31.10.2023 йилдаги ПҚ-353-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолига пенсия тайинлаш бўйича кўрсатиладиган давлат хизматлари сифатини янада оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатда кекса, боқувчисини йўқотган ва меҳнатга лаёқатсиз аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш тизими босқичма-босқич ислоҳ қилиниб, фуқароларга пенсияларни тайинлаш юзасидан кўрсатилаётган давлат хизматлари сифатини янада яхшилаш ҳамда ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, фуқароларга тўланадиган тўрт турдаги ижтимоий тўловларни уларнинг мурожаатисиз проактив шаклда, икки турдаги ижтимоий тўловларни композит шаклда ҳамда яна тўрт турдаги ижтимоий тўловларни қўшимча ҳужжатлар талаб этмаган ҳолда, биргина паспорт асосида тайинлаш амалиёти жорий этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолига пенсия тайинлаш тизимига замонавий ахборот технологияларини фаол татбиқ этган ҳолда давлат томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада ошириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Рақамли технологиялар вазирлигининг фуқароларга давлат пенсияларини тайинлаш амалиётида қуйидаги тартибларни жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2024 йил 1 январдан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларга давлат пенсияларини тайинлаш учун амалдаги тартибга қўшимча равишда уларнинг хоҳишига кўра Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ҳам мурожаат қилиш ҳуқуқи берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларга давлат пенсиялари тайинланганидан сўнг уларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидаги маблағларини Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки АТ «Халқ банки»нинг мобиль иловаси орқали олиш имконияти яратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг (кейинги ўринларда — Пенсия жамғармаси) туман (шаҳар) бўлимлари томонидан шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидаги маблағларни олиш ҳуқуқини берувчи сертификат бериш тартиби бекор қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 2025 йил 1 мартдан бошлаб фуқароларга ёшга доир пенсияларни «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасида белгиланган ёшга тўлиши муносабати билан алоҳида мурожаат талаб этмаган ҳолда проактив шаклда тайинлаш тартиби жорий этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, ёшга доир пенсиялар Пенсия жамғармасининг ахборот тизими орқали тегишли вазирлик ва идоралараро ахборот алмашинуви асосида олинадиган фуқаронинг иш стажи, иш ҳақи ҳамда бошқа маълумотларига асосан давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган тартиб ва меъёрларга мувофиқ ҳисобланади ва тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, фуқароларга пенсия ёшига етиб меҳнат фаолиятини давом эттирган ҳолда кейинчалик ёшга доир пенсияга чиқиш истагини билдирганида проактив шаклда тайинланган пенсияни рад қилиш ҳуқуқи берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, ёшга доир пенсия фуқаронинг кейинчалик қилган мурожаатига асосан давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган муддатларга мувофиқ қайтадан ҳисобланади ва тайинланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов) 2025 йил 1 мартга қадар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рақамли технологиялар вазирлиги ва мобиль алоқа операторлари билан биргаликда беғараз асосда фуқаронинг мобиль алоқа воситасига пенсия таъминотига оид бўлган СМС-хабарлар юборилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда фуқаронинг мобиль алоқа воситасига СМС-хабарни юбориш Пенсия жамғармасининг ахборот тизими орқали юбориладиган фуқаронинг ЖШШИР маълумотлари асосида амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган ёшга доир пенсия олиш ёшига тўлиши муносабати билан пенсияни уларнинг алоҳида мурожаатисиз проактив шаклда тайинлаш тизимини жорий этишни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасининг Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминласин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-185-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 06/24/185/0944-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларга ёшга доир пенсияларни проактив шаклда тайинлаш схемаси 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларга ёшга доир пенсияларни проактив шаклда тайинлаш тартибини амалиётга жорий этиш бўйича «йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ушбу қарорнинг мақсади ва вазифалари, шу жумладан давлат пенсияларини тайинлаш ҳамда давлат хизматларини кўрсатишда яратилган қулайликлар тўғрисида видеороликлар ва ижтимоий рекламалар ишлаб чиққан ҳолда, уларнинг оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғида кенг ёритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Д.А. Кучкаров, адлия вазири А.Д. Ташкулов ва рақамли технологиялар вазири Ш.Х. Шерматов белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарорнинг ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 31 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-353-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 октябрдаги ПҚ-353-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларга ёшга доир пенсияларни проактив шаклда тайинлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

 

1-босқич

Адлия вазирлиги

Пенсия ёшига тўлган фуқаронинг паспорт (идентификация ID-карта) маълумотларини Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг «Пенсия» ахборот тизимига электрон шаклда юборади.

Фуқаро умумий белгиланган пенсия ёшига тўлган санада автоматик тарзда

2-босқич

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

Пенсия тайинлаш ваколатига эга органларга пенсия ёшига тўлган фуқарога пенсия тайинланган ёки тайинланмаганлиги тўғрисидаги маълумотларни олиш учун ахборот тизими орқали электрон сўров юборади.

Электрон маълумотлар келиб тушганидан сўнг автоматик тарзда

3-босқич

Пенсия тайинлаш ваколатига эга органлар

Пенсия ёшига тўлган фуқарога пенсия тайинланган ёки тайинланмаганлиги тўғрисидаги электрон маълумотларни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг «Пенсия» ахборот тизимига юборади.

Электрон сўров келиб тушганидан сўнг автоматик тарзда

4-босқич

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

1. Пенсия ёшига тўлган фуқарога пенсия тайинланганлиги тўғрисида маълумотлар келиб тушган тақдирда пенсия тайинлаш жараёнини тўхтатади.

2. Пенсия ёшига тўлган фуқарога пенсия тайинланмаганлиги тўғрисида маълумотлар келиб тушган тақдирда, Ички ишлар вазирлигининг «Манзил» ахборот тизимига пенсия ёшига тўлган фуқаронинг маҳалла фуқаролар йиғини кесимида яшаш жойи тўғрисидаги маълумотларни олиш учун ахборот тизими орқали электрон сўров юборади.

3. Пенсия ёшига тўлган фуқароларга пенсия тайинланмаганлиги тўғрисида электрон маълумотлар келиб тушган тақдирда, Рақамли технологиялар вазирлиги ахборот тизимига фуқаронинг ЖШШИР рақами ва хабар матнини юборади.

Электрон маълумотлар келиб тушганидан сўнг автоматик тарзда

5-босқич

1. Ички ишлар вазирлиги

1. Пенсия ёшига тўлган фуқаронинг маҳалла фуқаролар йиғини кесимида яшаш жойи тўғрисидаги маълумотларни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг «Пенсия» ахборот тизимига юборади.

Электрон маълумотлар келиб тушганидан сўнг автоматик тарзда

2. Рақамли технологиялар вазирлиги

2. Пенсия ёшига тўлган фуқаронинг мобил телефон рақамига хабар матнини ёки мобил телефон рақами расмийлаштирилмаганлиги ҳақидаги маълумотларни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг «Пенсия» ахборот тизимига юборади.

3. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

3. Пенсия ёшига тўлган фуқаронинг номига расмийлаштирилган мобил телефон рақамига пенсия тайинлаш масаласи 1 иш куни ичида кўриб чиқилиши тўғрисида СМС-хабар юборади.

6-босқич

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими

1. «Пенсия» ахборот тизимидаги мавжуд пенсия ёшига тўлган фуқаронинг иш стажи, иш ҳақи, устама олиш ҳуқуқини берадиган электрон маълумотлар асосида дастлаб фуқаронинг пенсияга бўлган ҳуқуқини аниқлайди, пенсия миқдорини ҳисоблайди ва пенсия тайинлайди.

1.  1 иш кунида

2. Пенсия тайинланган тақдирда, пенсия ёшига тўлган фуқаронинг номига расмийлаштирилган мобил телефон рақамига пенсия тури, пенсия миқдори, пенсия тайинлаш муддати, пенсия тўлов шакли ва пенсия тўлаш санаси тўғрисида СМС-хабар юборади.

Агар фуқаронинг номига мобил телефон рақами расмийлаштирилмаган бўлса, пенсионерга ушбу маълумотларни унинг яшаш жойи бўйича «Ўзбекистон почтаси» АЖнинг Электрон почта жўнатмаларининг ягона миллий тизими орқали етказади.

