Ҳужжат кучини йўқотган 03.05.2000 19.03.1999 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 678
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Низоми, 19.03.1999 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 678
Кучга кириш санаси
19.03.1999
Ҳужжат кучини йўқотган 03.05.2000
Ҳужжат 26.04.1999 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«ТАСДИҚЛАНДИ»
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви 1998 йил 24 январь 1-сон баённома
№ 377

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ТОМОНИДАН АҲОЛИГА ИСТЕЪМОЛ КРЕДИТИ БЕРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низом
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 19 мартда 678-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
 LexUZ шарҳи
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2000 йил 19 апрелдаги 17-21/287-сонли хатига мувофиқ ўз кучини йўқотган ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2000 йил 3 майдаги буйруғига асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунлари ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ равишда ишлаб чиқилган бўлиб, тижорат банклари томонидан аҳолига истеъмол кредити бериш ва қайтариш жараёнларини тартибга солади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Истеъмол кредити –– бу аҳолининг истеъмол талабларини қондиришга ёрдам берувчи кредитдир ва уй-рўзғор буюмлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
радио-электрон ва бошқа маиший асбоб-ускуналар, мебеллар, интерьер буюмлари, турар жойни таъмирлаш билан боғлиқ товарларни харид қилиш учун 3 йилгача бўлган муддатга берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Истеъмол кредити фақат балоғат ёшига етган ва муомала лаёқатига эга, доимий яшаш жойида рўйхатдан ўтган, шунингдек доимий иш, ўз фаолиятидан олинадиган даромадга эга бўлган ёки қарилик нафақаси оладиган фуқароларгагина берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат банклари томонидан ўзининг ходимларига истеъмол кредити берилиши тақиқланади.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 1998 йил 24 январдаги 377-1-сонли 1-сон қўшимчага мувофиқ киритилган(рўйхат № 678-1, 26.04.1999 й.)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Истеъмол кредити тижорат асосида қайтарилиш, тўловлилик, таъминланганлик ва мақсадга мувофиқ тарзда фойдаланиш тамойилларига риоя қилинган тарзда шартнома асосида берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат банклари ўз кредит сиёсатига мос равишда мазкур Низом асосида ва унга зид бўлмаган тарзда истеъмол кредити беришни тартибга солувчи ички қоидаларини ишлаб чиқишга ҳақлидирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Банк кредитни қимматли қоғозлар ёки мижозга тегишли бўлган мулк, шу жумладан, қимматбаҳо буюмларни гаровга олган ҳолда беради. Гаровни баҳолаш ва расмийлаштириш, шунингдек, нотариал тасдиқлаш ва рўйхатга олиш амалдаги қонунчилик асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк мижоз томонидан тақдим қилинган, кредит қайтарилишини таъминлашнинг қуйидаги шаклларини ҳам таъминот сифатида қабул қилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарз олувчининг депозитлари ва қимматли қоғозлари жойлашган бошқа банк кафолати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликда белгиланган тартибда суғурта компаниясининг қарз олувчига келгусида тўланадиган суғурта суммалари ҳисобига кафолати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа жисмоний ёки юридик шахснинг кафиллиги. Бу ҳолда банк томонидан лозим бўлган тақдирда берилган ссудани қайтара олиш лаёқатини аниқлаш учун кафиллик берувчининг молиявий имкониятлари ўрганиб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қарз олувчи томонидан кредит олиш учун банкка қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши шарт бўлган кредит буюртмаси (1-илова) топширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижознинг фамилияси, исми, отасининг исми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
яшаш жойи манзили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сўралаётган кредитнинг мақсади ва муддати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижоз тўғрисида маълумот (фаолият тури, даромадлар ва шу кабилар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мўлжалланаётган харид тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит қайтарилишининг таъминоти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буюртма мижоз томонидан имзоланиши ва санаси қўйилган бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Буюртмани кўриб чиқиш пайтида қуйидагилар таҳлил қилиниши шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит сўралаётган мақсаднинг қонунийлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит сўровчи иш билан бандлигининг ва яшаш жойининг мунтазамлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маълумотларнинг ўзаро мувофиқлиги, яъни кредит буюртмасида кўрсатилган барча маълумотлар ва бошқа ахборот манбаларидан олинган маълумотларнинг ўзаро мос келиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит қайтарилиш истиқболининг ишончлилиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Банк, бериладиган кредит бўйича асосий қарз ва фоизларнинг ўз вақтида ва тўла қайтарилишига ишонч ҳосил қилиши керак. Қарз олувчи даромадлари ва активлари (қимматли қоғозлар ёки жамғарма депозитлар) ҳажми, шунингдек, қарз олувчининг кредит қайтарилишини таъминоти сифатида тақдим этган кафолат ёки кафиллик суммалари кредит бўйича асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизларининг қайтарилиши учун етарли бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Буюртмачи ушбу банкда ссуда ҳисобварағини биринчи марта очаётган бўлса, банк мижознинг кредит тарихини ўрганиб чиқиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Кредит буюртмаси асосида банк томонидан буюртмачининг тўловга лаёқатлилиги ўрганиб чиқилади. Ушбу мақсадда буюртмачи томонидан банкка ўз даромадлари тўғрисидаги иш жойидан ёки ижтимоий таъминот органидан олинган маълумотномани топшириши керак. Банк томонидан уларнинг миқдори ва мунтазамлиги таҳлил қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, буюртмачи томонидан банкка ушбу жойда муқим яшаш муддати ва оила аъзоларининг сони, оила аъзоларининг даромади кўрсатилган яшаш жойидаги идора (маҳалла қўмитаси, турар-жойни эксплуатация қилиш идораси ва ҳоказо)дан берилган маълумотнома топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу маълумотлар асосида банк томонидан қарз олувчи оиласининг жон бошига ҳисобланган даромади ҳисобга олинган ҳолда кредитни қайтарилиш имкониятлари таҳлил қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буюртмачи томонидан унинг қимматли қоғозлар шаклидаги активлари ҳисобга олинган ҳолларда қимматли қоғозларни уларни рўйхатга олиш ёки сақлаш учун қабул қилган орган томонидан тасдиқланган рўйхати тақдим этилади. Банк мижоз тасарруфидаги қимматли қоғозлар ликвидлиги ва ишончлилигини таҳлил қилади ва уларнинг ушбу ссуданинг таъминоти сифатида қабул қилиниши мумкинлиги тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк томонидан берилаётган кредитнинг таъминоти сифатида қабул қилинган қимматли қоғозлар, қимматбаҳо буюмлар ва бошқа мулк 94501 –– «Гаров таъминоти сифатидаги қимматли қоғозлар» ва 94502 –– «Гаров таъминоти сифатидаги мулк ва мулкий ҳуқуқлар (талаблар)» кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисоб рақамларига кирим қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қоидаларда кўзда тутилган ҳужжатларнинг барчаси тақдим этилгандан кейин банк уларни 3 иш кунида кўриб чиқиши шарт. Баъзи ҳолларда тақдим этилган маълумотларни қўшимча текшириш зарурати вужудга келган тақдирда банк томонидан аризаларни кўриб чиқиш муддатини 1 ойгача узайтириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб кредит бермасликка қарор қилинган тақдирда, банк кредит сўраб мурожаат этган буюртмачига бу ҳақда асосланган рад жавобини ёзма равишда бериши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мижознинг тўловга лаёқатлилиги ижобий баҳоланган ҳолда 3 иш кунидан кечиктирмасдан банк ва мижоз ўртасида икки нусхада мазкур Низомнинг 2-иловасида берилган шаклда кредит шартномаси тузилади. Шартноманинг бир нусхаси қарз олувчига берилади, иккинчиси банкда қолади. Шартноманинг ҳар бир нусхаси тенг юридик кучга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Кредит шартномасида қуйидагилар кўрсатилиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижознинг исми-шарифи, отасининг исми ва банкнинг тўлиқ номи, уларнинг почта манзиллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит берилиши мақсади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит суммаси, қайтарилиш муддати ва тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайтарилиш манбаалари ва таъминот шакллари (гаров, кафолат, кафиллик ва амалдаги қоидаларда кўзда тутилган бошқа турлари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит учун фоизлар, ҳисоблаш ва тўлаш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзаро мажбуриятлар ва томонларнинг шартнома шартларига риоя қилишдаги жавобгарлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартнома шартлари бажарилмаган ҳолларда қўлланиладиган таъсир чоралари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредитдан мақсадли фойдаланишни назорат қилиш усуллари ва мақсадга хилоф ишлатилганлиги аниқланган ҳолларда қўлланиладиган жазо чоралари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартноманинг амал қилиш муддати ва уни бекор қилиш шартлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчиликда кўзда тутилган бошқа шартлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
