12.10.2023 йилдаги КҚ-601-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎзбекиСтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати девони Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш марказининг 2023 йил тўртинчи чорагига мўлжалланган иш режаси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати девони Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш марказининг 2023 йил тўртинчи чорагига мўлжалланган иш режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати девони Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш марказининг 2023 йил тўртинчи чорагига мўлжалланган иш режасининг ижросини назорат қилиш Сенат Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 12 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КҚ-601-IV-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2023 йил 12 октябрдаги КҚ-601-IV-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш марказининг 2023 йил тўртинчи чорагига мўлжалланган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИШ РЕЖАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Тадбир номи

Амалга ошириш механизми

Муддати

Масъуллар

I. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолиятига оид норматив ҳуқуқий базасини такомиллаштириш

1.

Тажриба тариқасида халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг комиссия раисларининг доимий асосда фаолият олиб боришларини ташкил этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Лойиҳада, шунингдек, маҳаллий Кенгаш депутатларининг ўзи сайланган ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал қилиш бўйича дастур ва лойиҳаларни ишлаб чиқишда иштирок этишини белгилаш (ПҚ-300-сонли қарорга асосан).

Сенат Кенгаши қарори лойиҳаси

2023 йил октябрь

Қ. Муқумов,

Э. Нуриллаев

2.

Янги конституциявий-ҳуқуқий шароитларда ҳудудларда ҳокимиятлар бўлиниши принципи ҳамда ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанати тизимининг қонуний асосларини такомиллаштириш мақсадида «Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда иштирок этиш.

Бунда лойиҳанинг маҳаллий Кенгашларда муҳокама қилиниши ташкил этилади ва уларнинг фикрлари асосида қонун лойиҳасини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш (ПҚ-300-сонли қарорга асосан).

Қонун лойиҳаси

Қонун лойиҳаси Сенатга келишиш учун келиб тушгандан сўнг бир ҳафта муддатда

Қ. Муқумов,

Н. Ортиқов,

А. Чинмирзаев,

Э. Нуриллаев,

А. Алтиев,

А. Назаров

3.

Маҳаллий Кенгашларнинг назорат функцияларини кенгайтириш, уларни тизимлаштириш мақсадида «Халқ депутатлари Кенгашлари назорати тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Бунда маҳаллий Кенгашларнинг назорат тадбирларини амалга оширишдаги имкониятларини, «Кенгаш депутати мурожаати», «Кенгаш сўрови» ва «Кенгаш текшируви» каби таъсирчан институтларни жорий этиш ҳисобига кенгайтириш (ПҚ-300-сонли қарорга асосан).

Қонун лойиҳаси

2023 йил декабрь

Қ. Муқумов,

Н. Ортиқов,

А. Чинмирзаев,

Э. Нуриллаев,

А. Алтиев,

А. Назаров

4.

Маҳаллаларга қуйидаги ҳуқуқларни беришни назарда тутувчи қонун лойиҳасининг ишлаб чиқилишида кўмаклашиш:

тегишли ҳудуддаги туман (шаҳар) маҳаллий Кенгашлари сессиялари кун тартибига кўриб чиқиш учун таклиф киритиш;

туман (шаҳар) маҳаллий Кенгашларининг қарорлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва муҳокама қилишда иштирок этиш.

Лойиҳанинг маҳаллий Кенгашларда муҳокама қилинишини ташкил этиш ва уларнинг фикрлари асосида қонун лойиҳасини такомиллаштириш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш (ПҚ-300-сонли қарорга асосан).

Қонун лойиҳаси

Қонун лойиҳаси Сенатга келишиш учун келиб тушгандан сўнг бир ҳафта муддатда

Қ. Муқумов,

Н. Ортиқов,

А. Чинмирзаев,

Э. Нуриллаев,

А. Алтиев,

А. Назаров

5.

Қонунчилик ҳужжатларида маҳаллий вакиллик органларига юклатилган вазифа ва функцияларни таҳлил қилиш ҳамда мақбуллаштириш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш.

Маълумотнома,

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2023 йил ноябрь-декабрь

Н. Ортиқов,

А. Чинмирзаев

II. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларнинг назорат ва норма ижодкорлиги фаолиятини мониторинг қилиш

6.

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари томонидан «Саховат ва кўмак» жамғармалари маблағларининг мақсадли йўналтирилишини ўрганиш ва таҳлил этиш.

Ахборот-таҳлилий маълумотнома

2023 йил октябрь

Қ. Муқумов,

Н. Ортиқов,

А. Чинмирзаев,

Э. Нуриллаев

7.

Маҳаллий Кенгашлар томонидан ҳудудий прокурорлар ҳисоботини эшитишнинг намунавий тартибини ишлаб чиқиш.

Намунавий тартиб лойиҳаси

2023 йил ноябрь

Н. Ортиқов,

А. Чинмирзаев

8.

Маҳаллий Кенгашларнинг индивидуал тусдаги қарорлар қабул қилиш амалиётини таҳлил қилиш ва ушбу йўналишда асослантирилган таклифлар тайёрлаш.

