31.10.2023 йилдаги КҚ-605-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухоро вилояти ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижросини ўрганиш натижалари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан Бухоро вилояти ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижроси парламент назорати доирасида ўрганилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 — 2022 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида тасдиқланган Бухоро вилояти ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижроси доирасида қатор натижаларга эришилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йилда ялпи ҳудудий маҳсулот (ЙҲМ) ҳажми 45,8 трлн сўмни ташкил этган ва 2017 йилга нисбатан 1,4 бараварга, шунингдек аҳоли жон бошига ЙҲМ ҳажми 2017 йилдаги 9,2 млн сўмдан 22,9 млн сўмга ошган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция дастурлари доирасида саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида 30,7 трлн сўмлик 3 700 дан зиёд лойиҳалар ишга туширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоятда 3 та эркин иқтисодий зона, 40 та кичик саноат зона ҳамда 13 та ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолияти йўлга қўйилган. Уларда 3,9 трлн сўмлик 327 та лойиҳа ишга туширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг 130,9 мингта лойиҳасига 3,0 трлн сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил якунига кўра маҳаллий бюджетга 3,4 трлн сўм маблағ тушиши таъминланиб, 2017 йилга нисбатан бу кўрсаткич 2,9 баробарга ошган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу даврда 148 та давлат, 24 та хусусий, 95 та давлат хусусий шериклик асосида ҳамда 1 252 та оилавий мактабгача таълим ташкилотларининг ташкил этилиши натижасида қамров даражаси 22,6 фоиздан 80,0 фоизга етган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида 408 та маҳалладаги 413 та лойиҳада 718,3 млрд сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилган ва барча объектлар фойдаланишга топширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жорий йилнинг ўтган 9 ойида ҳудудий бандлик дастури доирасида 336,1 минг аҳоли даромадли меҳнат билан банд қилинган. Хусусан, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига 11,2 минг, қурилишда 8,7 минг, хизматлар ва тадбиркорлик соҳасида 96,7 минг, қишлоқ хўжалигида 219,5 минг кишининг бандлиги таъминланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий бюджет даромадлари ижроси 2 трлн 788 млрд сўмни ташкил этиб, прогноз кўрсаткичларига нисбатан 105 фоизга бажарилган. Маҳаллий бюджетда 137,7 млрд сўм қўшимча даромад шаклланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жорий йилда ўтказилган Ташаббусли бюджет жараёнининг 2-мавсумида фуқаролар томонидан илгари сурилган 58 та маҳалладаги жами қиймати 80,6 млрд сўмлик 74 та лойиҳа ғолиб деб топилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, ўрганишлар вилоят ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш ва бандлик дастурлари ижросини таъминлашда айрим камчилик ва муаммолар мавжудлигини кўрсатмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари билан вилоятнинг Пешку ва Вобкент туманларини 2021 — 2023 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қабул қилинган дастурлар доирасида 31 та тадбир бажарилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантириш бўйича 24 та инвестиция лойиҳаси ишга туширилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, ташқи муҳандислик-коммуникация тизимларини ривожлантириш йўналишида 5 та ҳамда ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш йўналишида 2 та тадбирнинг ижроси таъминланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухоро вилояти ҳудудларини 2022 — 2026-йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида халқаро молия институтлари маблағларини жалб қилиш ҳисобига йўл-транспорт ва муҳандислик коммуникация тизимларини янада яхшилашга қаратилган 8 та, шунингдек ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш бўйича 112 та лойиҳа бўйича бугунги кунга қадар амалий ишлар бошланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари Бухоро вилоятида 2022-2023 йилларда янгидан ўзлаштирилаётган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилиши белгиланган 263 та чорвачилик лойиҳасидан қарийб 200 таси ишга туширилмаган, натижада 6 мингдан зиёд иш ўринлари яратилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эркин иқтисодий зоналар, кичик саноат зоналарига тадбиркорлик субъектларини жалб этиш ишлари суст ташкил этилган. Айрим саноат зоналарида ажратилган ер майдонларига бугунги кунга қадар лойиҳалар жойлаштирилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан Ғиждувон ЭИЗ таркибига Пешку тумани ҳудудидан 100 гектар ер майдони ажратилган бўлса-да, амалда бугунги кунга қадар ушбу ҳудуд зарур инфратузилма билан таъминланмаганлиги сабабли бўш турибди. Пешку тумани Туркистон массивида жойлашган кичик саноат зонасида бирорта лойиҳа амалга оширилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жорий йилнинг январ-сентябр ойларида ҳудудий бандлик дастури доирасида белгиланган вазифалар ижроси айрим туман (шаҳар), соҳа ва йўналишларда суст ташкил этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, инвестиция дастурлари доирасида ишга тушган лойиҳаларда аҳолини банд қилиш режасининг бажарилиши Вобкент (31,1 фоиз), Қоровулбозор (52,4 фоиз) ва Ромитан (56,5 фоиз) туманлари ҳамда Когон шаҳрида (60,4 фоиз) паст.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухоро шаҳрида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйилган қарийб 50 фоиз иш ўринларидан фойдаланилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш соҳасида норасмий меҳнат фаолиятини расмийлаштириш бўйича белгиланган прогноз кўрсаткичларнинг бажарилиши Ғиждувон (10,7 фоиз), Бухоро (16,1 фоиз), Вобкент (19,8 фоиз) ва Ромитан туманларида (26,1 фоиз) 30 фоизни ҳам ташкил этмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Когон туманида «Аёллар дафтари»даги ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизларнинг атиги 26,7 фоизи доимий ишга жойлаштирилган, холос.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоят маҳаллий бюджети даромадлари ижросини таъминлашда ҳам айрим камчиликларга йўл қўйилган. Хусусан, солиқ тўловчиларнинг бюджет олдидаги мавжуд боқиманда қарздорлиги жорий йилнинг 1 октябр ҳолатига 197,5 млрд сўмни ташкил этиб, йил бошига нисбатан 9,5 млрд сўмга ўсган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йилнинг ўтган даврида ўтказилган давлат молиявий назорати тадбирлари натижасига кўра, Ташаббусли бюджет доирасидаги лойиҳаларнинг амалга оширилишида 6,8 млрд сўмлик молиявий камчиликларга йўл қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, 2022 йилги Ташаббусли бюджет жараёнида ғолиб деб топилган Олот тумани «Кесакли» маҳалласида спорт мажмуасини қуриш лойиҳаси бўйича ишлар бугунги кунга қадар якунланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухоро вилояти ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижроси самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Қ. Турсуновнинг Бухоро вилояти ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижросини ўрганиш натижалари тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия, Инвестициялар, саноат ва савдо, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик, Қишлоқ хўжалиги, Сув хўжалиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги, Энергетика, Мактабгача ва мактаб таълими вазирликлари, Солиқ, Оила ва хотин-қизлар қўмиталари ҳамда Бухоро вилояти ҳокимлигига Бухоро вилоятини ҳудудларини ривожлантириш дастурларидаги айрим вазифаларнинг ўз вақтида бажарилмаганлиги кўрсатиб ўтилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бухоро вилояти ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларининг самарали ижро этилишини таъминлаш бўйича «Йўл харитаси» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига Бухоро вилояти ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларининг самарали ижро этилишини таъминлаш бўйича «Йўл харитаси» ижросини назоратга олиб, умумлаштирилган маълумотни 2023 йилнинг 30 декабрига қадар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Халқ депутатлари Бухоро вилояти, туман ва шаҳар Кенгашларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аниқланган хато ва камчиликларни бартараф этиш бўйича амалга оширилган ишларни танқидий муҳокама қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоят, туман ва шаҳарларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш вазифалари ижросини таъминлашда масъулиятсизликка йўл қўйган шахсларга нисбатан таъсирчан чоралар қўллаш масаласини кўриб чиқиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси Э. Гадоев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 31 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КҚ-605-IV-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2023 йил 31 октябрдаги КҚ-605-IV-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухоро вилояти ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижросини ўрганиш натижалари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Иқтисодий ўсишни таъминлаш, маҳаллий саноатни ривожлантириш, инвестицияларни фаол жалб қилиш ва экспорт ҳажмини ошириш

1.

Ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмини 50,4 трлн сўмга (ўсиш суръати 104,4 фоиз) етказиш.

1. Ялпи ҳудудий маҳсулот таркибида соҳалар бўйича қўшилган қийматни ошириш, шундан, қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжаликлари ҳажмини 103,5 фоизга, саноат ҳажмини 107,0 фоизга, қурилиш ҳажмини 104,0 фоизга, хизматлар ҳажмини 112,0 фоизга ўсишига эришиш.

2. Ҳудудлар кесимида белгиланган прогноз параметрларини бажарилишини таҳлил қилиб бориш.

2023 йил декабрь

Бухоро вилояти ҳокимлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

2.

Ички ва ташқи бозорларда талаб юқори бўлган янги турдаги маҳсулотларни маҳаллийлаштириш.

1. Маҳаллийлаштириш бўйича 122 та лойиҳа доирасида 1,7 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш.

2023 йил якунигача

Бухоро вилояти ҳокимлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

2. Кейинги йил учун тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳаларининг манзилли дастурини ишлаб чиқиш.

2023 йил ноябрь

3.

Вилоят ҳудудидан ўтувчи халқаро автомобил йўли атрофида йўлбўйи инфратузилмасини ҳамда туризм, таълим ва тиббий хизматлар кўрсатишни ривожлантириш, шунингдек, янги иш ўринларини яратиш.

1. 2023 йилги инвестиция дастури доирасида хизмат кўрсатиш соҳасида янги лойиҳаларнинг ўз вақтида ишга туширилишини таъминлаш.

Дастурларда белгиланган муддатда

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

2. 3500 та янги сервис объектини ташкил қилиш орқали 5 минг нафар янги иш ўринлари яратиш.

2023 йил давомида

3. Халқаро автомобил йўлининг ҳудуддан ўтувчи қисмида 45 та янги савдо ва сервис объектини ишга тушириш.

тармоқ жадвали асосида

4.

Туризм йўналишига қўшимча инвестицияларни жалб қилиш, хусусий сектор учун қулай шарт-шароитлар яратиш орқали туризм инфратузилмасини янада такомиллаштириш, аҳоли бандлигини ошириш, вилоятнинг туристик салоҳиятини ички ва ташқи бозорларда тарғиб қилишни жадаллаштириш.

1. Экотуризм ва бошқа турдаги туризм маршрутларини ташкил этиш ва уларни сайёҳларга таклиф этиш.

2023 йил ноябрь

Бухоро вилояти ҳокимлиги,

Туризм қўмитаси

2. Туристик объектлар комплексларида маҳаллий ва тарихий ҳунармандчиликнинг амалий устахоналарини кўпайтириш, туристларга маҳсулот яратилиши жараёнини кузатиш ва маҳсулот ишлаб чиқаришда бевосита иштирок этиш имкониятини яратиш.

2023 йил
ноябрь-декабрь

3. 280 минг хорижий ва 200 минг нафар маҳаллий сайёҳларни жалб қилиш. 8 та жойлаштириш воситаларини ташкил қилиш ва уларнинг сонини 547 тага, туроператорлар сонини 140 тага етказиш.

2023 йил якунига қадар

5.

Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажмини 568,4 млн долларга етказиш.

1. Жорий йилда 29 та лойиҳа доирасида хорижий инвестициялар ва кредитларни ўзлаштириш прогноз кўрсаткичлари ижросини таъминлаш.

2023 йил
ноябрь-декабрь

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

тижорат банклари,

Бухоро вилояти ҳокимлиги

2. Қўшимча 220,7 млн доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштириш чораларини кўриш.

2023 йил
ноябрь-декабрь

6.

Саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги ҳудудий инвестиция лойиҳаларни ўз вақтида амалга ошириш.

1. Ҳудудий инвестиция дастури доирасида 349 та лойиҳани белгиланган муддатларда амалга оширилиши юзасидан тизимли мониторинг олиб бориш, муаммоли лойиҳаларни ҳал этиш юзасидан зарур тезкор ва амалий чоралар кўриш.

2023 йил
ноябрь-декабрь

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Марказий банк,

Бухоро вилояти ҳокимлиги

2. Давлат инвестиция дастури доирасида Бухоро шаҳридаги 1 та, Когон шаҳридаги 1 та, Ғиждувон туманидаги 1 та, Қоракўл туманидаги 1 та ва Когон туманидаги 3 та лойиҳаларни, шунингдек, ҳудудий инвестиция дастури доирасида кредит маблағлари ажратилиши кечикаётган 53 та лойиҳанинг муаммоларини ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатиш.

2023 йил ноябрь

3. Амалга оширилган лойиҳалар доирасида яратиладиган иш ўринларига фуқароларни ишга қабул қилишда маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари билан ҳамкорликда ишларни ташкил этиш.

доимий

4. Яратилган иш ўринлари ва мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларни Ягона миллий меҳнат тизимига киритиб бориш.

доимий

7.

Экспорт ҳажмини 300,0 млн долларга (ўсиш суръати 130 фоиз) етказиш.

1. Экспорт таркибида тайёр ва ярим тайёр маҳсулотлар улушини кўпайтириш, шунингдек, мавжуд хомашё ресурсларини қайта ишлаш қувватларини ошириш ҳисобига экспорт таркибидаги улушини камайтириш.

2023 йил давомида

Бухоро вилояти ҳокимлиги,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

2. Хизматлар экспорти ҳажмини ошириш.

3. Экспортчи корхоналар фаолиятини қўллаб-қувватлаш тизимини фаол давом эттириш орқали экспортёр корхоналар сонини ошириш.

2023 йил давомида

8.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
«2021 — 2023 йилларда Бухоро вилоятининг Пешку туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 16 февралдаги 72-қарори билан тасдиқланган дастурдаги ишга туширилмаган инвестиция лойиҳалари ўрнига янги лойиҳаларни шакллантириш.

1. Ҳукумат қарори ва баёнига мувофиқ истиқболсиз деб топилган 24 та лойиҳаларни ўрнига-ўрин муқобил равишда янги лойиҳаларга алмаштириш.

2. Янги лойиҳаларни ҳудудий тижорат банклари томонидан молиялаштириш ва янги иш ўринларини яратиш.

2023 йил ноябрь

Бухоро вилояти ҳокимлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Марказий банк, тижорат банклари

II. Янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш

9.

7792 та фаолият кўрсатмаётган ва фаолиятини вақтинча тўхтатиб қўйган, ишлаб чиқариш ҳажмини камайтирган ҳамда мавжуд қувватлардан самарали фойдаланмаётган саноат корхоналарнинг қувватларидан фойдаланиш даражасини ошириш.

1. Фаолият кўрсатмаётган корхоналарнинг 538 таси фаолиятини тиклаш ва шу орқали иш ўринларини сақлаб қолиш.

2. Истиқболсиз ва фаолиятини тиклаш имкони бўлмаган, солиқ ёки бошқа тўловлардан қарзи бўлмаган корхоналарни ўрнатилган тартибда давлат рўйхатидан чиқариш чораларини кўриш.

2023 йил якунига қадар

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Солиқ қўмитаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Бухоро вилояти ҳокимлиги

3. Ишлаб чиқариш ҳажмини камайтирган саноат ва хизмат кўрсатиш корхоналари ҳамда фаолияти тўхтаб қолган тадбиркорлик субъектларини ўрганиб чиқиб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан аниқ чораларни белгилаш.

2023 йил октябрь

4. Қўшимча 203 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш ва 7 млрд сўмлик солиқ тушумларини таъминлаш.

2023 йил якунига қадар

10.

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ажратилган ресурс маблағларидан самарали фойдаланиш.

1. Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида ҳоким ёрдамчилари томонидан тавсияномаларни лойиҳаларни олдиндан синчковлик билан таҳлил қилган ҳолда бериш.

2. Қарз олувчи томонидан ариза расмийлаштирилаётган пайтда фуқаронинг манзили автоматик равишда oilakredit.uz платформасига киритилишини таъминлаш мақсадида платформани Ички ишлар вазирлиги базаси билан интеграция қилиш чораларини кўриш.

2023 йил якунига қадар

Марказий банк,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги

11.

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасидаги 59,8 млрд сўмлик муаммоли кредит қарздорликларини қисқартириш.

1. Вилоят, туман ҳокимликлари, сектор раҳбарлари, ҳоким ёрдамчилари ва тижорат банклари билан биргаликда ишчи гуруҳларни ташкил этиш.

2023 йил ноябрь

Марказий банк,

таянч тижорат банклари,

Бухоро вилояти ҳокимлиги

2. Муаммоли кредитларни сўндириш бўйича ойма-ой графикларни ишлаб чиқиш, Марказий банк вилоят бош бошқармасида штаб ташкил қилиш.

доимий

12.

Ҳоким ёрдамчилари кўмагида микролойиҳаларни ташкил этиш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш.

Вилоятдаги 28 та маҳаллада, жумладан, Ромитан туманида 10 та, Шофиркон туманида 6 та, Когон шаҳрида 5 та, Бухоро шаҳрида 4 та, Ғиждувон туманида 2 та, Вобкент туманида 1 та маҳаллаларда микролойиҳаларни амалга ошириш.

2023 йил якунига қадар

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, тижорат банклари

13.

Маҳаллалар ихтисослашувини ҳисобга олган ҳолда саноат, ҳунармандчилик, касаначилик, чорвачилик, савдо ва хизмат кўрсатиш йўналишларида микромарказларни ташкил этишни янада жадаллаштириш.

1. Жондор туман маҳаллаларида микромарказларни ишга тушириш.

2023 йил якунига қадар

Бухоро вилояти ҳокимлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги

2. Микромарказларни зарур ташқи муҳандислик-коммуникация ва транспорт тармоқлари билан таъминлашга оид чора-тадбирларни амалга ошириш.

2023 йил якунига қадар

3. Микромарказларни истиқболда ташкил этиш учун бўш турган давлат мулки объектлари ва ер участкаларининг манзилли рўйхатини шакллантириш.

2023 йил декабрь

III. Саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш, бўш турган бино ва иншоотлардан унумли фойдаланиш

14.

Кичик саноат зоналари, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарига тадбиркорлик субъектларини жалб этиш ҳолатини яхшилаш.

1. Бўш турган ер майдони ҳудудини зарур инфратузилма билан таъминлаш чораларини кўриш.

2024 йил март

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Бухоро вилояти ҳокимлиги

2. Кичик саноат зонасига тадбиркорлик субъектларини фаол жалб этиш.

2023 йил давомида

3. Кичик саноат зоналарида лойиҳалар жойлаштирилишини охирига етказиш.

2024 йил давомида

4. Инвестиция мажбуриятларини муддатида бажармасдан тармоқ жадвалидан ортда қолган лойиҳаларни хатловдан ўтказиш ва Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2023 йил декабрь

15.

Эркин иқтисодий зоналар, кичик саноат зоналари, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарининг муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминланганлик ҳолатини янада яхшилаш.

1. Бухоро вилояти шаҳар ва туманларида ташкил этилган эркин иқтисодий зоналар, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарининг муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминланганлик ҳолатини янада яхшилаш.

2023-2024 йиллар давомида

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Энергетика вазирлиги,

Бухоро вилояти ҳокимлиги

2. Муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминланганлик ҳолати яхшиланган эркин иқтисодий зоналар, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарида лойиҳаларни ишга тушириш чораларини кўриш.

2024 йил давомида

16.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 ноябрьдаги ПҚ-13-сонли қарори билан «Ғиждувон» ЭИЗ таркибига Пешку тумани ҳудудидан ажратилган 100 гектар ер майдонини муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш.

«Ғиждувон» ЭИЗнинг Пешку ҳудудига зарур муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини қуриш бўйича асосланган ҳисоб-китоблар асосида тегишли таклифларни тайёрлаш ва кейинги йил муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш юзасидан қабул қилинадиган манзилли дастурларда акс эттириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига киритиш.

бир ой муддатда

«Ўзсувтаъминот» АЖ,

Автомобил йўллари қўмитаси,

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ,

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ,

Бухоро вилояти ҳокимлиги

17.

Пешку тумани Туркистон массивида жойлашган кичик саноат зонасини оптималлаштириш (тугатиш) чораларини кўриш.

1. Пешку тумани Туркистон массивида жойлашган кичик саноат зонасини оптималлаштириш (тугатиш) таклифини Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан келишиш.

бир ой муддатда

Бухоро вилояти ҳокимлиги,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

2. Саноат зонасини оптималлаштириш (тугатиш) масаласини белгиланган тартибда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши муҳокамасига киритиш.

2023 йил якунига қадар

18.

Бўш турган бино-иншоотлардан самарали фойдаланиш.

1. Бўш турган бино-иншоотларни аниқлаш ва ушбу объектларга тадбиркорларни жалб қилиш.

2. Хусусийлаштириш дастурлари доирасида аукционга чиқарилган 60 та объектни сотиш чораларини кўриш.

3. Ушбу объектларга инвестиция киритиш орқали янги иш ўринлари яратилишини таъминлаш.

