ИЛОВА
|
Т/р |
Муҳокама қилинадиган масалалар |
Вазирлик ва идоралар |
Парламент назорати шакли |
Муддати |
Масъул қўмита |
|
1. |
Мамлакатда қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати юзасидан депутатларнингтегишли саволларига Ҳукумат аъзосининг жавобларини эшитиш. Бунда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади: «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги, «Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида»ги, «Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида»ги каби қонунларнинг ижро этилиш ҳолати; мамлакатимиз Президенти раислигида 2023 йил 16 январда ўтказилган қиш мавсумида аҳолининг зарур эҳтиёжларини қондириш учун ёқилғи энергетика ресурслари билан узлуксиз таъминлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги видеоселектор йиғилишининг 2-сонли баёнида белгиланган вазифаларнинг ижро этилиш ҳолати. |
Энергетика вазирлиги (Ж. Мирзамаҳмудов) |
Ҳукумат соати |
2023 йил октябрь |
Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси, Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси |
|
2. |
Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва соҳага ахборот технологияларининг жорий этилиш ҳолати юзасидан юборилган парламент сўровига жавобларни муҳокама қилиш. Бунда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади: 2020 йил 7 декабрдаги ПҚ-4913-сонли, 2022 йил 4 апрелдаги ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар, шунингдек юқорида кўрсатиб ўтилган камчиликларга йўл қўйилиш сабабларини, уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш, ўрганиш ҳамда бартараф этиш бўйича белгиланган чоралар; йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш учун ажратилган бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш ҳолати, уларнинг сарфланиши устидан тизимли назоратни амалга ошириш, шу жумладан молиявий хато ва камчиликларни аниқлаш ҳамда уларнинг олдини олиш бўйича бажарилган ишлар; йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида, жумладан фото ва видео қайд этиш техника воситаларидан фойдаланишда давлат, жамоат хавфсизлигини ҳамда инсон ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш ва ваколатли давлат органларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси қонунларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга доир таклифлар. |
Бош вазир ўринбосари (А. Раматов) |
Парламент сўрови |
2023 йил октябрь |
Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси |
|
3. |
Экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий ёрдам кўрсатиш, «Янги Ўзбекистон — рақобатбардош маҳсулотлар юрти» дастурини амалга ошириш бўйича бажарилган ишлар юзасидан парламент сўровини юбориш. Бунда республиканинг ҳар бир ҳудудидан 100 та маҳаллий корхонанинг ташқи бозорларга чиқиши учун «тадбиркордан — экспортёргача» тамойили асосида чора-тадбирлар дастури натижаларига, экспорт қилувчи ташкилотларга кўрсатилган молиявий ёрдамнинг йўналишлар бўйича миқдорига ва уларнинг натижадорлигига алоҳида эътибор қаратилади. |
(Ж. Ходжаев) |
Парламент сўрови |
2023 йил ноябрь |
Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси |
|
4. |
Соғлиқни сақлаш соҳасини ислоҳ қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ахборотни Қонунчилик палатаси мажлисида эшитиш. Бунда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади: оилавий шифокор пунктлари ва поликлиникалар, маҳалла тиббиёт пунктларининг ташкил этилиши ва фаолиятининг йўлга қўйилганлиги; «Қишлоқ шифокори» дастури доирасида кадрлар билан таъминланганлиги; юртимизга юборилаётган тиббий гуманитар ёрдамнинг тақсимланиши, ундан фойдаланилиши устидан назорат амалга оширилаётганлиги, тиббий гуманитар ёрдам сифатидаги дори воситалари тўғрисидаги очиқ маълумотларни юритиш бўйича қилинаётган ишларнинг ҳолати. |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Иноятов) |
Парламент эшитуви |
2023 йил ноябрь |
Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси |
|
5. |
Автомобиль йўлларини ва сунъий иншоотларни лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш устидан назоратнинг амалга оширилиш ҳолатини қўмита мажлисида эшитиш. Бунда йўл ўтказгич (кўприк)лар қурилиши жараёнида талаблардан четга чиқиш, фойдаланишга топширилган йўл ўтказгич (кўприк)лар конструкцияларининг бузилиш ҳолатларига эътибор қаратилади. |
