12.01.2024 йилдаги ПҚ-19-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 октябрдаги «Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6084-сон Фармонига мувофиқ ҳамда хорижий давлатлардаги таълим ва илмий ташкилотларда талаба ёшлар, олимлар ва тадқиқотчиларга Ўзбекистоннинг бой тарихи ва маданияти, ўзбек тили ва адабиётини ўргатиш тизимини ташкил этиш учун зарур шарт-шароит яратиш орқали туристлар оқимини кўпайтириш, мамлакатимиз нуфузини янада ошириш ҳамда юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ютуқларни хорижий давлатларда кенг тарғиб қилиш мақсадида:

1.

А. Абдухакимов

экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири, Идоралараро ишчи гуруҳ раҳбари

2.

Б. Саидов

ташқи ишлар вазири

3.

Ш. Шерматов

рақамли технологиялар вазири

4.

Б. Юлдашев

Фанлар академияси президенти

5.

К. Каримов

олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари

6.

О. Фазилкаримов

иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари

7.

Н. Холбўтаев

Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти мудири

8.

У. Шадиев

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси раиси

9.

Ф. Абдухаликов

Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги директори

10.

Р. Курбанов

Маданият вазирлиги ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси

11.

С. Саидов

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси

12.

А. Эминов

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси директори

13.

Ш. Сирожиддинов

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори

14.

Ж. Элтазаров

«Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университети проректори, Идоралараро ишчи гуруҳ масъул котиби

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли

Ижро муддати

Молиялаштириш манбаи

Ижро учун масъуллар

I. «Uzacademy» Интернет платформаси фаолиятини йўлга қўйиш ва уни такомиллаштириш

1.

«Ўзбек академияси» («Uzacademy») Интернет платформаси (кейинги ўринларда — Платформа) фаолиятини ташкил қилиш. Бунда:

Платформада таълим олиш истагини билдирган хорижий фойдаланувчиларнинг онлайн-аризаларини қабул қилиш;

хорижда ўзбек тили ва маданияти бўйича таҳсил олаётган ўқувчи-ёшлар ва талабалар ҳамда илмий изланиш олиб бораётган профессор-ўқитувчиларнинг ягона базасини шакллантириш;

Платформани зарурий ахборот, ўқув қўлланма, адабиёт, аудио ва видеоматериаллар билан тўлдириш;

Платформа фаолиятини доимий техник қўллаб-қувватлаш учун маблағ ажратиш тартибини белгилаш назарда тутилади.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил апрель

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Каримов),

Туризм қўмитаси

(У. Шадиев),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов)

2.

Платформада таълим берадиган ўқитувчиларга иш ҳақи тўлаш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил май

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Каримов),

Туризм қўмитаси

(У. Шадиев),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(О. Фазилкаримов)

3.

Платформага атоқли киноижодкорлар томонидан яратилган энг сара фильмларни жойлаштириб бориш, шунингдек, хорижий таълим ва илмий ташкилотларда ўзбек тили ҳамда маданияти ўқитиладиган «Ўзбекшунослик» («Uzbek Studies») кафедраларини ушбу фильмлар билан (инглиз ва рус тилларида субтитрлари билан) таъминлаб бориш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил майдан бошлаб доимий равишда

Кинематография агентлигига давлат бюджетидан ажратилган маблағлар

Туризм қўмитаси

(У. Шадиев),

Кинематография агентлиги

(Ф. Абдухаликов),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Каримов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов),

Фанлар академияси

(Б. Юлдашев),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов)

4.

Платформани олий таълим ташкилотлари ва Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг рақамли кутубхоналари билан интеграция қилиш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил август-октябрь

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Каримов),

Туризм қўмитаси

(У. Шадиев),

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

(А. Ходжаев),

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси

(У. Тешабаева),

Фанлар академияси

(Б. Юлдашев),

тизимида олий таълим ташкилотлари бўлган вазирлик ва идоралар

5.

Платформа орқали онлайн дарслар, маъруза ва тақдимотлар ўтказиш жадвалини ишлаб чиқиш.

