1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.09.00.00 Халқаро иқтисодий ҳамкорлик / 19.09.11.00 Атроф муҳитни халқаро ҳуқуқий муҳофаза қилиш]
[ТСЗ:
1.Ташқи сиёсат ва халқаро муносабатлар / Умумий масалалар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИ БИЛАН КОРЕЯ РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИ ЎРТАСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳадли Битим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқлим ўзгариши бўйича ҳамкорлик тўғрисида
Тошкент, 2023 йил 1 июнь
(2023 йил 23 ноябрдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан давлат реестрида 4509-CN-2023-H тартиб рақами билан рўйхатга олинди.]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Корея Республикаси Ҳукумати, кейинги ўринларда «Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқлим ўзгариши ва унинг салбий оқибатлари инсониятнинг умумий ташвиши эканлигини эътироф этиб, шошилинч ва биргаликда чора кўришнинг зарурлигини англаган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги Ҳадли конвенцияси (кейинги ўринларда «Конвенция» деб аталувчи) ва Конвенцияга 2012-йил 8-декабрда сўнгги таҳрирда киритилган ҳамда Конвенция қоидаларини имплементация қилишда муҳим рол ўйнаган Киото протоколининг иқлим ўзгаришига қарши кураш бўйича халқаро саъй-ҳаракатлар учун мустаҳкам асос яратишини таъкидлаган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020-йилдан кейинги даврда иқлим ўзгариши билан боғлиқ муаммоларни самарали ҳал этиш бўйича томонларнинг ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатларини амалга оширишда марказий рол ўйнайдиган Париж Битимини имплементация қилишнинг муҳимлигини эътироф этган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар юзасидан келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Мақсад
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Ҳадли Битимнинг мақсади (кейинги ўринларда-Битим) Томонларнинг иссиқхона гази ташланмаларини камайтириш ва/ёки бартараф қилиш ҳамда иқлим ўзгаришининг салбий таъсирига мослашиш салоҳиятини мустаҳкамлаш ва шу орқали Томонларнинг паст углеродли ҳамда иқлимга чидамли иқтисодиётга ўтишини осонлаштиришдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур модданинг 1-бандида кўрсатилган мақсадларга эришиш учун ушбу Битим Томонлар тарафидан келишилган ҳамкорлик фаолияти орқали ўзаро манфаатли ва кенг қамровли шерикликни ўрнатишга қаратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳамкорлик соҳалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимдан кўзланган мақсадларга эришиш учун Битим қуйидаги ҳамкорлик соҳаларини ўз ичига олиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) иссиқхона гази ташланмаларини ҳамкорликнинг истиқболли тармоқларида, жумладан, лекин улар билан чекланмаган ҳолда, энергетика, саноат, транспорт, қурилиш, чиқиндиларни бошқариш, қишлоқ ва ўрмон хўжалиги соҳаларида камайтириш ва/ёки бартараф қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Париж Битимининг 6-моддасида белгиланган ихтиёрий ҳамкорликдан фойдаланиш ва миллий кадастрларни мониторинг қилиш, улар бўйича ҳисобот бериш ва текшириш (МРВ) бўйича салоҳиятни ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) мослашиш стратегияларига алоҳида эътибор қаратган ҳолда иқлим ўзгаришига мослашиш салоҳиятини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) иқлим билан боғлиқ фан ва технологиялар соҳасида, шу жумладан, лекин улар билан чекланмаган ҳолда, моделлаштириш, прогнозлаш ва кузатиш, иқлим технологияларини ишлаб чиқиш ва алмашишда ҳамкорликни амалга ошириш; ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
э) Томонларнинг ўзаро келишуви асосида метан ташланмаларини қисқартириш, адолатли энергетик ўтиш, яшил инвестицияларни рағбатлантириш, иқлимга чидамли қишлоқ хўжалиги ва шаҳарларни барқарор режалаштириш каби иқлим билан боғлиқ ҳаракатларни илгари суриш бўйича бошқа ҳамкорлик соҳалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳамкорлик фаолияти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимнинг 2-моддасида белгиланган соҳалардаги ҳамкорлик фаолияти қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) иқлим ўзгариши бўйича экспертлар, тадқиқотчилар, олимлар ва ҳукумат амалдорлари ўртасидаги алмашувларни амалга ошириш, шу билан бирга, уларнинг малакасини оширишда тренинглар ўтказиш имкониятларини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) салоҳиятни ошириш, шу жумладан, лекин улар билан чекланмаган ҳолда, Париж Битимининг 6-моддасида белгиланган ихтиёрий ҳамкорликни, мониторинг, ҳисобот бериш ва текширув, мослашиш стратегиялари, хавфсизлик ҳамда техник тартибга солиш соҳаларида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) икки Томоннинг миллий миқёсда белгиланган ҳиссаларига (ММБҲ) эришиш учун фойдаланиладиган иссиқхона гази ташланмаларини қисқартириш натижаларининг ҳосил бўлишига олиб келувчи давлат ва хусусий лойиҳалар ва/ёки дастурларни илгари суриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини олдини олиш учун мослашиш ҳаракатларини амалга ошириш; ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
э) Томонларнинг ўзаро келишиб олиши мумкин бўлган ҳамкорликни илгари суриш бўйича бошқа фаолиятларни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Париж Битими доирасида ихтиёрий ҳамкорлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар тан оладиларки, Париж Битимининг 6-моддасида белгиланганидек, Томонлар ўртасидаги ихтиёрий ҳамкорлик уларнинг юмшатиш ва мослашиш ҳаракатларида юқори амбицияларга эришишни ҳамда барқарор ривожланиш ва атроф-муҳитнинг яхлитлигини рағбатлантиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Томонлар мазкур Битимнинг 3(б) ва 3(с)-моддаларида назарда тутилганидек, Париж Битимининг 6-моддасида белгиланган ихтиёрий ҳамкорлик салоҳиятидан фойдаланишга интиладилар, бунда юмшатиш натижаларидан фойдаланиш мазкур Битимнинг 6-моддасида белгиланган Қўмита тарафидан кўриб чиқилиши кераклигини назарда тутади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Томонларнинг ихтиёрий ҳамкорлиги асосида мазкур Битимнинг 6-моддасида белгиланган Қўмита тарафидан тасдиқланган юмшатиш натижалари ҳар бир Томоннинг миллий миқёсда белгиланган ҳиссаларини амалга ошириш ва уларга эришиш учун фойдаланишлари мумкин ва бу ҳолда ППариж Битимининг 6-моддаси 2-бандида назарда тутилган тегишли тузатиш киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Томонлар Париж Битимининг 6-моддаси 2-бандига мувофиқ ҳар бир Томоннинг миллий миқёсда белгиланган ҳиссаларига нисбатан қўлланиладиган юмшатиш натижаларидан бошқа халқаро юмшатиш мақсадлари учун фойдаланмайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Юмшатиш натижаларини тақсимлаш иштирокчиларнинг ихтиёрий ҳамкорликка қўшган ҳиссаларини, жумладан, инвестицияларнинг нисбатларини ҳисобга олган ҳолда, иштирокчилар ўртасидаги келишув билан белгиланади. Томонлар келишган тақдирда, таъсирни юмшатиш натижаларини тақсимлаш мазкур Битимнинг 6-моддасида кўрсатилган Қўшма қўмита томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Фан ва технология соҳасидаги ҳамкорлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар мазкур Битимнинг 2(д)-моддасида белгиланган иқлим билан боғлиқ фан ва технология соҳасидаги ҳамкорлик икки Томонга ҳам иссиқхона газлари таъсирини юмшатиш ва иқлим ўзгаришига мослашиш технологияларига асосланган иқлим ўзгаришига қарши курашиш ва уларнинг ММБҲларини бажариш имконини бериши мумкинлигини тан оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Томонлар технологик инновациялар салоҳиятини ошириш ва икки мамлакатнинг тегишли саноат тармоқларини рағбатлантириш мақсадида, мазкур Битимнинг 3-моддасида белгиланган тадбирлар орқали технологик ҳамкорлик салоҳиятидан фойдаланишга ҳаракат қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Қўшма қўмита
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Битимни амалга оширишга кўмаклашиш ва мувофиқлаштириш учун Томонлар Иқлим ўзгариши соҳасида ҳамкорлик бўйича қўшма қўмитани (кейинги ўринларда — Қўмита) тузадилар ва у ҳар бир Томон тарафидан тайинланган вакиллардан ташкил топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қўмита йиғилишлари йилига бир марта навбатма-навбат Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикасида, ўзаро келишилган жойда ва санада ўтказилади. Қўмита мажлисларининг вақти томонларнинг ўзаро розилиги билан ўзгартирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қўмита Томонлар тарафидан биргаликда ишлаб чиқилган иш режаларини маслаҳатлашувлар ва кўриб чиқишлар орқали тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қўмита тавсиялар ва қарорлар қабул қилиш орқали, жумладан, лекин улар билан чекланмаган ҳолда, ушбу Битимнинг 3-моддасида кўрсатилган фаолиятларни амалга ошириш бўйича ҳамкорликни рағбатлантиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Томонлар мазкур Битимни амалга ошириш учун бундай гуруҳлар зарур деб қарор қилган тақдирда, Қўмита қошида ҳамкорликнинг айрим йўналишлари бўйича ишчи гуруҳларни, жумладан, Фан ва технологиялар соҳасида ҳамкорлик бўйича кичик қўшма қўмита ва/ёки Бозор механизмлари бўйича кичик қўшма қўмита ташкил этишга келишиб олишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Юқоридаги 5-бандда баён этилган Бозор механизмлари бўйича кичик қўшма қўмита атроф-муҳит дахлсизлигини таъминлаш, шу жумладан, лекин улар билан чекланмаган ҳолда, қуйидаги элементларни қамраб олган ҳолда, Томонларнинг ММБҲ ёки бошқа юмшатиш мақсадлари учун ўтказилган ва ишлатилган юмшатиш натижалари икки марта ҳисобга олинишининг олдини олиш мақсадида мазкур Битимнинг 4-моддасида назарда тутилган ихтиёрий ҳамкорлик қоидалари ва усулларини белгилайдилар ва келишиб оладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) рўйхатдан ўтказиш, шу жумладан, ҳар бир Томонга тақдим этиладиган тегишли ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) юмшатиш натижаларини тақсимлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(с) мониторинг ва текширув;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) юмшатиш натижаларини узатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(э) реестр;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ф) тегишли тузатишлар; ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) ҳисобот, шу жумладан, дастлабки ҳисоботлар, йиллик маълумотлар ва 6-моддага мувофиқ мунтазам маълумот ва Париж Битимининг 13-моддасига мувофиқ икки йилда бир марталик шаффофлик ҳисоботлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар ҳамкорликни кенгайтиришга ҳаракат қиладилар, жумладан, лекин улар билан чекланмаган ҳолда, икки давлат компаниялари, инвесторлари, илмий-тадқиқот институтлари, университетлари ва ижтимоий ташкилотлари ўртасида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Томонлар компаниялар, инвесторлар, илмий-тадқиқот институтлари, университетлар ва ижтимоий ташкилотлар каби нодавлат субъектлар билан иқлим ўзгариши муаммоларини ҳал қилишда яхшироқ имкониятларга эга бўлишлари учун алоқаларни кучайтиришга ҳаракат қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Тўлдирувчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Битим доирасидаги икки томонлама ҳамкорликка кўмаклашиш мақсадида Томонлар зарур ҳолларда вазирликлар ёки бошқа давлат органлари ўртасида қўшимча келишувлар тузишни рағбатлантиришлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бундай қўшимча келишувлар ҳамкорликнинг алоҳида шакллари, амал қилиниши керак бўлган тартиблар ва бошқа тегишли масалалар, жумладан, ҳар бир мамлакатнинг амалдаги миллий қонунлари ва қоидаларига мувофиқ интеллектуал мулк ҳуқуқларига оид қоидаларни ўз ичига олиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Харажатлар ва ёрдам
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар мазкур Битим бўйича ҳамкорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни тенг асосда, ресурслар мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда ва ҳар бир мамлакатнинг амалдаги миллий қонунлари ва қоидаларига мувофиқ қоплайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир Томон бошқа Томонга мазкур Битим бўйича ҳамкорлик фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган тегишли ёрдамни кўрсатиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Бошқа шартномаларга боғлиқлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Битим қоидалари Томонларнинг иқлим ўзгаришига оид тегишли халқаро шартномалардан келиб чиқадиган мажбуриятларига дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Битимнинг 8-моддасида кўрсатилган қўшимча келишувлар ҳар бир мамлакатнинг тегишли миллий қонунлари ва қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Низоларни ҳал қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимни талқин қилиш ёки амалга оширишдан келиб чиқадиган ҳар қандай низо Томонлар ўртасидаги маслаҳатлашувлар орқали ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Битимнинг кучга кириши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар дипломатик каналлар орқали мазкур Битимнинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги тўғрисида бир-бирларини хабардор қиладилар. Мазкур Битим сўнгги хабарнома олинган кундан бошлаб ўттиз (30) кундан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Ўзгартириш киритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимга исталган вақтда Томонларнинг ўзаро ёзма розилиги билан ўзгартиришлар киритилиши мумкин. Томонлар тарафидан келишилган ҳар қандай тузатишлар мазкур Битимнинг 12-моддасида белгиланган тартибда кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Битимнинг тугатилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Битим 5 (беш) йил муддат давомида амал қилади, агар томонлардан бири бошқа томонни ушбу шартномани тугатиш нияти ҳақида ёзма равишда хабардор қилмаса, кейинги 5 (беш) йиллик даврга узайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир Томон исталган вақтда Мазкур Битимни бекор қилиш тўғрисидаги қарори ҳақида ёзма равишда дипломатик каналлар орқали бошқа Томонга хабар бериши мумкин. Ушбу Битимнинг бекор қилиниши бошқа Томон тарафидан хабар қабул қилинган кундан бошлаб 3 (уч) ой ўтгач, кучга киради, агарда келишувга асосан шартномани бекор қилиш муддати ундан олдинроқ кўрсатилмаган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур Битимнинг амал қилиш муддати тугаши ёки бекор қилиниши, башарти Томонлар тарафидан ўзаро бошқача келишиб олинмаган бўлса, ушбу битим бўйича давом этаётган ҳар қандай ҳамкорлик фаолиятининг якунланишига таъсир қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
УШБУНИ ТАСДИҚЛАГАН ҲОЛДА, ўзларининг тегишли Ҳукуматлари томонидан лозим даражада ваколатланган қуйида имзо чекувчилар мазкур Битимни имзоладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида, 2023 йил 1 июнь, санасида, икки нусхада, ўзбек, корейс ва инглиз тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир тенг аутентикдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимни талқин этишда тафовутлар юзага келган ҳолларда, инглиз тилидаги матн устувор ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш