22.11.2023 йилдаги 3710-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг қарори, 22.11.2023 йилдаги 3710-IV-сон
Кучга кириш санаси
22.11.2023
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 30 апрель куни бўлиб ўтган умумхалқ референдумида халқимиз ўзининг юксак сиёсий онги, ҳуқуқий маданияти ва дунёқарашини намоён этиб, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини қабул қилди. Асосий қонунда мамлакатимиз ривожланишининг сиёсий-ҳуқуқий асослари яратилиб, аҳоли фаровонлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатлари ҳимоясининг кафолатлари мустаҳкамланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунини муносиб кутиб олиш ва юксак савияда нишонлаш, «Конституция — халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаёт асоси!» деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий ҳамда маънавий-маърифий тадбирларни самарали ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир чора-тадбирлар режаси (бундан буён матнда Чора-тадбирлар режаси деб юритилади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари, қўмиталар ва комиссиялар Чора-тадбирлар режасида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва самарали бажарилишини таъминлаш юзасидан барча зарур чораларни кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатлари томонидан сайлов округларида янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш, унинг асосида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, қабул қилинган қонунларнинг аҳамиятини сайловчиларга тушунтириш ишлари олиб борилишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудларда амалга ошириладиган тарғибот-ташвиқот тадбирларига партияларнинг фаоллари ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатларини кенг жалб этиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Девонининг Парламент ахборот маркази (М. Парманова) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрами муносабати билан Қонунчилик палатаси томонидан ўтказиладиган тадбирларнинг оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари А. Қодиров зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 22 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3710-IV-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг 2023 йил 22 ноябрдаги 3710-IV-сонли қарорига

ИЛОВА

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Тадбирлар

Ўтказиш муддатлари

Масъул ижрочилар

I.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг яратилиши ва такомиллаштирилишида парламентнинг роли ва аҳамиятини очиб беришга қаратилган тадбирлар

1.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Янги таҳрирдаги Конституцияни сўзсиз ва тўлиқ амалга оширишда парламент роли» мавзусида конференция ташкил этиш.

6 декабрь

Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси, Парламент тадқиқотлари институти, Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси

2.

Мамлакатимизда амалга оширилган конституциявий ислоҳотлар ҳамда демократик янгиланишларни тарғиб қилишга қаратилган «Янги таҳрирдаги Конституцияда янги имкониятлар ва ҳуқуқлар» мавзусида давра суҳбати ўтказиш.

4 декабрь

«Миллий тикланиш» ДП фракцияси Парламент тадқиқотлари институти билан биргаликда

II.

«Конституция ҳафталиги» доирасида ўтказиладиган тадбирлар

1.

«Конституция ҳафталиги» доирасида Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Очиқ эшиклар куни»ни ўтказиш ва Қонунчилик палатаси биносида экскурсия ташкил этиш.

1 — 7 декабрь

Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари ва қўмиталар

Ташкилий ишлар ва кадрлар бўлими

(Ф. Куватов)

2.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг яратилиш тарихига бағишланган архив ҳужжатлари кўргазмасини ташкил этиш.

1 — 7 декабрь

Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари

(А. Қодиров)

Ахборот технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш бўлими

(А. Исмоилов)

III.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрами муносабати билан жойларда ўтказиладиган маънавий-маърифий ва тарғибот-ташвиқот тадбирлари

1.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари томонидан сиёсий партияларнинг ҳудудий Кенгашлари билан биргаликда жойларда ўз дастурий мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, янги таҳрирдаги Конституция нормаларининг мазмун-моҳиятини очиб берувчи туркум тадбирлар ташкил этиш.

ноябрь-декабрь

Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари

2.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан сайлов округларида сайловчиларга янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш борасидаги ишларни ташкил этиш.

ноябрь-декабрь

Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари

3.

Жиззах вилоятида янги таҳрирдаги Конституцияда оила, аёллар ва ёшлар масалалари, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш борасида белгиланган нормалар мазмун-моҳиятини тарғиб қилишга қаратилган «Конституция — оила, аёллар ва ёшларнинг ҳуқуқий кафолати» мавзусида давра суҳбати ўтказиш.

1 декабрь

Ўзбекистон ХДП фракцияси

4.

Тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож бўлган, онкологик касалликларга чалинган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, беғараз ёрдам муҳитини кучайтириш, болалар саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида Республика қон қуйиш маркази ҳамда унинг ҳудудий бўлимларида «Бор меҳримиз сенга, болажон!» шиори остида беғараз донорлик акциясини ташкил этиш.

1 декабрь

«Адолат» СДП фракцияси

IV.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамига бағишланган маънавий-маърифий ва тарғибот-ташвиқот тадбирлари

1.

«Конституция — халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаёт асоси!» деган бош ғояни ўзида мужассам этган «Янги таҳрирдаги Конституцияда тадбиркорлар ва ишбилармонлар учун яратилган муҳим кафолатлар» мавзусида давра суҳбати ўтказиш.

1 декабрь

ЎзЛиДеП фракцияси

2.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар мазмун-моҳияти ҳамда Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясини амалга оширишда Конституциянинг аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида Фарғона вилоятида «Янги Ўзбекистон барқарор конституциявий тараққиёт сари!» мавзусида конференция ўтказиш.

1 декабрь

Ўзбекистон ХДП фракцияси

3.

«Янги Конституция — тараққиёт қомуси» мавзусида ёшлар иштирокида давра суҳбати ўтказиш.

1 декабрь

«Миллий тикланиш» ДП Марказий Кенгаши ва фракцияси

4.

«Конституция — халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаёт асоси!» деган бош ғояни ўзида мужассам этган «Янги таҳрирдаги Конституцияда белгиланган соғлиқни сақлашга оид энг муҳим нормалар» мавзусида давра суҳбати ўтказиш.

4 декабрь

ЎзЛиДеП фракцияси

5.

«Янги таҳрирдаги Конституция: ёшларга таълим соҳасида кенг имкониятлар яратади» мавзусида давра суҳбати ўтказиш.

4 декабрь

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси,

Ёшлар масалалари бўйича комиссия

6.

«Янги таҳрирдаги Конституцияда яратилган таълим олиш ҳуқуқига оид энг муҳим янгиликлар» мавзусида давра суҳбати ўтказиш.

5 декабрь

ЎзЛиДеП фракцияси

7.

«Ер, ер ости бойликлари, сув ва ўсимлик дунёси Конституция муҳофазасида» мавзусида давра суҳбати ўтказиш.

5 декабрь

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси

8.

Ватан келажаги ёшлар қўлида лойиҳаси доирасида «Конституция билимдони» кўрик танловининг Республика босқичини ўтказиш.

5 декабрь

«Адолат» СДП фракцияси сиёсий партия билан биргаликда

9.

«Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий институтларнинг конституциявий ҳуқуқий асослари» мавзусида конференция ўтказиш.

6 декабрь

Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси

10.

«Ўзбекистон Республикасида сўз ва оммавий ахборот воситалари фаолияти эркинлигининг конституциявий-ҳуқуқий кафолатлари» мавзусида халқаро давра суҳбатини ўтказиш.

6 декабрь

Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси

11.

«Ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлам вакилларининг ҳуқуқлари давлат ҳимоясида» мавзусида давра суҳбати ўтказиш.

6 декабрь

Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси

V.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрами муносабати билан таълим ташкилотларида туркум тадбирлар ўтказиш

1.

Тошкент тиббиёт академиясида «Конституция — фаровон ҳаётимиз асоси» мавзусида давра суҳбати ўтказиш.

1 декабрь

Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси

2.

«Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» Миллий тадқиқот университетида ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга, ижтимоий давлат концепцияси, ижтимоий давлат барпо этишнинг конституциявий асослари мазмун-моҳиятини тарғиб қилишга қаратилган «Конституция — ижтимоий давлатнинг ҳуқуқий асоси» мавзусида давра суҳбати ўтказиш.

2 декабрь

Ўзбекистон ХДП фракцияси

3.

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида «Ўзбекистон Республикасининг изчил, прагматик ва прогрессив ташқи сиёсатининг конституциявий асослари» мавзусида давра суҳбати ўтказиш.

5 декабрь

Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси

4.

Қуролли Кучлар тизимидаги ҳарбий олий таълим муассасалари ўқитувчи ва тингловчилари билан ҳамкорликда «Янги таҳрирдаги Конституция — мудофаа ва хавфсизлик соҳасидаги стратегик ислоҳотларнинг ҳуқуқий пойдевори» мавзусида давра суҳбати ўтказиш.

5 декабрь

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси

VI.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрами муносабати билан оммавий ахборот воситаларида чиқишлар ташкил этиш

1.

«Асосий Қомусимиз — ҳуқуқларимиз кафолати» мавзусида мақола тайёрлаш ва уни кенг ёритиш чораларини кўриш.

1 декабрь

Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси

2.

«Тиббиётдаги ислоҳотлар — инсон қадри учун» мавзусида мақола тайёрлаш ва уни кенг ёритиш чораларини кўриш.

4 декабрь

Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси

3.

«Конституция — фаровон ҳаётимиз асоси» мавзусида мақола тайёрлаш ва уни кенг ёритиш чораларини кўриш.

4 декабрь

Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси

4.

«Янги таҳрирдаги Конституция фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатидир» мавзусида мақола тайёрлаш ва уни кенг ёритиш чораларини кўриш.

5 декабрь

Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси

5.

«Бюджет ижросида очиқлик ва шаффофлик» мавзусида мақола тайёрлаш ва уни кенг ёритиш чораларини кўриш.

6 декабрь

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси

6.

«Кўпмиллатли Ўзбекистон халқининг миллатлараро ва конфессиялараро ҳамжиҳатлилиги» мавзусида мақола тайёрлаш ва уни кенг ёритиш чораларини кўриш.

6 декабрь

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси

7.

«Конституция — мамлакат ривожи ва саноат тармоқлари тараққиётининг ҳуқуқий пойдевори» мавзусида мақола тайёрлаш ва уни кенг ёритиш чораларини кўриш.

6 декабрь

Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси

8.

«Конституция — миллатлараро тотувликни сақлаш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва стратегик ривожланиш асоси» мавзусида мақола тайёрлаш ва уни кенг ёритиш чораларини кўриш.

7 декабрь

Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси

VII.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрами муносабати билан ташкил этиладиган тадбирларни оммавий ахборот воситаларида ёритиш

1.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари, қўмиталар ва комиссиялар томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрами муносабати билан ўтказиладиган барча тадбирларни, депутатларнинг таҳлилий мақолаларини ҳамда бошқа чиқишларини оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан, Қонунчилик палатасининг расмий веб-сайтида кенг ёритиш чораларини кўриш.

ноябрь-декабрь

Қонунчилик палатаси Девонининг Парламент ахборот маркази

(М. Парманова)

2.

«Ўзбекистон 24», «Ўзбекистон», «Ёшлар», «Тошкент» «MY5» ва «Маҳалла» телеканалларида Қонунчилик палатаси депутатлари иштирокида Конституциянинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини очиб беришга бағишланган кўрсатув ва интервьюлар ташкил этиш.

ноябрь-декабрь

Қонунчилик палатаси Девонининг Парламент ахборот маркази

(М. Парманова)

3.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрами муносабати билан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари иштирокида «Конституция — бахтимиз қомуси» мавзусида челленж ташкил этиш.

декабрь

Қонунчилик палатаси Девонининг Парламент ахборот маркази

(М. Парманова)