолия ташкилотлари, ломбардлар, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари, кафолатлар бериш ташкилотлари ҳамда факторинг ташкилотларининг ахборот тизимларида ахборот хавфсизлигига доир минимал талаблар тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 22 июлдаги 21/3-сонли қарори (рўйхат рақами 3260-2, 05.08.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2026 й., 10/26/3260-2/0825-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 27 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15/6-сон

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 27 июндаги 15/6-сон қарорига
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Микромолия ташкилотлари, ломбардлар, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари, кафолатлар бериш ташкилотлари ҳамда факторинг ташкилотларининг ахборот тизимларида ахборот хавфсизлигига доир минимал талаблар тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
(илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 22 июлдаги 21/3-сонли қарори (рўйхат рақами 3260-2, 05.08.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2026 й., 10/26/3260-2/0825-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом микромолия ташкилотлари, ломбардлар, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари, кафолатлар бериш ташкилотлари ҳамда факторинг ташкилотларининг (бундан буён матнда нобанк кредит ташкилотлари деб юритилади) ахборот тизимларида ахборот хавфсизлигига доир минимал талабларни белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 22 июлдаги 21/3-сонли қарори (рўйхат рақами 3260-2, 05.08.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2026 й., 10/26/3260-2/0825-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
антивирус ҳимояси — антивирус дастурлари ёрдамида компьютер вируслари таъсирининг олдини олиш, вирусларни топиш ва зарарсизлантиришга қаратилган чора-тадбирлар мажмуи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аутентификация қилиш — фойдаланувчи, дастур, қурилма ёки маълумотларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш тартиб-таомили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
авторизация қилиш — фойдаланиш ҳудудлари асосида фойдаланиш имкониятини тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот тизими — ахборотни тўплаш, сақлаш, излаш, унга ишлов бериш ҳамда ундан фойдаланиш имконини берадиган, ташкилий жиҳатдан тартибга солинган жами ахборот ресурслари, ахборот технологиялари ва алоқа воситалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот хавфсизлиги — ахборот муносабатларининг субъектларига номақбул зиёнларни келтириши мумкин бўлган табиий ёки сунъий хусусиятли, тасодифий ёки қасддан қилинган таъсирлардан ахборот ва таъминлаб турадиган инфратузилманинг муҳофаза қилинганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот хавфсизлиги нохуш ҳодисаси — ахборот хавфсизлигининг ягона воқеаси ёки бир қатор нохуш ёхуд кутилмаган воқеалари бўлиб, ушбу воқеалар туфайли ахборотнинг ошкор бўлиши ва ахборот хавфсизлигига таҳдидлар эҳтимоли юзага келиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идентификация — фойдаланувчининг шахсини, унга тизим билан ишлашда ҳуқуқ ва имтиёзларнинг маълум тўпламини бериш мақсадида, аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тармоқлараро экран — ахборот тизимларига келиб тушадиган ва (ёки) тизимдан чиқиб кетадиган ахборотнинг назорат қилинишини амалга оширадиган дастур ва (ёки) дастурий восита;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсга доир маълумотлар — муайян жисмоний шахсга тааллуқли бўлган ёки уни идентификация қилиш имконини берадиган, электрон тарзда, қоғозда ва (ёки) бошқа моддий жисмда қайд этилган ахборот.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Нобанк кредит ташкилотлари мазкур Низом талаблари асосида ўз фаолиятларининг хусусиятларидан келиб чиқиб, ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларидаги ахборотнинг хавфсизлигини таъминлашлари ҳамда ахборот хавфсизлиги бўйича ички тартиб ва қоидаларни ишлаб чиқишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Нобанк кредит ташкилотларининг ахборот хавфсизлигига доир минимал талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Нобанк кредит ташкилотлари ўз фаолиятининг барқарорлигини таъминлашлари ва ахборот хавфсизлигига таҳдидларнинг олдини олишлари учун ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларидаги ахборотнинг хавфсизлигини таъминлашлари, юзага келиши мумкин бўлган ахборот хавфсизлиги нохуш ҳодисаларини аниқлашлари, уларнинг олдини олишлари ва нохуш ҳодисаларнинг юзага келиш эҳтимолини бартараф этиш чораларини кўришлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Нобанк кредит ташкилотлари ахборот хавфсизлигига доир қуйидаги минимал талабларни бажаришлари лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
