Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажлиси ўртасида парламентлараро ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажлиси ўртасида парламентлараро ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш ҳамда янги босқичга кўтариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси раиси Д. Файзиеванинг Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажлиси раиси Е. Кошановнинг 2023 йил 25 — 27 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикасига амалга оширган расмий ташрифи якуни тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажлиси раиси Е. Кошановнинг 2023 йил 25 — 27 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикасига амалга оширган расмий ташрифи якуни бўйича Тадбирлар режаси иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
*илова берилмайди
3. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари А. Саидов зиммасига юклатилсин.
4. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари У. ИНОЯТОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 20 ноябрь,
3697-IV-сон