ИЛОВА
|
Т/р |
Тадбир номи |
Амалга ошириш механизми |
Муддат |
Масъуллар |
|
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига сайлов ва референдум ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасининг Қонунчилик палатасида кўриб чиқилиши жараёнида ёритиш | ||||
|
1. |
Конституциявий қонун лойиҳасининг Қонунчилик палатасида биринчи ўқишда кўриб чиқилиши жараёнини ёритиш. |
1. Лойиҳанинг мазмунини, назарда тутилган янги нормаларини ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали жамоатчилик эътиборига етказиш. 2. Лойиҳа мазмунини акс эттирувчи ролик ва инфографикаларни тайёрлаш. 3. Депутатлар, эксперт ва олимларнинг интервьюлари ва мақолаларини, қисқа роликларни эълон қилиб бориш. |
10 октябрдан бошлаб |
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси (О. Тожиев), АОКА (А. Ходжаев), МТРК (А. Хаджаев), ЎзММА (Ш. Қудратхўжа) |
|
2. |
Конституциявий қонун лойиҳасининг Қонунчилик палатаси мажлисида биринчи ўқишда кўриб чиқилиши якунига бағишланган Брифинг ўтказиш. |
1. Брифинг бўйича тезис ва ахборот хабарномасини тайёрлаш. 2. Брифингни ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг ёритилишини таъминлаш. |
10 октябрь |
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси (О. Тожиев), АОКА (А. Ходжаев) |
|
3. |
Конституциявий қонун лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамаси жараёнини ёритиб бориш. |
1. Конституциявий қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига чиқарилганлиги ҳақида ахборот хабарномасини тайёрлаш. 2. Теле- ва радиоканаллар орқали: жамоатчилик муҳокамасида иштирок этишни тарғиб қилувчи қисқа видеороликлар тайёрлаш ва эълон қилиш; марказий телеканалларнинг янгиликлар дастури давомида «титр» шаклидаги ахборотлар бериш; келиб тушган таклифлар, уларни кўриб чиқиш жараёнлари ҳақида қисқа репортажлар, роликлар эълон қилиб бориш; депутатлар, эксперт ва олимларнинг интервьюларини ва муносабатларини ташкил этиш. 3. Босма ва интернет нашрларида депутатлар, эксперт ва олимларнинг мавзу юзасидан мақола ва муносабатларини чоп этиш. |
Жамоатчилик муҳокамаси жараёнида |
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси (О. Тожиев), АОКА (А. Ходжаев), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), МТРК (А. Хаджаев), ЎзММА (Ш. Қудратхўжа) |
|
4. |
Қонунчилик палатаси депутатлари корпусини шакллантиришнинг мажоритар-пропорционал шаклига асосланган сайлов тизимини, шунингдек марказлашган бошқарувга асосланган сайлов органлари тизимларининг жорий этилишининг ўзига хос жиҳатларини ёритишга қаратилган мультимедиа (видеороликлар, инфографика ва ҳ.к.) маҳсулотларини тайёрлаш. |
Видеоролик ва инфографика маҳсулотларини тайёрлаш ҳамда уларни ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг ёритиш. |
Конституциявий қонун лойиҳасининг қабул қилиниши жараёнида |
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси (О. Тожиев), АОКА (А. Ходжаев), МТРК (А. Хаджаев), ЎзММА (Ш. Қудратхўжа) |
|
5. |
Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятини аҳолининг барча қатламларига етказиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар)ларда тарғибот тадбирларини ташкил этиш. |
1. Қонунчилик палатаси депутатлари, мутахассис ва экспертлардан иборат тарғибот гуруҳлари ҳамда учрашувлар графигини шакллантириш. |
Жамоатчилик муҳокамаси бошлангач 2 кун ичида |
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси (О. Тожиев), МСК (З. Низамходжаев), АОКА (А. Ходжаев), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), МТРК (А. Хаджаев), ЎзММА (Ш. Қудратхўжа) |
|
2. Жойлардаги учрашувларни ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг ёритиш. |
Жамоатчилик муҳокамаси даврида | |||
|
6. |
Қонунчилик палатаси депутатлари корпусини шакллантиришнинг мажоритар-пропорционал шаклига асосланган сайлов тизимини, шунингдек марказлашган бошқарувга асосланган сайлов органлари тизимларининг жорий этилишининг ўзига хос жиҳатларини аҳолининг барча қатламларига етказиш мақсадида мутахассис ва экспертларнинг ОАВда чиқишларини ташкил этиш. |
1. Мутахассис ва экспертлар рўйхатини шакллантириш ҳамда мавзулар юзасидан зарурий тезисларни тайёрлаш. 2. Теле- ва радиоканаллари орқали мутахассис ва экспертлар чиқишларини ташкил этиш. Жумладан, улар иштирокида «Минбар», «Муносабат», «Халқдан савол», бошқа ток-шоу ва кўрсатувларни ташкил этиш. 3. Босма ва интернет нашрларида мутахассис ва экспертларнинг мавзу юзасидан мақола ва муносабатларини чоп этиш. |
Жамоатчилик муҳокамаси даврида |
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси (О. Тожиев), АОКА (А. Ходжаев), МТРК (А. Хаджаев), ЎзММА (Ш. Қудратхўжа), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) |
|
7. |
«Сайловнинг аралаш тизимини жорий қилиш истиқболлари» мавзусида Халқаро пресс-клуб сессиясини ташкил этиш. |