2. Қарор қабул қилинган вақтда автоматик тарзда

3. Фуқаро тайинланган ёшга доир пенсия миқдоридан норози бўлганида ёки меҳнат фаолиятини давом эттириб, ёшга доир пенсияга кейинчалик чиқиш хоҳишини билдирган тақдирда, Пенсия жамғармаси бўлимига ташриф буюрган ҳолда ариза бериш орқали ёхуд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Давлат хизматлари маркази ёки Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали сўровнома тўлдирган ҳолда тайинланган пенсияни рад қилади.

3. Хабарнома олганидан сўнг 10 кун ичида

4. Пенсия тайинлаш рад этилган тақдирда, фуқаронинг номига расмийлаштирилган мобил телефон рақамига рад этиш сабаблари, қўшимча ҳужжат тақдим қилиш муддати, тартиби ва қабул қилинган қарор юзасидан шикоят қилиш тартиби тўғрисида СМС-хабар юборади.

Агар фуқаронинг номига мобил телефон рақами расмийлаштирилмаган бўлса, пенсионерга ушбу маълумотларни унинг яшаш жойи бўйича «Ўзбекистон почтаси» АЖнинг Электрон почта жўнатмаларининг ягона миллий тизими орқали етказади.

4. Қарор қабул қилинган вақтда автоматик тарзда

7-босқич

«Ўзбекистон почтаси» АЖ

Пенсия тайинланганлиги ёки тайинлаш рад этилганлиги тўғрисидаги хабарномани пенсионер ёки пенсия ёшига тўлган фуқаронинг яшаш жойига етказиб беради.

Маълумотлар келиб тушганидан сўнг 5 кун ичида

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 16 апрелдаги ПФ-62-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 06/26/62/0374-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 октябрдаги ПҚ-353-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларга ёшга доир пенсияларни проактив шаклда тайинлаш тартибини амалиётга жорий этиш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли

Амалга ошириш муддати

Масъул ижрочилар

1.

Адлия вазирлигининг ахборот тизимлари орқали Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетган ва Ўзбекистон Республикасига кирган фуқаролар тўғрисидаги электрон шаклдаги маълумотларни реал вақт режимида Пенсия жамғармасининг «Пенсия» ахборот тизимига юбориш тизимини яратиш.

Техник чора-тадбир

2023 йил декабрь

Адлия вазирлиги, Пенсия жамғармаси

2.

Маҳалла фуқаролар йиғини ягона реестрини ишлаб чиқиш.

Техник чора-тадбир

2024 йил февраль

Рақамли технологиялар вазирлиги

3.

Фуқароларнинг яшаш манзилларини маҳалла фуқаролар йиғини кесимида шакллантириш.

Техник чора-тадбир

2024 йил апрель

Ички ишлар вазирлиги

4.

Фуқаронинг олий ўқув юртларидаги ўқиш даври (кундузги, кечки, сиртқи йўналишлари, бакалавр, магистратура, аспирантура, интернатура, академик таътил ва бошқалар) тўғрисидаги маълумотларни рақамлаштиришни якунига етказиш.

Бунда собиқ иттифоқ ва чет эл олий ўқув юртлари маълумотлари рақамлаштирилиши лозим.

Техник чора-тадбир

2024 йил сентябрь

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

5.

Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан пенсия тайинловчи органларнинг пенсионерлари тўғрисидаги маълумотлари юритиладиган ахборот тизимларини яратиш.

Техник чора-тадбир

2024 йил май

Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Конституциявий суд, Олий суд, Бош прокуратура, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат Миллий хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Судьялар олий кенгаши, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Божхона қўмитаси, Электрон технологияларини ривожлантириш маркази

Пенсия ёшига тўлган фуқарога бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ёки Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан пенсия тайинловчи органлар томонидан пенсия тайинланганлиги ёки тайинланмаганлигини тасдиқлаш («ҳа» ёки «йўқ») бўйича веб-сервис ишлаб чиқиш.

Техник йўриқнома

2024 йил июнь

6.