Ахборот-таҳлилий маълумотнома

2023 йил ноябрь

Н. Ортиқов,

А. Чинмирзаев

9.

Маҳаллий бюджет даромадларининг ошириб бажарилган қисмини тақсимлаш амалиётини ва уларнинг сарфланишини ўрганиш.

Ахборот-таҳлилий маълумотнома

2023 йил ноябрь

Н. Ортиқов,

А. Чинмирзаев,

А. Назаров

10.

«E-qaror» ягона электрон тизимига жойлаштирилган халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари томонидан қабул қилинган қарорларни мониторинг қилиб бориш.

Ахборот-таҳлилий маълумотнома

Ҳар ой якунлари бўйича

Н. Ортиқов,

А. Чинмирзаев

11.

Маҳаллий Кенгашларда қарорларни расмийлаштириш ҳолатини таҳлил қилиш ва соддалаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.

Ахборот-таҳлилий маълумотнома

2023 йил декабрь

А. Чинмирзаев,

Э. Нуриллаев

III. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолиятини таҳлил қилиш ва фаолият самарадорлигини ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш

12.

Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг паспортини шакллантириш.

Маълумотнома

2023 йил ноябрь

Қ. Муқумов,

А. Назаров

13.

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатларининг фаолият самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Маълумотнома

2023 йил декабрь

Н. Ортиқов,

Э. Нуриллаев,

А. Назаров

14.

Ҳудудий вакиллик органлари депутатларининг сайловчилар билан ишлаш ҳолати юзасидан сўров ўтказиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. Бунда:

«Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази билан ҳамкорлик йўлга қўйилади;

ўтказилиши режалаштирилаётган ижтимоий сўров саволномаси лойиҳаси тайёрланади.

Ташкилий-чора тадбирлар

2023 йил декабрь

Қ. Муқумов,

Н. Ортиқов,

Э. Нуриллаев

15.

«Ички ишлар органлари тўғрисида»ги Қонуннинг 131-моддасига мувофиқ ИИВ ҳудудий бўлинмалари раҳбарларининг маҳаллий Кенгашлар олдида ҳисобдорлиги ҳамда 15-моддаси талабларидан келиб чиқиб, Профилактика инспекторларининг маҳаллий Кенгаш қарори билан лавозимга тасдиқланиши ҳолатларини таҳлил этиш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Ахборот-таҳлилий маълумотнома

2023 йил декабрь

Қ. Муқумов,

Н. Ортиқов,

Э. Нуриллаев

16.

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолиятини таҳлил қилиб бориш, таҳлиллар натижасига кўра маҳаллий Кенгашлар фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш.

Ахборот-таҳлилий маълумотнома

Доимий равишда

Қ. Муқумов,

Э. Нуриллаев

IV. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолиятини услубий қўллаб-қувватлаш

17.

Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши мисолида Ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш бўйича қабул қилинган дастурлар ижросини ўрганиш ҳамда сессия муҳокамасига олиб чиқишнинг намунавий тартибини ишлаб чиқиш ва жойларга етказиб бериш.

Бунда масала халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши билан биргаликда жойида ўрганилади ва сессия муҳокамасига олиб чиқиш бўйича ҳужжатлар тўплами ишлаб чиқилади.

Ташкилий чора-тадбирлар

2023 йил ноябрь

Қ. Муқумов,

Э. Нуриллаев,

А. Чинмирзаев

18.

Маҳаллий Кенгаш депутатларининг нотиқлик маданияти бўйича тажрибаларини ошириш мақсадида онлайн ўқув семинарини ташкил этиш.

Амалий чоралар

2023 йил ноябрь

Н. Ортиқов,

А. Алтиев

19.

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари томонидан маҳаллий бюджет ижроси устидан депутатлик назоратини ташкил этиш масалалари бўйича амалий қўлланма ишлаб чиқиш ва маҳаллий Кенгашлар котибиятларига етказиш чораларини кўриш.

Амалий қўлланма

2023 йил декабрь

Н. Ортиқов,

А. Алтиев,

Э. Нуриллаев

20.

Олий Мажлис Сенати қўмиталари томонидан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари доимий комиссиялари раислари ҳамда котибият мудирлари учун соҳа бўйича қонунчиликдаги янгиликлар ва ўзгаришлар тўғрисида семинарлар ташкил этишга кўмаклашиш.

Режа-график

2023 йил ноябрь — доимий равишда

Н. Ортиқов,

А. Алтиев

21.

Янги қабул қилинган қонунчилик ҳужжатлари асосида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига берилган ваколатларни таҳлил этиш ҳамда Кенгашлар фаолиятида ушбу ваколатлардан самарали фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш ҳамда маҳаллий вакиллик органларига етказиш.

Ахборот-таҳлилий маълумотнома ва амалий қўлланма

2023 йил декабрь

Н. Ортиқов,

А. Алтиев

22.

Олий Мажлис Сенати қўмиталари ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари қўшма мажлисларида ҳудудларни ривожлантиришга оид масалалар муҳокама қилинишини ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2023 йил октябрь — декабрь

Н. Ортиқов,

А. Алтиев,

Сенат қўмиталари котибиятлари

V. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг халқаро ҳамкорлигини ривожлантиришга кўмаклашиш

23.

Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ташкил этиш масалалари бўйича хорижий мамлакатлар амалиётини ўрганиш ва илғор тажрибани халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолиятига имплементация қилиш юзасидан таклифлар тайёрлаш.

Бунда маҳаллий Кенгаш раисини ҳамда котибияти мудирларини депутатлар орасидан танлаш (сайлаш) механизмини ишлаб чиқиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

Ахборот-таҳлилий маълумотнома

2023 йил декабрь

Н. Ортиқов,

А. Алтиев,

А. Чинмирзаев,

А. Назаров

24.

Марказ ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг қўшни мамлакатларнинг ҳудудий вакиллик органлари билан халқаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш масаласини ўрганиб чиқиш.

Ахборот-таҳлилий маълумотнома

2023 йил декабрь

Қ. Муқумов,

Марказнинг халқаро ҳамкорлик ва жамоатчилик билан алоқалар бўйича бош маслаҳатчиси

25.

Маҳаллий вакиллик органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, бунда илғор халқаро тажрибани инобатга олишда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.

Ахборот хати

2023 йил декабрь

Қ. Муқумов,

Марказнинг халқаро ҳамкорлик ва жамоатчилик билан алоқалар бўйича бош маслаҳатчиси

VI. Маҳаллий Кенгашлар фаолиятини рақамлаштиришга ҳамда фаолиятининг оммавий ахборот воситаларида ёритилишига кўмаклашиш

26.

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолиятига «Рақамли халқ депутатлари Кенгаши» комплекс ахборот тизимининг тўлиқ татбиқ этилишини ташкил этиш, ушбу ахборот тизимининг самарали ишлашини таъминлаш юзасидан маҳаллий вакиллик органларига амалий ёрдам кўрсатиб бориш.

Ташкилий-чора тадбирлар

Доимий равишда

Н. Ортиқов,

Ахборот-коммуникация технологиялари ва «E-Kengash» ахборот тизимини ривожлантириш

ва юритиш шуъбаси

27.

Маҳаллий Кенгашлар фаолиятининг очиқлигини таъминлаш бўйича кўрилаётган чораларни таҳлил қилиш.

Бунда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сессияларининг жонли эфирга узатилиши ҳолатини, оммавий ахборот воситаларида ёритилишини мониторинг қилишга алоҳида эътибор қаратиш.

Ахборот-таҳлилий маълумотнома

Доимий равишда

Н. Ортиқов,

Ахборот-коммуникация технологиялари ва «E-Kengash» ахборот тизимини ривожлантириш ва юритиш шуъбаси

28.

«Ўзбекистон-24» телеканалидаги «Парламент вақти» кўрсатуви доирасида «Маҳаллий вакиллик органлари фаолиятидан» рукнини ташкил қилиш ҳамда унда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ҳамда депутатлар фаолиятини ёритиб боришни йўлга қўйиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2023 йил ноябрь ойидан бошлаб

Қ. Муқумов,

Х. Туляганов,

Марказнинг халқаро ҳамкорлик ва жамоатчилик билан алоқалар бўйича бош маслаҳатчиси

29.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари билан биргаликда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ҳамда депутатлар фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш бўйича медиа-режа ишлаб чиқиш ва ёритиб борилишини йўлга қўйиш.

Медиа-режа ва ташкилий чора-тадбирлар

Медиа-режага асосан

Қ. Муқумов,

Х. Туляганов,

Марказнинг халқаро ҳамкорлик ва жамоатчилик билан алоқалар бўйича бош маслаҳатчиси

VII. Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази ишини самарали йўлга қўйиш бўйича ташкилий-ҳуқуқий чоралар

30.

Марказ фаолиятининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш. Бунда:

Н. Ортиқов,

А. Чинмирзаев

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати девони тўғрисидаги низомда Марказнинг вазифа ва функцияларини мустаҳкамлаш;

Сенат Кенгаши қарори лойиҳаси

2023 йил октябрь

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига келиб тушган халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолиятига доир қонунларни Марказ томонидан кўриб чиқиш амалиётини жорий қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Регламентига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

Сенат Кенгаши қарори лойиҳаси

2023 йил ноябрь

31.

Марказ ходимларининг функционал вазифаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқланишини ташкил этиш.

Сенат Раиси фармойиши лойиҳаси

2023 йил октябрь

Қ. Муқумов,

Н. Ортиқов,

А. Чинмирзаев,

Э. Нуриллаев,

А. Алтиев,

А. Назаров

32.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари доимий комиссиялари билан онлайн мулоқотини ташкил қилиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2023 йил октябрь

Қ. Муқумов,

Э. Нуриллаев

33.

Марказнинг бўш иш ўринларини истиқболли кадрлар билан тўлдириш ва кадрлар захирасини шакллантириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2023 йил октябрь-ноябрь

Қ. Муқумов,

Н. Ортиқов,

А. Чинмирзаев,

Э. Нуриллаев,

А. Алтиев,

А. Назаров

34.

Марказнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2023 йил октябрь

Қ. Муқумов,

Н. Ортиқов,

А. Мухаммадиев