1-ИЛОВА
|
Т/р |
Чора-тадбирлар |
Амалга ошириш механизмлари |
Амалга ошириш муддатлари |
Молиялаштириш манбалари |
Масъул ижрочилар |
|
1. |
Ўзбекистон каратэ (WKF) ассоциацияси ҳузурида каратэ (WKF) спорт тури бўйича (кейинги ўринларда — каратэ) республика профессионал клубини ташкил этиш. |
1. Каратэ бўйича республика профессионал клуби фаолиятини самарали ташкил қилиш. |
2024 йил январь |
Ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари |
Ўзбекистон каратэ (WKF) ассоциацияси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги |
|
2. Каратэ бўйича нуфузли халқаро мусобақаларда иштирок этадиган спортчилар билан индивидуал ишлаш ва уларнинг пухта тайёргарлигини ташкил этиш. |
2023 — 2026 йиллар давомида | ||||
|
2. |
Ўзбекистон каратэ (WKF) ассоциацияси йўлланмаси асосида ҳудудларга тренерларни ва мутахассисларни маълум бир муддатга илғор тажрибани жорий этиш мақсадида юбориш (ротация қилиш). |
1. Каратэ ривожланмаётган ва натижадорлиги паст бўлган ҳудудларга тренерлар ва тегишли мутахассисларни юбориш (ротация қилиш), уларни бириктириш, режа ва шартларни ишлаб чиқиш. 2. Тажриба сифатида Жиззах ва Навоий вилоятларини танлаш. |
2024 йил март |
Ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари |
Ўзбекистон каратэ (WKF) ассоциацияси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Жиззах ва Навоий вилоятлари ҳокимликлари |
|
3. |
Ҳудудларда каратэ бўйича иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) ишларини такомиллаштириш. |
1. Иқтидорли ёшларни ҳудудлардаги селекционерларни жалб қилган ҳолда аниқлаш. 2. Саралаб олиш (селекция) йўли билан аниқланган иқтидорли ёшларни келажакда олий маҳоратли каратэ бўйича спортчи бўлиб шаклланиши учун спорт мактабларига йўналтириш. 3. Таълим муассасаларида ушбу ёшларнинг ўқиш ва шуғулланиш жараёнини доимий назоратга олган ҳолда мониторинг олиб бориш. 4. Олимпия ва жаҳон чемпионлари, машҳур спортчилар ҳамда бошқа халқаро даражадаги мутахассислар томонидан ёш каратэчилар билан маҳалла, туман ва шаҳарларда доимий равишда маҳорат дарсларини ташкил қилиш. 5. Туман (шаҳар) саралаш босқичларининг узлуксиз ўтказилишини жорий этиш. 6. Ҳудудлардаги селекционерлар томонидан туман (шаҳар) спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режаси асосида ўтказилаётган мусобақаларда иқтидорли ёшлар рўйхатини шакллантириш ҳамда уларнинг ҳаракатланиш мониторингини юритишни йўлга қўйиш. |
2023 — 2026 йиллар давомида |
Ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари |
Ўзбекистон каратэ (WKF) ассоциацияси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
|
4. |
Олис ва чекка ҳудудларда жойлашган спорт муассасаларининг каратэ бўйича бўлимларини қўллаб-қувватлаш. |
1. Олис ва чекка ҳудудларда жойлашган спорт муассасаларининг каратэ бўйича бўлимларини қўллаб-қувватлашни назарда тутувчи чора-тадбирларни белгилаш. 2. Олис ва чекка ҳудудларда жойлашган спорт муассасаларининг каратэ бўйича бўлимлари фаолиятини таҳлил қилиш ва натижадорликни баҳолаш. |
2024 йил февраль |
Ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари |
Ўзбекистон каратэ (WKF) ассоциацияси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
|
5. |
Мактабгача ёшдаги болаларда каратэнинг «Ката» йўналишига қизиқишни уйғотиш. |
1. Мактабгача таълим ташкилотларида «Кидс каратэ» (kids karate) лойиҳасини ишга тушириш. |
2024 йил апрель |
Ижрочилар, ҳомийлар, грант ва Давлат бюджети маблағлари |
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон каратэ (WKF) ассоциацияси |
|
2. Лойиҳа доирасида танланган мактабгача таълим ташкилотларини каратэ бўйича инвентарь ва кийимлар билан таъминлаш. |
2024 йил сентябрь | ||||
|
6. |
Каратэчиларнинг спорт тиббиёти ҳақидаги билим даражасини ошириш. |
1. Тошкент тиббиёт академияси, Самарқанд давлат тиббиёт университети, Андижон ва Бухоро давлат тиббиёт институтлари спорт тиббиёти кафедралари билан ҳамкорликда семинар-тренинглар ташкил этиш. 2. Семинар-тренингларни спорт кардиологияси, травматологияси ва ортопедияси, фармакологияси, спортчиларнинг соматик касалликларини даволаш, иммунитетни коррекциялаш (тузатиш), функционал ташхис (диагностика), спорт жароҳатидан кейинги реабилитацияси ҳамда спортчиларнинг машғулотлар ва мусобақа юкламаларидан кейинги реабилитацияси каби мавзуларда ўтказиш. |
2024 йил мартдан бошлаб |
Ижрочилар маблағлари |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон каратэ (WKF) ассоциацияси |
|
7. |
«Каратэ ҳамма учун» дастурини амалга ошириш. |
1. Каратэни таълим муассасалари, ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш орқали оммалаштириш, аҳолининг ушбу спорт турига қизиқишини ошириш. 2. Таълим муассасалари, маҳаллаларда каратэ бўйича тўгаракларни ташкил қилиш. 3. Каратэ бўйича спорт клублари фаолиятини янада кенгайтириш, уларни қўллаб-қувватлаш. 4. Ҳудудларда каратэ инфратузилмасини кенгайтириш мақсадида инвестиция ва грант маблағларини жалб қилиш. |
2024 йил февраль |
Ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари |
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон каратэ (WKF) ассоциацияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
|
5. Жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг каратэ билан бепул шуғулланишлари учун қулайликлар яратиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш. |
«Ёшлар дафтари» ва «Аёллар дафтари» жамғармалари маблағлари |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари | |||
|
8. |
Ўзбекистон каратэни ривожлантириш маркази учун спорт базасини барпо этиш. |
1. Тошкент шаҳридаги спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган спорт мактабининг Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, Саккокий кўчаси, 4-«Б» уй манзилида жойлашган бино-иншоотларини тегишли ҳудуди билан бирга Ўзбекистон каратэни ривожлантириш маркази тасарруфига ўтказиб бериш. |
2023 йил декабрь |
- |
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги |
|
2. Ажратилган объектда Ўзбекистон каратэни ривожлантириш маркази фаолиятини тўлақонли йўлга қўйиш учун зарур бўладиган бино-иншоотларга бўлган эҳтиёжни ўрганиш. |
2024 йил март |
- |
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон каратэ (WKF) ассоциацияси | ||
|
3. Ўзбекистон каратэни ривожлантириш марказида зарур бино ва иншоотларни (замонавий меҳмонхона, тренажёр зали, назарий машғулотлар хоналари, тиббиёт ва реабилитация маркази, ошхона биноларини) қуриш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш. |
2024 йил сентябрь |
Давлат бюджети маблағлари |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон каратэ (WKF) ассоциацияси | ||
|
9. |
Спорт-таълим муассасаларида каратэ бўйича ўқув режа ва дастурларини такомиллаштириш ва уни ривожлантиришнинг илмий-методик таъминотини йўлга қўйиш. |
1. Ўқув режа ва дастурларини илғор хорижий тажриба асосида қайта кўриб чиқиш. |
2024 йил февраль |
Ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари |
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон каратэ (WKF) ассоциацияси |
|
2. Халқаро стандартларга жавоб берадиган ўқув режа ва дастурлари, махсус таълим дастурларини ишлаб чиқиш. 3. Ишлаб чиқилган ўқув режалари ва дастурларини амалга ошириш. |
2024 йил апрель | ||||
|
10. |
Каратэ бўйича тренер ва мутахассислар салоҳиятини ошириш. |
1. Тренер ва ҳакамлар учун ўқув-семинар ташкил этиш ва ўтказиш бўйича режа график ва ўқув дастурини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш. 2. Режа-график асосида салоҳиятли мутахассисларни жалб қилган ҳолда ўқишларни босқичма-босқич ташкил этиш. |
2024 йил январдан бошлаб ҳар йили |
Ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари |
Ўзбекистон каратэ (WKF) ассоциацияси |
|
3. Ўқув-семинарлар якуни бўйича тегишли тренер ва ҳакамларни аттестациядан ўтказиб, унинг натижасидан келиб чиқиб йил давомида уларга спорт мусобақаларида қатнашиши юзасидан хулоса бериш амалиётини йўлга қўйиш. |
2024 йил март | ||||
|
11. |
Каратэ билан шуғулланишга қизиқишни оширишга йўналтирилган адабиётларни яратиш. |
1. Спорт қаҳрамонлари ҳаётини жозибали баён этиш орқали адабиётларни яратиш. 2. Машҳур спортчилар тажрибасини кўрсатиб берувчи ўқув адабиётлар яратиш ва машғулотларда фойдаланишни йўлга қўйиш. |
2024-2025 йиллар давомида |
Ижрочилар, ҳомийлар, Давлат бюджети маблағлари |
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон каратэ (WKF) ассоциацияси |
|
12. |
Каратэ бўйича электрон таълим ресурсларида машқ жараёнини ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан методик тавсияларнинг республика очиқ маълумотлар базасини яратиш. |
1. Каратэ бўйича электрон дарсликлар, машқ жараёнларини видеолавҳаларда акс эттирувчи электрон методик қўлланмалар яратиш. 2. Электрон дарслик ва қўлланмаларнинг ягона республика очиқ маълумотлар базасини яратиш. |
2024 йил апрель |
Ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари |
Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт университети, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон каратэ (WKF) ассоциацияси |
|
13. |
Ўқув-машқ жараёнига жаҳоннинг етакчи мутахассисларини тизимли асосда жалб этиш ҳамда кадрларни тажриба алмашиш мақсадида каратэ ривожланган етакчи хорижий давлатларга юбориш. |
1. Каратэ бўйича етакчи хорижий давлатларнинг (Япония, Корея, Франция, Италия, Туркия, Эрон, Хитой ва бошқалар) илғор тажрибасини ўрганиш. |
2024 йил июнь — декабрь |
Ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари |
Ўзбекистон каратэ (WKF) ассоциацияси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси |
|
2. Мутахассисларни хорижий давлатларга тажриба алмашишга юбориш ҳамда уларнинг юртимизга тажриба алмашиш мақсадида келиш режасини ишлаб чиқишва тасдиқлаш. |
2024 йил декабрь | ||||
|
14. |
Халқаро каратэ федерацияси (WKF), Осиё каратэ федерацияси (АKF) ҳамда етакчи хорижий мамлакатларнинг каратэ федерация (ассоциация)лари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш. |
Каратэ бўйича жаҳон рейтингларида юқори ўринларни эгаллаган давлатлар, шу жумладан Япония, Корея, Франция, Италия, Туркия, Эрон, Хитой давлатларининг илғор тажрибасини ўрганиш ва амалиётга жорий қилиш, уларнинг спорт федерация (ассоциация)лари билан ҳамкорликни кучайтириш. Бунда, ёшларни спортга жалб этиш, спортчилар билан ишлаш ва халқаро мусобақаларга тайёргарлик кўриш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш. |
2024 йил январдан бошлаб |
Ижрочилар ва ҳомийлик маблағлари |
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон каратэ (WKF) ассоциацияси |
|
15. |
Каратэ бўйича маҳоратли спортчиларни тайёрлаш. |
1. Каратэ бўйича спортчиларга даража (белбоғ) бериш тизимини тубдан қайта кўриб чиқиш орқали такомиллаштириш ҳамда бу борада очиқлик ва шаффофликни таъминлаш. 2. Спортчиларга даража (белбоғ) бериш, уланинг салоҳиятини баҳолаш бўйича республика ва ҳудудий комиссиялар фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда уларнинг мажбуриятларини белгилаш. 3. Жойларда спортчилар салоҳиятини баҳолаш ва уларга даража (белбоғ) бериш бўйича синовларни қабул қилиш жараёнларини ягона режа-график асосида ўтказишни йўлга қўйиш. |
2023 йил декабрь |
Ижрочилар ва ҳомийлик маблағлари |
Ўзбекистон каратэ (WKF) ассоциацияси |
|
16. |
Ўзбекистонда анъанавий тарзда каратэ бўйича эркаклар ва аёллар жамоалари ўртасида (олимпия ва халқаро вазн тоифалари бўйича) халқаро спорт мусобақаларини ўтказиш. |
1. Республиканинг барча ҳудудларида 7 октябрь куни — Бутунжаҳон каратэ кунига бағишланган каратэ фестивалини ўтказиш. |
2024 йилдан бошлаб ҳар йили октябрь |
Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика календарь режасига ажратилган маблағлар доирасида |
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, Ўзбекистон каратэ (WKF) ассоциацияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
|
2. Каратэ ва паракаратэ бўйича «Uzbekistan Open» халқаро турнирини республика ҳудудларида ўтказиш. |
2024 йилдан бошлаб ҳар йили апрель | ||||
|
3. Мазкур мусобақалар ғолиб ва совриндорларини муносиб рағбатлантириш. |
Мусобақалар якунлари бўйича | ||||
|
17. |
Оммавий ахборот воситалари, шу жумладан Интернет орқали каратэни кенг тарғиб қилиш. |
Қуйидагиларни назарда тутувчи медиа-режани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш: |
Ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш — 2024 йил апрель |
Ижрочилар маблағлари |
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, Ўзбекистон каратэ (WKF) ассоциацияси |
|
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Спорт» телеканалида каратэ бўйича маҳаллий ва халқаро мусобақалар, спортчиларимиз томонидан эришилган ютуқларни мунтазам ёритиб бориш мақсадида «Каратэ WKF» махсус рукнини ташкил қилиш; ҳудудий телеканаллар ва оммавий ахборот воситаларида каратэни кенг ёритиш ишларини доимий равишда ташкиллаштириб бориш; машҳур спортчилар билан давра суҳбатлари, мулоқотлар ва маҳорат дарсларини ўтказиш; таниқли спортчилар иштирокида ижтимоий реклама роликларини ишлаб чиқиш ва намойиш этиш; спорт журналистларининг каратэ ютуқлари таҳлилига бағишланган кўрсатувларини оммавий ахборот воситаларида доимий ёритиб бориш. |
Амалга ошириш — 2024 — 2026 йиллар давомида |
2-ИЛОВА
|
Т/р |
Кўрсаткичлар |
Ўлчов бирлиги |
Йиллар кесимида |
Масъул ижрочилар | |||
|
2023 |
2024 |
2025 |
2026 | ||||
|
1. |
Ўзбекистонда каратэ (WKF) билан доимий шуғулланувчилар |
Сон |
40 000 |
45 000 |
50 000 |
55 000 |
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон каратэ (WKF) ассоциацияси |
|
2. |
Спорт-таълим муассасаларида каратэ (WKF) билан доимий шуғулланувчилар |
Сон |
23 200 |
24 000 |
25 000 |
26 000 |
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон каратэ (WKF) ассоциацияси |
|
3. |
Мактабгача таълим муассасаларида каратэ тўгараклари |
Сон |
10 |
20 |
30 |
40 |
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ўзбекистон каратэ (WKF) ассоциацияси |
|
4. |
Спорт-таълим муассасаларидаги каратэ (WKF) бўйича тренерлар |
Сон |
1 175 |
1 250 |
1 300 |
1 350 |
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон каратэ (WKF) ассоциацияси |
|
5. |
Каратэ (WKF) бўйича халқаро тоифадаги ҳакамлар |
Сон |
4 |
8 |
15 |
20 |
Ўзбекистон каратэ (WKF) ассоциацияси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги |
|
6. |
Спорт-таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган каратэ (WKF) мусобақалари |
Сон |
14 |
18 |
20 |
22 |
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон каратэ (WKF) ассоциацияси |
|
7. |
Каратэ (WKF) бўйича терма жамоаларнинг халқаро спорт мусобақаларида иштироки |
Сон |
6 |
10 |
14 |
18 |
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон каратэ (WKF) ассоциацияси |