20.11.2023 йилдаги КҚ-622-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи меҳнат миграцияси жараёнларини тартибга солиш механизмларини такомиллаштириш масалалари ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолини иш билан таъминлаш, уларнинг турмуш тарзини яхшилаш ва қулайликлар яратиш мақсадида қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусий бандлик агентликлари фаолиятининг йўлга қўйилиши фуқароларнинг меҳнат мигранти сифатида хорижий давлатларда ишлаши учун шароит яратиб берди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи меҳнат мигрантлари томонидан ишлаб топилаётган маблағлар уларнинг оилавий шароитларини яхшилаши билан бир қаторда мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантиришга муайян ҳиссасини қўшмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амалга оширилаётган ишлар билан бир қаторда бугунги кунда ташқи меҳнат миграцияси жараёнларини тартибга солишда айрим камчиликлар мавжудлиги аниқланмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу сабабли ташқи меҳнат миграциясига оид амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қайта кўриб чиққан ҳолда уларни такомиллаштириш талаб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагиларга асосан «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Конституциявий Қонуннинг 16-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг ташқи меҳнат миграциясига оид амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ташқи меҳнат миграцияси жараёнларини тартибга солиш механизмларини такомиллаштириш масалалари юзасидан 1-иловага мувофиқ таркибда ишчи гуруҳ тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар ишчи гуруҳнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи меҳнат миграциясига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни инвентаризациядан ўтказиш ҳамда халқаро тажрибани ўрганиш натижасида миграция соҳасидаги энг илғор тажрибаларни Ўзбекистон миграция соҳасини ривожлантириш учун қўллаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий давлатларда меҳнат мигрантлари сифатида ишлаш истаги бўлган мамлакатимиз фуқаролари сони, улар тўғрисидаги маълумотларни таҳлил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий давлатларга меҳнат мигранти сифатида бориб, ҳозирда ноқонуний меҳнат фаолиятини юритаётган фуқароларимиз орасида ижтимоий сўровлар ўтказиш орқали уларнинг ноқонуний равишда кетганлик сабабларини ўрганиш ва келгусида уларни ўз юртига қайтариш чораларини кўриш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий давлатлар томонидан иш берувчиларнинг талабларидан келиб чиқиб, меҳнат мигрантлари учун талаб сифатида қўйилган мутахассислик йўналишларини мамлакатимизда жорий этиш ва мавжуд мутахассисликлар бўйича меҳнат мигрантларининг малакасини ошириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликни такомиллаштириш мақсадида тегишли соҳавий давлат органлари ва муассасалари, амалиётчи олимлар ҳамда фуқаролик жамияти институтлари вакилларининг таклифларини ўрганиш ва умумлаштирилган таҳлилий хулоса тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи меҳнат миграциясига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш мақсадида тегишли таклифлар ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ташқи меҳнат миграцияси жараёнларини тартибга солиш механизмларини такомиллаштириш масалалари бўйича «Йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ишчи гуруҳ (Ш. Чўллиев) ушбу Қарор ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар бўйича 2024 йил 10 февралга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашига ахборот тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур Қарор ижросини назорат қилиш Сенат Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 20 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КҚ-622-IV-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2023 йил 20 ноябрдаги КҚ-622-IV-сонли қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи меҳнат миграцияси жараёнларини тартибга солиш механизмларини такомиллаштириш масалалари юзасидан ишчи гуруҳ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

Чўллиев Шухрат Аскарович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбари

2.

Парпиев Махмуд Маматович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси аъзоси, Ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари

Ишчи гуруҳ аъзолари:

3.

Мусурманов Искандар Убайдуллаевич

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси етакчи инспектори

4.

Мирзаахмедов Зуфар Ташмухамедович

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари котибиятининг бош мутахассиси

5.

Юлдашов Мухаммадюсуф Дилмуҳаммад ўғли

Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг Ташқи меҳнат миграцияси сиёсати бошқармаси Хусусий бандлик агентликлари билан ишлаш бўлими бошлиғи

6.

Хамраев Исломжон Олимович

Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Юридик таъминлаш бўлими бош юрисконсульти

7.

Арипов Тохир Эркинович

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаментининг биринчи котиби

8.

Патхуллаев Диёр Зафарович

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаментининг учинчи котиби

9.

Саттаров Дилшод Талатович

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Халқаро-ҳуқуқий бошқармаси катта прокурори

10.

Джолдасова Сахипжамал Джалгасовна

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Юридик таъминлаш бошқармасининг Шартномавий-ҳуқуқий бўлими бошлиғи

11.

Васлиев Ахрор Анварович

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасининг Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижга чиқишларини расмийлаштириш бўлими бошлиғи

12.

Нусратуллаев Шахбоз Жуманазар ўғли

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Жиноий, маъмурий ва ижтимоий қонунчилик бошқармаси катта маслаҳатчиси

13.

Неъматов Инатилло Убайдуллаевич

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Таълим сифатини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи

14.

Алибоев Вахобжон Хасанбоевич

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг Стратегик режалаштириш ва божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш бошқармаси бош инспектори

15.

Ибрагимов Жасур Ўткир ўғли

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати бош кординатори

16.

Азизов Илдар Рафаэлевич

Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси котибияти бош маслаҳатчиси

17.

Ахмедов Миржалол Ахмедович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси котибияти етакчи маслаҳатчиси, Ишчи гуруҳ котиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда уларнинг ўрнига лавозимларига янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2023 йил 20 ноябрдаги КҚ-622-IV-сонли қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи меҳнат миграцияси билан боғлиқ муаммоларни ўрганиш ҳамда соҳага оид қонунчиликни такомиллаштириш масалалари бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Тадбир номи

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Масъуллар

1.

Ташқи меҳнат миграцияси соҳасини тартибга солувчи амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни инвентаризациядан ўтказиш.

1. Ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тўлиқ инвентаризациядан ўтказиш.

2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги мавжуд бўшлиқлар ва улар ўртасидаги ўзаро номувофиқликларни ўрганиш.

3. Инвентаризация натижалари бўйича таҳлилий маълумотнома тайёрлаш.

2023 йил 15 декабрь

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Бош прокуратура,

Ички ишлар вазирлиги

2.

Ноқонуний миграция муаммолари, хусусий бандлик агентликлари фаолияти билан боғлиқ масалаларни ўрганиш.

1. Ноқонуний миграция билан боғлиқ статистик маълумотларни ўрганиш.

2. Хусусий бандлик агентликларининг фаолияти юзасидан жамоатчилик ўртасида сўровнома ўтказиш.

3. Ижтимоий тармоқларда ташқи меҳнат миграцияси ҳамда хусусий бандлик агентликлари фаолиятига оид эълон қилинган мақолаларни ўрганиш.

4. Натижалари бўйича маълумотнома тайёрлаш.

2023 йил 20 декабрь

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Бош прокуратура,

Ички ишлар вазирлиги,

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати

3.

Хорижий давлатларга чиқиш учун визалар расмийлаштириш тартибини таҳлил қилиш.

1. Хорижий давлатларга чиқиш учун визалар расмийлаштиришга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиш ҳамда виза расмийлаштириш тартибини таҳлил қилиш.

2. Виза расмийлаштириш талабларини соддалаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

2023 йил 15 декабрь

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Бош прокуратура,

Ички ишлар вазирлиги,

Божхона қўмитаси

4.

Ҳукуматлараро ҳамкорлик доирасида ташқи меҳнат миграцияси учун истиқболли давлатлар билан икки томонлама битимлар тузиш масаласини ўрганиб чиқиш.

1. Ташқи меҳнат миграцияси учун истиқболли давлатлар рўйхатини шакллантириш.

2023 йил 15 декабрь

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги

2. Икки томонлама ҳукуматлараро битимлар орқали ўзаро келишувларга эришиш масаласини ўрганиб чиқиш ҳамда натижаси юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

2023 йил 20 декабрь

5.

