12.10.2023 йилдаги ПФ-169-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноат ва унинг базавий тармоқларини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатда юқори технологияларга асосланган саноат йўналишларини жадал ривожлантириш, саноат тармоқларига хусусий инвестицияларни кенг жалб этиш орқали рақобатбардош тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, ҳудудларда янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш ҳисобидан аҳоли даромадларини ошириш ҳамда йирик тармоқларга илғор халқаро стандартларга асосланган бошқарув тизимини жорий этиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Белгилансинки, давлат саноат сиёсатини амалга ошириш ҳамда саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш бўйича вазифа ва функциялар Иқтисодиёт ва молия вазирлигига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги маҳаллий саноат тармоқларида ишлаб чиқариш, инвестиция, экспорт, маҳаллийлаштириш ва саноат зоналарини ривожлантириш масалалари учун масъул ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг саноатни ривожлантириш бўйича асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ягона саноат сиёсатини амалга ошириш ҳамда саноат тармоқларини ривожлантириш борасида замонавий механизмларни жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудларнинг табиий хом ашё, меҳнат ресурсларини ва «нисбий устунликларини» инобатга олган ҳолда саноатни ривожлантиришга туртки берадиган йўналишларни белгилаш ва уларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноатнинг базавий тармоқлари, жумладан нефть-газ, энергетика, кимё, тоғ-кон, машинасозлик саноатини ривожлантириш, рақобатбардошлигини ошириш, диверсификация қилиш ҳамда уларни ислоҳ қилиш стратегиялари ва дастурларини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ресурсларнинг тармоқлараро ва ҳудудлар бўйича мутаносиб равишда тақсимланишини ҳамда инфратузилманинг ўзаро мувозанатлашган ривожланишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли вазирликлар билан биргаликда энергия ресурслари, қимматбаҳо ва рангли металлар, бошқа стратегик ресурсларни ишлаб чиқариш, уларнинг истеъмол балансини шакллантириш ва мониторинг қилиш ҳамда ишлаб чиқариш кучларини оптимал жойлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат тармоқларида меҳнат унумдорлигини, энергия ва бошқа ишлаб чиқариш ресурслари тежамкорлигини ошириш, маҳсулот таннархини пасайтириш ҳамда операцион самарадорликни оширишда замонавий механизм ва ёндашувларнинг қўлланилиши бўйича чора-тадбирларни мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муҳим саноат маҳсулотлари бўйича бозор конъюнктурасини ўрганиш асосида тегишли маҳсулотлар билан ички бозор талабини қондириш ва нархлар кескин ўзгаришининг олдини олиш ҳамда саноат корхоналарининг мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланиш бўйича таклиф ва чоралар ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Иқтисодиёт ва молия вазирлигига саноатни ривожлантириш бўйича берилаётган ваколатларни инобатга олган ҳолда иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосарларига қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) вазирнинг биринчи ўринбосарига (И. Норқулов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
глобал иқтисодий-молиявий вазиятни ва бозор конъюнктурасини таҳлил қилиш асосида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва экспортёрларга таъсири бўйича хатарларни баҳолаш ҳамда уларнинг салбий таъсирини юмшатиш ва олдини олиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш мақсадида соҳа, тармоқ ва ҳудудлар кесимида манзилли прогноз параметрларини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) вазир ўринбосарига (Б. Ходжаев):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат сиёсатини ишлаб чиқиш ва унинг амалга оширилишини ташкил этишга масъул этиб белгилаган ҳолда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳудудий бошқарма ва бўлинмаларининг саноатни ривожлантириш йўналишидаги фаолиятини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йирик тармоқ корхоналари ва ҳудудларда саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмларини мониторинг қилиш ҳамда прогноз кўрсаткичларига эришишда мавжуд хатарларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича чоралар кўриб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
базавий саноат тармоқ корхоналарини трансформация қилиш, уларда маҳсулот ва хизмат таннархини пасайтириш, молиявий барқарорлигини ва операцион самарадорлигини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энергетика вазирлиги билан биргаликда электр энергияси ва табиий газ бозорларини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш стратегияларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодиёт тармоқларида тариф сиёсатини таҳлил қилиш ва такомиллаштириш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) вазир ўринбосарига (А. Бобоев) — ҳудудларда саноатни ривожлантириш мақсадида ишлаб чиқариш инфратузилмасини яхшилаш бўйича чоралар кўриш, саноат зоналари ва янги ишга тушириладиган йирик корхоналарнинг инфратузилма билан таъминланганлик ҳолатини таҳлил қилиш ва уларни молиялаштириш ишларини мувофиқлаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Иқтисодиёт ва молия вазирлигида халқаро консалтинг компанияларини жалб қилган ҳолда Саноат сиёсатини амалга ошириш ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш йўналишларини ишлаб чиқиш бўйича лойиҳа офиси (кейинги ўринларда — Лойиҳа офиси) ташкил этилсин ва унга қуйидаги вазифалар юклатилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноатда иқтисодий ўсиш «нуқта»ларини аниқлаш, ҳудудларда «драйвер» соҳаларни белгилаш, янги турдаги қўшилган қиймати юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат тармоқларида ишлаб чиқариладиган маҳсулот таннархини пасайтириш ва энергиядан самарали фойдаланиш, шу жумладан ресурс ва энергия тежамкорлигини ошириш бўйича дастурларни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат тармоқларининг ташқи бозорларда рақобатбардошлигини таҳлил қилиш, маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналарида самарадорликни ва меҳнат унумдорлигини ошириш сиёсатини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат соҳаларини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишда давлат томонидан самарали қўллаб-қувватлаш механизмларини ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт ва молия вазирлигига Лойиҳа офиси фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун, истисно тариқасида, халқаро консалтинг компаниялари билан тўғридан-тўғри шартномалар тузишга рухсат этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагилар Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ўтказилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги марказий аппаратининг 45 та штат бирлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вилоят, шаҳар ва туманларнинг иқтисодиёт ва молия бошқармалари ва бўлимларида саноатни ривожлантириш ва иқтисодиётнинг ресурслар билан таъминланганлигини таҳлил қилиш йиғма бўлимлари ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси (Ж. Ходжаев) икки ҳафта муддатда мазкур Фармондан келиб чиққан ҳолда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги фаолиятини қайта ташкил этиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳасини киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, саноатни ривожлантириш ва иқтисодиётнинг ресурслар билан таъминланганлигини таҳлил қилиш йиғма бўлимлари штат бирликларини Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларида тегишли штат бирликларини қисқартириш ҳисобига шакллантириш назарда тутилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Париж битимининг (Париж, 2015 йил 12 декабрь) 6-моддасига мувофиқ Барқарор ривожланишни қўллаб-қувватлаш механизми юзасидан чора-тадбирлар амалга оширилишини мувофиқлаштириш бўйича ваколатли орган (миллий орган) ҳисобланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«иссиқхона газлари савдоси»ни тартибга солиш ва амалга оширишни мувофиқлаштириш ва бошқариш, шунингдек, ушбу йўналишда лойиҳаларни амалга ошириш даврида мониторинг ва ҳисоботларни юритиш учун масъул орган сифатида иштирок этиши маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тизимида давлат муассасаси шаклида ташкил этилган «Яшил иқтисодиёт лойиҳалари маркази» лойиҳа офиси «иссиқхона газлари савдоси» соҳасида давлат томонидан тартибга солиш ва халқаро ҳамкорлик бўйича ишчи орган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, ишчи орган углерод бирликларининг реестрини шакллантириш ва юритиш, «иссиқхона газлари савдоси» миллий тизимини жорий этиш ва фаолиятини қўллаб-қувватлаш, углерод бирликларини сотиш ва сотиб олишни тартибга солиш фаолиятини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) «иссиқхона газлари савдоси» миллий тизими 2024 йил 1 июндан тажриба-синов тариқасида йўлга қўйилади ҳамда 2025 йил 1 январдан энергетика ва саноат тармоқларида тўлиқ жорий қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) республика ҳудудида амалга оширилган лойиҳалар асосида углерод бирликларини халқаро сертификациядан ўтказиш ва халқаро «иссиқхона газлари савдоси» ихтиёрий бозорларига савдога чиқариш учун йўналтириш Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан мажбурий тартибда келишилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бир ой муддатда «иссиқхона газлари савдоси» миллий тизими, иссиқхона газлари квотаси миллий режаси ҳамда углерод бирликларининг реестрини шакллантириш ва жорий қилиш масалаларини қамраб олувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2024 йил 1 январдан бошлаб кимё саноатини тартибга солиш ва мувофиқлаштириш функциялари қуйидагича тақсимланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Иқтисодиёт ва молия вазирлигига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кимё саноатида ислоҳотларни амалга ошириш, тармоқда ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш, мавжуд табиий ресурсларни чуқур қайта ишлаш ва талаб юқори бўлган сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш бўйича ягона сиёсатни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кимё саноатида сиёсатни белгиловчи стратегик ҳамда ўрта ва узоқ муддатли ривожланиш ва ислоҳотлар дастурлари, шунингдек, бошқа дастурий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва уларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тармоқ корхоналарини трансформация қилиш ва уларнинг операцион самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кимё саноати корхоналарини асосий хом ашё билан таъминлаш прогнозларини, шу жумладан ишлаб чиқариш ва ресурс балансларини шакллантириш ҳамда ижросини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кимё саноати тармоғидаги лойиҳаларга замонавий юқори технология ускуналар ва инновацион технологияларни жалб қилиш, маҳаллий маҳсулотларни янги ташқи бозорларга чиқаришга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги ишлаб чиқариш қувватларини яратишга хусусий капитални, жумладан хорижий инвестицияларни жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кимё саноати корхоналарида техник стандартларни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Давлат активларини бошқариш агентлигига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат улушига эга бўлган тармоқ корхоналарида бошқарув тизимини такомиллаштириш, шу жумладан корпоратив бошқарув ва барқарор ривожланиш бўйича халқаро стандартларни жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат улушига эга бўлган тармоқ корхоналарини хусусийлаштиришни ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Вазирлар Маҳкамаси (Ж. Қўчқоров) икки ой муддатда иловага мувофиқ кимё саноати корхоналаридаги «Ўзкимёсаноат» АЖнинг акция пакетлари Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига ўтказилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат активларини бошқариш агентлиги «Ўзкимёсаноат» АЖ билан биргаликда бир ой муддатда «Ўзкимёсанот» АЖ улуши (акциялари) мавжуд бўлган барча корхоналарни хатловдан ўтказиб, уларни Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказиш бўйича таклифларни киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
каустик сода, кальцийланган сода, қурилиш ойнаси, техник керосин, нефть парафини, формалин маҳсулотларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 ноябрдаги ПҚ-3386-сон қарори билан тасдиқланган монополист корхоналар томонидан фақат биржа савдолари орқали бозор тамойиллари асосида сотиладиган юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг рўйхатидан (кейинги ўринларда — Рўйхат) чиқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига товар-хом ашё биржалари савдоларига рухсат этиладиган товар ва хом ашёларга мезонлар ва тавсифларни белгилаш ҳамда Рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқини бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси 2024 йил 1 мартга қадар Ўзбекистон Республикасининг «Товар-хом ашё биржалари тўғрисида»ги Қонуни лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин ҳамда унда, шу жумладан, товар-хом ашё биржаларининг фаолият юритиш тартиби ва хусусиятлари, биржа орқали сотиладиган товарларга қўйиладиган талаблар, молиявий ҳосилавий инструментларни чиқариш механизмлари назарда тутилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги «Гидроэнергетикани янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-44-сон қарори 6-бандининг «а» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссияси (Ж. Қўчқоров) бир ҳафта муддатда «Ўзбекгидроэнерго» АЖ таркибидаги гидроэлектр станциялари томонидан ишлаб чиқариладиган электр энергиясини харид қилиш тарифларини «Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг инвестиция дастурларини молиялаштириш учун етарли миқдорда тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 1 декабрга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳасини;
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 ноябрдаги ПФ-193-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2023 й., 06/23/193/0844-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда Адлия вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 12 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-169-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 октябрдаги ПФ-169-сон Фармонига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига «Ўзкимёсаноат» АЖнинг акция пакетлари ўтказиб бериладиган корхоналар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Корхона номи

Берилаётган улушлар (фоизда)

Давлат активларини бошқариш агентлигига

Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига

1.

«Деҳқонобод калий заводи» АЖ

53,37

46,63

2.

«Қўнғирот сода заводи» ҚК МЧЖ

49

3.

«Кимётранс-логистик» МЧЖ

100

4.

«Ҳамкор-кимёсервис» МЧЖ

100

5.

«Кимётранс» МЧЖ

25

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Корхоналарнинг акция пакетлари (улушлари) жамиятларнинг акциядорлар умумий йиғилишларида тегишли қарорлар қабул қилингандан сўнг ўтказиб берилади. Бунда «Ўзкимёсаноат» АЖ устав капитали ўтказиб бериладиган улушларнинг баланс (қолдиқ) қийматига камайтирилади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2023 й., 06/23/169/0769-сон; 11.11.2023 й., 06/23/193/0844-сон)