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси |
Қўмита эшитуви |
2023 йил ноябрь |
Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси |
|
6. |
Миллий маданиятни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ахборотни қўмита мажлисида эшитиш. Бунда миллий ўзликни англаш, маданиятшуносликни, театршуносликни, санъатшуносликни, мусиқашуносликни ва маданий фаолият соҳасидаги бошқа илмий йўналишларни ривожлантириш бўйича кўрилаётган чораларга, жойларда маданият соҳаси кадрларининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш юзасидан бажарилган ишларга алоҳида эътибор қаратилади. |
Маданият вазирлиги (О. Назарбеков) |
Қўмита эшитуви |
2023 йил декабрь |
Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси |
|
7. |
Дори воситалари ва тиббий буюмлар улгуржи ва чакана савдосининг ҳолати юзасидан парламент сўровини юбориш. Бунда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади: ишлаб чиқарилаётган дори воситаларининг ва тиббий буюмларининг сифатига доир қоидаларга риоя этилиши ҳолати. |
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (У. Эгамов) |
Парламент сўрови |
2023 йил декабрь |
Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси |
|
8. |
Шаҳарсозлик ишларининг амалга оширилиш ҳолати юзасидан депутатларнингсаволларига Ҳукумат аъзосининг жавобларини эшитиш. Бунда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади: аҳоли пунктларида тартибсиз қурилишлар, шунингдек кўп қаватли уйлар жойлашган ҳудуднинг ичида қурилиш ишларини амалга ошириш ишларига рухсат бериш бўйича ҳолат; мавжуд муҳандислик-коммуникация тармоқларини кенгайтирмасдан туриб, тармоқларга қўшимча босимни ошираётган қурилиш ишлари амалга оширилиши натижасида етказилаётган зарарлар ҳақида; қурилиш ишлари натижасида атроф-муҳитга етказилаётган зарарни камайтириш бўйича кўрилаётган чоралар натижадорлиги (дарахтларнинг кесилиши, уларнинг илдизларига шикаст етказилиши ва ҳавода чангнинг кўпайиши); соҳада рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатларни олиш борасида охирги уч йилда бюрократик тўсиқларни бартараф этиш бўйича амалга оширилган ишлар. |
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги (Б. Закиров) |
Ҳукумат соати |
2023 йил декабрь |
Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси |
|
9. |
Авиа ва темир йўл транспортларида фуқароларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш борасида қилинаётган ишлар тўғрисидаги ахборотни қўмита мажлисида эшитиш. Бунда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади: темир йўл кассаларида, айниқса, маҳаллий йўналишларда чипталарни сотиб олишдаги қийинчиликларни (аксарият ҳолларда чипталар кассадан ташқарида хусусий тартибда сотилмоқда) бартараф этиш; соҳага хусусий секторни ва хорижий инвестицияларнинг жалб этилиш ҳолати; |
Транспорт вазирлиги (И. Махкамов) |
Қўмита эшитуви |
2024 йил январь |
Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси |
|
10. |
Ўрмон фонди ерларидан самарали фойдаланиш ҳолати ҳақида ахборотни Қонунчилик палатаси мажлисида эшитиш. Бунда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади: охирги уч йил давомида ўрмон фондининг фойдаланилмаётган ерларининг ижарага берилиш ҳолати; ўрмон фонди ерларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, ўрмон ҳудудида қонунга хилоф қурилишларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича кўрилаётган чоралар; ўрмон майдонларини кенгайтириш, плантацияларни ташкил этиш бўйича кўрилаётган чоралар; ўрмон хўжалиги ерларидан фойдаланиш учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишда бюрократик тўсиқларга барҳам бериш бўйича қилинаётган ишлар. |
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги |
Парламент эшитуви |
2024 йил январь |
Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси |
|
11. |
Ирригация-мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда сув ресурсларини бошқаришни рақамлаштириш борасида амалга оширилган ишлар ҳолати тўғрисидаги ахборотни Қонунчилик палатаси мажлисида эшитиш. |
Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев) |