2023-2024 йиллар давомида

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Бухоро вилояти ҳокимлиги

IV. Янги иш ўринлари яратиш, аҳолини даромадли меҳнат билан банд қилиш ва шу орқали камбағаллик ҳамда ишсизликни қисқартириш

19.

Норасмий ишлаётган 1,8 минг нафар фуқароларнинг бандлигини легаллаштириш.

1. Ҳудудда доимий равишда норасмий бандлик диагностикасини ўтказиш, норасмий бандликни келтириб чиқарувчи омилларни бартараф этиш бўйича чоралар кўриш.

2023 йил
октябрь — декабрь

Бухоро вилояти ҳокимлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Қурилиш ва уй жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Солиқ қўмитаси

2. Қурилиш бригадаларини ташкил этган фуқароларга якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш ҳамда субсидияларни олишда кўмаклашиш.

2023 йил давомида

20.

Меҳнат миграциясидан қайтиб келган 50 минг нафар фуқаролар бандлигини таъминлаш ва реинтеграция қилиш чораларини кўриш.

1. Меҳнат мигрантларини доимий ишга жойлаштириш ва ўзини ўзи банд қилишда амалий ёрдам кўрсатиш.

2023 йил давомида

Бухоро вилояти ҳокимлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

2. Меҳнат миграциясидан қайтиб келган фуқароларнинг бандлигини таъминлашда реинтеграция марказларидан ҳамда ҳоким ёрдамчилари кўмагида микролойиҳаларни ташкил этиш, субсидиялаш механизмларидан кенг фойдаланиш.

2023 йил давомида

21.

Янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ижросини таъминлаш.

1. Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши томонидан тасдиқланган дастур доирасида 250,0 минг (қишлоқ хўжалиги соҳасида 149,1 минг, тадбиркорлик ва хизмат кўрсатиш 74,8 минг, инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш ҳисобига 15,5 минг, қурилиш соҳасида 10,6 минг) аҳоли бандлигини таъминлаш ишларининг мониторингини юритиш.

2023 йил
октябрь — декабрь

Бухоро вилояти ҳокимлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Инвестиция, саноат ва савдо вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

2. Ҳудудий инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш ҳисобига яратилган янги иш ўринларида аҳоли бандлигини таъминлаш ишларини мувофиқлаштириб бориш.

2023 йил
октябрь — декабрь

3. Йирик инвестиция лойиҳаларининг белгиланган муддатларда амалга оширилиши ва уларда яратилган иш ўринлари ҳамда мавжуд бўш иш жойлари тўғрисидаги маълумотларни Ягона миллий меҳнат тизимига киритиб бориш.

2023 йил
октябрь — декабрь

22.

Маҳаллабай ишлаш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, маҳаллаларни иқтисодий ривожлантириш бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини такомиллаштириш.

1. Фаолият самарадорлиги паст бўлган ҳоким ёрдамчиларини ротация қилиш.

2023 йил
октябрь — декабрь

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги,

Бухоро вилояти ҳокимлиги

2. Маҳаллаларда саноат, ҳунармандчилик, касаначилик ва чорвачилик микромарказлари ҳамда микролойиҳаларни ташкил этиш орқали бандлиги таъминланган фуқароларни онлайн маҳалла платформасига киритиб бориш.

2023 йил
октябрь — декабрь

3. Субсидия маблағларидан фойдаланиш кўрсаткичлари паст бўлган ҳудудларда тарғибот ва тушунтириш ишларини кучайтириш.

2023 йил октябрь

4. «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари», «Темир дафтар» ва «Ижтимоий ҳимоя реестри»га киритилган фуқароларнинг муаммоларини чуқур таҳлил қилиш, уларни бартараф этиш ҳамда даромадли меҳнат билан банд қилиш чораларини кўриш.

2023 йил
октябрь — декабрь

5. Квоталанган иш ўринларига ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш.

2023 йил
октябрь — декабрь

23.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида бандлиги таъминланган аҳоли ҳисобининг, шунингдек, яратилган иш ўринлари ва мавжуд бўш иш жойлари тўғрисидаги маълумотларнинг Ягона миллий меҳнат тизимида тўлиқ қайд этилишини таъминлаш.

1. Қишлоқ хўжалиги соҳасида доимий ва мавсумий ишларда банд бўлган аҳолининг ҳисобини юритишдаги тафовутларни бартараф этиш.

2023 йил
октябрь — декабрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Кадастр агентлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Бухоро вилояти ҳокимлиги

2. Иш ўринларида аҳоли бандлигининг солиқ ҳисоботларида тўлиқ акс эттирилишини таъминлаш.

2023 йил
октябрь — декабрь

3. Яратилган иш ўринлари ва мавжуд бўш иш жойлари тўғрисидаги маълумотларни Ягона миллий меҳнат тизимига киритиб бориш.

мунтазам

4. Очиқ электрон танлов натижаларига кўра ғолиб деб топилган фуқароларга деҳқон хўжалигини давлат рўйхатидан ўтказишда амалий ёрдам кўрсатиш.

электрон танлов якунларига кўра

24.

Ҳудудларни ихтисослашувидан келиб чиқиб 832 нафар ишсиз фуқароларни замонавий касб-ҳунарга ўқитиш.

1. Ишсиз фуқароларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарларга ўқитишни ташкил қилиш.

2023 йил
октябрь — декабрь

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Бухоро вилояти ҳокимлиги

2. Тадбиркорлик субъектлари билан манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали битирувчиларнинг бандлигини таъминлаш.

2023 йил давомида

V. Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилма объектларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш, шунингдек, белгиланган топшириқларнинг бажарилиши

25.

Маҳаллалар ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини янада ривожлантириш, шунингдек, аҳолининг турмуш даражасини ошириш ҳамда тадбиркорлар учун қулай инвестиция муҳитини яратиш.

1. Маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш дастури ижросини таъминлаш юзасидан қуйидагиларни амалга ошириш:

дастур ижроси юзасидан сектор раҳбарлари ва бошқа алоқадор мутасаддиларнинг халқ депутатлари туман Кенгаши сессиясида ҳисоботини эшитиш;

қурилиш-таъмирлаш ишларининг сифати, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилиши юзасидан назоратни янада кучайтириш;

бажарилган ишлар бўйича маблағларнинг қонуний сарфланиши устидан молиявий назоратни кучайтириш.

2023 йил якунигача

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси,

Транспорт назорати инспекцияси,

Давлат молиявий назорати инспекцияси,

Бош прокуратура,

Бухоро вилояти ҳокимлиги

26.

2023 — 2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида объектларни ўз муддатида ва сифатли тарзда фойдаланишга топшириш (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрьдаги ПҚ-465-сонли қарори).

1. Дастур доирасида вилоят ҳудудида жорий йилда амалга оширилаётган ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилма объектларининг ўз вақтида ва сифатли тарзда топширилишини таъминлаш. Бунда:

қурилиш-монтаж ишларини тармоқ жадвали асосида олиб бориш;

объектларни ўз вақтида молиялаштириш;

ишсиз ва қурилиш бригадаларини ташкил этган фуқароларни қурилиш ишларига кенг жалб қилиш;

қурилиш соҳасида норасмий банд бўлганларнинг меҳнат фаолиятини легаллаштириш;

қурилиш ишлари амалга оширилиши устидан депутатлик ва жамоатчилик назоратини ўрнатиш ҳамда объектларни жамоатчилик назорати остида қабул қилиш.

Шартномада белгиланган муддатда

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Автомобил йўллари қўмитаси,

«Ўзсувтаъминот» АЖ,

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ,

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ,

Бухоро вилояти ҳокимлиги

VI. Маҳаллий бюджет ижроси самарадорлигини ошириш

27.

Бюджет тушумларини кўпайтириш, солиқ базасини кенгайтириш, солиқларни йиғиш самарадорлигини ошириш орқали бюджетга 3,5 трлн сўм тушумларни таъминлаш.

1. Солиқ тўловчиларнинг бюджет олдидаги мавжуд боқиманда қарздорлигини ундириш.

2. Солиқ турлари бўйича прогноз кўрсаткичларининг тўлиқ бажарилишини таъминлаш.

2023 йил давомида

Бухоро вилояти ҳокимлиги

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Солиқ қўмитаси

3. Солиқ маъмурчилиги асосида солиқ солиш объектларини тўлиқ ҳисобга олиш.

2023 йил давомида мунтазам

28.

Маҳаллий бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш.

1. Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манба маблағларини Бюджет кодексига мувофиқ халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг тегишли қарорлари асосида сарфлаш.

доимий

Бухоро вилояти ҳокимлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

2. Бюджет маблағлари ҳисобидан харидларни амалга оширишда «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонун талабларига қатъий риоя этиш.

доимий

29.

Ташаббусли бюджет доирасида ажратилган маблағларнинг мақсадли ишлатилишини назорат қилиш.

1. Ташаббусли бюджет доирасида ажратилган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши юзасидан назорат тадбирларида аниқланган 6 та ҳолатда 6,8 млрд сўмлик молиявий хато ва камчиликларни бартараф этиш.

2023 йил давомида

Бухоро вилояти ҳокимлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

2. Ҳар бир тадбирни амалга оширишнинг барча босқичлари устидан депутатлик ва жамоатчилик назоратини ўрнатиш ҳамда лойиҳаларнинг ижроси натижаларига кўра жамоатчилик назорати остида қабул қилишни ташкил этиш.

доимий

VII. Аҳолининг ижтимоий муаммоларини ҳал этиш, маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш

30.

Касаначиликни ривожлантириш орқали хотин-қизлар бандлигини таъминлаш (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 сентябрдаги ПҚ-376-сонли қарори).

Касаначиликни ривожлантириш орқали хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, хусусан:

хотин-қизлар фаоллари томонидан касаначилик фаолияти билан шуғулланишга лаёқати ва қизиқиши бор хотин-қизларни жалб қилиш;

етакчи тадбиркор ва касаначилардан иборат ўқитувчилар жамоасини шакллантириш;

касаначилик соҳаси учун мутахассис кадрларни тайёрлаш бўйича ўқув курсларини ташкил қилиш;

тадбиркорларга давлат мулкидаги бино ва иншоотлардан фойдаланиш бўйича қулайликлар яратиш;

«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни касаначилик асосида ишга қабул қилган тадбиркорлик субъектларига давлат мулкидаги бино ва иншоотларни ижарага олишдаги тўловлар бўйича имтиёзлар бериш;

маҳаллаларда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказларини ташкил этиш.

2023 йил
ноябрь — декабрь

Бухоро вилояти ҳокимлиги,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

31.

