Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг
буйруғи
«Спортнинг миллий кураш турига ихтисослаштирилган мактаб-интернатга ўқувчиларни танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 22 ноябрдаги рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3084-1]
1. Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирининг 2018 йил 28 сентябрдаги 14-мҳ-сон «Спортнинг миллий кураш турига ихтисослаштирилган мактаб-интернатга ўқувчиларни танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3084, 2018 йил 31 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.11.2018 й., 10/18/3084/2145-сон) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ИКРАМОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 1 ноябрь,
8-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг 2023 йил 1 ноябрдаги 8-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Спортнинг миллий кураш турига ихтисослаштирилган мактаб-интернатга ўқувчиларни танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришлар
1. Буйруқ муқаддимасидаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралдаги ПФ-4956-сон «Маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонуни» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Низомда:
а) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Низом Спортнинг миллий кураш турига ихтисослаштирилган мактаб-интернатга (бундан буён матнда мактаб-интернат деб юритилади) ўқувчиларни танлаб олиш тартибини белгилайди.»;
б) 3-банддаги «жисмоний тарбия ва спорт вазирининг» деган сўзлар «ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
в) 4-банддаги «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ва Сурхондарё вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси» деган сўзлар «Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамда Сурхондарё вилояти ёшлар сиёсати ва спорт бошқармаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
г) 10-банддаги «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига» деган сўзлар «Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
д) 24-банддаги «жисмоний тарбия ва спорт бошқармасининг» деган сўзлар «ёшлар сиёсати ва спорт бошқармаси бошлиғининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2023 й., 10/23/3084-1/0879-сон)