1-ИЛОВА
Барқарор ривожланиш мақсадлари ойлиги доирасида ўтказиладиган тадбирлар
| Т/р | Тадбир номи | Тадбирда муҳокама қилинадиган масалалар | Ўтказиш санаси | Масъуллар |
| 1. | «Ўзбекистонда камбағаллик даражасини қисқартиришга қаратилган самарали механизмларни жорий этиш» мавзусида давра суҳбати ташкил этиш. | 1. Мамлакатда камбағаллик даражасини қисқартириш. 2. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимининг манзиллилигини кучайтириш. 3. Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг ер участкалари, янги технологиялар, банк хизматлари ва бошқа имкониятлардан фойдаланишлари учун шарт-шароитлар яратиш. 4. Аҳоли ижтимоий эҳтиёжманд қатламларининг яшаш шароитларини яхшилаш. 5. Камбағаллик даражасини қисқартириш бўйича дастурлар ва стратегияларни амалга ошириш. 6. Камбағаллик даражасини қисқартиришда кам таъминланган фуқароларнинг манфаатлари ҳамда гендер тенглиги таъминланишини инобатга олиш. | 2023 йил 7 ноябрь | Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси, Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Марказий банк, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати, ЎзННТМА, ногиронлар жамиятлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар, сиёсий партиялар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари |
| 2. | «Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва қишлоқ хўжалигининг барқарор ривожланишига кўмаклашиш» мавзусида семинар ташкил этиш. | 1. Ҳаёт учун муҳим ва хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотларидан фойдаланиш. 2. Тўйиб овқат емасликнинг барча шаклларига барҳам бериш. 3. Озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш самарадорлигини ва озиқ-овқат маҳсулотлари етиштирувчиларнинг даромадини ошириш. 4. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши самарадорлигини ошириш имконини берадиган қишлоқ хўжалигини юритиш усулларини жорий қилиш. 5. Чорва молларининг ва тегишли ёввойи ҳайвонлар турларининг генетик ранг-баранглигини, жумладан, уларнинг захираларини сақлаш. 6. Қишлоқ инфратузилмаси, қишлоқ хўжалигида илмий тадқиқотлар, инновацион технологияларни ривожлантириш. 7. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигини таъминлаш. 8. Ички истеъмол бозорига маҳсулот етказиб берилишини тизимли мониторинг қилиш ҳамда назоратни йўлга қўйиш ва нарх-навонинг асоссиз ўсиб кетишига қарши курашиш чораларини кўриш. | 2023 йил 8 ноябрь | Сенатнинг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси, Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Фанлар академияси, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар, сиёсий партиялар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари |
| 3. | «Соғлом турмуш тарзини таъминлаш ва барча ёшдаги кишиларнинг фаровонлигига кўмаклашиш» мавзусида конференция ташкил этиш. | 1. Оналар ўлими кўрсаткичини қисқартириш. 2. Янги туғилган чақалоқлар ва беш ёшгача бўлган болалар орасидаги ўлимни камайтириш. 3. Аҳолининг сил ва ОИВ билан зарарланиш даражасини камайтириш. 4. Аҳоли ўртасида юрак-қон-томир, онкологик, қандли диабет ва сурункали респиратор касалликлар туфайли бевақт ўлимни қисқартириш. 5. Руҳий фаоллаштирувчи моддаларга қарамлик профилактикаси ва даволанишини яхшилаш. 6. Йўл-транспорт ҳодисалари сонини қисқартириш. 7. Репродуктив саломатликни асраш. 8. Сифатли тиббий-санитария хизматларидан фойдаланиш. 9. Кимёвий ишлаб чиқариш ҳамда зарарли моддалар кўмилган жойларда ўлим ва касалланиш ҳолатларини қисқартириш. | 2023 йил 9 ноябрь | Қонунчилик палатасининг Фуқароларнинг соғлигини сақлаш масалалари қўмитаси, Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Транспорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги |
| 4. | «Инклюзив ва адолатли сифатли таълимни таъминлаш» мавзусида мулоқот ўтказиш. | 1. Бошланғич ва умумий ўрта таълимни янги сифат босқичига кўтариш. 2. Барча ўғил ва қиз болалар бошланғич таълим олиш имкониятини таъминлаш. 3. Барча хотин-қизлар ва эркаклар учун арзон ва сифатли ўрта махсус, олий, касб-ҳунар ҳамда қўшимча таълимдан тенг фойдаланиш имкониятини таъминлаш. 4. Меҳнат бозорида талаб катта бўлган кўникмаларга эга ёшлар ва катталар сонини кўпайтириш. 5. Ногиронлар учун барча даражадаги таълим ва касбий-техник тайёргарликдан тенг фойдаланиш имкониятини таъминлаш. 6. Барча ўқувчилар ва талабаларнинг барқарор ривожланишига кўмаклашиш. 7. Ўқув муассасаларида барча учун хавфсиз ва самарали ўқув муҳитини таъминлаш. 8. Олий ўқув юртларида таълим олиш учун ажратиладиган кредитлар ва грантлар миқдорини кўпайтириш. 9. Малакали ўқитувчиларнинг сонини кўпайтириш. | 2023 йил 10 ноябрь | Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси, Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги Савдо-саноат палатаси, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати, ЎзННТМА, ногиронлар жамиятлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар, сиёсий партиялар, касаба уюшмалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари |
| 5. | «Гендер тенгликни таъминлаш ҳамда аёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш» мавзусида давра суҳбатини ташкил этиш. | 1. Хотин-қизларга нисбатан камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш. 2. Зўравонликнинг барча шаклларини тугатиш. 3. Эрта никоҳлар ва никоҳга киришга мажбурлаш тугатиш. 4. Хотин-қизларнинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳаётнинг барча босқичларида иштирок этишларини таъминлаш. 5. Репродуктив саломатликни асраш. 6. Хотин-қизларнинг ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш бўйича фаоллигини ошириш. 7. Гендер тенглик тамойилларини бошқарувнинг турли босқичларида давлат дастурларини қабул қилиш жараёнига тўла сингдириш. | 2023 йил 8 ноябрь | Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси, Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман), «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати, ЎзННТМА, манфаатдор вазирлик ва идоралар, ногиронлар жамиятлари, сиёсий партиялар, касаба уюшмалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари |
| 6. | «Барча учун сув ресурслари ва санитариянинг бўлишини ва улардан самарали фойдаланишни таъминлаш» мавзусида конференция ташкил этиш. | 1. Барча учун тоза ичимлик сувдан умумий ва тенг ҳуқуқли фойдаланиш имкониятини таъминлаш. 2. Оқова сувларни хавфсиз тарзда қайта ишлатиш ҳажмини ошириш. 3. Иқтисодиётнинг барча секторларида сувдан фойдаланиш самарадорлигини сезиларли ошириш. 4. Барча даражаларда сув ресурсларининг комплекс, шу жумладан, заруратга кўра трансчегаравий ҳамкорлик асосида бошқарилишини таъминлаш. 5. Сув билан боғлиқ экотизимлар қўриқланиши ва тикланишини таъминлаш. 6. Аҳолининг сув хўжалиги ва санитарияни яхшилаш ишидаги иштирокини қўллаб-қувватлаш ва мустаҳкамлаш. | 2023 йил 9 ноябрь | Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси, Сенатнинг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, «Ўзсувтаъминот» АЖ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўрмон хўжалиги агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар, сиёсий партиялар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари |
| 7. | «Арзон, ишончли, барқарор ва замонавий энергия манбаларидан барча учун умумфойдаланиш имкониятини таъминлаш» мавзусида семинар ташкил этиш. | 1. Арзон, ишончли ва замонавий энергия таъминотидан умумий фойдаланишни таъминлаш. 2. Жаҳон энергетика мувозанатида тикланувчан манбалардан олинадиган энергия улушини кўпайтириш. 3. Энергия самарадорлигини кучайтириш. 4. Замонавий ва барқарор энергия билан таъминлаш учун инфратузилмани кенгайтириш ва технологияларни модернизация қилиш. | 2023 йил 10 ноябрь | Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси, Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси, Энергетика вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» АЖ, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар, сиёсий партиялар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари |
| 8. | «Аёллар ва эркаклар учун муносиб меҳнат шароитларини яратиш ҳамда бандликни таъминлашнинг долзарб масалалари» мавзусида мулоқот ўтказиш. | 1. Ялпи ички маҳсулот ҳажмининг аҳоли жон бошига ўсишини таъминлаш. 2. Иқтисодиётда самарадорликнинг ўсишига эришиш. 3. Ёшлар, айниқса ногиронларни муносиб иш билан таъминлаш ва самарали бандликни кенгайтириш. 4. Истеъмол ва ишлаб чиқаришнинг оқилона моделларидан фойдаланиш. 5. Тенг қийматли меҳнат учун тенг иш ҳақи тўланишини таъминлаш. 6. Ишламаётган, ўқимаётган ва касбий малакаларни эгалламаётган ёшларнинг улушини икки бараварга қисқартириш. 7. Болалар меҳнати ҳамда мажбурий меҳнатнинг энг ёмон шаклларига йўл қўймаслик. 8. Ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш. 9. Туризмнинг барқарор ривожланишини таъминлаш. | 2023 йил 14 ноябрь | Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси, Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси, Марказий банк, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Касаба уюшмалари федерацияси, ногиронлар жамиятлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар, сиёсий партиялар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари |
| 9. | «Барқарор инфратузилмани яратиш, инклюзив саноатлаштириш ва инновацияларга кўмаклашишдаги муаммолар» мавзусида давра суҳбати ўтказиш. | 1. Сифатли, ишончли, барқарор ва чидамли инфратузилмани (ҳудудий ва трансчегаравий инфратузилмани) ривожлантириш. 2. Корхоналарни модернизациялаш ҳамда янгиларини ташкил этиш. 3. Майда саноат корхоналари ва кичик корхоналарнинг молиявий хизматлардан, шу жумладан, арзон кредитлардан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш. 4. Саноат корхоналарини қайта жиҳозлаш, ресурслардан фойдаланиш ҳамда соф ва экологик хавфсиз технологиялар ва ишлаб чиқариш жараёнларидан кенг фойдаланиш. 5. Иқтисодиёт тармоқларининг технологик салоҳиятини оширишга қаратилган илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш. 6. Илмий тадқиқот ва конструкторлик соҳасидаги ходимлар сонини ошириш. 7. Ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш ҳамда Интернет тармоғидан умумий ва арзон фойдаланишни таъминлаш. | 2023 йил 15 ноябрь | Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси, Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, Марказий банк, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, «Ўзтрансгаз» АЖ, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Фанлар академияси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Савдо-саноат палатаси |
| 10. | «Тенгсизликнинг барча кўринишларини қисқартиришга қаратилган чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш» мавзусида семинар ташкил этиш. | 1. Аҳоли даромадларининг мамлакат бўйича ўртача даражадан ошишига эришиш. 2. Барча одамлар, уларнинг ёши, жинси, ногиронлиги мавжудлиги, миллати, дини ва ижтимоий мақомидан қатъи назар, ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий ҳаётда фаол иштирок этишини рағбатлантириш. 3. Қонунчиликнинг камситишга қарши меъёр ва қоидаларининг амалда бажарилишини таъминлаш. 4. Бюджет-солиқ сиёсатини ҳамда иш ҳақи ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича сиёсатни қабул қилиш, тенглик таъминланишига эришиш. 5. Тартибга солинган, хавфсиз, бошқариладиган меҳнат миграцияси ва самарали миграция сиёсатига кўмаклашиш. | 2023 йил 21 ноябрь | Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси, Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Адлия вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Ички ишлар вазирлиги, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати, ЎзННТМА, манфаатдор вазирлик ва идоралар, сиёсий партиялар, касаба уюшмалари, ногиронлар жамиятлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари |
| 11. | «Шаҳарлар ва аҳоли яшаш пунктларининг хавфсизлиги ва экологик барқарорлигини таъминлаш» мавзусида конференция ташкил этиш. | 1. Барча учун турар жой ва уй-жой коммунал хизматларидан фойдаланиш имкониятини таъминлаш. 2. Барчага хавфсиз, арзон, қулай ва экологик барқарор транспорт воситаларидан фойдаланиш имкониятини таъминлаш. 3. Барчага очиқ бўлган ва экологик барқарор урбанизация кўламини комплекс ва барқарор режалаштириш. 4. Маданий ва табиий мерос объектларини муҳофаза қилиш ҳамда сақлаш. 5. Фалокатлар натижасида тўғридан-тўғри иқтисодий зарар келиб чиқишини сезиларли тарзда қисқартириш. 6. Фалокатларда инсонларнинг, айниқса, хотин-қизлар ва болаларнинг ҳалок бўлиши ва жабрланишини олдини олиш. 7. Шаҳарлар экологиясининг аҳолига салбий таъсирини камайтириш. 8. Шаҳарлар ва аҳоли яшаш пунктларида яшил ҳудудлар, истироҳат боғлари, болалар учун ўйин майдончалари майдонини кенгайтириш. | 2023 йил 16 ноябрь | Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси, Сенатнинг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари ва экология қўмитаси, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, «Ўзсувтаъминот» АЖ, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Марказий банк, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Туризм қўмитаси, Маданият вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар, сиёсий партиялар, касаба уюшмалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари |
| 12. | «Истеъмол ва ишлаб чиқаришнинг оқилона моделларига ўтишни таъминлаш» мавзусида давра суҳбати ташкил этиш. | 1. Истеъмол ва ишлаб чиқаришнинг оқилона моделларидан фойдаланишга ўтиш. 2. Кимёвий моддалар ва барча чиқиндилардан уларнинг бутун ҳаётий цикли давомида экологик жиҳатдан оқилона фойдаланишга эришиш. 3. Чиқиндилар ҳосил бўлишининг олдини олиш, қайта ишлаш ва такрорий фойдаланиш. 4. Корхоналарга, айниқса, йирик корхоналарга ишлаб чиқаришнинг барқарор усулларини қўллаш. 5. Давлат харидларини амалга ошириш давомида экологик стандартларнинг қўлланишини кенгайтириш. 6. Аҳолини табиат билан уйғун турмуш тарзи ҳақида тегишли маълумот билан таъминлаш. 7. Шаҳарлар экологиясининг аҳолига салбий таъсирини камайтириш. | 2023 йил 17 ноябрь | Сенатнинг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари ва экология қўмитаси, Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, «Ўзкимёсаноат» АЖ, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар, сиёсий партиялар, касаба уюшмалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари |
| 13. | «Иқлим ўзгариши ва унинг оқибатларига қарши курашишнинг долзарб масалалари» мавзусида мулоқот ўтказиш. | 1. Иқлим ўзгаришига қарши таъсир чораларини миллий даражада сиёсатга, киритиш. 2. Иқлим ўзгариши оқибатларининг олдини олиш, уларга мослашиш. | 2023 йил 22 ноябрь | Сенатнинг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари ва экология қўмитаси, Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Гидрометеорология хизмати маркази, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, «Юксалиш» Умуммиллий ҳаракати, ЎзННТМА, манфаатдор вазирлик ва идоралар, сиёсий партиялар, касаба уюшмалари, ногиронлар жамиятлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари |
| 14. | «Қуруқлик экотизимларини ҳимоялаш ва тиклаш, улардан оқилона фойдаланишга кўмаклашиш» мавзусида семинар ташкил этиш. | 1. Ер усти ва ички чучук сувли экотизимларни (ўрмонлар, сувли-ботқоқли ҳудудлар, тоғлар ва қурғоқчил ерларни) сақлаш ва улардан оқилона фойдаланиш. 2. Ўрмонларнинг йўқолиб кетишини тўхтатиш, емирилган ўрмонларни тиклаш ҳамда ўрмонзорлар ва ўрмонларни тиклаш. 3. Чўлланишга қарши курашиш. 4. Тоғ экотизимларининг, шу жумладан, уларнинг биохилма-хиллиги сақлаш. 5. Йўқолиб кетиш хавфи остида турган биологик турларнинг сонини камайтириш. 6. Броконьерлик ҳамда флора ва фаунанинг қўриқланадиган турларининг контрабанда савдосини тугатиш. 7. Бегона инвазив турлар кириб келишининг олдини олиш ва уларнинг ер усти ва сув экотизимларига таъсирини қисқартириш. | 2023 йил 23 ноябрь | Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси, Сенатнинг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари ва экология қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ўрмон хўжалиги агентлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Фанлар академияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
| 15. | «Барқарор ривожланиш учун тинч ва очиқ жамиятни тарғиб қилиш, ҳамма учун адолатни таъминлаш ва барча даражаларда самарали, ҳисобдор ва иштирок этувчи муассасаларни яратишга кўмаклашиш» мавзусида конференция ташкил этиш. | 1. Зўравонликнинг барча турлари тарқалишини қисқартириш. 2. Болалар ва аёлларга нисбатан зўравонликнинг барча турларини тугатиш. 3. Қонун устуворлигига кўмаклашиш ҳамда барча учун одил судловдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш. 4. Ноқонуний пул ва қурол-яроғ оқимларини қисқартириш, ўғирланган активларни излаб топиш ва қайтариш. 5. Уюшган жиноятчиликнинг барча шаклларига қарши курашиш. 6. Коррупция, экстремизм ва порахўрлик кўламларини қисқартириш. 7. Давлат органларининг самарадорлиги, ҳисобдорлиги ва шаффофлигини ошириш. 8. Бошқарувнинг барча босқичларида қарорларни тайёрлаш ва қабул қилиш жараёнида фуқаролар, тадбиркорлик субъектлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари иштирокини кенгайтириш. | 2023 йил 24 ноябрь | Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси, Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Бош прокуратура, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Адлия вазирлиги, Олий суд, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Давлат божхона қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, ЎзКНТМА, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати, манфаатдор вазирлик ва идоралар, сиёсий партиялар, касаба уюшмалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари |
| 16. | «Барқарор ривожланиш мақсадларида Глобал шериклик доирасида амалга ошириш воситаларини мустаҳкамлаш ва ишларни фаоллаштириш» мавзусида мулоқот ўтказиш. | 1. Ижтимоий-иқтисодий дастурларнинг талаб қилинадиган даражасини таъминлаш учун ички ва ташқи манбалар ресурсларининг сафарбар этилишини кучайтириш. 2. Давлат қарздорлиги даражасини мамлакатнинг молиявий-иқтисодий ҳолати барқарорлигини таъминлайдиган даражада ушлаб туриш. 3. Фан ва инновациялар соҳаларида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш. 4. Технологиялар банки, технологиялар ва инновацияларни ривожлантириш. 5. Глобал макроиқтисодий барқарорликни, жумладан, сиёсатнинг изчиллигини таъминлаш орқали кучайтириш. 6. Қарорлар, стратегиялар ва дастурларга барқарор ривожланиш тамойилларини интеграция қилиш. 7. Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларини амалга оширишда давлат билан хусусий сектор, нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасидаги самарали шерикликни рағбатлантириш; 8. Ялпи ички маҳсулот кўрсаткичига қўшимча тарзда барқарор ривожланиш соҳасида статистика соҳасидаги салоҳиятни ошириш. | 2023 йил 28 ноябрь | Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси, Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Марказий банк, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Фанлар академияси, Адлия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Савдо-саноат палатаси, Статистика агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар, сиёсий партиялар, касаба уюшмалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари |
| 17. | Барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларнинг бориши тўғрисида жамоатчилик эшитувини ташкил этиш. | Жамоатчилик эшитувида барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифалар доирасида олиб борилаётган ислоҳотлар, мавжуд муаммо ва камчиликлар, истиқболдаги режалар муҳокама қилинади. | 2023 йил 6 ноябрь | «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати, Барқарор ривожланиш маркази, ЎзННТМА, Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази, Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар, сиёсий партиялар, касаба уюшмалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари |
| 18. | «Барқарор ривожланиш мақсадларида ногиронлиги бўлган шахсларнинг иштироки» мавзусида мулоқот ўтказиш. | Мулоқотда Барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсадларга эришишда ногиронлар иштирокини таъминлашга доир ғоялар, режалар, ёндашувлар ва стратегиялар эшитилади. | 2023 йил 10 ноябрь | ЎзННТМА, Барқарор ривожланиш маркази, Ногиронлар жамияти, Ногиронлар ассоциацияси, Кўзи ожизлар жамияти, Карлар жамияти, Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар, сиёсий партиялар, касаба уюшмалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари |
| 19. | «Барқарор ривожланиш мақсадлари ва ёшлар» мавзусида ақлий ҳужум ташкил этиш. | Тадбирда Барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларга эришишда ёшларнинг иштироки муҳокама қилинади. | 2023 йил 13 ноябрь | Ёшлар ишлари агентлиги, Олий Мажлис палаталарининг Ёшлар парламентлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар, ёшлар соҳасидаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари |
| 20. | «Барқарор ривожланиш мақсадлари ва сиёсий партиялар» мавзусида сиёсий мулоқот ташкил этиш. | Тадбирда Барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларга эришишда сиёсий партияларнинг иштироки муҳокама қилинади. | 2023 йил 17 ноябрь | Сиёсий партиялар, манфаатдор вазирлик ва идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари |
| 21. | «Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда фуқаролик жамияти институтларининг иштироки» мавзусида конференция ташкил этиш. | Конференцияда Ўзбекистонни 2030 йилга қадар барқарор ривожлантириш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни бажаришда фуқаролик жамияти институтларининг иштироки муҳокама қилинади. Шунингдек, тадбир давомида БМТ Бош Ассамблеясининг «Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда фуқаролар ва фуқаролик жамиятининг иштирокини кенгайтириш тўғрисида»ги резолюцияси лойиҳаси кўриб чиқилади. | 2023 йил 20 ноябрь | «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати, ЎзННТМА, «Барқарор ривожланиш маркази», «Тараққиёт стратегияси» маркази, Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази, Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси, Ногиронлар жамиятлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари |
| 22. | Ўзбекистон Республикасини 2030 йилга қадар барқарор ривожлантириш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларнинг бориши юзасидан Бош вазир ўринбосари, Мувофиқлаштирувчи кенгаш раҳбари Ж.Қўчқоровнинг ахборотини эшитиш. | II глобал форум доирасида Бош вазир ўринбосари, Мувофиқлаштирувчи кенгаш раҳбари Ж.Қўчқоровнинг ахбороти эшитилади. Эшитув натижаларидан келиб чиқиб, аниқланган камчиликларни ҳал этиш бўйича «йўл харитаси» тасдиқланади. | 2023 йил 24 ноябрь | Олий Мажлис палаталари |
| 23. | Олий Мажлис палаталари дўстлик гуруҳлари раҳбарларининг хорижий мамлакатлар парламентлари дўстлик гуруҳлари вакиллари билан учрашувлари. | Олий Мажлис палаталари ва хорижий мамлакатлар парламентлари ўртасида томонлар делегацияларининг ташрифларини ташкил этиш, доимий мулоқотни йўлга қўйиш, ўзаро тажриба алмашиш, халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш каби масалалар муҳокама қилинади. | 2023 йил ноябрь (алоҳида режага асосан) | Олий Мажлис палаталари дўстлик гуруҳлари раҳбарлари |
| 24. | Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро ҳамкорлик бўйича II Глобал форумни ташкил этиш. | 1. Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш парламентлараро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш. 2. Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишни жадаллаштиришда гендерга йўналтирилган ва ёшлар сиёсатининг аҳамияти. 3. 2030 йилга қадар барқарор ривожланиш мақсадлари кун тартибини амалга оширишда парламент ва фуқаролик жамиятининг ҳамкорлиги. | 2023 йил 30 ноябрь | Олий Мажлис палаталари, Вазирлар Маҳкамаси, халқаро ташкилотлар (БМТ агентликлари) |
2-ИЛОВА
Барқарор ривожланиш мақсадлари ойлиги доирасида ўтказиладиган тадбирларни ёритиш бўйича
| Т/р | Тадбир номи | Тадбирда муҳокама қилинадиган масалалар (кутилаётган натижа) | Ўтказиш санаси | Масъуллар |
| 1. | Барқарор ривожланиш мақсадлари ойлигининг бошланиши ва уни ўтказиш бўйича брифинг ташкил этиш. | Брифингда қуйидаги масалаларга эътибор қаратилади: барқарор ривожланиш мақсадлари ойлигининг аҳамияти, ойлик доирасида ўтказиладиган тадбирларнинг моҳияти; барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифалар доирасида олиб борилаётган ислоҳотлар самараси; Ўзбекистон Республикасини барқарор ривожлантириш соҳасидаги миллий мақсадлар ва вазифаларнинг 2030 йилгача бўлган даврда амалга оширилишини назорат қилиш бўйича Парламент комиссиясининг аҳамияти; Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан 2022 йил 14 декабрда қабул қилинган БМТ Бош Ассамблеясининг «БРМларга эришишни жадаллаштиришда парламентларнинг ролини кучайтириш тўғрисида»ги резолюциянинг мазмун-моҳияти. | 2023 йил 7 ноябрь | Сенатнинг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси, Олий Мажлис палаталарининг Ахборот хизматлари, Халқаро пресс-клуб, Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситалари |
| 2. | Барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифалар доирасида олиб борилаётган ислоҳотларни республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситаларида ёритиш. | 1. Миллий мақсад ва вазифалар доирасида олиб борилаётган туб ислоҳотлар ва ўзгаришларнинг боришига оид қатор мақолалар тайёрлаш. 2. Мақолаларни оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоқларида жойлаштириш. | 2023 йил октябрь — декабрь | Олий Мажлис палаталари қўмиталари аъзолари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари |
| 3. | «Ўзбекистон — Барқарор ривожланиш мақсадлари рейтинги нигоҳида» мавзусида мулоқот ташкил этиш. | Мулоқотда Барқарор ривожланиш мақсадлари рейтингида мамлакатимиз ўрнининг яхшиланишига сабаб бўлган ислоҳотлар самараси ва рейтингдаги ўрнимизни янада яхшилаш бўйича истиқболдаги режалар муҳокама қилинади. | 2023 йил 8 ноябрь | Халқаро Пресс-клуб, Олий Мажлис палаталари, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Статистика агентлиги |
| 4. | «Аҳолининг кам таъминланганлик даражасини пасайтириш ҳамда муносиб меҳнат шароитларини яхшилаш» мавзусида сессия ташкил қилиш. | Сессияда қуйидаги масалалар муҳокама қилинади: мамлакатда камбағаллик даражасини қисқартириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимининг манзиллилигини кучайтириш; аҳоли ижтимоий эҳтиёжманд қатламларининг яшаш шароитларини яхшилаш; камбағаллик даражасини тугатиш бўйича дастурлар ва стратегияларни амалга оширишга прогноз қилинадиган маблағни таъминлаш; ялпи ички маҳсулот ҳажмининг аҳоли жон бошига ҳамда иқтисодиётда самарадорликнинг ўсиши; ёшлар, айниқса ногиронларни муносиб иш билан таъминлаш ва самарали бандликни кенгайтириш; тенг қийматли меҳнат учун тенг иш ҳақи тўланишини таъминлаш, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш; ишламаётган, ўқимаётган ва касбий малакаларни эгалламаётган ёшларнинг улушини қисқартириш; болалар меҳнати ҳамда мажбурий меҳнатнинг барча шаклларига йўл қўймаслик. | 2023 йил 10 ноябрь | Халқаро Пресс-клуб, Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси, Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси, Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Марказий банк, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Касаба уюшмалари федерацияси, ногиронлар жамиятлари |
| 5. | «Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш» мавзусида сессия ташкил қилиш. | Сессияда қуйидаги масалалар муҳокама қилинади: болалар орасида тўйиб овқат емасликни олдини олиш; қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ва озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш самарадорлигини ошириш; чорва молларининг ва тегишли ёввойи ҳайвонлар турларининг генетик ранг-баранглигини, жумладан, уларнинг захираларини сақлаш; қишлоқ инфратузилмаси, қишлоқ хўжалигида илмий тадқиқотлар, инновацион технологияларни ривожлантириш; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг жаҳон бозорларида савдо чекловлари киритилиши ва хатолар юзага келишини бартараф этиш; ички истеъмол бозорига маҳсулот етказиб берилишини тизимли мониторинг қилиш ҳамда назоратни йўлга қўйиш ва нарх-навонинг асоссиз ўсиб кетишига қарши курашиш чораларини кўриш; барча учун тоза ичимлик сувдан умумий ва тенг ҳуқуқли фойдаланиш имкониятини таъминлаш; оқова сувларни хавфсиз тарзда қайта ишлатиш ҳажмини ошириш; иқтисодиётнинг барча секторларида сувдан фойдаланиш самарадорлигини сезиларли ошириш; сув ресурсларининг комплекс, шу жумладан, заруратга кўра трансчегаравий ҳамкорлик асосида бошқарилишини таъминлаш; сув билан боғлиқ экотизимлар қўриқланиши ва тикланишини таъминлаш; аҳолининг сув хўжалиги ва санитарияни яхшилаш ишидаги иштирокини қўллаб-қувватлаш ва мустаҳкамлаш. | 2023 йил 15 ноябрь | Халқаро Пресс-клуб, Сенатнинг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси, Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Ўрмон хўжалиги агентлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси, «Ўзсувтаъминот» АЖ |
| 6. | «Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда инсон саломатлигини мустаҳкамлаш ва таълим сифатини ошириш» мавзусида сессия ташкил қилиш. | Сессияда қуйидаги масалалар муҳокама қилинади: оналар ва болалар ўлимини пасайтириш бўйича кўрилаётган чоралар; аҳолининг сил ва ОИВ билан зарарланиш даражасини камайтириш, юрак-қон-томир, онкологик, қандли диабет ва сурункали респиратор касалликлар туфайли бевақт ўлимни қисқартириш; руҳий фаоллаштирувчи моддаларга қарамлик профилактикаси ва даволанишини яхшилаш, жинсий ва репродуктив саломатликни асраш; сифатли тиббий-санитария хизматларидан фойдаланиш; бошланғич ва умумий ўрта таълимни янги сифат босқичига кўтариш; хотин-қизлар ва эркаклар учун арзон ва сифатли ўрта махсус, олий, касб-ҳунар ҳамда қўшимча таълимдан тенг фойдаланиш имкониятини таъминлаш; меҳнат бозорида талаб катта бўлган кўникмаларга эга ёшлар ва катталар улушини ошириш; ногиронлар учун барча даражадаги таълим ва касбий-техник тайёргарликдан тенг фойдаланиш имкониятини таъминлаш; олий ўқув юртларида таълим олиш учун ажратиладиган кредитлар ва грантлар миқдорини кўпайтириш; малакали ўқитувчилар улушини ошириш. | 2023 йил 17 ноябрь | Халқаро Пресс-клуб, Қонунчилик палатасининг Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси, Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги, ногиронлар жамиятлари |
| 7. | «Ўзбекистонда гендер тенгликни таъминлаш ҳамда аёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш сиёсати» мавзусида сессия ташкил қилиш. | Сессияда қуйидаги масалалар муҳокама қилинади: хотин-қизларга нисбатан камситишнинг ҳамда зўравонликнинг барча шаклларига барҳам бериш; эрта никоҳлар ва никоҳга киришга мажбурлаш тугатиш; хотин-қизларнинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳаётнинг барча босқичларида иштирок этишларини таъминлаш; репродуктив саломатликни асраш; хотин-қизларнинг ахборот-коммуникация технологияларидан фаол фойдаланишни ошириш. | 2023 йил 22 ноябрь | Халқаро Пресс-клуб, Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси, Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги |
| 8. | «Хавфсиз шаҳарлар, сифатли инфратузилмани яратиш ва замонавий энергия манбаларидан фойдаланиш» мавзусида сессия ташкил қилиш. | Сессияда қуйидаги масалалар муҳокама қилинади: хавфсиз, арзон, қулай ва экологик барқарор транспорт воситаларидан фойдаланиш; барчага очиқ бўлган ва экологик барқарор урбанизация кўламини комплекс режалаштириш; маданий ва табиий мерос объектларини муҳофаза қилиш ҳамда сақлаш; шаҳарлар экологиясининг аҳолига салбий таъсирини камайтириш; шаҳарлар ва аҳоли яшаш пунктларида яшил ҳудудлар, истироҳат боғлари, болалар учун ўйин майдончалари майдонини кенгайтириш; сифатли, ишончли, барқарор ва чидамли инфратузилмани яратиш; корхоналарни модернизациялаш ҳамда янгиларини ташкил этиш; саноат корхоналарини қайта жиҳозлаш, ресурслардан фойдаланиш ҳамда соф ва экологик хавфсиз технологиялар ва ишлаб чиқариш жараёнларидан кенг фойдаланиш; иқтисодиёт тармоқларининг технологик салоҳиятини оширишга қаратилган илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш; илмий тадқиқот ва конструкторлик соҳасидаги ходимлар улушини ошириш; ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш ҳамда Интернет тармоғидан умумий ва арзон фойдаланишни таъминлаш; арзон, ишончли ва замонавий энергия таъминотидан умумий фойдаланишни таъминлаш; жаҳон энергетика мувозанатида тикланувчан манбалардан олинадиган энергия улушини кўпайтириш; энергия самарадорлигини кучайтириш; замонавий ва барқарор энергия билан таъминлаш учун инфратузилмани кенгайтириш ва технологияларни модернизация қилиш. | 2023 йил 24 ноябрь | Халқаро Пресс-клуб, Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси, Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси, Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Маданият вазирлиги, Фанлар академияси, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Марказий банк, Давлат божхона қўмитаси, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, «Ўзбекнефтгаз» АЖ |
| 9. | «Барқарор ривожланишда эркин ва очиқ жамиятни ҳамда самарали ва ҳисобдор давлатни шакллантириш» мавзусида сессия ташкил қилиш. | Сессияда қуйидаги масалалар муҳокама қилинади: зўравонликнинг барча турлари тарқалишини қисқартириш; болалар ва аёлларга нисбатан зўравонликнинг барча турларини тугатиш; қонун устуворлигига кўмаклашиш ҳамда барча учун одил судловдан фойдаланиш; ноқонуний пул ва қурол-яроғ оқимларини қисқартириш, ўғирланган активларни излаб топиш ва қайтариш; уюшган жиноятчиликнинг барча шаклларига қарши курашиш; коррупция, экстремизм ва порахўрлик кўламларини қисқартириш; давлат органларининг самарадорлиги, ҳисобдорлиги ва шаффофлигини ошириш; бошқарувнинг барча босқичларида қарорларни тайёрлаш ва қабул қилиш жараёнида фуқаролар, тадбиркорлик субъектлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари иштирокини кенгайтириш. | 2023 йил 29 ноябрь | Халқаро Пресс-клуб, Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси, Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Олий суд, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, ЎзННТМА, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати |
| 10. | Барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифалар доирасида олиб борилаётган ислоҳотларни оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш. | Барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифалар доирасида олиб борилаётган ислоҳотлар юзасидан депутат ва сенаторларнинг мақолалари Олий Мажлис палаталари расмий веб-сайтларида, босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида жойлаштирилиб борилади. | 2023 йил ноябрь-декабрь | Олий Мажлис палаталари қўмиталари |
| 11. | Барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларнинг боришига оид инфографикалар ва инфороликлар тайёрлаш. | Барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларнинг боришига оид инфографикалар ва инфороликлар ижтимоий тармоқларда, масъул вазирлик ва идоралар ҳамда Олий Мажлис палаталарининг расмий сайтлари ва телеграм каналларида жойлаштириб борилади. | 2023 йил ноябрь | «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати, «Тараққиёт стратегияси» маркази, «Барқарор ривожланиш маркази», Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Олий Мажлис палаталари |
| 12. | 2021 йилда Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро ҳамкорлик бўйича I Глобал форум якуни бўйича қабул қилинган Бухоро декларацияси ҳамда БМТ Бош Ассамблеясининг «Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишни жадаллаштиришда парламентларнинг ролини кучайтириш тўғрисида»ги резолюцияни чўнтак китобча шаклида чоп этиш. | Бухоро декларацияси ва БМТ Бош Ассамблеяси резолюциясининг чўнтак китобчаси Барқарор ривожланиш мақсадлари ойлиги доирасида иштирокчилар орасида тарқатилади. шаклида чоп этилиши орқали тарғибот кучайтирилади. | 2023 йил ноябрь | Олий Мажлис палаталари (халқаро ташкилотларнинг молиявий кўмагида) |
3-ИЛОВА
Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро глобал ҳамкорлик бўйича II глобал форумни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита
| 1. | Т.К. Нарбаева | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси, Ташкилий қўмита ҳамраиси |
| 2. | Н.М. Исмаилов | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери, Ташкилий қўмита ҳамраиси |
| 3. | С.С. Сафоев | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари |
| 4. | А.Х. Саидов | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари |
| 5. | Э.Ф. Гадоев | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасининг раиси |
| 6. | Р.А. Алимов | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасининг раиси |
| 7. | Д.Х. Файзиева | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитасининг раиси |
| 8. | М.А. Кадирханова | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитасининг раиси |
| 9. | Ж.А. Қўчқоров | — | Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири, Мувофиқлаштирувчи кенгаш раҳбари |
| 10. | К. Видал Брюс | — | БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори вазифасини бажарувчи |
| 11. | У.Р. Шадиев | — | Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузурида Туризм қўмитасининг раиси |
| 12. | А.К. Шадманов | — | Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари |
| 13. | У.Л. Шарифходжаев | — | Ўзбекистон Республикаси мактаб ва мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари |
| 14. | Б.М. Ахмедов | — | Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг биринчи ўринбосари |
| 15. | О.А. Пекос | — | Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари |
| 16. | К.Ҳ. Каримов | — | Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари |
| 17. | Ш.Н. Рахмонов | — | Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари |
| 18. | С.Т. Зупаров | — | Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари |
| 19. | А.Р. Сормонкулов | — | Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг ўринбосари |
| 20. | М.А. Омаров | — | Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг биринчи ўринбосари |
| 21. | Э.Ж. Хамраев | — | Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари |
| 22. | келишув асосида | — | Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати масъул ходими |
| 23. | Ш.Б. Умурзаков | — | Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи |
| 24. | А.Ж. Ходжаев | — | Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси |
| 25. | А.А. Ходжаев | — | Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори |
| 26. | А.К. Кўчимов | — | Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Бош директори |
| 27. | Ж.Қ. Усманов | — | Халқаро пресс-клуб раиси |
| 28. | А. Пўлатов | — | Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси |
| 29. | Б.М. Бекмуродов | — | «Юксалиш» умуммиллий ҳаракат раиси |
| 30. | О.О. Иззатиллаев | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати девонининг Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўлими мудири, Ташкилий қўмита масъул котиби |
4-ИЛОВА
Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро ҳамкорлик бўйича II глобал форумни ўтказиш бўйича
| Т/р | Тадбирлар | Ижро муддати | Масъуллар |
| I. Ташкилий масалалар | |||
| 1. | II Глобал форумни ўтказиш учун инфратузилма объектларини (биноларни) кўриб чиқиш. | 15 ноябргача | Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Олий Мажлис палаталари, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
| 2. | II Глобал форумда Ўзбекистон томонидан иштирок этувчи экспертларнинг рўйхатини тузиш. | 20 ноябргача | Олий Мажлис Сенати, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги |
| 3. | Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари билан ҳамкорликда делегацияларнинг таркиби, ташриф кунлари ва дастурини (кутиб олиш, кузатиш ва бошқа тадбирлар) ишлаб чиқиш. | 25 ноябргача | Ташқи ишлар вазирлиги, Олий Мажлис Сенати, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси |
| 4. | II Глобал форум дастури ва тадбир иштирокчиларининг рўйхати лойиҳасини тайёрлаш. | 10 ноябргача | Олий Мажлис Сенати, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги |
| 5. | II Глобал форумнинг харажатлар сметасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасининг фармойишини тайёрлаш. | 25 ноябргача | Молия вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси |
| 6. | II Глобал форум ташкилотчилари — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Вазирлар Маҳкамаси, Парламент комиссияси, Мувофиқлаштирувчи кенгаш, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги номидан таклифномаларни тайёрлаш ва уларни форум иштирокчиларига юбориш. | 10 ноябргача | Олий Мажлис Сенати, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Ташқи ишлар вазирлиги |
| 7. | II Глобал форумнинг хорижий иштирокчилари учун кириш визалари ва бошқа ҳужжатларни расмийлаштириш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш. | 25 ноябргача | Ташқи ишлар вазирлиги, Олий Мажлис Сенати, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, «Uzbekistan airways» АЖ, «Uzbekistan airports» АЖ, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ |
| 8. | Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналиши бўйича II Глобал форумнинг хорижий мамлакатлар иштирокчилари учун темир йўл чипталарини банд (бронь) қилиш. | 15 ноябргача | Олий Мажлис Сенати, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ |
| 9. | II Глобал форум логотипини, сумка, папка, блокнот, қалам, бейжик, баннер, байроқ, кувертка ва бошқа анжомларни тайёрлаш. | 25 ноябргача | Олий Мажлис Сенати, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси |
| 10. | Форум иштирокчиларини тадбирларга кириш ҳуқуқини берувчи бейжиклар билан таъминлаш. | 28 ноябргача | Олий Мажлис Сенати, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги |
| 11. | II Глобал форумнинг хорижий иштирокчилари рўйхатидан келиб чиқиб, масъул вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ҳамда ходимларини бириктириш бўйича таклифлар тайёрлаш ва Ташкилий қўмитага киритиш. | 20 ноябргача | Олий Мажлис Сенати, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
| 12. | Тадбир бўлиб ўтадиган жойда оммавий ахборот воситалари II Глобал форумни ёритиш бўйича матбуот марказини ташкил этиш ва уни қуйидаги техник жиҳозлар билан таъминлаш: компьютерларни ўрнатилган тартибда Интернет тармоғига (WiFi) улаш (20 дона); ўрнатилган тартибда шаҳарга чиқиш телефонлари (4 дона); принтер (4 дона), нусхалаш-кўпайтириш техникаси (4 дона), рангли сканер (4 дона); канцелярия анжомлари; бейджиклар; телевизор («Ўзбекистон 24», «Узрепорт» ва Euronews телеканалларига уланган ҳолда) 4 дона; журналистлар учун пресс-вол. | 27 ноябргача | Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Миллий телерадиокомпания, Миллий ахборот агентлиги, «Дунё» ахборот агентлиги, Олий Мажлис Сенати, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси |
| 13. | Музокаралар ўтказиш залларини ўрнатилган тартибда овоз кучайтириш ва синхрон таржима қилиш ускуналари билан таъминлаш. | 27 ноябргача | Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги |
| 14. | II Глобал форум ўтказиладиган жойни вақтинча фойдаланиш учун компьютер, принтер, нусхалаш-кўпайтириш техникаси билан жиҳозлаш. | Тадбирни тайёрлаш мобайнида | Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Олий Мажлис Сенати, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси |
| 15. | II Глобал форумда, делегациялар аъзолари яшайдиган жойларда, аэропорт ва темир йўл вокзалларида ишлаш учун таржимон-волонтёрлар билан таъминлаш. | 28 ноябрдан 2 декабрга қадар | Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Олий Мажлис Сенати, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси |
| 16. | II Глобал форум иштирокчилари учун эсдалик (сувенир) совғалар тайёрлаш. | 25 ноябргача | Олий Мажлис Сенати, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
| 17. | II Глобал форум доирасида ташкил этиладиган расмий қабул, норасмий кечки овқат, тушлик ва кофе-брейклар ўтказиш. | 30 ноябрь | Олий Мажлис Сенати, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
| II. Ахборот-таҳлилий масалалар | |||
| 18. | II Глобал форум дастури доирасида расмий тадбир ва маросимлар сценарийси ва схемасини ишлаб чиқиш (келиб-кетиш, маросимларни очиш ва ёпиш, матбуот анжумани, расмий ва норасмий учрашувлар, кофе-брейк, фотосуратга тушиш, маданий дастур). | 15 ноябргача | Олий Мажлис Сенати, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Маданият вазирлиги, Туризм қўмитаси |
| 19. | Очилиш ва ёпилиш маросимларида, ялпи ва шўъба мажлисларида, матбуот анжуманларида, икки томонлама учрашувларда чиқиш сўзларини ва ахборот-таҳлилий ҳужжатлар тайёрлаш. | 20 ноябргача | Олий Мажлис Сенати, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги |
| 20. | Ўзбекистоннинг Барқарор ривожланиш соҳасида эришган натижаларини акс эттирувчи инфографик буклетлар ва бошқа тарқатма материалларни тайёрлаш ва тадбир иштирокчиларига етказиш. | 25 ноябргача | Статистика агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати, «Тараққиёт стратегияси» маркази, «Барқарор ривожланиш маркази» |
| 21. | Оммавий ахборот воситаларида бўлажак форумни ўтказишга бағишланган кўрсатувлар ва реклама роликларини тайёрлаш ҳамда эфирга узатиб бориш. | ноябрь | Миллий телерадиокомпания, Халқаро пресс-клуб, Миллий ахборот агентлиги, Миллий медиа ассоциацияси, Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ахборот хизмати |
| 22. | Барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифалар доирасида Ўзбекистонда эришилган ютуқларни акс эттирувчи 3 — 5 дақиқали ҳужжатли фильм тайёрлаш. | 15 ноябргача | Миллий медиа ассоциацияси, Миллий телерадиокомпания, Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ахборот хизмати, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
| 23. | II Глобал форумнинг очилиши маросимини оммавий ахборот воситалари орқали жонли намойиш этиш ва иш жараёнини ёритиш. | 30 ноябрь | Миллий телерадиокомпания, «Узрепорт» телеканали, Миллий ахборот агентлиги, «Дунё» ахборот агентлиги, Халқаро пресс-клуб, Миллий медиа ассоциацияси |
| 24. | II Глобал форумнинг якуни тўғрисида ахборот материалларини тайёрлаш ва чоп этиш. | Тадбир якуни бўйича | Миллий телерадиокомпания, Миллий ахборот агентлиги, «Дунё» ахборот агентлиги, Миллий медиа ассоциацияси |
| 25. | II Глобал форумнинг якуни бўйича Тошкент коммюникесини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш. | 30 ноябрь | Парламент комиссияси, Мувофиқлаштирувчи кенгаш, Ташқи ишлар вазирлиги |
| III. Хавфсизлик масалалари | |||
| 26. | Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида: - Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарув хизмати ходимларидан иборат ишчи гуруҳларни шакллантириш; - техник коммуникацияларнинг барқарор ишлаши, турли конструкцияларнинг мустаҳкамлиги, меҳмонхона мажмуалари ва форум ўтказиладиган объектлар ва уларнинг 150 метр радиусида жойлашган объектларда текширувлар ёки ёнғин-профилактика кўригини ўтказиш; - ушбу жойларда радиация ва кимёвий миқдорни ўлчаш пунктини ташкил этиш; - тезкор қутқарув гуруҳларни шакллантириш ва уларнинг делегация аъзолари яшайдиган жойларда кеча-кундуз навбатчилигини ташкил этиш; - II Глобал форум хавфсизлигини таъминлашда фавқулодда вазиятлар давлат тизимига кирувчи хизматлар ва бошқа идоралар билан ҳамкорликда объектларда содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни ҳамкорликда бартараф этиш бўйича махсус-тактик ўқув машғулотларини ўтказиш. | 20 — 30 ноябрь | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия |
| 27. | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан тадбир ўтказиладиган объектлар ва уларнинг атрофида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ёнғин-қутқарув бўлинмаларини навбатчилигини ташкил этиш. | Форумга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш вақтида | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги |
| 28. | Тошкент шаҳридаги меҳмонхоналарнинг техник ҳолатини текшириб бориш (лифт, электр энергияси, ёнгин хавфсизлиги, сув ва иссиқлик таъминоти ва бошқалар). | 15 ноябрдан бошлаб тадбир якунига қадар | Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Энергетика вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Туризм вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги |
| 29. | II Глобал форум иштирокчиларини автомашина ва автобуслар билан таъминлаш. | 25 ноябргача | Вазирлар Маҳкамасининг Хўжалик фаолияти бошқармаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Олий Мажлис Сенати, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси |
| 30. | Тошкент шаҳри аэропорт ва темир йўл вокзалларида делегацияни кутиб олишдан тортиб шаҳар бўйлаб транспортларнинг (кортеж) йўналишларини ишлаб чиқиш. | 25 ноябргача | Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Олий Мажлис Сенати, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси |
| 31. | Тошкент ва Бухоро шаҳарларидаги аэропортларда делегацияларга виза расмийлаштиришни таъминлаш. | Аризалар келиб тушишига қараб | Ташқи ишлар вазирлиги |
| 32. | Тошкент халқаро аэропорти ва темир йўл вокзалларида ҳамда улардаги VIP залларида хорижий делегацияларни кутиб олиш, кузатиш ва уларга хизмат кўрсатиш ҳолатларига тайёргарлик кўриш ҳамда делегацияларнинг юкларини тезкор етказиб беришни таъминлаш. | 20 — 30 ноябрь | «Uzbekistan airways» АЖ, «Uzbekistan airports» АЖ, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ |
| 33. | Делегация аъзоларининг Тошкент халқаро аэропортида ва чегара назорат-ўтказиш пунктларида божхона ва чегара назоратидан тўсиқларсиз ўтишларини таъминлаш. | 25 ноябрдан 3 декабрга қадар | «Uzbekistan airports» АЖ, Давлат божхона қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги |
| 34. | Делегацияларнинг ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш, уларга хизмат кўрсатиш учун ажратилган автомашиналарнинг техник ҳолатини текширувдан ўтказиш, делегациялар яшаш жойларида ва ташриф буюрадиган объектларда жамоат тартибини сақлаш. | 25 ноябрдан 3 декабрга қадар | Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия |
| 35. | Тадбир мобайнида тез ёрдам автомашиналари ва тиббиёт ходимларининг аэропорт, темир йўл вокзаллари, форум бинолари ва делегацияларнинг яшаш жойларидаги навбатчилигини ҳамда қатъий ва самарали санитария-эпидемиологик назоратини таъминлаш. | 25 ноябрдан 3 декабрга қадар | Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
| 36. | II Глобал форум ўтказиладиган жойларда ва делегациялар жойлашган меҳмонхоналарда узлуксиз электр энергияси, иссиқ ва совуқ сув билан таъминлаш. | 30 ноябрь | Энергетика вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, «Тошкент шаҳар электр тармоқлари» АЖ, «Иссиқлик электр станциялари» АЖ, «Ўзсувтаъминот» АЖ |
| 37. | II Глобал форум ўтказиладиган жойларда локал тармоқларнинг киберхавфсизлигини таъминлаш. | 30 ноябрь | «Киберхавфсизлик маркази» ДУК, Рақамли технологиялар вазирлиги |
| 38. | Маданий ва тарихий обидалар рўйхатини тузиш, II Глобал форумнинг хорижий мамлакатлар иштирокчиларининг гуруҳ бўлиб обидаларни томоша қилиш учун ҳаракатланишларида хавфсизликни таъминлаш. | 29 ноябрдан 2 декабрга қадар | Туризм қўмитаси, Маданият вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги |