21.07.1994 йилдаги 378-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 31.10.2003
 LexUZ шарҳи
1. Якка тартибдаги врачлик фаолияти (хусусий врачлик фаолияти)* тўғрисида Низом «Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Республикада тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1992 йил 26 апрелдаги 85-сон қарорига ва бошқа норматив ҳужжатларга мувофиқ ишлаб чиқилган.
«Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслардан рўйхатга олганлик учун ундириладиган йиғим ва бундай шахсларни рўйхатга олиш тартиби тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 2-моддасига мувофиқ якка тартибда врачлик фаолияти (хусусий врачлик фаолияти) билан шуғулланиш учун олинадиган рўйхатдан ўтказиш йиғимининг чекланган ставкаси энг кам ойлик иш ҳақининг ярми миқдорида белгиланади.
4. Хусусий врачлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган лицензия олиш учун ушбу Низомнинг 1-иловасида кўрсатиб ўтилган тегишли ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида махсус ташкил этилган комиссияга топширилади.
6. Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш учун келган, врачлик дипломи бўлган хорижий давлат фуқаролари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хусусий врачлик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган тақдирда ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилган талаблардан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида касби бўйича Ўзбекистон Республикасида белгиланган талабларга мос келишини аниқлаш учун (агар халқаро шартнома ёки битимларда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса) олдиндан аттестациядан ўтишлари керак.
в) лицензия ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилган асосларда уни берган орган томонидан бекор қилинган тақдирда;