Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Фаластинлик қочқинларга ёрдам бериш ва ишларни ташкил этиш бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқ агентлигига гуманитар ёрдам ажратиш тўғрисида
Фаластинлик қочқинларга ёрдам бериш ва ишларни ташкил этиш бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқ агентлиги (UNRWA) томонидан олиб борилаётган Фаластин халқи учун гуманитар ёрдам кўрсатиш тадбирларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида:
1. Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобидан Фаластинлик қочқинларга ёрдам бериш ва ишларни ташкил этиш бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқ агентлигига гуманитар ёрдам кўрсатиш учун 1,5 миллион АҚШ доллари ажратилсин.
2. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ж. Қўчқоров) бир кун муддатда 1,5 миллион АҚШ доллари эквивалентига тенг бўлган маблағларни Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан Ташқи ишлар вазирлигига ўтказилишини таъминласин.
3. Ташқи ишлар вазирлиги Марказий банк билан биргаликда бир кун муддатда ушбу қарорнинг 1-бандида кўрсатилган маблағларни Фаластинлик қочқинларга ёрдам бериш ва ишларни ташкил этиш бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқ агентлиги ҳисоб рақамига ўтказиб берсин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2023 йил 1 ноябрь,
ПҚ-354-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.11.2023 й., 07/23/354/0822-сон)