06.11.2023 йилдаги 3670-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Олий Мажлис Сенати Кенгашининг қўшма қарори, 06.11.2023 йилдаги 3670-IV-сон
Кучга кириш санаси
06.11.2023
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшма қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчиликни янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлаштириш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий қонунчиликни янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси талаблари асосида такомиллаштириш, янгиланган Конституцияни сўзсиз ва тўлиқ амалга ошириш, унда мустаҳкамланган устувор принципларни янги Ўзбекистоннинг улуғвор тараққиётига ҳамоҳанг тарзда рўёбга чиқариш, янгича конституциявий-ҳуқуқий шароитларда давлат органларининг фаолиятини йўлга қўйиш, фуқаролар ўз ҳаётида Конституциянинг халқчил руҳини яққол ҳис этиб туришини таъминлаш борасида қонунчилик базасини мустаҳкамлаш мақсадида, 2023 йил 30 апрелда бўлиб ўтган референдумда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 9 ва 10-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қиладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 9-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан манфаатдор давлат органлари билан биргаликда қонунчиликни янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига киритилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қонунчиликни янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури (бундан буён матнда чора-тадбирлар дастури деб юритилади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўмиталари ўзларининг фаолият йўналишларидан келиб чиқиб, чора-тадбирлар дастурининг бажарилишини назорат қилиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси ҳамда Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чора-тадбирлар дастурида белгиланган бандларнинг вазирлик ва идоралар томонидан бажарилишини мувофиқлаштириб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чора-тадбирлар дастурида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан ҳар чоракда тегишинча Қонунчилик палатасига ва Сенатга ахборот киритиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу Қўшма қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари А. Саидов ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу Қўшма қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 6 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3670-IV-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 6 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КҚ-616-IV-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2023 йил 6 ноябрдаги 3670-IV/КҚ-616-IV-сон Қўшма қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчиликни янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлаштириш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг нормаси

Қайта кўриб чиқиладиган ёки янги қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжат

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Асосий принциплар

1.

Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади.

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принцип ва нормалари билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқий тизимининг таркибий қисмидир.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг қонунида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаси қоидалари қўлланилади.

Давлат ва унинг органлари, бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда фуқаролар Конституция ва қонунларга мувофиқ иш юритадилар.

(15-модда)

Қуйидаги қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилади:

1. «Халқаро шартномалар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни.

2. «Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсий фаолияти концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни.

3. «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни.

2024 йил февраль

Ташқи ишлар вазирлиги

2024 йил февраль

Адлия вазирлиги

2.

Ўзбекистон Республикаси халқаро муносабатларнинг тўла ҳуқуқли субъектидир.

Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати давлатларнинг суверен тенглиги, куч ишлатмаслик ёки куч билан таҳдид қилмаслик, чегараларнинг бузилмаслиги, давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги, низоларни тинч йўл билан ҳал этиш, бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик принципларига ҳамда халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган бошқа принцип ва нормаларига асосланади.

(17-модда)

Куйидаги қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилади:

1. «Ўзбекистон Республикасининг Ташқи сиёсий фаолияти концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни.

2024 йил февраль

Ташқи ишлар вазирлиги

2. «Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа доктринаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни.

2024 йил февраль

Мудофаа вазирлиги

3.

Ўзбекистон Республикаси давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан икки ва кўп томонлама муносабатларни ҳар тарафлама ривожлантиришга қаратилган тинчликсевар ташқи сиёсатни амалга оширади.

Ўзбекистон Республикаси давлатнинг, халқнинг олий манфаатларидан, унинг фаровонлиги ва хавфсизлигидан келиб чиққан ҳолда иттифоқлар тузиши, ҳамдўстликларга ва бошқа давлатлараро тузилмаларга кириши ҳамда улардан чиқиши мумкин.

(18-модда)

«Ўзбекистон Республикасининг Ташқи сиёсий фаолияти концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилади.

2024 йил февраль

Ташқи ишлар вазирлиги

II. Инсон ва фуқаронинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари

4.

Ўзбекистон Республикасида инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларига биноан ҳамда ушбу Конституцияга мувофиқ эътироф этилади ва кафолатланади. Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳар кимга туғилганидан бошлаб тегишли бўлади.

Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар.

Имтиёзлар фақат қонунга мувофиқ белгиланади ва ижтимоий адолат принципларига мос бўлиши шарт.

(19-модда)

Қуйидаги кодекс ва қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилади:

1. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси.

2. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси.

3. «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни.

4. «Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни.

5. «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни.

6. «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни.

7. «Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни.

8. «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни.

2024 йил январь

Адлия вазирлиги,

Бош прокуратура,

Олий суд,

Ички ишлар вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

5.

Ўзбекистон Республикаси фуқароси ва давлат бир-бирига нисбатан ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлар билан боғлиқдир.

Инсоннинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсиздир ҳамда улардан суд қарорисиз маҳрум этишга ёки уларни чеклаб қўйишга ҳеч ким ҳақли эмас.

Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари бевосита амал қилади. Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари қонунларнинг, давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, уларнинг мансабдор шахслари фаолиятининг моҳияти ва мазмунини белгилайди.

Давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керак.

Инсон билан давлат органларининг ўзаро муносабатларида юзага келадиган қонунчиликдаги барча зиддиятлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин этилади.

(20-модда)

Қуйидаги кодекс ва қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилади:

1. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси.

2. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси.

2024 йил февраль

Бош прокуратура,

Олий суд,

Ички ишлар вазирлиги,

Адлия вазирлиги

3. Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси.

4. «Прокуратура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни.

5. «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни.

6. «Ички ишлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни.

7. «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни.

8. «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни.

9. «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни.

10. «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни.

11. «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни.

2024 йил февраль

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Бизнес-омбудсман,

Савдо-саноат палатаси,

Бош прокуратура,

Олий суд,

Миллий гвардия,

Солиқ қўмитаси,

Божхона қўмитаси,

Адлия вазирлиги

6.

Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам ўз фуқароларини ҳимоя қилиш ва уларга ҳомийлик кўрсатишни кафолатлайди.

Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ўзбекистондан ташқарига мажбурий чиқариб юборилиши ёки бошқа давлатга бериб юборилиши мумкин эмас.

Давлат хорижда яшаётган ватандошлар билан алоқаларни сақлаб қолиш хамда ривожлантириш тўғрисида халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ ғамхўрлик қилади.

(23-модда)

«Хориждаги ватандошларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш назарда тутилади.

2024 йил май

Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси

7.

Жиноят содир этганликда айбланаётган шахс унинг айби қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланади. Айбланувчига ўзини ҳимоя қилиш учун барча имкониятлар таъминланади.

Айбдорликка оид барча шубҳалар, агар уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал қилиниши керак.

Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўзининг айбсизлигини исботлаши шарт эмас ва исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин.

Ҳеч ким ўзига ва яқин қариндошларига қарши гувоҳлик беришга мажбур эмас.

Агар шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмас.

Озодликдан маҳрум этилган шахслар ўзига нисбатан инсоний муомалада бўлиниши ҳамда инсон шахсига хос бўлган шаъни ва қадр-қиммати ҳурмат қилиниши ҳуқуқига эга.

Шахснинг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлиши мумкин эмас.

(28-модда)

Қуйидаги қонун ва кодексларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилади:

1. «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни.

2. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси.

2024 йил февраль

Олий суд,

Бош прокуратура

3. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси.

2024 йил февраль

Бош прокуратура,

Адлия вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги

4. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодекси.

2024 йил февраль

Ички ишлар вазирлиги,

Бош прокуратура,

Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил

(Омбудсман)

(келишув асосида)

8.

Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи айбловнинг моҳияти ва асослари тўғрисида хабардор қилиниш, унга қарши ёки унинг фойдасига гувоҳлик бераётган шахсларнинг сўроқ қилинишини талаб этиш, таржимон ёрдамидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

...

