12.10.2023 йилдаги КҚ-599-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Аҳолини ташвишга солаётган ижтимоий ва бошқа долзарб масалалар юзасидан парламент назоратини амалга ошириш бўйича иш режаси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аҳолини ташвишга солаётган ижтимоий ва бошқа долзарб масалалар юзасидан парламент назоратини (парламент эшитуви, парламент сўрови, қўмита мажлиси шаклида) амалга ошириш бўйича иш режаси (кейинги ўринларда — Иш режаси) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси Сенат девонининг Ахборот хизмати билан биргаликда Иш режасида белгиланган тадбирларни кенг ёритиш мақсадида бир ҳафта муддатда медиа-режа ишлаб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 12 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КҚ-599-IV-сон

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2023 йил 12 октябрдаги КҚ-599-IV-сонли қарорига

ИЛОВА

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аҳолини ташвишга солаётган ижтимоий ва бошқа долзарб масалалар юзасидан парламент назоратини (парламент эшитуви, парламент сўрови, қўмита мажлиси шаклида) амалга ошириш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИШ РЕЖАСИ

Т/р

Танқидий муҳокама қилинадиган масалалар

Вазирлик, идора, ҳокимлик

Парламент назорати шакли

Муддати

Масъул

1.

Фарғона вилояти туман (шаҳар)ларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга оид вазифалар ижроси ҳамда вилоятнинг қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати тўғрисидаги ахборотни Сенат Кенгаши ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгаши қўшма мажлисида эшитиш.

Бунда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади:

ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгиланган прогноз кўрсаткичлар ижросини таъминлаш ҳолати. Тўртинчи, бешинчи тоифаларга кирган туманларда тадбиркорлар улушини ошириш, туман, шаҳар ва ҳар бир маҳалланинг «драйвер» йўналишларидан келиб чиқиб, маҳаллий иқтисодиётни ривожлантириш чоралари;

аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича белгиланган вазифаларнинг ижроси, жумладан, янги тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш, бўш турган бино-иншоотлардан самарали фойдаланиш орқали янги иш ўринларини яратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар;

ижтимоий соҳа ва инфратузилмани яхшилаш, жумладан, уй-жой қурилиши, ички йўллар ҳолати, аҳолининг марказлашган ичимлик суви таъминотини яхшилаш ва мактабгача таълим билан қамров даражасини ошириш бўйича кўрилаётган чоралар;

қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати, хусусан, асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари захирасини яратиш, бозорларда нархлар барқарорлигини таъминлаш, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини кўмир, газ, электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш, кўп квартирали уйларни мавсумга тайёрлаш бўйича кўрилаётган чоралар.

Фарғона вилояти ҳокимлиги

(Х. Бозаров)

Сенат Кенгаши ҳамда вилоят халқ депутатлари Кенгашининг қўшма мажлиси

2023 йил октябрь

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси

2.

Бухоро вилояти туман (шаҳар)ларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга оид вазифалар ижроси ҳамда вилоятнинг қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати тўғрисидаги ахборотни Сенатнинг ялпи мажлисида эшитиш.

Бунда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади:

ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгиланган прогноз кўрсаткичлар ижросини таъминлаш ҳолати. Тўртинчи, бешинчи тоифаларга кирган туманларда тадбиркорлар улушини ошириш, туман, шаҳар ва ҳар бир маҳалланинг «драйвер» йўналишларидан келиб чиқиб, маҳаллий иқтисодиётни ривожлантириш чоралари;

аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича белгиланган вазифалар ижроси, жумладан, янги тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш, бўш турган бино-иншоотлардан самарали фойдаланиш орқали янги иш ўринларини яратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар;

ижтимоий соҳа ва инфратузилмани яхшилаш, жумладан, уй-жой қурилиши, ички йўллар ҳолати, аҳолининг марказлашган ичимлик суви таъминотини яхшилаш ва мактабгача таълим билан қамров даражасини ошириш бўйича кўрилаётган чоралар;

қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати, хусусан, асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари захирасини яратиш, бозорларда нархлар барқарорлигини таъминлаш, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини кўмир, газ, электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш, кўп квартирали уйларни мавсумга тайёрлаш бўйича кўрилаётган чоралар.

Бухоро вилояти ҳокимлиги

(Б. Зарипов)

Парламент эшитуви

2023 йил октябрь

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси

3.

Аҳоли ўртасида ис газидан заҳарланиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар ҳамда тегишли қонунчиликка риоя қилиш ҳолатини ўрганиш.

Қўмита мажлисида ўрганиш натижаларини муҳокама қилиш ҳамда мутасадди вазирлик ва идора раҳбарларининг ахборотини эшитиш.

Бунда эшитув натижаларидан келиб чиқиб, аниқланган камчиликларни ҳал этиш учун «йўл харитаси» тасдиқланади.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(М. Мухитдинов),

Энергетика вазирлиги

(А. Жуманазаров)

Қўмита мажлиси

2023 йил октябрь

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси

4.

Махсус иқтисодий зоналар фаолияти самарадорлиги ва уларга хорижий инвестицияларни жалб қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати тўғрисидаги ахборотни Сенат ялпи мажлисида эшитиш.

Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар ҳолати тўғрисидаги ахборотни Сенат ялпи мажлисида эшитиш.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Н. Холмуродов)

Парламент эшитуви

2023 йил октябрь

Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси, Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси

5.

Оилавий болалар уйларида тарбияланаётган болаларнинг аҳволи ҳамда уларга яратилган шарт-шароитлар ҳақидаги ахборотни Сенат ялпи мажлисида эшитиш.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Д. Кенжаев),

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси

(С. Мамаюсупов)

Парламент эшитуви

2023 йил октябрь

Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси

6.

Корея Республикаси билан олий даражада эришилган келишувлар ижросини таъминлашга қаратилган «йўл харита»ларининг бажарилиши юзасидан ахборотни қўмита мажлисида эшитиш.

Бунда эшитув натижаларидан келиб чиқиб, аниқланган камчиликларни ҳал этиш учун «йўл харитаси» тасдиқланади.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Н. Холмуродов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Аълоев)

Қўмита мажлиси

2023 йил октябрь

Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси

Сенатнинг Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси билан ҳамкорлик бўйича Комиссияси

7.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тизимида содир этилган коррупциявий жиноятлар юзасидан ахборотни қўмита мажлисида эшитиш.

Бунда эшитув натижаларидан келиб чиқиб, аниқланган камчиликларни ҳал этиш учун «йўл харитаси» тасдиқланади.

Бош прокуратура

(Л. Жалов)

Қўмита мажлиси

2023 йил октябрь

Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси, Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши

8.

Ер қаъри участкаларида олтин изловчилар усулида қимматбаҳо металларни қазиб олишда амалдаги қонунчилик нормаларининг ижро этилиши ҳолати юзасидан масъул вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ахборотини қўмита мажлисида эшитиш.

Бунда эшитув натижаларидан келиб чиқиб, аниқланган камчиликларни ҳал этиш учун «йўл харитаси» тасдиқланади.

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги

(О. Насритдинходжаев) Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(М. Мухитдинов),

Ички ишлар вазирлиги

(Б. Абдуллаев)

Қўмита мажлиси

2023 йил ноябрь

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси

9.

Ипакчилик ва жун саноати тармоғини ривожлантиришга оид вазифалар ижросини ўрганиш натижалари ва табиий толалар бўйича илмий-тадқиқот муассасалари салоҳиятини оширишга доир ахборотни қўмита мажлисида эшитиш.

Бунда эшитув натижаларидан келиб чиқиб, аниқланган камчиликларни ҳал этиш учун «йўл харитаси» тасдиқланади.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси

Қўмита мажлиси

2023 йил ноябрь

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси

10.

Қашқадарё вилояти туман (шаҳар)ларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга оид вазифалар ижроси ҳамда вилоятнинг қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати тўғрисидаги ахборотни Сенат ялпи мажлисида эшитиш.

Бунда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади:

ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгиланган прогноз кўрсаткичлар ижросини таъминлаш ҳолати. Тўртинчи, бешинчи тоифаларга кирган туманларда тадбиркорлар улушини ошириш, туман, шаҳар ва ҳар бир маҳалланинг «драйвер» йўналишларидан келиб чиқиб, маҳаллий иқтисодиётни ривожлантириш чоралари;

аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича белгиланган вазифалар ижроси, жумладан, янги тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш, бўш турган бино-иншоотлардан самарали фойдаланиш орқали янги иш ўринларини яратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар;

ижтимоий соҳа ва инфратузилмани яхшилаш, жумладан, уй-жой қурилиши, ички йўллар ҳолати, аҳолининг марказлашган ичимлик суви таъминотини яхшилаш ва мактабгача таълим билан қамров даражасини ошириш бўйича кўрилаётган чоралар;

қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати, хусусан, асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари захирасини яратиш, бозорларда нархлар барқарорлигини таъминлаш, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини кўмир, газ, электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш, кўп квартирали уйларни мавсумга тайёрлаш бўйича кўрилаётган чоралар.