Пенсия тайинлангандан сўнг иш ҳақи маълумотлари ўзгарган фуқаролар бўйича маълумотларни Пенсия жамғармасига электрон шаклда юбориш тизимини ишлаб чиқиш.

Техник йўриқнома

2024 йил май

Солиқ қўмитаси, АТ «Халқ банки»

7.

Фуқаро умумий белгиланган пенсия ёшига (аёллар 55, эркаклар 60 ёш) тўлганда унинг паспорт ёки идентификация ID-карта маълумотларини «Пенсия» ахборот тизимига автоматик тарзда юбориш тизимини жорий этиш.

Фуқаро умумий белгиланган пенсия ёшига (аёллар 55, эркаклар 60 ёш) тўлган санада унинг номига расмийлаштирилган мобиль телефон рақами тўғрисидаги маълумотларни Пенсия жамғармасига юбориш тизимини жорий этиш.

Техник йўриқнома

2024 йил сентябрь

Адлия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Электрон технологияларини ривожлантириш маркази, Пенсия жамғармаси

8.

Пенсия жамғармаси томонидан фуқарога пенсия тайинланганлиги ёки тайинлаш рад этилганлиги тўғрисидаги маълумотларни юбориш тизимини жорий этиш.

Техник йўриқнома

2024 йил ноябрь

Электрон технологияларини ривожлантириш маркази, Пенсия жамғармаси

Фуқарога пенсия тайинланган тақдирда, унинг номига расмийлаштирилган мобиль телефон рақамига пенсия тури, пенсия миқдори, пенсия тайинлаш муддати, пенсия тўлов шакли ва пенсия тўлаш санаси тўғрисидаги маълумотларни ҳамда пенсия тайинланмаган тақдирда эса рад этиш сабаблари, қўшимча ҳужжатларни тақдим қилиш муддати ва қабул қилинган қарор юзасидан шикоят қилиш тартиби тўғрисида СМС-хабар юбориш тизимини жорий этиш.

Техник чора-тадбир

2024 йил декабрь

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 октябрдаги ПҚ-353-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ташкилий тузилмасини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1252-сон қарорига 5-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг кузатув кенгаши

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Д.А. Кучкаров

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири, Кузатув кенгаши раиси

О.Р. Фазилкаримов

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари, Кузатув кенгаши раиси ўринбосари

Б.А. Мусаев

Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири

Ж.И. Абруев

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори ўринбосари

Х.Х. Мелиев

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари

Ш.Д. Кудбиев

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси раиси

Лавозими бўйича

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси директори, Кузатув кенгашининг масъул котиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Кузатув кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 апрелдаги «Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4699-сон қарорига 5-илованинг 2.3-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«

2.3.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг «Пенсия» дастурий таъминотини функционал кенгайтириш орқали Пенсия жамғармасини бошқариш ахборот тизимини яратиш.

Ахборот тизимини амалиётга жорий этиш

2024 йил декабрь

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида ва бюджетдан ташқари маблағлар

».

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 майдаги «Рақамли хизматлар қамрови ва сифатини ошириш ҳамда соҳа, тармоқ ва ҳудудларни рақамли трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-162-сон қарорига 1-илованинг 86-позицияси қуйидаги таҳририда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«

86.

«Пенсия жамғармасини бошқариш ахборот тизимини (Пенсия 2.0)» ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.

1. Лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва ваколатли органларда экспертизадан ўтказиш.

2023 йил август

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида ва бюджетдан ташқари маблағлар

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги «Ахборот технологиялари маркази» ДУК

2. «Пенсия жамғармасини бошқариш ахборот тизимини» ишлаб чиқиш.

2024 йил декабрь

3. «Пенсия жамғармасини бошқариш ахборот тизимини» амалиётга жорий этиш.

2024 йил декабрь

4. «Рақамли ҳукумат» тизими ва Ягона интерактив давлат хизматлари порталига интеграция қилиш.

2024 йил декабрь

».