Ҳуқуқбузарликлардан жабрланганларнинг ҳуқуқлари қонун билан муҳофаза қилинади. Давлат жабрланганларга ҳимояланишни ва одил судловдан фойдаланишни таъминлайди, уларга етказилган зарарнинг ўрни қопланиши учун шарт-шароитлар яратади.

(29-модда)

Қуйидаги кодекс ва қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилади:

1. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси.

2. «Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни.

2024 йил февраль

Бош прокуратура,

Ички ишлар вазирлиги,

Олий суд

9.

Ҳеч ким расмий эълон қилинмаган қонун асосида ҳукм қилиниши, жазога тортилиши, мол-мулкидан ёки бирон-бир ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин эмас.

Ҳеч ким айни бир жиноят учун такроран ҳукм қилиниши мумкин эмас. (30-модда)

Қуйидаги кодексларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилади:

1. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси.

2. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси.

2024 йил февраль

Бош прокуратура

10.

Ҳар бир инсон шахсий ҳаётининг дахлсизлиги, шахсий ва оилавий сирга эга бўлиш, ўз шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.

Ҳар ким ёзишмалари, телефон орқали сўзлашувлари, почта, электрон ва бошқа хабарлари сир сақланиши ҳуқуқига эга. Ушбу ҳуқуқнинг чекланишига фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилади.

Ҳар ким ўз шахсига доир маълумотларнинг ҳимоя қилиниши ҳуқуқига, шунингдек нотўғри маълумотларнинг тузатилишини, ўзи тўғрисида қонунга хилоф йўл билан тўпланган ёки ҳуқуқий асосларга эга бўлмай қолган маълумотларнинг йўқ қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Ҳар ким уй-жой дахлсизлиги ҳуқуқига эга.

Ҳеч ким уй-жойга унда яшовчи шахсларнинг хоҳишига қарши кириши мумкин эмас. Уй-жойга киришга, шунингдек унда олиб қўйишни ва кўздан кечиришни ўтказишга фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда йўл қўйилади. Уй-жойда тинтув ўтказишга фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилади.

(31-модда)

Қуйидаги кодекс ва қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилади:

1. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси.

2. «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни.

3. «Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни.

4. «Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни.

2024 йил март

Ички ишлар вазирлиги

5. «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни.

2024 йил март

Бош прокуратура,

Давлат хавфсизлик хизмати,

Олий суд,

Ички ишлар вазирлиги,

Адлия вазирлиги

11.

Қонуний асосларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиб турган ҳар ким мамлакат бўйлаб эркин ҳаракатланиш, турар ва яшаш жойини танлаш ҳуқуқига эга, бундан қонунда белгиланган чекловлар мустасно.

Ҳар ким Ўзбекистондан ташқарига эркин чиқиш ҳуқуқига эга, бундан қонунда белгиланган чекловлар мустасно. Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ўзбекистонга тўсқинликсиз қайтиш ҳуқуқига эга.

(32-модда)

«Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилади.

2024 йил январь

Ички ишлар вазирлиги

12.

Ҳар ким фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига эга. Ҳар ким исталган ахборотни излаш, олиш ва тарқатиш ҳуқуқига эга.

Давлат Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланишни таъминлаш учун шарт-шароитлар яратади.

...

(33-модда)

Қуйидаги қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилади:

1. «Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни.

2. «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни.

2024 йил март

Рақамли технологиялар вазирлиги

13.

Давлат органлари ва ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, уларнинг мансабдор шахслари ҳар кимга ўз ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига дахлдор бўлган ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиш имкониятини таъминлаши шарт.

(34-модда)

Қуйидаги қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилади:

1. «Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни.

2. «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни.

3. «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни.

4. «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни.

2024 йил февраль

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

14.

Ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳақли.

Банк операцияларининг, омонатларнинг ва ҳисобварақларнинг сир тутилиши, шунингдек мерос ҳуқуқи қонун билан кафолатланади.

(41-модда)

Қуйидаги кодекс ва қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилади:

1. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси.

2. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси.

3. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси.

4. «Банк сири тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни.

5. «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни.

6. «Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни.

2024 йил февраль

Марказий банк,

Адлия вазирлиги

15.

Ҳар ким муносиб меҳнат қилиш, касб ва фаолият турини эркин танлаш, хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган қулай меҳнат шароитларида ишлаш, меҳнати учун ҳеч қандай камситишларсиз ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг белгиланган энг кам миқдоридан кам бўлмаган тарзда адолатли ҳақ олиш, шунингдек ишсизликдан қонунда белгиланган тартибда ҳимояланиш ҳуқуқига эга.

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори инсоннинг муносиб турмуш даражасини таъминлаш зарурати ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.

Ҳомиладорлиги ёки боласи борлиги сабабли аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш, ишдан бўшатиш ва уларнинг иш ҳақини камайтириш тақиқланади.

(42-модда)

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилади.

2024 йил февраль

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

16.

Болалар меҳнатининг боланинг соғлигига, хавфсизлигига, ахлоқига, ақлий ва жисмоний ривожланишига хавф солувчи, шу жумладан унинг таълим олишига тўсқинлик қилувчи ҳар қандай шакллари тақиқланади.

(44-модда)

Қуйидаги кодекс ва қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилади:

1. Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси.

2. «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни.

2024 йил февраль

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

17.

Ҳар ким қариганда, меҳнат қобилиятини йўқотганда, ишсизликда, шунингдек боқувчисини йўқотганда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот ҳуқуқига эга.

Қонунда белгиланган пенсиялар, нафақаларнинг ва бошқа турдаги ижтимоий ёрдамнинг миқдори расман белгиланган кам истеъмол харажатларидан оз бўлиши мумкин эмас.

(46-модда)

«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилади.

2024 йил февраль

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

18.

Давлат уй-жой қурилишини рағбатлантиради ва уй-жойга бўлган ҳуқуқнинг амалга оширилиши учун шарт-шароитлар яратади.

Аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифаларини уй-жой билан таъминлаш тартиби қонун билан белгиланади.

(47-модда)

Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилади.

2024 йил февраль

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

«Кўп квартирали уйлар ва бошқа кўчмас мулк объектларини улуш қўшган ҳолда қуришда иштирок этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш назарда тутилади.

2024 йил февраль

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

19.

Ҳар ким соғлиғини сақлаш ва малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмини қонунда белгиланган тартибда давлат ҳисобидан олишга ҳақли.

Давлат соғлиқни сақлаш тизимини, унинг давлат ва нодавлат шаклларини, тиббий суғуртанинг ҳар хил турларини ривожлантириш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш чораларини кўради.

(48-модда)

Куйидаги қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилади:

1. «Фуқаролар соғлигини сақлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни.

2. «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни.

2024 йил апрель

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

3. «Тиббий суғурта тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш назарда тутилади.

2024 йил май

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

20.

Ҳар ким таълим олиш ҳуқуқига эга.

Давлат узлуксиз таълим тизими, унинг ҳар хил турлари ва шакллари, давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари ривожланишини таъминлайди.

Давлат мактабгача таълим ва тарбияни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратади.

Давлат бепул умумий ўрта таълим ва бошланғич профессионал таълим олишни кафолатлайди. Умумий ўрта таълим мажбурийдир.

...

(50-модда)

Қуйидаги қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилади:

1. «Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни.

2. «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни.

2024 йил апрель

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

3. «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни.

2024 йил апрель

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

21.

Фуқаролар давлат таълим ташкилотларида танлов асосида давлат ҳисобидан олий маълумот олишга ҳақли.

Олий таълим ташкилотлари қонунга мувофиқ академик эркинлик, ўзини ўзи бошқариш, тадқиқотлар ўтказиш ва ўқитиш эркинлиги ҳуқуқига эга.

(51-модда)

«Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилади.

2024 йил апрель

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

22.

