18.12.2023 йилдаги ПҚ-397-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноатни ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика саноатини жадал ривожлантиришда янги замонавий механизмларни жорий қилиш орқали ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва қўшимча захираларни яратиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 июлдаги «Маъмурий ислоҳотлар доирасида инвестициялар, саноат ва савдо соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-111-сон Фармони билан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат тармоқларини тубдан ривожлантириш мақсадида Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳузурида Саноатни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ташкил этилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғармага 1 млрд АҚШ доллари эквиваленти миқдорида маблағ жалб қилиниши, шу жумладан 2023-2024 йилларда Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 200 млн АҚШ доллари эквиваленти миқдоридаги маблағлар ажратилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Жамғарманинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат тармоқларида янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш, соҳага замонавий технологиялар ва билимларни олиб кириш ҳамда меҳнат унумдорлиги ва ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори қўшилган қийматли экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, хусусий сектор корхоналарида маҳсулот таннархини пасайтириш имкониятларини яратиш ҳамда уларни экспорт фаолиятига жалб қилиш ва янги бозорларни ўзлаштиришда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори қўшилган қийматли ва янги юқори технологик маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қаратилган ва экспортбоп инвестиция лойиҳаларини, шу жумладан саноат ипотекаси тизими орқали молиялаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Жамғарманинг молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан ажратиладиган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йилдан бошлаб ҳар йили Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Жамғарма томонидан тақдим этиладиган компенсация харажатлари учун 15 млн АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки, лойиҳа қиймати 4 млн АҚШ долларидан юқори бўлган саноат лойиҳаларига Жамғарма томонидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) тижорат банкларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва мавжуд қувватларни кенгайтиришга қаратилган саноат лойиҳалари учун импорт қилинадиган асбоб-ускуна харид қилиш, шу жумладан аванс тўловларини қоплаб бериш мақсадида, хорижий валютада йиллик 5 фоиз ва миллий валютада йиллик 10 фоиз ставкада 10 йил муддатгача, шундан 3 йилгача имтиёзли давр билан кредит маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида бино-иншоотлар харид қилиш учун 7 йил муддатгача, шундан 2 йилгача имтиёзли давр билан миллий валютада йиллик 10 фоиз ставкада саноат ипотекаси тизими асосида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат корхоналарига хомашё материалларини харид қилиш учун айланма маблағларни шакллантириш мақсадида 1 йил муддатгача хорижий валютада йиллик 4 фоиз ҳамда миллий валютада йиллик 10 фоиз ставкада кредит ёки субординар қарз маблағлари ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир лойиҳа доирасида кредит маблағлари 1 млн АҚШ долларидан 10 млн АҚШ доллари эквивалентигача миқдорда ажратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа ташаббускорининг лойиҳадаги улуши лойиҳа қийматининг 30 фоизидан кам бўлмаган миқдорда, шу жумладан капитал қўйилмалар қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда (кредит маблағи ажратилгунга қадар) пул маблағлари билан иштироки талаб этилади (айланма маблағларини шакллантириш мақсадида ажратиладиган кредитлар бундан мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қуйидаги тартибга мувофиқ 2024 йилдан бошлаб Давлат бюджети ҳисобидан ажратиладиган маблағлар доирасида компенсация тўловлари уч томонлама шартнома асосида талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга қаратилган лойиҳаларнинг маркетинг тадқиқотлари, лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, хорижий мутахассислар жалб қилиш, ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни сертификатлаштириш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг 50 фоизигача, лекин 20 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда ажратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) саноат корхоналари билан таъсис қилинадиган қўшма корхонанинг (SPV) устав капиталида 25 фоизгача улуш Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг шуъба корхонаси орқали иштирокчи (таъсисчи) сифатида иштирок этиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Жамғармага саноат корхоналари томонидан, ўрнатилган тартибда 5 йилдан юқори бўлмаган муддатларда эмиссия қилинган облигацияларни (бир лойиҳа доирасида 10 млн АҚШ доллари эквиваленти миқдоригача) қуйидаги шартларда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
капитал рентабеллиги (ROE) 15 фоиздан кам бўлмаган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
облигацияларнинг тўланадиган йиллик даромад миқдори миллий валютада, қарз олувчининг хатарларини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг миллий валютадаги суверен облигациялари ставкасидан паст бўлмаган миқдорда Жамғарма томонидан сотиб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилансинки, Жамғарма маблағларидан фойдаланиш Инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг (кейинги ўринларда — Ҳукумат комиссияси) қарорлари асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши кўзда тутилган лойиҳанинг техник-иқтисодий асослари тегишли тармоқнинг илмий-техник кенгаши томонидан ва лойиҳа доирасидаги импорт контарктлари «Лойиҳаларни ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК томонидан экспертизадан ўтказилади;
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 1 майдаги ПФ-71-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.05.2024 й., 06/24/71/0322-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан лойиҳаларни амалга ошириш бўйича таклифлар тижорат банкларининг ижобий хулосалари, саноат корхоналарининг устав капиталига кириш бўйича эса Жамғарманинг ижобий хулосалари асосида Ҳукумат комиссиясига кўриб чиқиш учун киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги, Статистика агентлиги, Солиқ қўмитаси, Кадастр агентлиги Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси билан биргаликда 2024 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлик субъектларининг Жамғарма маблағларидан фойдаланиш бўйича аризалари Ўзбекистон Миллий саноат портали кўриб чиқилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ижрочи дирекциясининг янгиланган ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб инвестициялар, саноат ва савдо вазири Л.Ш. Қудратов ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ижрочи директори Ш.А. Вафаев белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 18 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-397-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 18 декабрдаги ПҚ-397-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ижро этувчи дирекциясининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Жамғармани бошқариш кенгаши