1. Қонунчилик палатаси депутатлари, мутахассис ва экспертлар рўйхатини шакллантириш. 2. Халқаро пресс-клубнинг сессияси якуни бўйича қисқа видеороликлар тайёрлаш ва уларни ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали кенг ёритилишини таъминлаш. |
Жамоатчилик муҳокамаси даврида |
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси (О. Тожиев), АОКА (А. Ходжаев), МТРК (А. Хаджаев), ЎзММА (Ш. Қудратхўжа) |
|
8. |
Конституциявий қонун лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамаси даврида ва якуни бўйича брифинглар ўтказиш. |
1. Брифинг ўтказиш бўйича тезис ва ахборот хабарномасини тайёрлаш. 2. Брифингни ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг ёритилишини таъминлаш. |
Жамоатчилик муҳокамаси жараёнида |
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси (О. Тожиев, Дж. Ширинов, Ш. Бафаев), АОКА (А. Ходжаев) |
|
9. |
Қонун лойиҳасига масъул қўмитанинг депутатлари, мутахассис ва экспертлар иштирокидаги ишчи гуруҳ йиғилишини ўтказиш. |
1. Йиғилишни ўтказиш бўйича тезислар ва ахборот хабарномасини тайёрлаш. 2. Қонунчилик палатасининг ижтимоий тармоқларидаги расмий саҳифаларида мажлис бўлиб ўтиши юзасидан «анонс» эълон бериш. 3. Йиғилишни Қонунчилик палатасининг расмий веб-сайти ҳамда YouTube видеохостингидаги саҳифаси орқали жонли эфирга узатиш. |
Жамоатчилик муҳокамаси якунлангач 2 кун ичида |
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси (О. Тожиев), АОКА (А. Ходжаев), МТРК (А. Хаджаев), ЎзММА (Ш. Қудратхўжа) |
|
10. |
Конституциявий қонун лойиҳасининг иккинчи ўқишга тайёрлаш ҳамда иккинчи ўқишда кўриб чиқиш жараёнларини ёритиш. |
1. Ахборот хабарномаларини тайёрлаш. 2. Қонунчилик палатасининг ижтимоий тармоқларидаги расмий саҳифаларида мажлис бўлиб ўтиши юзасидан эълон бериш. 3. Йиғилишларни ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг ёритилишини таъминлаш. |
Қонунчилик палатасида кўриб чиқиш жараёнида |
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси (О. Тожиев), АОКА (А. Ходжаев), МТРК (А. Хаджаев), ЎзММА (Ш. Қудратхўжа) |
|
11. |
Конституциявий қонун лойиҳасининг Қонунчилик палатаси мажлисида кўриб чиқилиши якунига бағишланган Брифинг ўтказиш. |
1. Брифинг ўтказиш бўйича тезис ва ахборот хабарномасини тайёрлаш. 2. Брифингни ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг ёритилишини таъминлаш. |
Мажлис якунлангач дарҳол |
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси (О. Тожиев), АОКА (А. Ходжаев), МТРК (А. Хаджаев), ЎзММА (Ш. Қудратхўжа) |
|
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига сайлов ва референдум ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг мазмун-моҳиятини жамоатчиликка етказиш | ||||
|
12. |
Қонунчилик палатаси депутатлари корпусини шакллантиришнинг мажоритар-пропорционал шаклига асосланган сайлов тизимини, шунингдек марказлашган бошқарувга асосланган сайлов органлари тизимларининг жорий этилганлиги юзасидан Марказий сайлов комиссияси вакиллари, депутатлар, сенаторларнинг теле- ва радиоканаллар орқали чиқишларини ташкил этиш. |
1. Депутатлар, сенаторлар ва экспертлар рўйхатини шакллантириш ҳамда мавзулар юзасидан тезисларни тайёрлаш. 2. Теле- ва радиоканаллар орқали Марказий сайлов комиссияси вакиллари, депутатлар, сенаторлар ва экспертлар чиқишларини, шу жумладан, улар иштирокида «Минбар», «Муносабат», «Халқдан савол», бошқа ток-шоу ва кўрсатувларни ташкил этиш. |
Қонун қабул қилингач 1 ой ичида |
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси (О. Тожиев), МСК (Б. Кучкаров), АОКА (А. Ходжаев), МТРК (А. Хаджаев), ЎзММА (Ш. Қудратхўжа) |
|
13. |
Конституциявий Қонуннинг мазмун-моҳиятини аҳолининг барча қатламларига етказиш мақсадида ҳудудларда тарғибот тадбирларини ташкил этиш. |
1. Қонунчилик палатаси депутатлари, мутахассис ва экспертлардан иборат тарғибот гуруҳлари ҳамда учрашувлар графигини шакллантириш. 2. Жойлардаги учрашувларни ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг ёритиш. |
Қонун қабул қилингач 2 кун ичида |
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси (О. Тожиев), МСК (З. Низамходжаев), АОКА (А. Ходжаев), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), МТРК (А. Хаджаев), ЎзММА (Ш. Қудратхўжа) |
|
14. |
Конституциявий қонун мазмун-моҳиятини етказишга қаратилган тадбирларни (конференция, семинар, давра суҳбатлари ва ҳ.к.) ёритиб бориш. |
1. Конституциявий қонун мазмун-моҳиятини етказишга қаратилган тадбирлар учун тегишли матбуот хабарномаларини тайёрлаш. 2. Тадбирларда ОАВ вакиллари иштирокини ташкиллаштириш. 3. Тадбирларни ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг ёритилишини таъминлаш. |
Қонун қабул қилингач |
«Тараққиёт стратегияси» маркази (Э. Туляков), АОКА (А. Ходжаев), ҚҲСИ (М. Рахманқулов), Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институти (А. Тошпўлатов), МТРК (А. Хаджаев), ЎзММА (Ш. Қудратхўжа) |