Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигИ
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг
Қарори
«Дон ва дуккакли дон экинлари илмий тадқиқот институти ва унинг филиалларига, уруғчилик ҳамда бошқа хўжаликлардан давлат ресурсига харид қилинадиган уруғлик дон учун нав устамаларидан 3 фоизгача ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 3 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2382-1]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 октябрдаги 641-сон «Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилигига оид айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлигининг 2012 йил 30 майдаги 3/1, 45, 7-сон «Дон ва дуккакли дон экинлари илмий тадқиқот институти ва унинг филиалларига, уруғчилик ҳамда бошқа хўжаликлардан давлат ресурсига харид қилинадиган уруғлик дон учун нав устамаларидан 3 фоизгача ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2382, 2012 йил 25 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 30-сон, 354-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Қишлоқ хўжалиги вазири И. АБДУРАҲМОНОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 15 декабрь,
1-сон
Иқтисодиёт ва молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 4 декабрь,
91-сон
Келишилди:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
2023 йил 12 декабрь
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси А. ХАИТОВ
2023 йил 14 декабрь
«Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси бошқарув раиси С. УЗАКОВ
2023 йил 6 декабрь
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2024 й., 10/24/2382-1/0006-сон)