Фуқаролар Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий, маданий, илмий ва табиий меросини асраб-авайлаши шарт.

Тарихий, маънавий, маданий, илмий ва табиий мерос давлат томонидан муҳофаза қилинади.

(61-модда)

Қуйидаги қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилади:

1. «Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни.

2. «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни.

2024 йил апрель

Маданий мерос агентлиги

III. Жамият ва шахс

23.

Мулкдор ўзига тегишли бўлган мол-мулкка ўз хоҳишича эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади. Мол-мулкдан фойдаланиш атроф-муҳитга зарар етказмаслиги, бошқа шахсларнинг, жамият ва давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонуний манфаатларини бузмаслиги керак.

(66-модда)

Қуйидаги кодекс ва қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилади:

1. Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси.

2. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси.

3. «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни.

4. «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни.

2024 йил март

Адлия вазирлиги,

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги,

Қурилиш ва коммунал хўжалиги вазирлиги,

Кадастр агентлиги

24.

Ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир.

Ер қонунда назарда тутилган ҳамда ундан оқилона фойдаланишни ва уни умуммиллий бойлик сифатида муҳофаза қилишни таъминловчи шартлар асосида ва тартибда хусусий мулк бўлиши мумкин.

(68-модда)

Қуйидаги кодекс ва қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилади:

1. Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси.

2. «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни.

3. «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни.

2024 йил март

Адлия вазирлиги,

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги

25.

Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда у жамият ва давлат муҳофазасидадир.

Никоҳ Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий қадриятларига, никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади.

(76-модда)

Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилади.

2024 йил апрель

Адлия вазирлиги

26.

Оммавий ахборот воситалари эркиндир ва қонунга мувофиқ иш олиб борадилар.

Давлат оммавий ахборот воситалари фаолиятининг эркинлигини, уларнинг ахборотни излаш, олиш, ундан фойдаланиш ва уни тарқатишга бўлган ҳуқуқлари амалга оширилишини кафолатлайди.

Оммавий ахборот воситалари ўзи тақдим этадиган ахборотнинг ишончлилиги учун жавобгардир.

(81-модда)

Қуйидаги қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилади:

1. «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни.

2. «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни.

2024 йил апрель

Адлия вазирлиги,

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

IV. Давлат ҳокимиятининг ташкил этилиши

27.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг биргаликдаги ваколатлари қуйидагилардан иборат:

...

10) Ўзбекистон Республикаси давлат қарзининг энг юқори миқдорини белгилаш;

...

(93-модда)

«Давлат қарзи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилади.

2024 йил март

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

28.

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди:

...

2) Ўзбекистон Республикасининг Президенти томонидан имзолангунига қадар — Ўзбекистон Республикаси конституциявий қонунларининг, ратификация қилиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари Ўзбекистон Республикасининг Президенти томонидан имзолангунига қадар — Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлигини аниқлайди;

...

(133-модда)

Қуйидаги қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилади:

1. «Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни.

2024 йил май

Марказий сайлов комиссияси

2. «Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни.

2024 йил май

Ташқи ишлар вазирлиги

29.

Ўзбекистон Республикаси ўзининг ягона молия, пул ва банк тизимига эга.

(147-модда)

«Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилади.

2024 йил май

Марказий банк

30.

Ўзбекистон Республикасининг пул бирлиги сўмдир.

...

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида қонуний тўлов воситалари сифатида пул белгиларини муомалага киритишда ва уларни муомаладан чиқаришда мутлақ ҳуқуққа эгадир.

(150-модда)

Қуйидаги қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилади:

1. «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни.

2. «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни.

2024 йил май

Марказий банк

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Заруратга кўра чора-тадбирлар дастурининг бир неча бандларидаги топшириқлар ягона қонун лойиҳаси доирасида бирлаштирилиши ёки қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёнида янги таҳрирдаги Конституциянинг нормаларидан келиб чиқиб, бошқа қонунларга ҳам ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши назарда тутилиши мумкин.