Ҳужжат кучини йўқотган 19.06.2024 17.10.2023 йилдаги 547-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 19.06.2024
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилаларни қўллаб-қувватлаш тизимини соддалаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 313-сонли ««Темир дафтар» орқали ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш тўғрисидаги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўнгги йилларда мамлакатимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож, турмуш шароити оғир, ишсиз ва касб-ҳунарга эга бўлмаган, ҳуқуқий ва маънавий-психологик қўллаб-қувватлашга эҳтиёжи бўлган ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилаларга давлат томонидан манзилли кўмаклашиш бўйича мутлақо янгича тизим жорий қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, «Темир дафтар»га киритилган ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилаларнинг муаммоларини тизимли равишда тезкор ҳал этиш бўйича самарали чора-тадбирларни белгилаш зарурати юзага келмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Темир дафтар»га киритилган ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилалар муаммоларини тезкор ва соддалаштирилган тартибда ҳал этиш ҳамда уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларини янада кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим ҳужжатларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларининг сессиялари оралиғидаги даврда «Темир дафтар»га киритилган ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилаларга кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда зудлик билан ёрдам кўрсатиш зарурати юзага келганда, бир марталик моддий ёрдамни фуқаролар йиғинлари томонидан секторлар раҳбарлари билан келишган ҳолда тақдим этилган хулосага асосан бир иш кунида туман (шаҳар) ҳокимлари қарорлари билан бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолларда туман (шаҳар) ҳокимларига «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағларини тасарруф этиш ваколатини бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 17 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
547-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 17 октябрдаги 547-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 250-сон қарори билан тасдиқланган «Темир дафтар»ни юритиш орқали ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилалар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича вақтинчалик тартибнинг 15-бандида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«а» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«а) фуқаролар йиғинлари томонидан секторлар раҳбарлари билан келишган ҳолда, оилаларнинг эҳтиёжмандлик даражасидан келиб чиқиб, шунингдек, кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда, жумладан, оғир аҳволдаги касалларни даволаш, жарроҳлик амалиётини ўтказиш, зарур дори-дармонларни харид қилиш, ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилаларга зарур озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш, техноген, табиий ва экологик тусдаги фавқулодда вазиятлар оқибатида уй-жойидан айрилиб қолган оилаларга яшаш учун зарур бошпана қилиб бериш, ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилаларнинг фарзандларига мактабга боришига зарур кийим-бош сотиб олиш учун зудлик билан ёрдам кўрсатиш лозимлиги тўғрисида хулосага келинган «Темир дафтар»га киритилган оилаларга (ҳар бир фуқаронинг фамилияси, исми, отасининг исми, паспорт серияси ва рақами кўрсатилган ҳолда) бир марталик моддий ёрдам бериш миқдорлари кўрсатилган рўйхат туман (шаҳар) ҳокимлигига тақдим этилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларининг сессиялари оралиғидаги даврда фуқаролар йиғинлари томонидан секторлар раҳбарлари билан келишган ҳолда тақдим этилган рўйхатга мувофиқ мазкур банднинг «а» кичик бандида назарда тутилган кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда, зудлик билан ёрдам кўрсатиш лозимлиги тўғрисидаги хулосага асосан «Темир дафтар»га киритилган оилаларга бир марталик моддий ёрдам бир иш кунида туман (шаҳар) ҳокимлари қарорлари билан берилади. Ҳокимларнинг мазкур қарорлари халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларининг навбатдаги сессиясида тасдиқланади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«б1» кичик банд «ҳар ойнинг 5 санасига қадар» сўзларидан кейин «, мазкур банднинг «а» кичик бандида назарда тутилган кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда, зудлик билан ёрдам кўрсатиш лозимлиги тўғрисидаги ҳоким қарори қабул қилинганидан кейин бир иш кунида» сўзлари билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«в» кичик банд «ҳар ойнинг 5 — 27-кунларида» сўзларидан кейин «, мазкур банднинг «а» кичик бандида назарда тутилган кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда зудлик билан ёрдам кўрсатиш лозимлиги тўғрисидаги ҳоким қарори қабул қилинганидан кейин бир иш кунида» сўзлари билан тўлдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 апрелдаги 213-Ф-сон фармойиши билан тасдиқланган «Саховат ва кўмак» жамғармаси тўғрисидаги низомнинг 7-банди тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«туман (шаҳар) миқёсида — халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолларда — туман (шаҳар) ҳокимлари томонидан амалга оширилади».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.10.2023 й., 09/23/547/0792-сон)