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

(М. Азимов)

Парламент эшитуви

2023 йил ноябрь

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси

11.

Андижон вилояти ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга оид вазифалар ижроси ҳамда вилоятнинг қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати тўғрисидаги ахборотни Сенат Кенгаши ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгаши қўшма мажлисида эшитиш.

Бунда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади:

ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгиланган прогноз кўрсаткичлар ижросини таъминлаш ҳолати. Тўртинчи, бешинчи тоифаларга кирган туманларда тадбиркорлар улушини ошириш, туман, шаҳар ва ҳар бир маҳалланинг «драйвер» йўналишларидан келиб чиқиб, маҳаллий иқтисодиётни ривожлантириш чоралари;

аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича белгиланган вазифалар ижроси, жумладан, янги тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш, бўш турган бино-иншоотлардан самарали фойдаланиш орқали янги иш ўринларини яратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар;

ижтимоий соҳа ва инфратузилмани яхшилаш, жумладан, уй-жой қурилиши, ички йўллар ҳолати, аҳолининг марказлашган ичимлик суви таъминотини яхшилаш ва мактабгача таълим билан қамров даражасини ошириш бўйича кўрилаётган чоралар;

қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати, хусусан, асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари захирасини яратиш, бозорларда нархлар барқарорлигини таъминлаш, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини кўмир, газ, электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш, кўп квартирали уйларни мавсумга тайёрлаш бўйича кўрилаётган чоралар.

Андижон вилояти ҳокимлиги

(Ш. Абдурахмонов)

Сенат Кенгаши ҳамда вилоят халқ депутатлари Кенгашининг қўшма мажлиси

2023 йил ноябрь

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси

12.

Наманган вилояти ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга оид вазифалар ижроси ҳамда вилоятнинг қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати тўғрисидаги ахборотни Сенат Кенгаши ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгаши қўшма мажлисида эшитиш.

Бунда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади:

ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгиланган прогноз кўрсаткичлар ижросини таъминлаш ҳолати. Тўртинчи, бешинчи тоифаларга кирган туманларда тадбиркорлар улушини ошириш, туман, шаҳар ва ҳар бир маҳалланинг «драйвер» йўналишларидан келиб чиқиб, маҳаллий иқтисодиётни ривожлантириш чоралари;

аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича белгиланган вазифалар ижроси, жумладан, янги тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш, бўш турган бино-иншоотлардан самарали фойдаланиш орқали янги иш ўринларини яратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар;

ижтимоий соҳа ва инфратузилмани яхшилаш, жумладан, уй-жой қурилиши, ички йўллар ҳолати, аҳолининг марказлашган ичимлик суви таъминотини яхшилаш ва мактабгача таълим билан қамров даражасини ошириш бўйича кўрилаётган чоралар;

қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати, хусусан, асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари захирасини яратиш, бозорларда нархлар барқарорлигини таъминлаш, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини кўмир, газ, электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш, кўп квартирали уйларни мавсумга тайёрлаш бўйича кўрилаётган чоралар.

Наманган вилояти ҳокимлиги

(Ш. Абдураззоқов)

Сенат Кенгаши ҳамда вилоят халқ депутатлари Кенгашининг қўшма мажлиси

2023 йил ноябрь

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси

13.

Айдар-Арнасой кўллар тизими бошқарувини такомиллаштириш ва сув ресурсларини бошқаришни рақамлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахборотни қўмита мажлисида эшитиш.

Бунда эшитув натижаларидан келиб чиқиб, аниқланган камчиликларни ҳал этиш учун «йўл харитаси» тасдиқланади.

Сув хўжалиги вазирлиги

(А. Назаров)

Қўмита мажлиси

2023 йил ноябрь

Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари ва экология қўмитаси

14.

