04.12.2023 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3479
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг буйруғи, 04.12.2023 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3479
Кучга кириш санаси
05.12.2023
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги стипендиясини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(буйруқ номи Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 20 февралдаги 2-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3499, 23.02.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 10/24/3499/0149-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 4 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3479]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 апрелдаги ПҚ-114-сон «Маъмурий ислоҳотлар доирасида ёшлар сиёсати ва спорт соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги стипендиясини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 20 февралдаги 2-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3499, 23.02.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 10/24/3499/0149-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир А. ИКРАМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 10 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-мҳ-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 31 октябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси М. ТАШХОДЖАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 12 октябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг 2023 йил 10 ноябрдаги 18-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги стипендиясини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
(илова номи Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 20 февралдаги 2-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3499, 23.02.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 10/24/3499/0149-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг стипендиясини (бундан буён матнда стипендия деб юритилади) тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 20 февралдаги 2-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3499, 23.02.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 10/24/3499/0149-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Стипендия ҳар ойлик тўлов шаклида Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари асосий ёки захира таркибига (бундан буён матнда спорт терма жамоалари таркиби деб юритилади) киритилган, мазкур Низомнинг иловасида белгиланган мезонларга мос келувчи спортчилар ҳамда Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказининг (бундан буён матнда Марказ деб юритилади) Олимпия ва Паралимпия коллежи ўқувчи-спортчиларига (бундан буён матнда ўқувчи-спортчилар деб юритилади) тайинланади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2026 йил 28 апрелдаги 1-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3479-2, 08.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2026 й., 10/26/3479-2/0470-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Низом қоидалари Олимпия ва Паралимпия ўйинларида совриндор бўлганлиги учун умрбод ойлик тўловлар тайинланган спортчиларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Стипендия комиссияси фаолиятини ташкил этиш ва унинг асосий вазифалари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси спорт вазири буйруғи билан стипендияни тайинлаш ва тўлаш бўйича Стипендия комиссияси (бундан буён матнда Стипендия комиссияси деб юритилади) тузилади ва у стипендияга номзод спортчиларнинг рўйхатини шакллантириш ҳамда стипендия тайинлашга масъул ҳисобланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 20 февралдаги 2-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3499, 23.02.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 10/24/3499/0149-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Стипендия комиссияси таркиби Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади) марказий аппарати ва Вазирлик тизимидаги ташкилотларнинг жисмоний тарбия ва спорт соҳасида амалий иш тажрибасига эга бўлган ходимлари орасидан камида етти кишидан иборат таркибда шакллантирилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 20 февралдаги 2-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3499, 23.02.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 10/24/3499/0149-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Стипендия комиссиясига юкланган асосий вазифалар ва функцияларга мувофиқ Стипендия комиссияси фаолиятини ташкил этиш, шунингдек комиссия йиғилишларини ўтказиш ва уларга раҳбарлик қилиш вазир ўринбосари — Стипендия комиссияси раиси томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Стипендия комиссияси фаолиятини ташкилий жиҳатдан таъминлаш унинг котиби зиммасига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Стипендия комиссияси стипендияга номзод спортчилар маълумотларини кўриб чиқиш ва уларнинг рўйхатини шакллантириш бўйича қуйидаги вазифаларни бажаради:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спорт турларини ривожлантириш республика марказлари, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси (бундан буён матнда масъул ижрочилар деб юритилади) ҳамда Марказ томонидан тақдим қилинадиган стипендияга номзод спортчилар ва ўқувчи-спортчиларнинг рўйхатини (сонини) кўриб чиқиш;
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2026 йил 28 апрелдаги 1-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3479-2, 08.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2026 й., 10/26/3479-2/0470-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стипендияга номзод спортчилар рўйхатидаги спортчилар тўғрисидаги маълумотларнинг ҳақиқийлигини ва мазкур Низомнинг иловасида белгиланган мезонларга мослигини текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзига юкланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш учун масъул ижрочилардан зарур ахборотларни сўраб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стипендия тайинлаш учун барча зарур ҳужжатлар ва маълумотларнинг масъул ижрочилар томонидан ўз вақтида тақдим этилиши устидан назоратни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари асосий ёки захира таркибига киритилган спортчилар рўйхатини доимий равишда мониторинг қилиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спортчиларга стипендия тайинлаш ёки стипендия тўлашни тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Стипендия комиссияси йиғилишлари ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади. Йиғилишларда кун тартибига киритилган масалалар юзасидан коллегиал тарзда қарорлар қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Стипендия комиссияси йиғилишлари аъзоларнинг камида учдан икки қисми иштирок этганда ваколатли ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Стипендия комиссияси қарорлари йиғилишда иштирок этаётган аъзоларнинг камида учдан икки қисми томонидан маъқулланган тақдирда, қабул қилинган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Стипендияга номзод спортчилар рўйхатини кўриб чиқиш, уларнинг маълумотларини текшириш ва стипендия тайинлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ҳар чорак биринчи ойининг 5-санасига қадар мазкур Низом иловасида белгиланган мезонлар асосида масъул ижрочилар спорт терма жамоалари таркибидаги спортчилардан, Марказ ўқувчи-спортчилардан стипендияга номзодлар рўйхатини тузади ва Стипендия комиссиясига тақдим қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, мазкур Низомнинг иловасида белгиланган мезон талабларига мос келувчи ҳамда спорт терма жамоалари таркибига киритилган барча спортчилар, шунингдек ўқувчи-спортчилар стипендияга номзодлар рўйхатига тўлиқ киритилганлиги ва улар ҳақидаги маълумотлар тўғрилигига тегишлилигига кўра масъул ижрочилар ва Марказ жавобгар ҳисобланади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2026 йил 28 апрелдаги 1-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3479-2, 08.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2026 й., 10/26/3479-2/0470-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Масъул ижрочилар стипендияга номзод спортчилар рўйхати билан биргаликда Стипендия комиссияси кўриб чиқиши учун мазкур Низомнинг иловасида белгиланган мезонлар асосида спортчиларнинг мусобақаларда эришган натижаларини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Стипендия комиссияси стипендияга номзод спортчилар ҳақида бошқа зарур маълумотларни (шахсига оид маълумотлар, спорт терма жамоалари таркибидаги ҳолати бўйича маълумотлар ва бошқалар) «ERP Sport» ягона электрон бошқарув тизими орқали олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Стипендия комиссияси масъул ижрочилар томонидан тақдим қилинган стипендияга номзод спортчилар рўйхатини ва уларнинг мусобақаларда эришган натижаларини тасдиқловчи ҳужжатларни 15 кун ичида кўриб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ҳужжатларни кўриб чиқиш жараёнида Стипендия комиссияси масъул ижрочилар томонидан тақдим қилинган стипендияга номзод спортчилар рўйхатидаги спортчиларнинг ҳақиқатдан ҳам спорт терма жамоалари таркибида эканлигини ва уларнинг мусобақаларда эришган натижаларини тасдиқловчи ҳужжатлари ҳақиқийлигини, шунингдек мазкур Низомнинг 2-бандида кўрсатилган ҳолатларни текширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Стипендия комиссияси йиғилишида умумий овоз бериш йўли билан стипендия тайинлаш ва тўлаш тўғрисида ёки стипендия тайинлашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари бўйича спорт терма жамоалари таркибига киритилган ҳамда мазкур Низомнинг иловасида белгиланган мезонларга мос келувчи спортчилар ҳамда ўқувчи-спортчиларга стипендия тайинланади.
(16-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2026 йил 28 апрелдаги 1-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3479-2, 08.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2026 й., 10/26/3479-2/0470-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, ўқувчи-спортчилар орасидан спорт терма жамоалари таркибига киритилмаган ўқувчи-спортчиларга стипендия бериш бўйича таклиф Марказ томонидан тўғридан-тўғри Стипендия комиссиясига тақдим қилинади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2026 йил 28 апрелдаги 1-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3479-2, 08.05.2026 й.) асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2026 й., 10/26/3479-2/0470-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Стипендиялар стипендия тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги қарор қабул қилинган ойдан бошлаб спорт терма жамоалари таркибига киритилган спортчиларга бир йил муддатга, ўқувчи-спортчиларга мазкур Низомнинг 38-банди иккинчи хатбошисида белгиланган муддатга тайинланади.
(16-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2026 йил 28 апрелдаги 1-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3479-2, 08.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2026 й., 10/26/3479-2/0470-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Стипендия комиссияси қарори баённома билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Стипендия комиссияси қарори Вазирликнинг расмий веб-сайтида эълон қилиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Стипендия комиссияси қарори юзасидан берилган мурожаатларни кўриб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг буйруғи билан Стипендия комиссияси қарори юзасидан берилган мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича апелляция комиссияси (бундан буён матнда апелляция комиссияси деб юритилади) тузилади.
(19-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 20 февралдаги 2-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3499, 23.02.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 10/24/3499/0149-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция комиссияси таркибига Вазирликнинг Стипендия комиссияси фаолиятида иштирок этмаган масъул ходимлари киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция комиссияси аъзолари сони тоқ сонда ҳамда камида беш кишидан иборат таркибда шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Стипендия комиссияси қароридан норози бўлган масъул ижрочилар ёки стипендияга номзод спортчилар ёхуд уларнинг қонуний вакиллари (бундан буён матнда мурожаатчи деб юритилади) Стипендия комиссиясининг қарори қабул қилинган кундан бошлаб, беш кун давомида Апелляция комиссиясига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Апелляция комиссияси йиғилишлари аъзоларнинг камида учдан икки қисми иштирок этганда ваколатли ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Апелляция комиссияси қарорлари йиғилишда иштирок этаётган аъзоларнинг камида учдан икки қисми томонидан маъқулланганда, қабул қилинган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Апелляция комиссияси томонидан келиб тушган мурожаатлар уч иш куни ичида кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Апелляция комиссияси йиғилишларида ёки қарор қабул қилинаётган вақтда мурожаатчининг иштирок этиш ҳуқуқи таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Апелляция комиссияси мурожаатчининг апелляция шикоятини кўриб чиқиш натижалари бўйича мурожаатчининг талабларини қаноатлантириш ёки қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Апелляция комиссияси тегишли қарор нусхасини мурожаатчига бир кун муддатда почта орқали ёки электрон шаклда унинг электрон почта манзилига етказилишини, агар мурожаатчи Апелляция комиссияси қарори қабул қилинаётган вақтда иштирок этган бўлса, шахсан ўзига топширилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Стипендияни тайинлаш ва тўлаш билан боғлиқ харажатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Стипендия тўловлари учун маблағлар «спортчи» лавозими учун белгиланган иш ҳақи, терма жамоалар ва уларнинг захираси, спортчилар энергия сарфини қоплаш ва жисмоний ресурсларини тиклаш учун ажратиладиган мақсадли тўловларни мақбуллаштириш ҳисобидан қопланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда Вазирликнинг харажатлари сметасида инобатга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Стипендия тўловлари учун маблағлар ҳисоби Вазирликда очиладиган махсус шахсий ғазна ҳисобварағида юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Вазирлик Стипендия комиссиясининг стипендия тайинлаш ва тўлаш ҳақидаги қарори асосида стипендия тўлови учун талаб этиладиган маблағларни Вазирликнинг харажатлар сметасида стипендия тўлови учун кўзда тутилган маблағлар ҳисобидан масъул ижрочиларнинг харажатлар сметасига ўзгартириш киритиш орқали ажратади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Стипендияни тўлаш масъул ижрочилар томонидан спортчиларнинг банк карталарига ёки депозит ҳисобварақларига молиявий маблағларни ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, молия йили якуни бўйича фойдаланилмай қолган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Спортчилар учун стипендия тўловлари Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси — сўмда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Стипендия миқдори стипендияга номзод спортчиларнинг охирги бир йилда Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари бўйича халқаро мусобақаларида эришган натижаларига асосан меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 3 бараваригача миқдорда мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, ўқувчи-спортчилар спорт мусобақаларида мазкур Низомнинг иловасида белгиланган натижаларга эришганда уларга ушбу иловада кўрсатилган миқдорда, белгиланган натижаларга эришмаган тақдирда эса меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 0,5 баравари миқдорида стипендия тайинланади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2026 йил 28 апрелдаги 1-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3479-2, 08.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2026 й., 10/26/3479-2/0470-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Стипендия комиссиясининг стипендия тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги қарори қабул қилинган ойдан бошлаб спортчига стипендия ҳисобланади ва тўлаб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Стипендия тайинланган спортчилар ўзини ўзи банд қилган шахслар сифатида эътироф этилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Масъул ижрочилар ҳар ярим йилда стипендия тайинланган спортчиларнинг спорт натижаларини мониторинг қилиб боради ва Стипендия комиссиясига ахборот киритиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Стипендия тўлашни тўхтатиш асослари ва тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Стипендия тайинланган спортчиларга стипендия тўлаш қуйидаги асосларга кўра тўхтатилишига йўл қўйилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) стипендия тайинланган спортчилар спорт терма жамоалари таркибидан чиқарилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) стипендия тайинланган спортчиларга Олимпия ва Паралимпия ўйинларида совриндор бўлганлиги учун умрбод ойлик тўловлар тайинланганда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) ўқувчи-спортчилар ўқувчилар сафидан чиқарилганда ёки Марказнинг Олимпия ва Паралимпия коллежини тўлиқ тамомлаганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, ўқувчи-спортчилар спорт терма жамоалари таркибидан чиқарилганда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 0,5 баравари миқдорида стипендия олишни давом эттиради.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2026 йил 28 апрелдаги 1-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3479-2, 08.05.2026 й.) асосан тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2026 й., 10/26/3479-2/0470-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Мазкур Низомнинг 36-бандида келтирилган ҳолатлар аниқланган вақтдан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмасдан Стипендия комиссияси мазкур Низомнинг 8 — 10-бандларида белгиланган тартибда стипендия тўлашни тўхтатиш тўғрисида қарор чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Стипендия тўловларини тўлаш Стипендия комиссиясининг стипендия тўлашни тўхтатиш тўғрисидаги қарори қабул қилинган ойнинг охирги санасидан тўхтатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўқувчи-спортчиларга стипендия тўлаш Марказ директорининг уларни ўқувчи-спортчилар сафидан чиқариш тўғрисидаги буйруғи қабул қилинган ёки Марказнинг Олимпия ва Паралимпия коллежини тамомлаганлиги тўғрисидаги давлат намунасидаги диплом берилган ойнинг охирги санасидан тўхтатилади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2026 йил 28 апрелдаги 1-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3479-2, 08.05.2026 й.) асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2026 й., 10/26/3479-2/0470-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги стипендиясини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг стипендиясига номзод спортчиларнинг охирги бир йилда Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари бўйича халқаро мусобақалардаги иштирокига оид асосий
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МЕЗОНЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Мусобақалар номи