«Аёллар дафтари»га киритилган 60,0 минг хотин-қизларнинг муаммоларини тизимли ҳал этиш ва дафтардан чиқарилишини таъминлаш.

1. «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларнинг муаммолари тўлиқ ва тизимли ҳал этилишини таъминлаш, хусусан, бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш, моддий ва тиббий ёрдам кўрсатиш, уй-жой шароитларини яхшилаш.

2023 йил ноябрь

Бухоро вилояти ҳокимлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

2. Кўрсатилган ёрдамларнинг ҳаққонийлигини манзилли ўрганиш ва натижаларини халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессияларида муҳокама қилиш.

2023 йил
ноябрь-декабрь

32.

«Ёшлар дафтари»га киритилган 5,3 минг ёшларнинг муаммоларини тизимли ҳал этиш ва дафтардан чиқарилишини таъминлаш.

1. «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг муаммолари тўлиқ ва тизимли ҳал этилишини таъминлаш.

2023 йил давомида

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Бухоро вилояти ҳокимлиги

2. Кўрсатилган ёрдамларнинг ҳаққонийлигини манзилли ўрганиш ва натижаларини халқ депутатлари шаҳар Кенгаши сессиясида муҳокама қилиш.

2023 йил ноябрь

33.

Маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш чораларини кўриш.

1. Маҳаллалар кесимида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик содир этишга мойиллиги бўлган шахслар рўйхатини шакллантириш.

2023 йил октябрь

Ички ишлар вазирлиги,

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Бухоро вилояти ҳокимлиги

2. Профилактика инспектори, нуронийлар, психологларни жалб қилган ҳолда улар билан манзилли суҳбатлар ўтказиш, профилактик ишларни амалга ошириш.

2023 йил октябрь

3. Уларнинг қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш чораларини кўриш.

2023 йил
октябрь — декабрь

4. Маҳаллаларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга қаратилган профилактик тадбирларни ташкил этиб бориш.

2023 йил
октябрь — декабрь

34.

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида вилоятдан рўйхатга олинган турар жойга муҳтож бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш бўйича зарур тадбирларни амалга ошириш.

1. «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида вилоятдан рўйхатга олинган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг муаммолари тўлиқ ва тизимли ҳал этилишини таъминлаш.

2023 йил
октябрь — декабрь

Бухоро вилояти ҳокимлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

2. Жорий йилда 7 нафар етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга харид қилинган уй-жойларни — нотариал тартибда олди-сотди шартномалари асосида уларнинг номига расмийлаштириб бериш.

2023 йил ноябрь

3. Етим болаларга харид қилинган уй-жойларни таъмирланган ва жиҳозланган ҳолда топширилишини назоратга олиш.

2023 йил декабрь

VIII. 2023-2024 йил ги куз-қиш мавсумига тайёргарлик, зарур энергия манбалари захираларини шакллантириш, электр энергияси истеъмолчиларининг электр таъминотини яхшилаш

35.

Қайта тикланувчи энергия манбаларини ўрнатиш бўйича олиб борилаётган ишларни жадаллаштириш.

1 Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш афзалликлари юзасидан аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида тарғибот ишларини кучайтириш

2. Вилоятнинг туман ва шаҳарларида белгиланган режанинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш юзасидан масъул туман ташкилоти ва идоралари раҳбарларининг масъулиятини ошириш чораларини кўриш.

2023 йил
октябрь — декабрь

Бухоро вилояти ҳокимлиги,

Энергетика вазирлиги

36.

Вилоятдаги эскирган 3,9 км газ қувурларини мукаммал таъмирлаш ва реконструкция қилиш.

Аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларининг табиий газ таъминотини яхшилаш мақсадида вилоятдаги 2350 та аҳоли хонадонини икки босқичли газ таъминоти тизимига ўтказиш.

1. 2023 йилда вилоятдаги эскирган газ қувурларини мукаммал таъмирлаш ва реконструкция қилиш мақсадида объектларнинг манзилли дастурларини тасдиқлаш ва ушбу объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда газ қувурининг монтаж ишларини бажариш.

2023 йил октябрь

Бухоро вилояти ҳокимлиги,

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ

2. Икки босқичли газ таъминотига ўтказиладиган ҳудудлар рўйхатини шакллантириш ва босқичма-босқич ўтказиш.

2023 йил декабрь

37.

Электр энергияси истеъмолчиларининг электр таъминотини яхшилаш ва барқарорлигини ошириш мақсадида 21 км электр узатиш тармоқлари ҳамда 3 дона трансформатор пунктларини реконструкция ва модернизация қилиш.

1. Лойиҳаларни амалга ошириш бўйича тармоқ жадвалларини ишлаб чиқиш.

2023 йил октябрь

Бухоро вилояти ҳокимлиги,

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ

2. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

3. Тармоқ жадвали асосида қурилиш таъмирлаш ишларини амалга ошириш.

2023 йил декабрь

38.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 февралдаги ПҚ-57-сонли қарорига мувофиқ ҳудудларда фотоэлектр станциялар қурилишини таъминлаш.

1. Тадбиркорлик субъектлари томонидан қуриладиган 1 МВтдан ортиқ электр энергияси ишлаб чиқарадиган кичик фотоэлектр станцияларида ишлаб чиқариладиган электр энергиясини сотиб олиш бўйича Низом ишлаб чиқиш.

2023 йил 1-декабрь

Энергетика вазирлиги, Адлия вазирлиги,

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ

2. Ташаббускор тадбиркорлик субъектлари томонидан қуриладиган кичик фотоэлектр станцияларини қуришдан олдин тадбиркорлик субъекти ва Энергетика вазирлиги ўртасида шартнома тузилишини таъминлаш.

2023-2024 йиллар

IX. Қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш

39.

Бухоро вилоятида 2023 йил якуни билан 31,1 трлн сўмлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарилиши таъминлаб, ўсиш суръатини 103,5 фоизга етказиш чораларини кўриш.

1. Деҳқончиликда 884 минг тонна сабзавот, 249,1 минг тонна картошка, 198,3 минг тонна полиз, 289,6 минг тонна мева ва 218,7 минг тонна узум маҳсулотларини етиштириш.

2. Чорвачиликда гўшт ишлаб чиқаришни 330,4 минг тоннага, сут — 1 132 минг тоннага, тухум — 487,4 млн донага ҳамда балиқ етиштиришни 20 минг тоннага етказиш.

2023 йил
январь — декабрь

Бухоро вилояти ҳокимлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

40.

2023-2024 йилларнинг қиш-баҳор мавсумида республика аҳолиси ва ижтимоий соҳа ташкилотларини асосий турдаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш

1. Асосий турдаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини захирага жамғаришнинг туманлар кесимида режа-жадвалини тасдиқлаш.

2023 йил октябрь

Бухоро вилояти ҳокимлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

2. Вилоят бўйича жами 40,4 минг тонна асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини, жумладан, 19,6 минг тонна картошка, 6,7 минг тонна пиёз, 6,9 минг тонна сабзи ва 7,2 минг тонна гуруч маҳсулотини захира қилиш.

2023 йил декабрь

3. Қиш-баҳор мавсуми учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари захирасини белгиланган муддатларда жамғариш ва маҳсулотларнинг ички бозорга ҳамда ижтимоий соҳа ташкилотлари эҳтиёжи учун мунтазам етказиб берилишини таъминлаш.

2023-2024 йил
қиш-баҳор ойларида

41.

Вилоятда 2023 йил якунига қадар 41,2 минг гектар ер майдонларига сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш.

1. 21,4 минг гектар ер майдонига, жумладан 13,2 минг гектар пахта, 2,1 минг гектар боғ, 1,8 минг гектар токзорларда томчилатиб суғоришни жорий этиш.

2. 2 минг гектар, жумладан 1,6 минг гектар ғалла, 200 гектар сабзавот ва полиз, 190 гектар озуқа экин ерларида ёмғирлатиб суғориш тизимини ташкил этиш.

3. 1,5 минг гектар ер майдонини дискрет суғориш ҳамда 16,3 минг гектар ер майдонларини лазерли текислаш.

2023 йил якунига қадар

Сув хўжалиги вазирлиги

Бухоро вилояти ҳокимлиги

42.

2024 йил ҳосили учун барча тоифа хўжаликларида август-сентябр пиёзи ва саримсоқпиёзи ҳамда тўқсонбости экинлар экилишини таъминлаш.

1. 2024 йил ҳосили учун 10,5 минг гектар майдонга август-сентябр пиёзи ва саримсоқпиёзи ҳамда 18,4 минг гектар майдонга тўқсонбости экинларини экиш.

2. Экиш учун талаб этиладиган зарур уруғлик ва моддий ресурслар таъминоти йўлга қўйиш.

2023 йил
октябрь — декабрь

Бухоро вилояти ҳокимлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши

3. Етиштирилган ҳосилни ўз муддатларида нес-нобуд қилмасдан йиғиб олиш.

2024 йил март — май

43.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонлари ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш.

1. Унумдорлиги паст бўлган 40 минг гектар майдонда замонавий сув тежовчи технологияни жорий этиш.

2023 йил давомида

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги,

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Бухоро вилояти ҳокимлиги

2. Сув тежовчи тизимларни ўрнатиш, ерни лазерли текислаш, янги ва юқори даромадли экинлар экиш каби чораларни қўллаш.

2023 йил давомида

3. «E-AUKSION» савдосига такроран чиқарилганига қарамасдан ва танловда ғолиб аниқланмаган ер участкаларини қайта кўриб чиқиш.

2023 йил ноябрь

4. Ноқулай ва деҳқон хўжалигини юритиш учун самарасиз бўлган ер участкалари ўрнига аҳоли пунктларига яқин ва сув таъминоти яхши бўлган ерларни очиқ электрон танловга чиқариш.

2023 йил ноябрь

44.

2 минг гектарни ёмғирлатиб суғоришни ташкил этиш ишларини якунига етказиш.

1. Сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича тасдиқланган прогноз кўрсаткичлари ижросини таъминлаш юзасидан 2023 йил учун манзилли рўйхатни аниқлаштириб қайта тасдиқлаш, бунда:

сувни тежайдиган тизимларни «бир канал-бир тизим» тамойили асосида жойлаштириш;

экин майдонларининг мавжуд инфратузилмасидан келиб чиққан ҳолда доимий равишда узлуксиз электр энергияси ва сув билан таъминлаш имкони мавжудлигига эътибор қаратиш.

2023 йил ноябрь

Бухоро вилояти ҳокимлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ

2. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш ишларини якунига етказиш.

2023 йил декабрь