томонлар имзоси ва банк муҳри.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Кредит шартномаси имзоланиб қарз олувчига шахсий ссуда ҳисобварағи очилгандан кейин мазкур ҳисобварағи орқали ўтаётган маблағларни тезкор назоратини таъминлаш мақсадида «Қарздорнинг кредит карточкаси» очилади (3-илова).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Кредитдан фойдаланганлик учун мижоз банкка ҳақ тўлайди. Кредитдан фойдаланганлик учун тўлов миқдори –– фоиз ставкаси банк ва қарз олувчи ўртасидаги шартномада белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Кредит шартномаси тузилгандан кейин банк қарз олувчининг қилган хариди учун 3 иш кунида тўловни амалга ошириши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истеъмол кредитини бериш қарздорнинг шахсий ссуда ҳисобварағидан унинг топшириғига кўра счётлар, мол юк хатлари ва бошқа ҳужжатлар асосида сотувчининг банк ҳисобварағига нақд пулсиз ўтказиш асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк томонидан истеъмол кредити ҳисоб-китоб чеклари орқали ҳам берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истеъмол кредитини нақд пул билан бериш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Қарз олувчи жисмоний шахсга истеъмол кредитини бериш Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 18 ноябрда 539-рақам билан Давлат рўйхатига олинган Марказий банкнинг 1998 йил 22 августдаги 1-сонли «Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисида»ги йўриқномада кўзда тутилган тартибда унга шахсий ссуда ҳисобварағи очиш йўли билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Фоизлар ссуда ҳисобварағининг амалдаги (камайиб борувчи) қолдиғига кўра шартномада келишилган ставка билан ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Банк томонидан кредит шартномасида белгиланган шартлардан келиб чиққан ҳолда қарздор томонидан кредитни ва унга ҳисобланган фоизларни қайтаришнинг жадвали тузилади ва у кредит шартномасининг таркибий қисми сифатида унга илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Қарздор томонидан олинган кредит муддатидан олдин қайтарилган тақдирда у айни пайтда кредитдан фойдаланганлик муддати учун ҳисобланган фоизларни ҳам қўшиб тўлаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Банклар берилган кредитдан мақсадли тарзда фойдаланилишни назорат қилишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Берилган кредитлардан мақсадли фойдаланишни назорат қилиш банк томонидан қарз олувчининг савдо ташкилотларининг муҳри, сотилиш муддати қўйилган товар счётларини тақдим этиш ва жойига чиқиб текшириш орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мижоз томонидан кредит бошқа мақсадларда фойдаланилгани аниқланган ҳолда банк гаровга олинган мулк ёки кредит қайтарилиши таъминотининг бошқа шаклларига ўз ҳуқуқини қонунчиликда белгиланган тартибда амалга ошириш йўли билан берилган кредитнинг тегишли қисмини муддатдан олдин қайтариб олиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Истеъмол кредитининг қайтариш манбаи қарздорнинг даромади ҳисобланади. Кредит бўйича қарз ва унга ҳисобланган фоизлар кредит шартномасида кўзда тутилган шартларга биноан банк кассасига бирданига тўлалигича, бўлиб-бўлиб тўлаш ёки қарздорнинг ойлик маошидан ссуда ҳисобварағига ҳар ойда тўловлар ўтказиш орқали амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Агар мижоз ўз фаолияти турига кўра барқарор даромадга эга бўлса кредитни қайтариш одатда ҳар ойда мунтазам равишда тенг миқдордаги маблағларни ссуда ҳисобварағига ўтказиш туриш орқали амалга оширилади. Ҳар бир тўлов асосий қарз ва фоизларнинг қопланишидан иборат бўлиб, асосий қарзни қоплаш қисми ссуда ҳисобварағининг ўзига ва фоизларни тўлови эса банк даромадига йўналтиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк раиси ўринбосари А. ҚОДИРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-ИЛОВА
(намунавий шакл)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истеъмол мақсадига кредит олиш учун буюртма
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎‎‎‎__________________________________________________________________ тижорат банки
‎(банк номи)