Ўзбекистон Республикасини 2030 йилга қадар барқарор ривожлантириш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларнинг бориши юзасидан ахборотни Олий Мажлис палаталари Кенгашларининг қўшма мажлисида эшитиш.

Бунда эшитув натижаларидан келиб чиқиб, аниқланган камчиликларни ҳал этиш учун «йўл харитаси» тасдиқланади.

Бош вазир ўринбосари, Мувофиқлаштирувчи кенгаш раҳбари ўринбосари

(И. Норқулов)

Парламент эшитуви

2023 йил ноябрь

Олий Мажлис палаталарининг Кенгашлари, БРМни назорат қилиш бўйича Парламент комиссияси

15.

Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни ҳар томонлама қўллаб қувватлаш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, касб-ҳунарга ўқитиш, бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка жалб қилиш, маҳаллаларда ва оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳолати юзасидан ахборотни қўмита мажлисида эшитиш.

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

(О. Парпибоева)

Қўмита мажлиси

2023 йил декабрь

Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси

16.

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг амалга оширилиши юзасидан ахборотни қўмита мажлисида эшитиш.

Бунда эшитув натижаларидан келиб чиқиб, аниқланган камчиликларни ҳал этиш учун «йўл харитаси» тасдиқланади.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(О. Қудратов)

Қўмита мажлиси

2023 йил декабрь

Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари ва экология қўмитаси

17.

Қуролли Кучлар қурилиши ва уни янада ривожлантиришнинг долзарб муаммолари, фуқароларнинг ҳарбий ва муқобил хизматни ўташи ва мамлакат ҳарбий хавфсизлигини таъминлашга оид бошқа масалалар юзасидан мудофаа вазирининг ахборотини қўмита мажлисида эшитиш.

Бунда эшитув натижаларидан келиб чиқиб, аниқланган камчиликларни ҳал этиш учун «йўл харитаси» тасдиқланади.

Мудофаа вазирлиги

(К. Турсунов)

Қўмита мажлиси

2023 йил декабрь

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси

18.

Тадбиркорликни ривожлантириш ва инвестицияларни жалб қилиш йўналишида Тошкент вилоятида бажарилган ишлар тўғрисидаги ахборотни Сенат ялпи мажлисида эшитиш.

Бунда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади:

2022 йил 28 декабрдаги ПҚ-459-сонли қарор билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг 2023 — 2025 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурида Тошкент вилояти бўйича белгиланган вазифаларнинг 2023 йилдаги ижроси ҳолати;

Давлат раҳбари бошчилигида 2023 йил 11 июлда ўтказилган инвестициялар жалб қилишни янада кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги видеоселектор мажлисининг 20-сонли баёнида Тошкент вилояти бўйича белгиланган вазифалар ижроси ҳолати;

вилоятдаги тадбиркорлик субъектларига давлат томонидан кўрсатилаётган кўмакнинг самарадорлиги таҳлили;

вилоятдаги тадбиркорлик субъектлари дуч келаётган тизимли муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича чоралар.

Тошкент вилояти ҳокимлиги

(З. Мирзаев)

Парламент эшитуви

2023 йил декабрь

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси

19.

Тупроқ ва яйловлар деградациясининг озиқ-овқат хавфсизлиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳамда атроф-муҳитга таъсири тўғрисида парламент сўровини юбориш.

Вазирлар Маҳкамаси

Парламент сўрови

2023 йил декабрь

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси

20.

Жойларда коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ишларнинг ҳолатини ўрганиш ҳамда коррупция кўринишлари намоён бўлишига олиб келадиган тизимли муаммолар ва коррупциянинг ҳолати тўғрисида ахборотни эшитиш.

Бунда эшитув натижаларидан келиб чиқиб, аниқланган камчиликларни ҳал этиш учун «йўл харитаси» тасдиқланади.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

(А. Бурханов)

Қўмита мажлиси

2023 йил декабрь

Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси, Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши

21.

Сув таъминоти ва сувдан фойдаланишни таҳлил қилган ҳолда ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳаларининг ўз вақтида бажарилиши ҳолати юзасидан ахборотни Сенат ялпи мажлисида эшитиш.

Бунда эшитув натижаларидан келиб чиқиб, аниқланган камчиликларни ҳал этиш учун «йўл харитаси» тасдиқланади.

Сув хўжалиги вазирлиги

(А. Назаров)

Парламент эшитуви

2023 йил декабрь

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси

22.

