Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг
буйруғи
ШНҚ 1.04.05-20 «Кўп хонадонли уйларда хоналарни реконструкция қилиш, ўзгартириш ва қайта ускуналаш бўйича бинолар хавфсизлигини таъминлаш қоидалари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг 6.1-бандига қўшимча киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 20 ноябрдаги ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 218]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2024 йил 18 январдаги 14-сонли «ШНҚ 1.04.03-23 «Бино ва иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатишни ташкил этиш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (ҳисоб рақами 232, 07.02.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексига асосан буюраман:
1. ШНҚ 1.04.05-20 «Кўп хонадонли уйларда хоналарни реконструкция қилиш, ўзгартириш ва қайта ускуналаш бўйича бинолар хавфсизлигини таъминлаш қоидалари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларнинг 6.1-банди қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«балконларда (лоджияларда) ёнғин хавфини келтириб чиқарувчи ускуналарни ўрнатиш, шунингдек улардаги асосий юк кўтарувчи конструкцияларга шикаст етказиш;»;
ўн тўртинчи хатбоши тегишли равишда ўн бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Энергетика вазирлиги билан келишилган.
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Б. ЗАКИРОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 14 октябрь,
342-сон
Келишилди:
Фавқулодда вазиятлар вазири А. КУЛДАШЕВ
2023 йил 25 сентябрь
Энергетика вазири Ж. МИРЗАМАҲМУДОВ
2023 йил 4 октябрь