Хорижий давлатлар меҳнат бозорида юқори эҳтиёж мавжуд бўлган мутахассисликларни тайёрлаш бўйича чет тиллари ва касб-ҳунарга оид ўқув курсларини ташкил қилиш чораларини кўриш.

1. Ташқи меҳнат миграцияси учун истиқболли давлатлар меҳнат бозорида юқори эҳтиёж мавжуд бўлган мутахассисликлар рўйхатини шакллантириш.

2023 йил 15 декабрь

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

2. «Ишга марҳамат» мономарказлари базасида халқаро донор ташкилотлар (KOICA, JICA ва ҳ.к.) билан биргаликда намунавий лойиҳа сифатида юқори эҳтиёж мавжуд бўлган мутахассисликлар бўйича ўқув курсларини ташкил қилиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

2023 йил 20 декабрь

3. Хорижий давлатлар меҳнат бозорида юқори эҳтиёж мавжуд бўлган мутахассисликлар бўйича Ўзбекистон фуқаролари учун қўшимча чет тиллари ўқув курсларини ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

2023 йил 25 декабрь

6.

Хорижий давлатлар меҳнат бозорида юқори эҳтиёж мавжуд бўлган мутахассисликлар бўйича бакалавр таълим йўналишларини жорий этиш механизмларини ўрганиш.

1. Олий таълим муассасаларининг фаолияти ва мавжуд техник имкониятларини ўрганиб чиқиш.

2023 йил 15 декабрь

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги

2. Олий таълим муассасаларида ташқи меҳнат миграцияси учун истиқболли давлатлар меҳнат бозорида юқори эҳтиёж мавжуд бўлган мутахассисликлар бўйича интенсив (қисқа муддатга мўлжалланган) бакалавр таълим йўналишларини жорий этиш масаласини кўриб чиқиш.

2023 йил 20 декабрь

3. Натижалари бўйича маълумотнома ҳамда таклифлар тайёрлаш.

2023 йил 25 декабрь

7.

Ташқи меҳнат миграцияси соҳасига оид халқаро тажрибани ўрганиш.

1. Ташқи меҳнат миграцияси соҳасига оид ривожланган хорижий мамлакатлар қонунчилиги ва тажрибасини таҳлил қилиш.

2. Ҳуқуқни қўллаш амалиётида самарали натижа кўрсатган қонунчилик нормаларини миллий қонунчилигимизга имплементация қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

2023 йил 30 декабрь

Адлия вазирлиги,

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги, Бош прокуратура,

Ички ишлар вазирлиги

8.

Ташқи меҳнат миграцияси соҳасига оид қонунчиликни такомиллаштириш.

1. Ташқи меҳнат миграцияси соҳасига оид қонунчиликни такомиллаштириш мақсадида амалиётчилар, экспертлар, олимлар ва мутахассислар, шунингдек, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирокида семинар ҳамда давра суҳбатлари ташкил этиш.

2024 йил 15 январь

Адлия вазирлиги,

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Бош прокуратура,

Ички ишлар вазирлиги,

Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси

2. Семинар ҳамда давра суҳбатларида иштирокчилар томонидан берилган таклиф ва тавсияларни таҳлил қилиш.

2024 йил 20 январь

3. Давлатнинг миграция сиёсати йўналишида 2030 йилгача бўлган стратегия лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2024 йил 25 январь

4. Ташқи меҳнат миграцияси соҳасига оид амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш юзасидан дастлабки қонун лойиҳаси ишлаб чиқиш. Бунда қу?идаги масалаларни қайта кўриб чиқиш ва уларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш:

- шахсларни Ўзбекистон Республикасидан ташқарида ишга жойлаштириш бўйича хизматлар учун ҳақ ундириш;

- хусусий бандлик агентликлари томонидан хизматлар кўрсатиш учун захира сифатида жамғармага ўтказиладиган маблағ миқдорини оптималлаштириш масаласини ўрганиш.

5. Дастлабки қонун лойиҳаси юзасидан тушунтириш хати, таққослама жадвал ва бошқа материаллар тайёрлаш.

2024 йил 1 февраль