Фармацевтика тармоғини ривожлантиришга оид вазифалар (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 январдаги «2022 — 2026 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-55-сон Фармони) ижроси ҳолати бўйича ахборотни қўмита мажлисида эшитиш.

Бунда эшитув натижаларидан келиб чиқиб, аниқланган камчиликларни ҳал этиш учун «йўл харитаси» тасдиқланади.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

(У. Эгамов)

Қўмита мажлиси

2024 йил январь

Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси

23.

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва атроф-муҳит муҳофазасини таъминлаш бўйича белгиланган вазифалар ижроси ҳолати бўйича ахборотни қўмита мажлисида эшитиш.

Бунда эшитув натижаларидан келиб чиқиб, аниқланган камчиликларни ҳал этиш учун «йўл харитаси» тасдиқланади.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Б. Тоғаев)

Қўмита мажлиси

2024 йил январь

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси

24.

Ўзбекистон Республикаси учун устувор бўлган халқаро рейтингларда мамлакатимизнинг ҳолати юзасидан ахборотни қўмита мажлисида эшитиш.

Бунда эшитув натижаларидан келиб чиқиб, аниқланган камчиликларни ҳал этиш учун «йўл харитаси» тасдиқланади.

Адлия вазирлиги

(М. Икрамов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Г. Рахимова)

Қўмита мажлиси

2024 йил февраль

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси, Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси

25.

Жиззах ва Сирдарё вилоятлари туман (шаҳар)ларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижроси тўғрисидаги ахборотни Сенат ялпи мажлисида эшитиш.

Бунда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади:

Жиззах вилояти ҳокимлиги
(Э. Салиев)

Парламент эшитуви

2024 йил февраль

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси

ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгиланган прогноз кўрсаткичлар ижросини таъминлаш ҳолати. Тўртинчи, бешинчи тоифаларга кирган туманларда тадбиркорлар улушини ошириш, туман, шаҳар ва ҳар бир маҳалланинг «драйвер» йўналишларидан келиб чиқиб, маҳаллий иқтисодиётни ривожлантириш чоралари;

аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича белгиланган вазифалар ижроси, жумладан, янги тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш, бўш турган бино-иншоотлардан самарали фойдаланиш орқали янги иш ўринларини яратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар;

ижтимоий соҳа ва инфратузилмани яхшилаш, жумладан, уй-жой қурилиши, ички йўллар ҳолати, аҳолининг марказлашган ичимлик суви таъминотини яхшилаш ва мактабгача таълим билан қамров даражасини ошириш бўйича кўрилаётган чоралар.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги

(А. Махмудалиев)

26.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашларининг фаолиятини рейтинг баҳолаш натижалари юзасидан ахборотни эшитиш.

Бунда эшитув натижаларидан келиб чиқиб, аниқланган камчиликларни ҳал этиш учун «йўл харитаси» тасдиқланади.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

(А. Бурханов)

Қўмита мажлиси

2024 йил март

Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси, Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши

27.

Самарқанд вилоятида ҳоким ёрдамчилари томонидан маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш ва янги иш ўринларини яратиш бўйича эришилган натижалар тўғрисидаги ахборотни Сенат ялпи мажлисида эшитиш.

Бунда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади:

маҳаллаларда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун ажратилаётган кредитларнинг ўзлаштирилиши ҳолати;

ишсиз ва эҳтиёжманд оилаларга субсидиялар ажратилиши ҳолати;

ҳоким ёрдамчилари томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича олиб борилган ишларнинг натижадорлиги;

ҳудудларда тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасига баҳо берувчи «Business Indicator» ААТда Самарқанд вилояти кўрсаткичларига салбий таъсир қилаётган омилларни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чоралар.

Самарқанд вилояти ҳокимлиги

(Э. Турдимов)

Парламент эшитуви

2024 йил март

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси

28.

Тадбиркорликни ривожлантириш ва экологик вазиятни яхшилаш йўналишида Тошкент шаҳрида бажарилаётган ишлар тўғрисида парламент сўровини юбориш.

Бунда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади:

ер участкаларининг электрон онлайн савдога чиқарилиши ҳолати;

муниципал мулкларнинг ижарага берилиши ва хусусийлаштирилиши ҳолати;

амалга оширилаётган қурилишларнинг ҳаво ифлосланишига таъсирини камайтириш бўйича кўрилаётган чоралар;

пойтахтда «яшил ҳудудлар» сонини кўпайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

(Ш. Умурзаков)

Парламент сўрови

2024 йил апрель

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси

29.

Олий таълим тизимида «Коррупциясиз соҳа» лойиҳаси доирасида олиб борилаётган ишлар ҳолати юзасидан ахборотни қўмита мажлисида эшитиш.

Бунда эшитув натижаларидан келиб чиқиб, аниқланган камчиликларни ҳал этиш учун 2023-2024 йилларга мўлжалланган «йўл харитаси» тасдиқланади.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Каримов)

Қўмита мажлиси

2024 йил апрель

Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси, Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши

30.

Капитал қурилиш соҳасида «Коррупциясиз соҳа» лойиҳаси доирасида олиб борилаётган ишлар ҳолати юзасидан ахборотни қўмита мажлисида эшитиш.

Бунда эшитув натижаларидан келиб чиқиб, аниқланган камчиликларни ҳал этиш учун 2023-2024 йилларга мўлжалланган «йўл харитаси» тасдиқланади.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Д. Адилов)

Қўмита мажлиси

2024 йил апрель

Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси, Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши

31.

Навоий вилояти туман (шаҳар)ларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижроси тўғрисидаги ахборотни Сенат ялпи мажлисида эшитиш.

Бунда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади:

ижтимоий соҳа ва инфратузилмани яхшилаш, жумладан, уй-жой қурилиши, ички йўллар ҳолати, аҳолининг марказлашган ичимлик суви таъминотини яхшилаш ва мактабгача таълим билан қамров даражасини ошириш бўйича кўрилаётган чоралар;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни узоқ муддатли ижарага бериш бўйича ишлар;

ерларнинг шўрланишини бартараф этиш бўйича кўрилаётган чоралар;

сув тежовчи технологияларни жорий қилиш бўйича вилоятда эришилган натижалар.

Навоий вилояти ҳокимлиги

(Н. Турсунов)

Парламент эшитуви

2024 йил май

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси

32.

Соғлиқни сақлаш тизимида «Коррупциясиз соҳа» лойиҳаси доирасида олиб борилаётган ишлар ҳолати юзасидан ахборот эшитиш.

Бунда эшитув натижаларидан келиб чиқиб, аниқланган камчиликларни ҳал этиш учун 2023-2024 йилларга мўлжалланган «йўл харитаси» тасдиқланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов)

Қўмита мажлиси

2024 йил май

Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси, Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши

33.

Давлат харидлари соҳасида «Коррупциясиз соҳа» лойиҳаси доирасида олиб борилаётган ишлар ҳолати юзасидан ахборот эшитиш.

Бунда эшитув натижаларидан келиб чиқиб, аниқланган камчиликларни ҳал этиш учун 2023-2024 йилларга мўлжалланган «йўл харитаси» тасдиқланади.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Г. Рахимова)

Қўмита мажлиси

2024 йил май

Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси, Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши

34.

Хоразм вилоятида «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари ижроси тўғрисидаги ахборотни Сенат ялпи мажлисида эшитиш.

Бунда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади:

дастурлар доирасида лойиҳалар тўпламини шакллантириш, уларни баҳолаш ва молиялаштириш, уларнинг сифатли бажарилганлиги;

ижтимоий соҳа объектларини қуриш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларининг натижалари;

ичимлик сув таъминоти, йўллар, алоқа, электр ва газ таъминоти тизимини қуриш-таъмирлаш ишларининг амалга оширилганлиги.

Хоразм вилояти ҳокимлиги

(Ж. Рахимов)

Парламент эшитуви

2024 йил июнь

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси

35.

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг кадастри юритилиши ҳолати тўғрисида парламент сўровини юбориш.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(О. Қудратов)

Парламент сўрови

2024 йил июнь

Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари ва экология қўмитаси

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: 1) жами 35 та парламент назорат тадбирлари, шундан парламент эшитуви — 11 та, қўмита мажлиси — 18 та, «маҳаллий Кенгашлар билан биргаликда эшитув» — 3 та ва парламент сўрови — 3 та.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) ўтказилган парламент назорати натижаларидан келиб чиқиб, аниқланган камчиликларни биргаликда бартараф этиш учун депутат ва сенаторлар ҳамда тегишли вазирлик, идоралар ҳамкорлигида «йўл хариталари» ишлаб чиқилиб, ижрога қаратилади.