антивирус дастури билан ахборот муҳофазасини таъминлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалга оширилган тўловларга оид маълумотларни электрон тарзда 5 йил давомида сақлаш;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 25 декабрдаги 35/15-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3260-1, 27.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2025 й., 10/25/3260-1/1232-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
конфиденциал ва шахсга доир маълумотлардан қонунга зид равишда фойдаланиш ва маълумотларнинг ноқонуний ошкор этилишининг олдини олиш;
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 22 июлдаги 21/3-сонли қарори (рўйхат рақами 3260-2, 05.08.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2026 й., 10/26/3260-2/0825-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техник носозликлар вақтида ахборот тизимларининг узлуксиз фаолиятини таъминлаш, шу жумладан, ушбу тизимларда қўлланилган дастур ва маълумотлар нусхаларини сақлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
телекомунникация тармоғи орқали ахборот алмашинувидаги тўлов маълумотларини муҳофазалаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маълумотларга ишлов берувчи компьютер ва серверларнинг ахборот муҳофазасини таъминлаш, узлуксиз электр таъминоти манбаи қурилмалари (UPS) билан жиҳозлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўриқлаш, ёнғиндан огоҳ этиш ва ташвишдан хабар бериш, видеокузатув ҳамда ўт ўчириш тизимларини жорий қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот тизимлари маълумотлари йиғиладиган ва уларга ишлов бериладиган ҳудудларга (хоналарга) бегона шахсларнинг рухсатсиз (назоратсиз) киришининг олдини олиш, ушбу ҳудудлар видеокузатув тизими орқали назоратга олинган бўлиши ва видеокузатув маълумотларининг сақланишини таъминлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлов ва конфиденциал маълумотларнинг электрон нусхалари сақланишида ахборот хавфсизлигини таъминлаш;
(4-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 22 июлдаги 21/3-сонли қарори (рўйхат рақами 3260-2, 05.08.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2026 й., 10/26/3260-2/0825-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
масофадан хизмат кўрсатишда мижозни идентификация, аутентификация ва авторизация қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
телекоммуникация тармоғи орқали ахборот алмашинувида ёки масофадан хизмат кўрсатишда тизимга киришда идентификация ва кўп факторли аутентификация қилиш ҳамда тармоққа киришдаги маълумотларни (сана, вақт, IP манзил ва бошқа идентификация маълумотлари) электрон баённомаларда қайд этиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
масофадан хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган ахборот тизимларидаги ўзгаришлар юзасидан мижозларни ўз вақтида хабардор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
телекоммуникация тармоқларида тўловларни криптографик усуллар (электрон рақамли имзо ва шифрлаш) билан муҳофазалаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нобанк кредит ташкилоти ҳудудида Wi-Fi зоналари ташкил этилса, Wi-Fi тармоғи орқали юзага келиши мумкин бўлган ахборот хатарларининг олдини олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нобанк кредит ташкилотларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан ахборот алмашинувида ахборот муҳофазасини таъминлаш, ахборот алмашинувини икки томонлама имзоланган тегишли технологик йўриқнома талаблари асосида амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот тизимларининг ахборот хавфсизлиги таваккалчиликларини камайтириш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот тизимлари қурилмалари ва дастурларининг иш ҳолатини назорат қилиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот хавфсизлиги билан боғлиқ нохуш ҳодисаларни бартараф этиш режаларини ишлаб чиқиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Нобанк кредит ташкилотлари томонидан мижозларни идентификация қилиш ва аутентификациядан ўтказиш жараёнида фойдаланиладиган жисмоний шахсларнинг биометрик маълумотлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сақланиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мижозга тегишли биометрик бўлмаган бошқа турдаги шахсга доир маълумотлар Ўзбекистон Республикаси «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Қонунининг 271-моддаси учинчи қисмига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида сақланиши ва уларга ишлов берилиши мумкин.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 22 июлдаги 21/3-сонли қарорига (рўйхат рақами 3260-2, 05.08.2026 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2026 й., 10/26/3260-2/0825-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Ахборот хавфсизлигини ташкиллаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Нобанк кредит ташкилотлари ўзларининг ахборот тизимларининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ахборот хавфсизлигига масъул ходим тайинлаши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ахборот хавфсизлигига масъул ходим вазифаларига қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларининг ахборот муҳофазасини ташкил этиш ва таъминлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш жараёнида ходимларга маълум бўлган конфиденциал ва шахсга доир маълумотларни сир сақлаш мажбурияти ҳамда жавобгарликлари тўғрисида тушунтириш ишларини олиб бориш;
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 22 июлдаги 21/3-сонли қарори (рўйхат рақами 3260-2, 05.08.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2026 й., 10/26/3260-2/0825-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
антивирус муҳофазасини ташкил этиш ва унинг назоратини юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон тўлов маълумотларининг нусхалари сақланишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот тизимларига ўзгартиришлар киритилишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланувчиларнинг ахборот ресурсларида ишлаш ҳуқуқларини ва чегараларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот тизимларига киришни назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот тизимларида электрон тўловлар билан боғлиқ ноқонуний хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларидан рухсатсиз фойдаланишни чеклаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
веб-ресурслар (маълумотлар базаси) ва бошқа ахборот ресурсларини ахборот хавфсизлиги хатарларидан сақлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон маълумотларнинг рухсатсиз киритилиши, ўзгартирилиши, ўчириб ташланиши, кўчириб олиниши ва фойдаланилиши имкониятини тўлиқ бартараф қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
компьютер ва бошқа ҳисоблаш воситалари носоз ҳолатга келганида, иш узлуксизлигини таъминлаш мақсадида, тизимнинг захира тикланиш режасини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юзага келиши мумкин бўлган ахборот хавфсизлиги нохуш ҳодисаларининг бартараф этилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот хавфсизлиги хатарларини камайтириш ва олдини олиш чораларини кўриш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
конфиденциал ва шахсга доир маълумотлардан қонунга зид равишда фойдаланиш хавфларини бартараф этиш;
(6-банднинг ўн олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 22 июлдаги 21/3-сонли қарори (рўйхат рақами 3260-2, 05.08.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2026 й., 10/26/3260-2/0825-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоблаш техникаларига рухсатсиз жисмонан таъсир ўтказишнинг олдини олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот хавфсизлигини таъминлаш юзасидан ички меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот хавфсизлиги талаблари бажарилишини назорат қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Ахборот муҳофазаси дастурлари ва ускуналари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Нобанк кредит ташкилотларининг ахборот муҳофазасини таъминловчи барча ахборот дастурлари лицензияланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Нобанк кредит ташкилотларининг ахборот муҳофазаси дастурлари ва ускуналари қуйидагиларни амалга ошириши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тармоқ муҳофазасини таъминлаши, шу жумладан, локал ҳисоблаш тармоғига рухсатсиз киришларнинг олдини олиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўловларнинг амалга оширилиши электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлов маълумотларини узоқ муддат сақлаши, захиралаш ва қайта тиклашни таъминлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборотни шакллантириш, узатиш, сақлаш, улардан фойдаланиш ва уларга ишлов бериш жараёнларида маълумотларни муҳофазалаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот алмашинуви жараёнида ахборотни муҳофаза қилиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот тизимларидаги маълумотларнинг конфиденциаллигини таъминлаши;
(8-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 22 июлдаги 21/3-сонли қарори (рўйхат рақами 3260-2, 05.08.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2026 й., 10/26/3260-2/0825-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланувчиларнинг тизимга кириш ва чиқиш бўйича ҳаракатларини қайд этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда ҳолатларда тизимнинг хавфсизлигини ва узилишларсиз фаолиятини таъминлаши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Нобанк кредит ташкилотлари ўзларидаги тўловлар тўғрисидаги маълумотларнинг ҳимоя қилинишида Ўзбекистон Республикасининг «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги Қонунида белгиланган талаб ва тартибларга риоя этишлари зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Нобанк кредит ташкилотлари содир бўлган нохуш ҳодиса тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига зудлик билан ёзма ёки электрон шаклда хабар бериши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якуний қоида
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й., 10/20/3260/1079-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 01.08.2022 й., 10/22/3377/0696-сон; 29.12.2025 й., 10/25/3260-1/1232-сон; 06.08.2026 й., 10/26/3260-2/0825-сон)