Ўринлар

Меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори

Олимпия ва Паралимпия ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари бўйича

1.

Олимпия ва Паралимпия ўйинлари (ўсмирлар)

1 — 3 ўрин

3,0 баравари

4 6 ўрин

2,5 баравари

2.

Осиё ва Параосиё ўйинлари (катталар)

1 —2 ўрин

3,0 баравари

3 4 ўрин

2,5 баравари

3.

Осиё ва Параосиё ўйинлари (ёшлар)

1-ўрин

2,5 баравари

2 3 ўрин

2,0 баравари

4.

Жаҳон чемпионати (ўсмирлар, ёшлар, катталар)

1 — 3 ўрин

3,0 баравари

4 6 ўрин

2,5 баравари

5.

Осиё чемпионати (ўсмирлар, ёшлар, катталар)*

1-ўрин

2,5 баравари

2-3 ўрин

2,0 баравари

6.

Марказий Осиё чемпионати (катталар)**

1-ўрин

2,0 баравари

Осиё ва Параосиё ўйинлари дастурига киритилган ноолимпия спорт турлари бўйича

1.

Осиё ва Параосиё ўйинлари (катталар)

1-2 ўрин

3,0 баравари

3-ўрин

2,5 баравари

2.

Жаҳон чемпионати (ўсмирлар, ёшлар, катталар)

1 — 3 ўрин

2,5 баравари

3.

Осиё чемпионати (ёшлар, катталар)

1 — 3 ўрин

2,0 баравари

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спорт вазирлиги стипендияси 16 ёш ва ундан катталар учун татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари бўйича Осиё ўйинлари мусобақаларида иштирок этган спортчилар ҳамда ўқувчи-спортчиларнинг эришган натижалари учун Спорт вазирлиги стипендияси тайинланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Осиё-Океания чемпионати учун ҳам татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** Мусобақаларда камида 5 та мамлакатнинг вакиллари ва (ёки) терма жамоалари қатнашган бўлиши керак.
(илова Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2026 йил 28 апрелдаги 1-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3479-2, 08.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2026 й., 10/26/3479-2/0470-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.12.2023 й., 10/23/3479/0921-сон; 26.02.2024 й., 10/24/3499/0149-сон; 10.12.2024 й., 10/24/3479-1/1014-сон; 08.05.2026 й., 10/26/3479-2/0470-сон)