Директор ёрдамчиси — матбуот котиби (1)

Ижрочи директор (1)

Юридик хизмат (2)

 

Ижрочи директор ўринбосари (1)

Ижрочи директор ўринбосари (1)

Саноатни ривожлантириш жамғармаси раҳбари — директор ўринбосари (1)

Бухгалтерия ҳисоби ва активларни бошқариш бўлими (4)

Инвестиция лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш бошқармаси бошлиғи (1)

Инвестиция лойиҳаларини мониторинг қилиш бошқармаси бошлиғи (1)

Кредитларни расмийлаштириш ва ажратиш бўлими (5)

Ахборот-коммуникация технологиялари бўлими (1)

Ёқилғи-энергетика комплекси ва кимё саноати лойиҳалари экспертизаси бўлими (5)

Ёқилғи-энергетика комплекси ва кимё саноати лойиҳалари мониторинги бўлими (3)

Субсидиялар ва компенсациялар ажратиш бўлими (3)

Кадрлар бўлими (1)

Металлургия саноати ва машинасозлик лойиҳалари экспертизаси бўлими (3)

Металлургия саноати, машинасозлик ва инфратузилма лойиҳалари мониторинги бўлими (3)

Инвестицияларни бошқариш бўлими (3)

Биринчи бўлими (1)

Инфратузилма лойиҳалари экспертизаси бўлими (2)

Инвестиция лойиҳаларини биргаликда молиялаштиришни ташкил этиш бўлими (3)

Маъмурий сектор (1)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони — 47 та штат бирлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 18 декабрдаги ПҚ-397-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 16 майдаги «Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-350-сон қарори 4-бандининг еттинчи хатбошиси қуйидаги янги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан кредитлар бериш ва кредит линияларини очиш, шунингдек, кредитлар ва кредит линиялар таркибини ўзгартириш, шу жумладан Саноатни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан кредитлар ажратиш фақат Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари асосида амалга оширилади.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 9 мартдаги «Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1725-сон қарорнинг 3-банди ҳамда 1-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 июлдаги «Инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳаларнинг лойиҳаолди, давлат харидига доир тендер бўйича харид қилиш ҳужжатлари ва техник топшириқлар ҳамда шартномаларни экспертизадан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-332-сон қарорига 1-иловада:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-банд «а» кичик бандининг биринчи хатбошисидаги «Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси» сўзларидан кейин «, шу жумладан Саноатни ривожлантириш жамғармаси» сўзлари билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-банд «г» кичик бандининг биринчи хатбошисидаги «лойиҳалар» сўзидан кейин «, Саноатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳалар бундан мустасно» сўзлари билан тўлдирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.12.2023 й., 07/23/397/0948-сон; 03.05.2024 й., 06/24/71/0322-сон)