12.10.2023 йилдаги ПФ-168-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 январдаги «2022 — 2026 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-55-сон Фармонига ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолини сифатли, самарали ва хавфсиз фармацевтика маҳсулотлари билан таъминлаш, фармацевтика тармоғига жалб этилаётган инвестициялар ҳажмини ошириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 январдаги «2022 — 2026 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-55-сон Фармонига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 12 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-168-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 октябрдаги ПФ-168-сон Фармонига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 январдаги «2022 — 2026 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-55-сон Фармонига киритилаётган ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«3. 2024 йил 1 январдан фармацевтика маҳсулотлари харидларига ажратилиши режалаштирилган Давлат бюджети маблағлари миқдори доирасида маҳаллийлаштириладиган фармацевтика маҳсулотларини ижобий клиник синовлар натижалари, давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда сертификатлаш жараёнлари асосида ўн йилгача бўлган муддатга шартнома тузиш орқали кафолатли харид қилиш механизми жорий этилсин. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан кафолатли харид учун фармацевтика маҳсулотларига бўлган талаб ишлаб чиқилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармацевтика саноатини ривожлантириш бўйича комиссия томонидан аввал республика ҳудудида ишлаб чиқарилмаган, истиқболда маҳаллийлаштириладиган субстанциялар, дори воситаларининг халқаро патентланмаган номлари (бундай ном бўлмаган тақдирда, мансуб дори воситалари гуруҳ номлари), тиббий буюмлар ва тиббий техникалар рўйхати (кейинги ўринларда — фармацевтика маҳсулотлари рўйхати) тасдиқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фармацевтика маҳсулотлари рўйхати Давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталида, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг расмий веб-сайтларида жойлаштирилади ҳамда янгиланиб борилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия ҳузурида доимий фаолият юритувчи ишчи гуруҳи томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдим этган талаб асосида техник топшириқлар ишлаб чиқилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техник топшириқлар асосида кафолатли харид қилиш шартномаларини имзолаш учун ғолиблар очиқ танловлар орқали аниқланади ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу танловларда давлат буюртмачиси ва бенефициар мулкдор ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг тизимидаги ташкилотларга тузилаётган кафолатли харид қилиш шартномалари доирасида олдиндан бўнак тўловларини ўтказишга рухсат берилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 4-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Фармацевтика саноатини ривожлантириш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КОМИССИЯ ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

Ж.А. Ходжаев

Бош вазир ўринбосари, Комиссия раҳбари

2.

А.Ш. Иноятов

соғлиқни сақлаш вазири

3.

У.А. Эгамов

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори

4.

А.Б. Воитов

қишлоқ хўжалиги вазири

5.

Н.Қ. Холмуродов

инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари

6.

Б.Б. Ходжаев

иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари

7.

Н.Ж. Бакиров

Ўрмон хўжалиги агентлиги директори

8.

Б.Т. Норқобилов

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси

9.

Д.С. Касимов

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил

10.

Д.Н. Саттаров

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директори

11.

А.А. Акбаржонов

«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ бошқаруви раиси

12.

У.С. Салихбаева

«Дори-дармон» компанияси бошқарув раиси

13.

К.С. Ризаев

Тошкент фармацевтика институти ректори

14.

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар инвестициялар, саноат ва савдо бошқармалари бошлиқлари

15.

Д.Т. Султанов

Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходими, Комиссия котиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли вазифаларни бажариш юкланган шахслар киритилади».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2023 й., 06/23/168/0767-сон)