30.11.2023 йилдаги ПҚ-384-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Хоразм вилоятида қуввати 100 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қуриш ва бошқариш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр энергиясини ишлаб чиқариш манбаларини диверсификациялаш, аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларининг энергия ресурсларига ортиб бораётган эҳтиёжини таъминлаш, электр энергиясини ишлаб чиқаришда табиий газдан фойдаланишни камайтириш ҳамда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш кўламини кенгайтириш учун тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Халқаро молия корпорациясининг молиявий ва техник кўмагида Ўзбекистон Республикасининг «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги Қонуни асосида «Хоразм вилоятида қуввати 100 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қуриш ва бошқариш» лойиҳасини (кейинги ўринларда — Лойиҳа) молиялаштириш, лойиҳалаштириш, қуриш, ишга тушириш ва синовдан ўтказиш, унга эгалик қилиш, техник хизмат кўрсатиш ва ундан фойдаланиш, ишлаб чиқарилган электр энергиясини етказиб бериш (сотиш), шунингдек, қуёш фотоэлектр станциясини ягона электр энергетика тизимига улаш учун қуриладиган ҳаво электр узатиш тармоқлари ва бошқа электр иншоотларини барпо этиш бўйича халқаро тендер натижаларига кўра:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) «Voltalia» (Франция) компанияси тендер ғолиби (кейинги ўринларда — Тендер ғолиби) деб топилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Тендер ғолиби томонидан Лойиҳани амалга ошириш учун хусусий шерик сифатида Ўзбекистон Республикасида «Sarimay Solar» МЧЖ ХК (кейинги ўринларда — Хусусий шерик) таъсис этилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Тендер ғолиби номидан Хусусий шерик ўртасида 2023 йил 5 апрелда Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги битим тузилганлиги ҳамда унга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳани амалга оширишнинг бутун даври мобайнида Хоразм вилоятида қуввати 100 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини Хусусий шерик лойиҳалаштириши, молиялаштириши, қуриши ва эксплуатация қилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарларни ўз зиммасига олган ҳолда, дастлабки баҳолаш бўйича жами 68 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ (кейинги ўринларда — Давлат шериги) ва Хусусий шерик ўртасида 2023 йил 5 апрелда Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисида битим имзоланганлиги ҳамда унга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусий шерик ишлаб чиқарилган электр энергиясини Давлат шеригига кафолатланган тарзда сотиш мажбуриятини олиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусий шерик қурилиш давридаги ўз мажбуриятлари лозим даражада бажарилишининг таъминоти сифатида 20 млн АҚШ доллари миқдорида биринчи даражали хорижий банк кафолатини тақдим этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусий шерик Лойиҳа доирасида қуёш фотоэлектр станциясини ягона электр энергияси тармоғига улаш учун қуриладиган ҳаво электр узатиш тармоқларини қуриш ҳамда ишга туширилгандан сўнг уларни Давлат шеригига топшириш мажбуриятини ўз зиммасига олиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат шериги 25 йил давомида электр энергиясини кафолатланган тарзда харид қилиш мажбуриятини олиши ва электр энергияси учун тўловни миллий валютада амалга ошириши маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Тендер ғолиби номидан Хусусий шерик ўртасида имзоланган Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги битим тасдиқлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат шериги ва Хусусий шерик ўртасида тузилган Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги битим ва Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим доирасида ишлаб чиқарилган 1 киловатт/соат электр энергияси учун хорижий валютада деноминацияланган 2,888 АҚШ центи миқдорида тариф ўрнатилганлиги белгилаб қўйилсин ҳамда Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги ва Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимларда кўрсатилган шартларга кўра тўлов нархларининг АҚШ долларига боғланишига рухсат берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагиларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт ва молия вазирига Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг аккредитив очадиган хорижий банк олдидаги тўлов мажбуриятлари Осиё тараққиёт банки, Жаҳон банки ёки Европа тикланиш ва тараққиёт банки кафолати орқали бажарилган тақдирда, мазкур банк билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига мақбул шаклдаги ушбу банк харажатларини қоплаш тўғрисидаги битимни имзолаш ваколати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Энергетика вазирлиги ҳамда Давлат шеригига Хусусий шерик томонидан Лойиҳани амалга ошириш доирасида имзоланган битимлар бўйича мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда, Хусусий шерик ва Тендер ғолиби ҳуқуқини Лойиҳани молиялаштиришда иштирок этадиган бошқа кредиторларга тўғридан-тўғри ўтказиш юзасидан битимлар тузиш ҳуқуқи берилсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 августдаги ПҚ-299-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Давлат шеригига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусий шерик билан биргаликда Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимда белгиланган тартиб-таомилларга мувофиқ Лойиҳани амалга ошириш учун халқаро мустақил инжиниринг компаниясини ва бошқа маслаҳатчиларни тўғридан-тўғри шартномалар тузган ҳолда жалб қилишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусий шерик томонидан ишлаб чиқариладиган электр энергиясини уч ой мобайнида сотиб олиш мажбурияти бажарилишининг таъминоти сифатида Хусусий шерик фойдасига чет эл банкининг чет эл валютасида тасдиқланган ва тикланадиган аккредитивини очишга рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Лойиҳани амалга ошириш