Парламент эшитуви |
2024 йил февраль |
Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси |
|
12. |
Аҳолининг сил ва ОИВ билан зарарланиш даражасини камайтириш ҳамда психотроп ва гиёҳванд моддаларга қарамлик профилактикаси ва даволаниш самарадорлигини ошириш тўғрисидаги ахборотни қўмита мажлисида эшитиш. |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Иноятов) |
Қўмита эшитуви |
2024 йил февраль |
Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси |
|
13. |
Коммунал соҳада, хусусан, аҳолини ичимлик суви ва иссиқ сув билан таъминлаш йўналишида қилинган ишлар, соҳадаги мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисидаги ахборотни қўмита мажлисида эшитиш. Бунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 майдаги «Аҳолининг ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматлари билан таъминланганлик даражасини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-257-сонли Қарорининг ижро этилиш ҳолатига алоҳида эътибор қаратилади. |
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги (Б. Закиров) |
Қўмита эшитуви |
2024 йил февраль |
Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси |
|
14. |
Электрон ҳукумат тизимини такомиллаштириш, давлат органларининг иш фаолиятини рақамли форматга ўтказиш, ижтимоий соҳа объектларини Интернет тармоғига улаш ҳолати юзасидан депутатларнинг саволларига Ҳукумат аъзосининг жавобларини эшитиш. Бунда «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегияси, дастурлар ва «йўл харита»ларда белгиланган вазифаларни ўз вақтида амалга оширмаган, ахборот тизимларини ишга туширишда сусткашликка йўл қўйилаётган ҳолатларга, давлат органларининг ахборот тизимларидаги шахсга доир маълумотларнинг ҳимояланганлик даражасига алоҳида эътибор қаратилади. |
Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов) |
Ҳукумат соати |
2024 йил март |
Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси |
|
15. |
Ўзбекистоннинг глобал транспорт-логистика тармоқларига интеграциясини чуқурлаштириш ва миллий транспорт тизимининг салоҳиятини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида парламент сўровини юбориш. |
Транспорт вазирлиги (И. Махкамов) |
Парламент сўрови |
2024 йил март |
Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси |
|
16. |
Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари фаолияти тўғрисидаги ахборотни қўмита мажлисида эшитиш. Бунда масалани жойларга чиққан ҳолда ўрганиш жараёнида қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади: «Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисида»ги Қонуннинг ижро этилиш ҳолати; Давлат чегарасида хавфсизликни таъминлаш бўйича чегарага, божхонага, табиатни муҳофаза қилишга оид, санитария-эпидемиологик, фитосанитарияга, карантинга оид ва бошқа чора-тадбирларнинг ташкил этилиш ҳолати; Давлат чегарасини кесиб ўтаётган шахсларга ва транспорт воситаларига, шунингдек Давлат чегараси орқали товарларнинг олиб ўтилиши устидан назоратни амалга оширувчи давлат органлари томонидан фуқароларга ҳамда давлат хизматчиларига яратилган шароитлар ва қулайликлар; Давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилишга жалб этиладиган кучлар ва воситаларнинг моддий жиҳатдан таъминланганлиги, уларнинг махсус техника ва бошқа моддий-техника воситалари билан жиҳозланганлик ҳолати. |
Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари (С. Хусанов), Божхона қўмитаси (А. Мавлонов), Тегишли вазирлик ва идоралар |
Қўмита эшитуви |
2024 йил март |
Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси |
|
17. |
Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш бўйича жазони ижро этиш муассасалари ҳамда тергов ҳибсхоналари фаолияти тўғрисидаги ахборотни қўмита мажлисида эшитиш. Бунда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади: жазони ижро этиш тизимини рақамлаштириш бўйича амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар; соҳада коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар; жазони ижро этиш муассасаларидаги хотин-қизларнинг ҳуқуқларини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар; маҳкумларнинг ва қамоққа олинган шахслар мурожаатларининг манзилли юборилиш ҳолати. |
Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов) |
Қўмита эшитуви |
2024 йил апрель |
Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) |
|
18. |
Бюджет ташкилотлари томонидан бюджетга оид қонунчиликка риоя этилишини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолати юзасидан депутатларнингсаволларига Ҳукумат аъзосининг жавобларини эшитиш. Бунда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади: бюджет ташкилотларида аниқланаётган пул маблағлари давлат харидларини амалга оширишда белгиланган талабларга риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш натижалари; Давлат молиявий назорати инспекцияси тизимида коррупция ва бошқа қонунбузарликларнинг олдини олиш бўйича кўрилган чоралар; тизимли равишда қонунбузилишларига йўл қўйиб келаётган бюджет ташкилотлари билан профилактика ишларини олиб бориш ҳолати. |
Бош вазир ўринбосари (Ж. Кучкаров) |
Ҳукумат соати |
2024 йил апрель |
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси |
|
19. |
Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича қилинаётган ишлар, шунингдек маҳаллалардаги ёшлар етакчиларининг фаолияти ҳақидаги ахборотини Қонунчилик палатаси мажлисида эшитиш. Бунда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади: ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга қаратилган чора-тадбирларнинг ҳудудларда амалга оширилиш ҳолати; ёшларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган ишларнинг натижадорлиги; ёшларни Ватанга садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш, илм-фан ва инновацияларга кенг жалб этиш бўйича яратилаётган шароитлар ҳақида; ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик ва жиноятчилик профилактикаси ишларида Агентликнинг роли ҳақида; маҳаллалардаги ёшлар етакчиларини лавозимига танлаш жараёнларининг адолатлилиги ва очиқлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар. |
Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев) |
Парламент эшитуви |
2024 йил май |
Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси |
|
20. |
Қурилишда шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига, давлат стандартларига риоя этилиши устидан назоратнинг амалга оширилиш ҳолатини қўмита мажлисида эшитиш. Бунда бинолар ва иншоотларнинг зилзилабардошлилигини таъминлаш бўйича кўрилаётган чоралар, кейинги йилларда қурилган ва фойдаланишга топширилган биноларнинг конструкцияларидаги ўзгаришлар ҳолатларига алоҳида эътибор қаратилади. |
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси |
Қўмита эшитуви |
2024 йил май |
Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси |
|
21. |
Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этилиш ҳолатиниқўмита мажлисида эшитиш. Бунда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади: қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳудудлардаги тупроқ-иқлим шароитларидан келиб чиқиб жойлаштирилиши ҳамда экилиши устидан назорат тадбирларининг натижалари; ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш борасида комплекс чора-тадбирларнинг амалга оширилиши ҳолати; сув ресурсларидан ва сув хўжалиги объектларидан хўжасизларча фойдаланишнинг олдини олиш бўйича кўрилган чора-тадбирлар; қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва техник кўрикдан ўтказиш, тракторчи-машинист гувоҳномасини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишда бюрократик тўсиқларни бартараф этиш юзасидан кўрилаётган чоралар. |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси |
Қўмита эшитуви |
2024 йил май |
Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси |
|
22. |
Ёқилғи-энергия ресурсларини ишлаб чиқариш (қазиб чиқариш), қайта ишлаш, узатиш (ташиш), тақсимлаш ва истеъмол қилиш, уларнинг сақланишини таъминлаш соҳасида давлат назоратининг амалга оширилиш ҳолатиниқўмита мажлисида эшитиш. Бунда электр ва газ тармоқларига қонунга хилоф равишда уланиш ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш ва уларнинг олдини олиш бўйича кўрилаётган чораларга алоҳида эътибор қаратилади. |
Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси |
Қўмита эшитуви |
2024 йил июнь |
Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси |