Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг
буйруғи
Спорт турларини ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш, уларни спорт турлари реестрига киритиш ҳамда ушбу реестрни юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 22 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2923-4]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг 2017 йил 7 августдаги 5-мҳ-сон қарори (рўйхат рақами 2923, 2017 йил 29 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 35-сон, 939-модда) билан тасдиқланган Спорт турларини ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш, уларни спорт турлари реестрига киритиш ҳамда ушбу реестрни юритиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ИКРАМОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 1 ноябрь,
10-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг 2023 йил 1 ноябрдаги 10-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
Спорт турларини ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш, уларни спорт турлари реестрига киритиш ҳамда ушбу реестрни юритиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 2-банддаги «Спортни ривожлантириш вазирлиги» деган сўзлар «Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 10-банднинг «д» кичик банди олтинчи хатбошисидаги «Спортни ривожлантириш вазирлигига» деган сўзлар «Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2023 й., 10/23/2923-4/0877-сон)