доирасида Хусусий шерикка, барча солиқлар ва йиғимлар тўланган ҳолда, Лойиҳани молиялаштириш доирасида қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет эл валютасида маблағлар олиш ва улардан фойдаланиш (шу жумладан, чет эл валютасида кредит тушумлари) учун чет элдаги хорижий банкларда банк ҳисобварақларини очиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасидан ташқарида бўлган хорижий пудрат ташкилотлари, етказиб берувчилар ёки хорижий кредиторларга тўловларни Ўзбекистон Республикасидаги банк ҳисобварақлари орқали ўтказмасдан, тўғридан-тўғри амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Лойиҳа доирасида қуёш фотоэлектр панелларини ўрнатиш билан боғлиқ қурилиш ва ер ишларини бажариш, бино ва иншоотлар пойдеворларини лойиҳалаштириш нормалари ва қоидалари Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимга мувофиқ халқаро стандартлар билан тартибга солиниши белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Энергетика вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлигининг Лойиҳани амалга ошириш учун ажратиладиган Хоразм вилояти Тупроққалъа тумани ҳудудидаги иловага мувофиқ жами 182,99 гектар ер участкасини қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси Хоразм вилояти ҳокимлиги билан биргаликда ўн кун муддатда мазкур ер участкасини туман ҳокимлиги захирасига қайтарсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Хоразм вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги ва Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимларда кўрсатилган шартларга мос келадиган, аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларининг энергия ресурсларига ортиб бораётган эҳтиёжини таъминлаш мақсадида қуёш фотоэлектр станцияси ҳамда унинг фаолиятини таъминлашга хизмат қилувчи ҳаво электр узатиш тармоқлари учун зарур бўлган ер участкалари Энергетика вазирлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Энергетика вазирлиги мазкур бандга асосан ўзига берилган тегишли ер участкаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуёш фотоэлектр станциясини қуриш учун Лойиҳани амалга ошириш муддатига тенг даврга Хусусий шерикка;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳаво электр узатиш тармоқларини қуриш учун Давлат шеригига ижарага берилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Лойиҳани амалга ошириш доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур қарорга мувофиқ қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифаси ўзгартирилиши муносабати билан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги ўрнини қоплаш бўйича компенсация тўловлари ундирилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусий шерик томонидан ер участкалари учун тўланадиган ижара тўлови миқдори ер солиғи миқдорига тенглаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Хусусий шерикнинг буюртманомасига биноан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи ишлар вазирлиги — Лойиҳани амалга ошириш доирасида жалб қилинадиган хорижий мутахассислар учун кириш визалари, зарур ҳолларда, Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортида белгиланган тартибда расмийлаштирилишини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар вазирлиги — Хусусий шерик ва Лойиҳа доирасида жалб қилинадиган пудрат ташкилотларининг хорижий мутахассислари ҳамда уларнинг оила аъзоларига кўп марталик виза муддатлари узайтирилишини, шунингдек, турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилиши ва унинг муддати узайтирилишини;
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги — Лойиҳани амалга ошириш доирасида жалб этиладиган хорижий мутахассисларга (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасида бундай мутахассислар бўлмаган тақдирда) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) белгиланган тартибда таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Энергетика вазирлиги билан биргаликда Лойиҳа амалга оширилиши, шунингдек, томонларнинг Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги ва Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимлар доирасидаги мажбуриятлари бажарилиши устидан доимий назорат ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Адлия вазирлиги Лойиҳани амалга ошириш доирасида Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги битим ҳамда унинг қоидаларига мувофиқ имзоланган битимлар юзасидан юридик хулосалар берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Кадастр агентлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда мазкур қарорнинг иловасига асосан Ер ресурсларининг ҳолати тўғрисидаги миллий ҳисоботга тегишли ўзгартиришлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Лойиҳа ҳужжатлари белгиланган тартибда экологик экспертизадан ўтказилишини ва Лойиҳани амалга оширишда табиатни муҳофаза қилишга оид қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб энергетика вазири Ж.Т. Мирзамаҳмудов белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор ижроси учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 30 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-384-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 30 ноябрдаги ПҚ-384-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Хоразм вилоятида қуввати 100 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қуриш ва бошқариш» лойиҳасини амалга ошириш доирасида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказилаётган ер участкалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ҳудуд номи

Ердан фойдаланувчи номи

Контур рақами

Жами ер участкаси

(гектар)

Шундан

яйлов ва пичанзорлар

(гектар)

бошқа ерлар

(гектар)

Тупроққалъа тумани, «Нукус» МФЙ

Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси

4223қ

133,25

133,25

4219қ

44,0

44,0

4225қ

0,16

0,16

4213қ

5,58

5,58

Жами

182,99

182,83

0,16

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.12.2023 й., 07/23/384/0919-сон; 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)