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 октябрдаги 592-сон қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этиш — шахснинг яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлимига бевосита ташриф буюрган ҳолда ариза бериши, шахснинг яшаш жойидан қатъи назар экстерриториал тамойил асосида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги давлат хизматлари марказлари орқали (кейинги ўринларда — Давлат хизматлари маркази) ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан (кейинги ўринларда — ЯИДХП) рўйхатдан ўтиб сўровномани тўлдирган ҳолда пенсия тайинлаш учун мурожаат қилиши»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«пенсияни қайта ҳисоблашни сўраб мурожаат этиш — пенсия миқдорини қайта ҳисоблаб чиқиш, пенсиянинг бир туридан бошқа турига ўтказиш, илгари тўхтатиб қўйилган (тўхтатилган) пенсия тўлашни белгиланган тартибда тиклаш (қайта тиклаш) тўғрисида яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлимига ариза бериш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўн биринчи — ўн тўртинчи хатбошилар тегишинча ўн иккинчи — ўн бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 3-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи жумла билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бунда айнан бир қонунда белгиланган пенсияга оид имтиёзлар бошқа қонун талаблари асосида пенсия тайинланиши муносабати билан қўлланилишига йўл қўйилмайди»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Агар ходимга пенсия тайинлаш рад этилган бўлса, бу ҳақда унга рад этиш сабаблари кўрсатилиб, ёзма равишда хабар берилади. Пенсия сўраб мурожаат қилган шахс маъмурият қароридан норози бўлса, у пенсия тайинлаш тўғрисидаги аризани яшаш жойидаги Пенсия жамғармаси бўлимига ушбу Низомга 22-иловага мувофиқ шаклда беради, шунингдек, Давлат хизматлари маркази орқали ёки ЯИДХПдан рўйхатдан ўтиб ушбу Низомга 28-иловага мувофиқ шакл бўйича сўровнома тўлдирган ҳолда мурожаат қилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Давлат хизматлари маркази орқали ёки ЯИДХПдан рўйхатдан ўтган ҳолда пенсия тайинлашни сўраб мурожаат қилиш ушбу Низомга 29 — 31-иловаларга мувофиқ схемалар асосида амалга оширилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«7. Пенсия тайинлаш тўғрисидаги ариза қонунчиликка мувофиқ пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган шахс томонидан унинг яшаш жойидаги Пенсия жамғармаси бўлимига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пенсия тайинланадиган шахс балоғатга етмаган ёки муомалага лаёқатсиз бўлган тақдирда, ариза ёки сўровнома унинг қонуний вакили томонидан берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахс ёки қонуний вакил пенсия тайинлашни сўраб ўзи учун энг қулай бўлган Пенсия жамғармаси бўлимига бевосита ташриф буюрган ҳолда ариза бериш, почта орқали ариза бериш, Давлат хизматлари маркази орқали ёки ЯИДХПдан рўйхатдан ўтган ҳолда сўровномани тўлдириб мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат хизматлари маркази орқали ёки ЯИДХПдан рўйхатдан ўтган ҳолда пенсия тайинлаш учун мурожаат қилиш шахснинг пенсия олиш ҳуқуқини берадиган маълумотлари «ЯММТ» ИДАКда рақамлаштирилганидан сўнг амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, шахс ёки қонуний вакил томонидан Пенсия жамғармаси бўлимига тақдим қилинган рақамлаштирилмаган маълумотлар ёки ҳужжатлар орқали пенсия миқдори қайта ҳисобланади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) 8-банднинг биринчи хатбошисидаги «(қайта ҳисоблаш, тиклаш, пенсиянинг бир туридан бошқа турига ўтказиш)» сўзлари «ёки қайта ҳисоблаш» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«10. Пенсия жамғармаси бўлими шахс тегишли ариза ёки сўровнома орқали мурожаат қилган тақдирда, пенсия тайинлаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пенсия тайинлашни сўраб мурожаат қилиш Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали амалга оширилганида Қонун ва ушбу Низом қоидаларига мувофиқ ахборот тизимларидан олинган маълумотлар асосида пенсия ҳисоблаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пенсия тайинлаш учун зарур бўлган меҳнат стажи, иш ҳақи ёки пенсия миқдорига таъсир этувчи бошқа маълумотлар рақамлаштирилмаган ҳолларда шахс ёки қонуний вакил яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлимига пенсия тайинлашни сўраб ариза бериш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахснинг ёки қонуний вакилнинг пенсия тайинлаш тўғрисидаги аризаси ёки сўровномаси Пенсия жамғармасининг ахборот тизимида рўйхатдан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пенсия жамғармаси бўлими томонидан ариза берувчига ариза қабул қилинган сана кўрсатилган ҳолда тилхат, шунингдек, олинган ва етишмаётган ҳужжатлар рўйхати берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пенсия тайинлашни сўраб Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилинганида Пенсия жамғармаси бўлими мурожаат қилувчининг сўровномада келтирилган мобиль телефон рақамига ёки шахсий кабинетига унинг мурожаати қабул қилинганлиги тўғрисида хабарнома юборади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) 15-банднинг «а» кичик банди иккинчи хатбошисидаги «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси (кейинги ўринларда — Инспекция)» сўзлари «Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) Ногиронлиги бўлган шахсларнинг функционаллигини баҳолаш бошқармаси ҳудудий бўлимларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) 21 ва 132-бандлардаги «Инспекциянинг» сўзи «Агентликнинг» сўзи билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) 110-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Комиссия томонидан пенсия тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилинганида Пенсия жамғармаси бўлими пенсия тури, пенсия миқдори, пенсия тайинлаш муддати, пенсиянинг тўлов шакли ва пенсия тўлаш санаси тўғрисида пенсионернинг пенсия тайинлаш тўғрисидаги аризасида ёки сўровномада кўрсатилган мобиль телефон рақамига СМС-хабар ёки шахсий кабинетига хабарнома юборади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Пенсия тайинлаш тўғрисидаги мурожаат Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали амалга оширилганида Пенсия жамғармаси бўлими пенсия тайинлаш рад этилганлиги, рад этиш сабаблари, қабул қилинган қарор юзасидан шикоят қилиш тартиби тўғрисида пенсионернинг сўровномада кўрсатилган мобиль телефон рақамига ёки шахсий кабинетига хабарнома юборади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
л) 1591-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП)» сўзлари «ЯИДХП» қисқартмаси билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
м) 180-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» сўзлари «Агентлик» сўзи билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
н) қуйидаги мазмундаги 28 — 31-иловалар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
28-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пенсия тайинлаш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СЎРОВНОМА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

I. Мурожаат қилувчи тўғрисида маълумотлар

1. Пенсия тури

Ёшга доир


Ногиронлик


Боқувчисини йўқотганлик


2. Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун танланган давр (охирги ўн йиллик меҳнат фаолияти давомидаги исталган кетма-кет беш йиллик)

3. Фамилияси

4. Исми

5. Отасининг исми

6. Туғилган санаси

7. Паспорт (идентификацияловчи ID-карта) серияси ва рақами

8. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами

9. Маҳалла фуқаролар йиғини номи

10. Телефон рақами

II. Мурожаат қонуний вакил томонидан берилганида тўлдирилади

1. Пенсия тури

Ёшга доир


Ногиронлик


Боқувчисини йўқотганлик


2. Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун танланган давр (охирги ўн йиллик меҳнат фаолияти давомидаги исталган кетма-кет беш йиллик)

3. Фамилияси

4. Исми

5. Отасининг исми

6. Туғилган санаси

7. Паспорт (идентификацияловчи ID-карта) серияси ва рақами

8. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами

9. Маҳалла фуқаролар йиғини номи

10. Телефон рақами

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
29-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ёшга доир пенсия тайинлаш юзасидан давлат хизматини кўрсатиш

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Механизм

Бажариш муддатлари

 

1-босқич

Мурожаат қилувчи

(шахс ёки унинг қонуний вакили)

1. Пенсия тайинлаш юзасидан Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат қилади.

Хоҳишига кўра

2. Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан рўйхатдан ўтган ҳолда пенсия тайинлаш бўйича сўровнома шаклини тўлдиради.

Мурожаат қилинганда

2-босқич

Давлат хизматлари маркази

Сўровномани тўлдириб, электрон шаклда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (кейинги ўринларда –Пенсия жамғармаси) бўлимига юборади.

Сўровнома тўлдирилгандан сўнг 5 дақиқа ичида

Ягона интерактив давлат хизматлари портали

Сўровномани Пенсия жамғармаси бўлимига юборади.

Автоматик тарзда

3-босқич

Пенсия жамғармаси бўлими

1. Қонуний вакил пенсия олувчи шахснинг васийси ёки ҳомийси эканлигини ўрганиш учун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига электрон шаклда сўров юборади.

2. Мурожаатчининг оила аъзоларини (яқин қариндошларини) ўрганиш учун Адлия вазирлигига электрон шаклда сўров юборади.

Сўровнома келиб тушганидан сўнг 5 дақиқа ичида

4-босқич

Пенсия жамғармаси бўлими

1. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Адлия вазирлиги мурожаат қилувчининг иш стажи, ойлик иш ҳақи ҳамда бошқа электрон шаклдаги маълумотларни ахборот тизимларидан олади ҳамда ушбу маълумотларга асосан пенсия тайинлаш ёки пенсия тайинлашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

10 кун муддат ичида

2. Пенсия тайинлангани ёки пенсия тайинлаш рад этилгани ҳақидаги электрон шаклдаги маълумотларни Давлат хизматлари марказига юборади.

Қарор қабул қилинганидан сўнг 5 дақиқа ичида

3. Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали пенсия тайинлаш учун мурожаат қилган фуқаронинг мобиль телефон рақамига пенсия тайинлаш рад этилганлиги ҳақида СМС-хабар ёки шахсий кабинетига хабар юборади.

Қарор қабул қилинганидан сўнг 5 дақиқа ичида

 

5-босқич

Давлат хизматлари маркази

1. Пенсия тайинлаш рад этилган тақдирда рад этиш сабаблари тўғрисида мурожаат қилувчини хабардор қилади.

2. Пенсия тайинланган тақдирда пенсияни қачон ва қаердан олиш тўғрисида мурожаат қилувчини хабардор қилади.

Маълумот олинганидан сўнг 5 дақиқа ичида

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
30-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлик пенсиясини тайинлаш юзасидан давлат хизматини кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Механизм

Бажариш муддатлари

 

1-босқич

Мурожаат қилувчи

(шахс ёки унинг қонуний вакили)

1. Пенсия тайинлаш юзасидан Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат қилади.

Хоҳишига кўра

2. Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан рўйхатдан ўтган ҳолда сўровнома шаклини тўлдиради.

Мурожаат қилинганда

2-босқич

Давлат хизматлари маркази

Сўровномани тўлдириб, электрон шаклда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (кейинги ўринларда — Пенсия жамғармаси) бўлимига юборади.

Сўровнома тўлдирилгандан сўнг 5 дақиқа ичида

Ягона интерактив давлат хизматлари портали

Сўровномани Пенсия жамғармаси бўлимига юборади.

Автоматик тарзда

3-босқич

Пенсия жамғармаси бўлими

1. Мурожаатчини ногиронлиги бўлган шахс эканлигини ўрганиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Ногиронлиги бўлган шахсларнинг функционаллигини баҳолаш бошқармаси ҳудудий бўлимларининг тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясига (кейинги ўринларда — тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси) сўров юборади.

1. Сўровнома келиб тушганидан сўнг 5 дақиқа ичида

2. Қонуний вакил пенсия олувчи шахснинг васийси ёки ҳомийси эканлигини ўрганиш учун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига электрон шаклда сўров юборади.

2. Қарор қабул қилинганидан сўнг 5 дақиқа ичида

3. Мурожаатчининг оила аъзоларини (яқин қариндошларини) ўрганиш учун Адлия вазирлигига сўров юборади.

3. Қарор қабул қилинганидан сўнг 5 дақиқа ичида

4-босқич

Пенсия жамғармаси бўлими

1. Тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Адлия вазирлиги мурожаат қилувчининг иш стажи, ойлик иш ҳақи ва бошқалар тўғрисидаги электрон шаклдаги маълумотларни ахборот тизимларидан олади ва ушбу маълумотларга асосан пенсия тайинлаш ёки пенсия тайинлашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

10 кун муддат ичида

2. Пенсия тайинлангани ёки пенсия тайинлаш рад этилгани ҳақидаги маълумотларни Давлат хизматлари марказига юборади.

Қарор қабул қилинганидан сўнг 5 дақиқа ичида

3. Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали пенсия тайинлаш учун мурожаат қилган фуқаронинг мобиль телефон рақамига нафақа тайинлаш рад этилганлиги ҳақида СМС-хабар юборади.

Қарор қабул қилинганидан сўнг 5 дақиқа ичида

5-босқич

Давлат хизматлари маркази

1. Пенсия тайинлаш рад этилган тақдирда рад этиш сабаблари тўғрисида мурожаат қилувчини хабардор қилади.

2. Пенсия тайинланган тақдирда пенсияни қачон ва қаердан олиш тўғрисида мурожаат қилувчини хабардор қилади.

Маълумот олинганидан сўнг 5 дақиқа ичида

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
31-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Боқувчисини йўқотганлик пенсиясини тайинлаш юзасидан давлат хизматини кўрсатиш

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Механизм

Бажариш муддатлари

1-босқич

Мурожаат қилувчи

(шахс ёки унинг қонуний вакили)

1. Пенсия тайинлаш юзасидан Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат қилади.

Хоҳишига кўра

2. Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан рўйхатдан ўтган ҳолда сўровнома шаклини тўлдиради.

Мурожаат қилинганда

2-босқич

Давлат хизматлари маркази

Сўровномани тўлдириб, электрон шаклда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (кейинги ўринларда – Пенсия жамғармаси) бўлимига юборади.

Сўровнома тўлдирилгандан сўнг 5 дақиқа ичида

Ягона интерактив давлат хизматлари портали

Сўровномани Пенсия жамғармаси бўлимига юборади.

Автоматик тарзда

3-босқич

Пенсия жамғармаси бўлими

1. Мурожаатчини вафот этган шахс билан қариндошлик алоқаларини ўрганиш учун Адлия вазирлигига электрон шаклда сўров юборади.

2. Қонуний вакил вафот этган шахснинг меҳнатга лаёқатсиз оила аъзосининг васийси ёки ҳомийси эканлигини ўрганиш учун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига электрон шаклда сўров юборади.

3. Вафот этган шахснинг 18 – 23 ёшдаги оила аъзоси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида таълим ташкилотининг ўқувчиси ёки талабаси эканлигини ўрганиш учун Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига электрон шаклда сўров юборади.

Сўровнома келиб тушганидан сўнг 5 дақиқа ичида

4-босқич

Пенсия жамғармаси бўлими

1. Адлия вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги вафот этган шахснинг иш стажи, ойлик иш ҳақи ва бошқалар тўғрисидаги электрон маълумотларни ахборот тизимларидан олади ҳамда ушбу маълумотларга асосан пенсия тайинлаш ёки пенсия тайинлашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

10 кун муддат ичида

2. Пенсия тайинлангани ёки пенсия тайинлаш рад этилгани ҳақидаги маълумотларни Давлат хизматлари марказига юборади.

Қарор қабул қилинганидан сўнг 5 дақиқа ичида

3. Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали пенсия тайинлаш учун мурожаат қилган фуқаронинг мобиль телефон рақамига пенсия тайинлаш рад этилганлиги ҳақида СМС-хабар юборади.

Қарор қабул қилинганидан сўнг 5 дақиқа ичида

5-босқич

Давлат хизматлари маркази

1. Пенсия тайинлаш рад этилган тақдирда рад этиш сабаблари тўғрисида мурожаат қилувчини хабардор қилади.

2. Пенсия тайинланган тақдирда пенсияни қачон ва қаердан олиш тўғрисида мурожаат қилувчини хабардор қилади.

Маълумот олинганидан сўнг 5 дақиқа ичида

».

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.11.2023 й., 07/23/353/0819-сон; 21.11.2024 й., 06/24/185/0944-сон; 17.04.2026 й., 06/26/62/0374-сон)