Дарс жадвалини тузиш

2024 йил апрелдан бошлаб ҳар йили апрель ойида

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Каримов),

Фанлар академияси

(Б. Юлдашев),

Туризм қўмитаси

(У. Шадиев)

6.

Платформада Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Ўзбекистон 24», «Ўзбекистон тарихи», «Маданият ва маърифат» телеканаллари кўрсатувларини намойиш қилиб бориш имкониятини яратиш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил июлдан бошлаб доимий равишда

Ижрочилар маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Каримов),

Туризм қўмитаси

(У. Шадиев),

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

(А. Хаджаев),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

(А. Ходжаев)

7.

Платформада «Янги Ўзбекистон — унинг тарихи, бугуни ва келажаги» мавзусида тақдимот ўтказиш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил июндан бошлаб доимий равишда

-

Фанлар академияси

(Б. Юлдашев),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Каримов),

Туризм қўмитаси

(У. Шадиев)

II. Хорижий мамлакатларнинг таълим ва илмий муассасаларида Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг марказлари (кейинги ўринларда — марказлар) ҳамда «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университетининг «Ўзбекшунослик» («Uzbek Studies») кафедраларини (кейинги ўринларда — кафедралар) ташкил қилиш ва ривожлантириш

8.

Халқаро тажрибани ўрганган ҳолда ҳар бир марказ ва кафедра фаолиятини йўлга қўйиш учун талаб этиладиган жиҳозлар, ўқув-қўлланмалар ва адабиётларнинг стандарт тўплами рўйхатини тузиш ва тасдиқлаш.

Стандарт тўплам рўйхатини шакллантириш

2024 йил март

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Каримов),

Туризм қўмитаси (У. Шадиев),

Фанлар академияси (Б. Юлдашев)

9.

Марказлар ва кафедраларда ташкил этиладиган машғулотлар ўқув режаси ҳамда ўтказиладиган тадқиқотлар мавзуларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Ўқув режа ва тадқиқотлар мавзуларини шакллантириш

2024 йил мартдан бошлаб доимий равишда

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Каримов),

Фанлар академияси

(Б. Юлдашев)

10.

Марказлар ва кафедраларни ташкил этиш имконияти мавжуд бўлган хорижий мамлакатлар ва улардаги таълим (илмий) ташкилотлари рўйхатини шакллантириш.

Ахборот-таҳлилий маълумот

2024 йил март

-

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Каримов)

11.

Марказлар ва кафедраларда хорижий мамлакатларнинг етакчи университетлари билан ҳамкорликда қуйидагилар орқали илмий-тадқиқот ва таълим дастурларини кучайтириш:

қисқа интенсив маърузалар ташкил қилиш;

қўшма тадқиқотлар ўтказиш;

ёш тадқиқотчиларга ўқиш ва тадқиқот олиб бориш имкониятини тақдим этиш (илмий даража олиш мақсадида).

Чора-тадбирлар режаси

2024 йил февраль

-

Ишлаб чиқиш учун — Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Каримов),

Фанлар академияси

(Б. Юлдашев),

Туризм қўмитаси

(У. Шадиев)

Амалга ошириш учун — марказлар ва кафедралар,

Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети,

«Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университети,

Тарих институти

12.

Ўзбек тили ва адабиётини ўрганаётган хорижлик талабаларнинг таниқли ўзбек ёзувчи ҳамда шоирлар билан учрашувларини ташкил этиш, улар иштирокида «Адабий кеча» ва «Шеърий мушоира» каби тадбирлар ўтказиш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил мартдан бошлаб доимий равишда

Давлат бюджети, Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Каримов),

Туризм қўмитаси

(У. Шадиев),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов)

13.

Платформа, марказлар ва кафедралар фаолиятини хорижий мамлакатларда кенг тарғиб қилиш мақсадида брошюра, буклет ва бошқа тарқатма тарғибот материалларини тайёрлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил мартдан бошлаб доимий равишда

Давлат бюджети, Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Каримов),

Туризм қўмитаси

(У. Шадиев),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов)

14.

Платформа, марказлар ва кафедраларда Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлар билан икки томонлама муносабатларига бағишланган маърузаларни ташкил қилиш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил апрелдан бошлаб доимий равишда

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Каримов),

Туризм қўмитаси

(У. Шадиев),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов)