15.12.2023 йилдаги ПҚ-391-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахтачиликда уруғчилик тизимини ривожлантириш ҳамда пахта ҳосилдорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахтачиликда замонавий самарадор агротехнологияларни қўллаш ва уруғчилик тизимига эркин бозор механизмларини жорий этиш орқали ҳосилдорликни кескин ошириш, пахта хомашёсини етиштиришда илмий-инновацион ёндашувларни қўллашни кенгайтириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Белгилансинки, 2024 йил 1 январдан бошлаб Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Пахтачилик кенгаши (кейинги ўринларда — Пахтачилик кенгаши) мутахассислари назорати остида тажриба-синов тариқасида юқори ҳосилдор хорижий ғўза навлари ва дурагайларини олиб кириш ҳамда пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари тасарруфидаги пахта экиладиган майдонларнинг 10 фоизигача жойлаштиришга, истисно тариқасида, рухсат берилади. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қуйидагилар талаб этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
карантин рухсатномаси, экспорт қилувчи мамлакатнинг ўсимликлар карантини ва уларни ҳимоя қилиш бўйича давлат органлари томонидан бериладиган фитосанитария сертификати ёки гувоҳномаси мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хориждан келтириладиган ғўза навлари ва дурагайларидан пахта ҳосили етиштиришда ҳамда уларнинг уруғларини кўпайтиришда импорт қилувчи томонидан интеллектуал мулкка даъво қилмаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий ғўза навлари ва дурагайларини олиб келишда нав оригинаторлари (патент эгаси) билан лицензия шартномаси тузиш талаб қилинса, лицензия харажатларини импорт қилувчи корхона томонидан қоплаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
келгуси йилларда экиш учун хорижий ғўза навлари ва дурагайларини маҳаллий шароитда етиштиришни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
навларнинг биологик ва механик ифлосланишининг олдини олиш мақсадида ғўза навлари экилаётган ҳудудларда нав жойлаштириш тартибига қатъий амал қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) хориждан келтирилган ғўза навлари ва дурагайларини парваришлашда ҳар бир навга хос бўлган юқори самарадор агротехнологияларни қўллаш Пахтачилик кенгаши, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда тегишли илмий ташкилотлар кузатувида амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари томонидан ғўза навларини жойлаштиришда кафолатланган уруғ таъминотига мувофиқ эркинлик берилади, бунда юқори ҳосилдор маҳаллий навларга устуворлик берилади. Бир контурда узлуксиз 2 йил давомида бир навни жойлаштиришга рухсат берилмайди. Ҳудудларда ҳар 2 йилда экилаётган навни тўла алмаштириш, ҳар йили тегишли нав уруғини бошқа ҳудудлардан олиб келиш орқали уруғ алмаштириш ва йиллик қўшимча уруғ захирасини яратиш билан келгусида босқичма-босқич «тиндирилган уруғ» экиш амалиёти жорий қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасига хориждан олиб кириладиган ўрта толали ғўза навлари ва дурагайларига қўйиладиган талаблар 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 — 2026 йилларда пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари томонидан пахта ҳосилдорлиги гектарига 30 центнердан ошмайдиган ҳудудларда хориждан импорт қилинадиган ёки юқори ҳосилдор янги маҳаллий ғўза навлари синовлари ўтказиладиган ҳамда янги илмий ишланма ва самарадор агротехнологиялар жорий қилинадиган ҳудудлар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари томонидан олиб келинган ғўза уруғларини келгусида бошқа ҳудудларга экиш ва улар экиладиган майдонларни кенгайтириш ҳосилдорлик кўрсаткичларига ва ғўза уруғларининг тупроқ-иқлим шароитларига мос тушганлигига кўра Пахтачилик кенгашининг хулосасига асосан амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Юқори самарадор хорижий ғўза навларини ҳудудларда етиштиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида қуйидагиларга қўшимча вазифалар юклатилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига — мазкур қарорнинг талабларига мувофиқ хорижий ғўза навларини олиб киришга, истисно тариқасида, карантин рухсатномасини расмийлаштириш, шунингдек, импорт қилинган ғўза навлари экилган майдонларда зараркунанда ва касалликларга қарши дала назорати мониторингини юритиш, аниқланган зараркунанда ва касалликларнинг ўз вақтида бартараф этилишида пахта-тўқимачилик кластерлари, фермер хўжаликлари ва бошқа уруғчилик субъектларига тезкор амалий ёрдам кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясига — пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари томонидан хорижий ғўза навлари ва дурагайларини етиштиришда уларнинг апробациясини тўғри ва ўз муддатида ўтказиш, уруғликларни тайёрлаш, қайта ишлаш ҳамда сақлашнинг халқаро стандартлар ва техник регламентларга мувофиқлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш марказига — пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари томонидан хорижий ғўза навлари ва дурагайларини ўсиш даври, ҳосилдорлиги, касаллик ва зараркунандаларга, турли тупроқ-иқлим шароитларига чидамлилиги ҳамда маҳсулот сифати ва бошқа белгилари асосида келгуси йилларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экишга тавсия этилган қишлоқ хўжалиги экинлари навлари реестрига киритиб бориш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳузуридаги Республика агрокимёвий таҳлил марказига — республиканинг балл бонитети паст, сув таъминоти оғир бўлган ва пахта ҳосилдорлиги гектарига 30 центнердан ошмайдиган ҳудудларида тупроқ унумдорлигини оширишга қаратилган «контурбай» амалий механизмларни жорий этиш;
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 майдаги ПФ-76-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 06/24/76/0336-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уруғчиликни ривожлантириш марказига — хориждан келтирилган ғўза навларининг уруғчилиги билан шуғулланувчи субъектларда вегетация даврида пахта майдонларида камида уч марта, уруғликларни сақлаш ва қайта ишлаш жараёнларида доимий мониторинг юритиш, уларга яқиндан амалий ёрдам кўрсатиш, ғўза навларининг бир майдонда узлуксиз 2 йилдан ортиқ экилишининг олдини олиш мақсадида ҳудудлар учун муқобил янги навлар уруғчилигини ташкил қилиш, ҳудудлар ўртасида муқобил навлар уруғларини қайта тақсимлаб бориш ҳамда йиллик «тиндирилган уруғлик» захирасини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахтачилик кенгашига — хориждан олиб кириладиган ғўза навлари ва дурагайларини келгусида экиш майдонини кенгайтириш бўйича хулоса (кўрсатма) ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра 2024 йилдан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари томонидан хориждан келтирилган ғўза уруғларининг генетик тозалигини молекуляр-генетик таҳлил қилиш бўйича маҳаллий ваколатли лабораториялар хулосаси олинади ҳамда барча импорт қилинадиган ғўза уруғларининг экинбоплик сифат кўрсаткичлари баҳоланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари томонидан хориждан олиб келинган ғўза навлари ва дурагайлари икки йиллик етиштириш натижаларига кўра мазкур қарорга 1-иловада кўрсатилган талабларга мос келган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экиш учун тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги экинларининг давлат реестрига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Республикада ғўзанинг серҳосил ва саноатбоп янги навларини яратишни жадаллаштириш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) маҳаллий нав оригинаторлари ва муаллифларини рағбатлантириш бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган навни янгилаш схемаларини ҳамда уруғлик чигитни кўпайтириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда сифатли ва рақобатбардош уруғликларни етиштириш мақсадида маҳаллий нав оригинаторлари ва уруғчилик субъектлари (кластерлар, кооперативлар, фермер хўжаликлари ва бошқалар) ўртасида тўғридан-тўғри келишувлар асосида лицензия шартномасини тузиш орқали элита ва юқори авлодли уруғликларни етиштириш, ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиш, ички ва ташқи бозорда сотиш йўлга қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ғўза навлари ва дурагайларининг уруғликларини белгиланган талабларга мувофиқ етиштириш, кўпайтириш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш ва реализация қилиш лицензия шартномаси асосида патент эгасининг рухсати билан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
патент эгаси — лицензиар (шу жумладан, хорижий компания) билан келишилган ҳолда патентдан келиб чиқадиган барча ҳуқуқларни патент эгасининг хоҳишига кўра манфаатдор шахсларга бирон-бир шарт ва (ёки) чекловлар қўйган ҳолда, шунингдек, селекция ютуғидан лицензия шартномаси доирасида фойдаланиш ҳуқуқини лицензиатларга беришга рухсат этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уруғлик пахта хомашёсини етиштирувчилар (пахта-тўқимачилик кластерлари, фермер хўжаликлари, кооперациялар)га маҳаллий олимлар томонидан яратилган районлаштирилган, истиқболли ва янги ғўза навларини оригинаторлар билан тузиладиган лицензия шартномаси асосида жойлаштириш ҳуқуқи берилади, бунда уруғликлар учун тўланадиган устама маблағлар мазкур субъектлар ўртасида ўзаро келишув асосида, бироқ 3 — 12 фоиз роялти тўловларидан кам бўлмаган миқдорда белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий истиқболли ғўза навларини такомиллаштириш, республика ҳудудида кенг районлаштириш, унинг сифатли элита уруғчилигини йўлга қўйиш ва навни тижоратлаштиришда нав оргинаторлари билан ҳамкорлик ўрнатган пахта етиштирувчи субъектларга тегишли навга 20 фоизли улушларда ҳаммуаллифлик қилишга рухсат берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ғўза уруғчилигида эркин рақобат муҳитини шакллантириш ва бозор муносабатларини ривожлантириш бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта хомашёси етиштирувчиларни сифатли уруғлик билан таъминлаш мақсадида сертификатланган уруғлик тайёрлаш вазифаси босқичма-босқич пахта-тўқимачилик кластерлари ва хусусий уруғчилик корхоналарига ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил ҳосили учун уруғлик чигитни Пахтачилик кенгашининг хулосасига асосан қўшимча тарзда хусусий уруғчилик корхоналари томонидан етказиб бериш амалиёти жорий этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликда белгиланган тартибда халқаро стандартларга мувофиқ аккредитациядан ўтиш шарти билан хусусий сертификация идораларини ташкил этишга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги уч ой муддатда мазкур бандда назарда тутилган вазифаларни амалга ошириш механизмларини белгилаш ҳамда илғор хорижий мамлакатлар тажрибаси асосида Уруғчиликни ривожлантириш марказини трансформация қилишга оид тегишли қарор лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдурахмонов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Пахтачилик кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитларига мос, эртапишар ва ҳосилдорлиги юқори ғўза навлари уруғларини етиштириш ва таъминотини ташкил қилиш ҳамда нав алмаштириш, уруғ алмаштириш ва «тиндирилган уруғ» экиш тизими бўйича 2024 — 2026 йилларда амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастурини тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳосилдорлиги 30 центнердан паст бўлган пахта майдонларини мунтазам аниқласин ҳамда босқичма-босқич янги ва истиқболли навларни жойлаштириш, замонавий агротехнологияларни қўллашни жорий қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда пахта-тўқимачилик кластерлари ва хорижий уруғчилик компаниялари таклифларини ўрганган ҳолда ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитига мос ғўза навлари ва дурагайларини мазкур қарорнинг 1-иловасидаги талаблар асосида олиб келиш бўйича таклифлар ишлаб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда янги ва истиқболли навларнинг уруғларини дастлабки кўпайтирувчи элита хўжаликларининг фаолиятини амалга ошириш механизмини ва районлашган навларнинг бирламчи уруғлигини ташкил этишнинг янги тартибини тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил пахта ҳосилидан ҳар бир ҳудудда камида 500 гектар майдонда юқори агротехнологияларга асосланган тажриба майдонларини ташкил қилиб, пахта етиштирувчи субъектлар учун амалий дала семинарларини ўтказиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) республикада маҳаллий ва хорижий селекцияга мансуб нав ва дурагайлардан етиштирилаётган пахта толаси сифатини мунтазам солиштириб бориш учун аккредитациядан ўтган синов лабораторияларида сифат кўрсаткичлари бўйича баҳолаш (НVI) натижаларига асосан ягона маълумотлар базасини яратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) икки ой муддатда хориждан келтирилган ғўза уруғликларининг генетик тозалиги бўйича молекуляр-генетик таҳлиллар ўтказиш юзасидан маҳаллий ваколатли лаборатория хулосасини олиш тартибини тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) «Пахтасаноат илмий маркази» АЖ билан биргаликда уруғлик пахта хомашёсини жамғариш, белгиланган стандарт талаблари бўйича сақлаш ва дастлабки қайта ишлашгача бўлган жараённинг тўғри бажарилиши бўйича тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ҳамда уруғлик чигит тайёрловчи корхоналарда уруғлик пахтани қайта ишлашда ускуналарни белгиланган меъёрлар асосида созлаш тартибини ишлаб чиқиб, тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) 2024 йил пахта етиштириш мавсуми охирига қадар Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформаси таркибида «е-уруғ» платформасини ишга туширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, маҳаллий ва хорижий уруғчилик корхоналари ҳамда бирламчи уруғчилик хўжаликларининг ўзаро интеграциялашуви, ғўза навлари ва дурагайларининг уруғ таъминоти ва захираси, ҳудудларга мослашганлиги ва муқобил нав таклифлари, мавжуд ғўза навлари ва дурагайлари ҳосилдорлиги, уларни етиштириш агротехнологиялари тўғрисида ахборот олиш, ҳудудлар шароитларидан келиб чиқиб эркин ва шаффоф жойлаштириш, қайта тақсимлаш ҳамда сертификат олиш имкониятлари яратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги икки ой муддатда Хитой, Ҳиндистон, Туркия, Испания, Австралия ва Америка Қўшма Штатлари тажрибасини ўрганган ҳолда ҳамда мазкур қарор талабларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг «Уруғчилик тўғрисида»ги Қонунига, шунингдек, қонунчиликка тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур қарор талаблари асосида 2024 йилда ўз ҳудудидаги пахта экиладиган майдонларнинг 10 фоизига экиладиган хорижий ғўза навлари бўйича Қишлоқ хўжалиги вазирлигига таклиф киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хусусий уруғчилик корхоналарини жалб қилиш, хорижий навлар экиладиган майдонларни тўлиқ назоратга олиш, ҳудудларда ғўза уруғчилигига оид янги тизим самарадорлигини оширишнинг мутахассис-кадрлар, инфратузилмавий ва ташкилий таъминотини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқласин ва ижрога қаратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги тизим асосида мазкур қарорга 1-иловада кўрсатилган талабларга мувофиқ ҳар бир ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитларига мос ғўза навлари бўйича бирламчи уруғчиликни ташкил этиш ва жойлаштириш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг Хитой (Ф. Арзиев), Ҳиндистон (С. Рустамбаев), Туркия (А. Агзамходжаев), Испания (Ф. Турсунов), Австралия (Қ. Шакиров) ва Америка Қўшма Штатлари (Ф. Сидиков)даги дипломатик ваколатхоналари билан биргаликда доимий равишда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахтачилик ва ғўза уруғчилигига оид энг илғор тажриба ва муҳим натижаларни доимий таҳлил қилиб бориш, юқори ҳосилдор ғўза навлари ва дурагайларини республикамизга олиб келиш, соҳага оид инновацион технологияларни трансфер қилиш бўйича Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Пахтачилик кенгаши ва пахта-тўқимачилик кластерларига кўмаклашсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ғўза уруғчилиги бўйича хорижий компанияларни жалб қилиш юзасидан ташкилий чора-тадбирларни амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Пахтачилик кенгашининг илмий хулосасига асосан мазкур қарорга 2-иловада кўрсатилган 14 та туманда пахтачиликка оид янги илмий ишланмалар ва инновацион технологияларни жорий этиш, шунингдек, 2024 — 2027 йилларда анъанавий ва ноанъанавий селекция усуллари орқали юқори ҳосилдор, тезпишар, тола сифати юқори, касаллик ва ҳашаротларга чидамли биотехнологик навларни яратиш ҳамда замонавий агротехнологияларни ишлаб чиқиш ва инновацион лойиҳаларни мақсадли молиялаштириш чораларини кўрсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлигининг Пахтачилик кенгашининг илмий-тадқиқот органи бўлган «Пахтасаноат илмий маркази» АЖ негизида Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ҳузуридаги Толали экинлар илмий-тадқиқот институтини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Пахтасаноат илмий маркази» АЖга тегишли мол-мулклар (Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Ш. Руставели кўчаси, 8-уй манзилида жойлашган маъмурий бинодан ташқари) қонунчиликда белгиланган тартибда мазкур институтга ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
институт Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Университет кўчаси, 2-уй манзилига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Пахтасаноат илмий маркази» АЖга тегишли Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Ш. Руставели кўчаси, 8-уй манзилида жойлашган маъмурий бино жамиятнинг устав капиталидаги давлат улушини мазкур бинонинг баланс (қолдиқ) қийматига камайтириш ҳисобига Давлат активларини бошқариш агентлигига давлат мулки сифатида оператив бошқарув ҳуқуқи асосида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдурахмонов) бир ой муддатда Толали экинлар илмий-тадқиқот институтини ташкил этиш боғлиқ барча зарурий чораларни кўрсин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 мартдаги ПҚ-126-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.03.2024 й., 07/24/126/0214-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда Генетик модификацияланган организмлар ва унинг маҳсулотлари хавфсизлигининг илмий экспертизасини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини ҳамда Қишлоқ хўжалиги экинларининг генетик модификацияланган навларининг миллий базасини шакллантириш ва юритиш тартибини тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб қишлоқ хўжалиги вазири И.Ю. Абдурахмонов ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 15 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-391-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 15 декабрдаги ПҚ-391-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасига хориждан олиб кириладиган ўрта толали ғўза навлари ва дурагайларига қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Кўрсаткичлар номи

Кўрсаткичларнинг белгиланиши

1.

Вегетация даври

Тезпишар (115 — 120 кун)

2.

Потенциал ҳосилдорлик

60 — 80 ц/га

3.

Кўсакларнинг очилиши

Кўсакларнинг очилиш суръати юқори

4.

Касалликларга бардошлилик

Фузариоз ва вертициллёз вилт, вирусли касалликлар

5.

Тола чиқими

40 фоиздан юқори

6.

Толанинг юқори ўртача узунлиги (UНM)

1,11 — 1,17 дюйм

7.

Тола микронейри (Mic)

4,2 — 4,5

8.

Толанинг йигирилувчанлик индекси (SCI)

160 дан юқори

9.

Толанинг солиштирма узилиш кучи (Str)

28 — 32 г.куч/текс.дан кам бўлмаган

10.

Навнинг алоҳида хусусиятлари

Глобал иқлим ўзгаришлари шароитида сув таъминоти оғир, балл бонитети паст бўлган майдонларда етиштиришга мос, юқори ҳарорат, гармсел, сув танқислиги, тупроқ шўрланишига бардошли, саноатбоп

11.

Дурагайлар (F1) олиб кириладиган ҳолларда

Юқори ҳосилдор дурагайлар, шу жумладан, ота-она шаклларини олиб келган ҳолда маҳаллий шароитларда дурагай уруғларни етиштиришни йўлга қўйиш

Юқори навлилик

96 фоиздан кам бўлмаган

12.

Интеллектуал мулк ҳуқуқи

Интеллектуал мулкка даъво қилмаслик ёки харажатлар импорт қилувчи корхона томонидан қопланиши

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 15 декабрдаги ПҚ-391-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 — 2026 йилларда пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари томонидан пахта ҳосилдорлиги гектарига 30 центнердан ошмайдиган ҳудудларда хориждан импорт қилинадиган ёки юқори ҳосилдор янги маҳаллий ғўза навлари синовлари ўтказиладиган ҳамда янги илмий ишланма ва самарадор агротехнологиялар жорий қилинадиган ҳудудлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Туманлар номи

Ҳудудлар номи

1.

Элликқалъа тумани

Бўстон

2.

Улуғнор тумани

Жалақудуқ

3.

Вобкент тумани

Эҳсон

4.

Шароф Рашидов тумани

Самарқанд қудуқ ФХХУ

5.

Қарши тумани

Бешкент

6.

Нишон тумани

Самарқанд

7.

Навбаҳор тумани

Янгиқўрғон

8.

Поп тумани

Машъал

9.

Нарпай тумани

Иттифоқ

10.

Жарқўрғон тумани

Лойқанд чинори

11.

Сайхунобод тумани

Сайхун баҳори

12.

Қуйи Чирчиқ тумани

Тошовул

13.

Бешариқ тумани

Чорбоғтуранги

14.

Қўшкўпир тумани

Незахос

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан келишган ҳолда пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари таклифлари асосида ушбу рўйхатга ўзгартириш киритиши мумкин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 07/23/391/0946-сон; 15.03.2024 й., 07/24/126/0214-сон, 10.05.2024 й., 06/24/76/0336-сон)