Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг
Қарори
«Давлат хизматлари ягона реестрини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 27 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3181-4]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги ПФ-5278-сон «Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-113-сон «Давлат хизматлари кўрсатишни соддалаштириш, бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонларига асосан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Рақамли технологиялар вазирлиги қарор қилади:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А. ТАШКУЛОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 27 октябрь,
3-сон
Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири Ш. ШЕРМАТОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 26 октябрь,
23/11-сон
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2023 йил 27 октябрдаги 3-сон ва Рақамли технологиялар вазирлигининг 2023 йил 26 октябрдаги 23/11-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг 2019 йил 31 июлдаги 6, 136-сон «Давлат хизматлари ягона реестрини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 3181, 2019 йил 13 сентябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.09.2019 й., 19/19/3181/3738-сон).
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2020 йил 31 августдаги 2-сон ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2020 йил 26 августдаги 203-мҳ-сон «Давлат хизматлари ягона реестрига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 3181-1, 2020 йил 31 август) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.08.2020 й., 10/20/3181-1/1270-сон).
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2021 йил 18 октябрдаги 2-сон ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2021 йил 8 октябрдаги 218-мҳ-сон «Давлат хизматлари ягона реестрига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 3181-2, 2021 йил 18 октябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.10.2021 й., 10/21/3181-2/0973-сон).
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2022 йил 27 июлдаги 4-сон ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 27 июлдаги 230-мҳ-сон «Давлат хизматлари ягона реестрига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 3181-3, 2022 йил 27 июль) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.07.2022 й., 10/22/3181-3/0678-сон).
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2023 й., 10/23/3181-4/0805-сон)