_______________________________________________________________ манзилида яшовчи

‎‎паспорти _______________________________________________________________________
‎‎

(серияси, рақами, ким томонидан ва қачон берилган)‎‎

‎‎____________________________________________________________________________дан

‎‎(ариза берувчининг фамилияси, исми-шарифи, туғилган йили)

‎‎Менга _________________________________________________________________________

‎___________________________________________________________________________учун

(кредит мақсади)‎‎

‎‎_______________________________________________________________________миқдорда
‎ (кредит суммаси)

_______________________________________________________________________ муддатга
‎ (ойлар сони)

‎‎________________________________________________________________ таъминоти остида
‎ (таъминот тури)

‎‎истеъмол мақсади учун кредит беришингизни сўрайман.‎

‎‎
____Менга берилган кредит қийматини ўз вақтида ва тўлиқ қайтарилишига кафолат бераман.

____________________________________________________________ҳужжат илова қилинади:

‎‎‎1) оила таркиби тўғрисида яшаш жойидан маълумотнома;
‎2) иш жойидан даромад ва мазкур ташкилотда қачондан буён ишлаётганлиги тўғрисида маълумотнома;
‎‎3) солиқ идорасининг даромадни тасдиқловчи маълумотномаси (агар доимий иш жойига эга бўлмаса).


‎_‎‎_________________________
‎ (сана)


‎_____________________________
(имзо)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истеъмол кредити бериш учун кредит шартномаси (намунавий шакл)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низом асосида фаолият юритувчи _________________________________________________
‎‎______________________________________________________________________ тижорат
‎‎банки, бундан кейин «Банк» деб юритилади, унинг раҳбари

‎‎________________________________________________________________, бир томондан
‎ (исми-шарифи, отасининг исми)

‎ва ____________________________________________________________________ яшовчи
‎(қарз олувчининг яшаш манзили)

‎‎_____________________________________________________________________, иккинчи
(қарз олувчининг исми, шарифи, отасининг исми)

‎‎томондан қуйидагилар тўғрисида ўзаро шартнома туздилар.


‎‎‎1. Банк мажбуриятлари:

1.1. Қарз олувчига _________________________________________________________ учун
(кредит олиш мақсади) ‎‎

‎‎_________________________________________________________________сўм миқдорида
(суммаси рақамда ва ёзув билан)

‎‎______________________________________________________________________муддатга
‎‎йиллик _____________ фоиз ҳисобидан ҳақ тўлаш шарти билан кредит беришни.
‎‎
‎1.2. Кредит бериш учун _____________________________________________________ ссуда
‎ ҳисоб рақами очиш

‎‎Кредит _______________________________________________________________________
(кўрсатилган хизматлар, бажарилган ишлар, сотиб олинган __________________________________________________________________
‎ товарлар учун пул ўтказиш йўли билан бирданига ёки қисмларга _______________________________________________________________________ йўли
‎ бўлиб нақд пулсиз ўтказиш, ҳисоб-китоб чеклари бериш)

‎билан берилади. ‎

‎‎2. Қарздор мажбуриятлари:

‎‎2.1. 199__ йил «___»___________гача муддатда олинган кредитни _____________________________________________________________ мақсадга ишлатиш.
‎‎2.2. Олинган кредитни ва унга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда қайтаришни таъминлаш мақсадида амалдаги қонунчилик талаблари асосида расмийлаштирилган _____________________________________________________________________________
‎ ________________________________________________________________ кўринишидаги

‎‎(гаров, кафиллик, кафолат хати ва бошқалар)

‎‎таъминотни тақдим этмоқ йўли билан шартнома шартларини бажариш.‎
‎‎2.3. Олинган кредит, шунингдек, унга ҳисобланган фоизларни мазкур шартномада кўзда тутилган муддатларда ___________________________________________________________________
‎ ____________________________________________________________________________‎

‎‎(маошдан ушлаб қолиш ёки бошқа даромадлардан тўловлар)

‎‎йўли билан қайтариш.‎
‎‎2.4. Фойдаланилган кредит учун банкка йиллик ____ фоиз ҳисобидан тўловни 199__ йил
‎«___»___________ дан бошлаб кредитни қайтариш жадвали асосида амалга ошириш.
‎‎2.5. Ўз вақтида қайтарилмаган кредит учун банкка йиллик _____ фоиз миқдорда жарима тўлаш ва бунда ҳисобланган фоизларни биринчи навбатда тўлаш.
‎‎2.6. Банкка олинган кредитларнинг ўз мақсадида фойдаланилганини исботи сифатида талаб қилинган ҳужжатларни тақдим этиш ва жойига чиқиб текширувни амалга оширишига ёрдам бериш.
‎‎2.7. Олинган кредитни бошқа мақсадларга ишлатилганида банкка бошқа мақсадга ишлатилган кредит суммасидан ________ фоиз миқдорида жарима тўлаш.
‎‎2.8. Яшаш жойи, иш жойи, исми-шарифи ўзгарганда ва бошқа мазкур шартнома бўйича мажбуриятларини бажаришга халал берадиган ҳолатлар вужудга келган тақдирда дарҳол банкга хабар бериш.


‎‎‎Шартнома бўйича бошқа шартлар:
‎_______________________________________________________________________

‎‎___________________________________________________________________
‎___________________________________________________________________
‎‎
____Шартноманинг амал қилиш муддати уни имзоланган кунидан кредитнинг ва унга ҳисобланган фоизларнинг ва бошқа тўловларнинг тўлиқ қайтарилган кунигача давом этади.
____‎‎Мазкур шартномага ўзгартиришлар, унга қўшимча келишувлар имзолаш йўли билан амалга оширилади ва у шартноманинг таркибий қисми ҳисобланади.‎‎



‎‎Банк
‎(имзо, думалоқ муҳр)
‎(манзили) ‎‎



‎Қарз олувчи
‎(имзо)
‎(манзили) ‎‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мижознинг кредит варағи (олд томони)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎______________________________________ тижорат банки

‎ Кредит нозири ______________________________________

Сана‎

Мижознинг фамилияси, исми-шарифи ‎

Ҳисобварақ ‎рақами

Кредит
‎суммаси ‎

Кредит ‎суммаси ‎‎

Кредит учун фоиз ‎

Фоиз суммаси‎

Таъминот тўғрисида маълумотлар ‎

Қайтариш тўғрисида белгилашлар‎







‎Кредит варағи _______________________________________ ёпилди ‎‎

‎(сана)‎




‎‎‎(орқа томони)

Мижознинг исми-шарифи, отасининг исми‎‎

Паспорт маълумотлари (серияси, рақами, ким томонидан қачон берилган)‎‎

‎‎Яшаш жойи,
‎уй телефони

Иш жойи, хизмат телефони‎

Кредит мақсади ‎

Кредит қанча муддатга берилган‎






‎Кредит варағи __________________________________ очилган
‎‎(сана)